Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Гаров шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (туман, шаҳар)
Гаровга олувчи тўғрисида маълумот
  • Изоҳ: Масалан ДТ “Халқ банки”
  • Изоҳ: бошқарувчи А.Алиев, директор Ш.Икромов
Шартнома мазмуни
Гаровга қўювчи тўғрисида маълумот
  • Изоҳ: Масалан “Омад” МЧЖ
  • Изоҳ: масалан раис А.Алиев, директор Ш.Икромов

Юклаб олинг

ГАРОВ ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами

Шартнома тузилган жой

 

Бундан буён матнда “Гаровга олувчи” деб юритилувчи Гаровга олувчи ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан ишончнома асосида иш юритувчи Гаровга олувчи номидан иш олиб боришга ваколат берилган шахснинг лавозими ва Ф.И.Ш бир томондан ва бундан буён матнда “Гаровга қўювчи” деб юритилувчи Гаровга қўювчи ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Низом асосида иш юритувчи Гаровга қўювчи номидан иш олиб боришга ваколат берилган шахснинг лавозими ва Ф.И.Ш.и иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

 

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

1.1. Ушбу шартномага асосан Гаровга олувчи, қарздорнинг Кредитор ва қарздор ўртасида шартнома тузилган сана кунидаги Кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартнома рақами-сон Кредит шартномаси бўйича қарздорнинг мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ўз талабларини гаровга қўйилган омонат ҳисобидан Гаровга қўювчининг бошқа кредиторларига нисбатан имтиёзли суратда қаноатлантиришга ҳақли бўлади.

2. ГАРОВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАН МАЖБУРИЯТ

 

2.1. Ушбу шартномага кўра гаров билан таъминланган мажбуриятлар асоси бўлиб Гаровга қўювчи ва Гаровга олувчи ўртасида қуйидаги шартларда тузилган Кредитор ва қарздор ўртасида шартнома тузилган сана кунидаги Кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартнома рақами-сонли Кредит шартномаси (кейинчалик матнда – “Кредит шартномаси”) ҳисобланади:

-Кредитнинг умумий миқдори Кредитнинг умумий суммаси.

-Кредитни қайтариш муддати Кредитни қайтариш муддати.

-Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар Кредит бўйича фоиз ставкаси.

2.2. Мазкур шартномага кўра гаров ажратилган кредитнинг тўлиқ суммасини, кредитга ҳисобланадиган фоизларни, қарздр томонидан олинган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги оқибатида ҳисобланадиган неустойка ҳамда ундирув харажатлари қопланишини таъминлайди.

3. ГАРОВ НАРСАСИ

 

3.1. Ушбу шартнома бўйича гаров нарсаси бўлиб Гаровга қўювчининг банкдаги омонати ҳисобланади.

3.2. Омонат миқдори Гаров нарсаси сифатида банкка қўйилган омонат миқдори ни ташкил этади.

3.3. Гаров ҳуқуқи кўрсатиб ўтилган омонат бўйича ҳисобланган фоизларга ҳам тадбиқ этилади.

3.4. Омонатни қайтариш Кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан кейин амалга оширилади.

 

4. ГАРОВГА ҚЎЮВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

4.1. Гаровга қўювчининг ҳуқуқлари:

4.1.1. Омонатдаги пул маблағларини фақатгина Гаровга олувчининг рухсати билан тасарруф этиш;

4.1.2. Гаровга қўювчи Кредит шартномаси бўйича гаровда турган ўзининг омонатидаги маблағларини Кредит шартномаси даврининг ҳоҳлаган вақтида омонатнинг муддатидан қатъи назар, Кредит шартномаси бўйича кредитни тўлиқ ёки қисман қайтариш учун йўналтириш;

4.1.3. Гаров билан таъминланган асосий мажбуриятни муддатидан олдин белгиланган тартибда бажариш.

4.2. Гаровга қўювчининг мажбуриятлари:

4.2.1. Гаровга олувчидан гаров билан таъминланган мажбуриятларни муддатидан аввал бажарилишни талаб қилиш ва ундирувни гаровдаги пул маблағларига қаратиш ҳуқуқи вужудга келганида Гаровга олувчининг талабларини қаноатлантириш;

4.2.2. Гаровга қўйилган омонатга бўлган ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечмаслик;

4.2.3. Гаров ҳуқуқини бекор бўлиши ёки унинг қийматини камайишига сабаб бўлувчи ҳаракатларни қилмаслик.

5. ГАРОВГА ОЛУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

5.1 Гаровга олувчининг ҳуқуқлари:

5.1.1. Гаров билан таъминланган мажбурият Гаровга қўювчи томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров суммасига қаратиш;

5.1.2. Гаровдаги омонатни кредит шартномаси бўйича бажарилмаган мажбуриятга мутаносиб қисмини мажбурият тўлиқ бажарилгунга қадар ушлаб туриш.

5.1.3. Қонунчилик ҳужжатларида ва Кредит шартномасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек мазкур шартномада кўрсатилган мажбуриятлар Гаровга қўювчи томонидан бажарилмаганда, гаров билан таъминланган мажбурият (кредит ва фоизларни муддатидан олдин қоплаш)нинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиш ёки ундирувни гаров нарсасига қаратиш.

5.2. Гаровга олувчининг мажбуриятлари:

5.2.1. Омонат билан таъминланган кредитнинг бир қисми сўндирилганда, сўндирилган кредитга мос равишда гаровдаги омонат суммасинининг маълум қисмини ишлатилишига тўсқинлик қилмаслик;

5.2.2. Омонатдан кредит шартномаси бўйича тўланмаган қарздорликларни сўндириш учун Гаровга қўювчининг топшириғисиз маблағ ҳисобдан чиқарилганда, ушбу маблағ ҳисобдан чиқарилган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда Гаровга қўювчига қанча миқдордаги маблағ ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида хабарнома юбориш.

 

6.ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

6.1. Тарафлар ушбу шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

 

7. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 

7.1. Томонлар мазкур шартномани бажариш вақтида юзага келган келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар.

7.2. шартнома юзасидан низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан суд тартибида ҳал этилади.

 

8. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ

 

8.1. Гаровга қўйилган омонатга ундирув Гаровга олувчининг талабига асосан судга мурожаат қилмасдан амалга оширилади.

8.2. Омонат Гаров нарсаси сифатида қўйиладиган омонат қайси банкка қўйилади да сақланади.

Мазкур шартномага асосан навбатдаги гаров таъқиқланади. Гаров нарсасини алмаштиришга Гаровга олувчининг ёзма розилиги билан йўл қўйилади.

8.3. Ушбу шартноманинг шартларини ўзгартириш ва қўшимча киритиш ёки уни бекор қилиш қўшимча келишув тузиш орқали амалга оширилади. Қўшимча келишув ёзма шаклда тузилиб, тарафларнинг ваколатли вакиллари имзолаганидан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Барча ўзгартириш, қўшимчалар ва иловалар мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.

8.4. Ушбу шартномада кўзда тутилмаган ҳолларда тарафлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига риоя қиладилар.

8.6 Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган иккита нусхада тузилиб, томонларнинг ҳар бирига бир нусхадан берилади.

8.7. Ушбу шартнома ҳар иккала тарафлар имзолагандан сўнг кучга киради.

 

9. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

 

«Гаровга олувчи»

Гаровга олувчи ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Гаровга олувчининг юридик манзили

Ҳ/р:Гаровга олувчининг ҳисоб рақами

СТИР:Гаровга олувчининг СТИР рақами

Гаровга олувчи номидан иш олиб боришга ваколат берилган шахснинг лавозими ва Ф.И.Ш

___________________________

(имзо, муҳр)

 

«Гаровга қўювчи»

Гаровга қўювчи ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Гаровга қўювчининг юридик манзили

Ҳ/р:Гаровга қўювчининг ҳисоб рақами

СТИР: Гаровга қўювчининг СТИР рақами

Гаровга қўювчи номидан иш олиб боришга ваколат берилган шахснинг лавозими ва Ф.И.Ш.и

___________________________

(имзо, муҳр)

 

Гаров шартномаси

Қонунчиликка кўра гаров бу бир шахснинг бошқа шахсга ўзига тегишли бўлган мол-мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши тушунилади.

Гаров шартномасида томонларнинг номи, жойлашган манзили (истиқомат жойи), гаров тури, гаров билан таъминланган талабнинг моҳияти, унинг миқдори, мажбуриятни ижро этиш муддатлари, гаровдаги мол-мулкнинг рўйхати, қиймати ва турган жойи, шунингдек томонларнинг келишувига эришилган бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши зарур.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, шартнома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.