Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Бирламчи уй-жой бозоридан кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун кредит ажратиш бўйича ипотека шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Кредит олувчи
Биргаликда кредит олувчи
Банк
Шартнома мазмуни
  • Изоҳ: Квартира жойлашган туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи, уй ва квартира рақами аниқ кўрсатилиши лозим
  • Изоҳ: Қонунчиликка кўра бир кунлик пеня миқдори кечиктирилган сумманинг 0.5 фоизидан ошмаслиги лозим.
  • Изоҳ: Қонунчиликка кўра пеня миқдори 0.5 фоиздан ошмаслиги лозим)

Юклаб олинг

Бирламчи уй-жой бозоридан кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун кредит ажратиш бўйича ипотека шартномаси

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами

Шартнома тузилган жой

 

АТБ “Банк” номидан Банк бошқарувчисига ишончнома берилган санадаги № Банк бошқарувчисига берилган ишончнома рақами-сонли ишончнома асосида фаолият юритувчи Банк бошқарувчисининг Ф.И.О.си (кейинчалик матнда – “Банк”) бир томондан, Кредит олувчининг манзили манзилида яшовчи фуқаро Кредит олувчининг Ф.И.Оси,(кейинчалик матнда – “Кредит олувчи”) иккинчи тарафдан, Биргаликда кредит олувчининг манзили манзилида яшовчи фуқаро Биргаликда кредит олувчининг Ф.И.Оси (кейинчалик матнда – “Биргаликда кредит олувчи”) учинчи тарафдан, ҳаммалари биргаликда “Томонлар” деб номланади, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

 

ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

1.1. Мазкур шартномага мувофиқ Банк Кредит олувчига шартномада кўрсатилган миқдорда ва шартларда, бирламчи уй-жой бозоридан Кредит учун берилаётган квартира манзили квартирани сотиб олиш учун кредит бериш, Кредит олувчи эса олинган пул маблағларини белгиланган муддатда Банкка қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олади.

 

ШАРТНОМА БАҲОСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ

 

2.1. Кредит миқдори: Кредит учун белгиланган маблағ сўм белгиланди.

2.2. Кредит фоизи, йиллик Кредит учун белгиланган йиллик фоиз%.

2.3. Кредитдан фойдаланиш муддати: Кредитдан фойдаланиш муддати ой.

2.4. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ушбу шартномада белгиланган номинал ставкада кредит қолдиғига нисбатан кунлик ҳисоблаб борилади.

2.5. Кредит қарздорликни қайтариш шартноманинг ажралмас қисми бўлган кредитни қайтариш жадвалига асосан амалга оширилади.

2.6. Мазкур шартномага асосан кредит маблағи квартира сотувчи пудратчининг ҳисобварағига надқ пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан ўтказилади.

2.7. Кредит ва унга ҳисобланган фоиз (жарима,пеня)ни қайтариш Кредит олувчи /Биргаликда кредит олувчининг ҳоҳишига кўра банкнинг масофавий банк хизматлари дастурлари орқали, банк картаси, нақд пул, пул ўтказиш йўли билан ва қонунчилик ҳужжатларига зид келмайдиган бошқа тўлов усуллари билан амалга оширилади. Келиб тушган маблағлар қуйидаги навбатда кредитни сўндиришга йўналтирилади:

-неустойка;

-муддати ўтган кредит фоизи;

-муддати ўтган кредит бўйича асосий қарз;

-муддатли кредит фоизи;

-муддатли кредит бўйича асосий қарз.

 

ТАРАФЛАР МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Кредит олувчи/биргаликда кредит олувчининг мажбуриятлари.

Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда ва тўлиқ миқдорда тўлаш;

Кредитдан фақат мазкур шартномада кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш.

Банкка яшаш манзили, телефон рақамлари (уяли, уй, иш) электрон почта манзили ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни тақдим этиш;

Мазкур шартномада белгиланган мажбуриятларини бажарилишига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар тўғрисида ёзма шаклда ёки ўзлари учун мақбул бўлган бошқа алоқа каналлари орқали Шартномада белгиланган мажбуриятларини бажарилишига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар тўғрисида нечи кун ичида банкга хабар бериш лозим кун ичида Банкка хабар бериш. Ушбу талаб бажарилмаслиги оқибатида келиб чиққан салбий ҳолатларга Кредит олувчи/Биргаликда қарз олувчи жавобгар ҳисобланадилар;

Ипотека кредити ҳисобидан сотиб олган квартирани ўз номига эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилгач, Кредит олувчи квартирани ўз номига расмийлаштирилганидан сўнг нечи иш куни ичида суғурталаш, гаровга қўйиш ва гуровни расмийлаштириш харажатларини тўлаши лозим банк иш куни ичида ипотека предметини йўқолиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурталаш, белгиланган тартибда кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш, гаровни расмийлаштириш бўйича тўловларни тўлаш;

Гаров мулкига шикаст етказилган, яроқсиз ҳолга келганда зудлик билан банкка хабар бериш ва гаров мулкини Гаров мулкига шикаст етказилган, яроқсиз ҳолга келганда зудлик билан банкка хабар бериш ва гаров мулкини нечи кун ичида тенг қийматга эга бўлган бошқа мулкка алмаштирилиши лозим кун ичида тенг қийматга эга бўлган бошқа мулкка алмаштириш;

Шахсий банк картасини банкнинг банкнинг масофавий банк хизматлари дастурига улаш;

Кредит ҳисобидан харид қилинган квартирани бут ҳолда сақланишини таъминлайди. Квартиранинг бутлиги сақланмаганлиги аниқланганида ёки квартирага қасддан шикаст етказилган тақдирда, етказилган зарар миқдорини ўз ҳисобидан ҳисобидан қоплаш;

Сотиб олинган квартирани ижарага беришда Банкнинг розилиги олиш;

Банкка кредитдан мақсадли фойдаланилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни, квартирани Кредит олувчига тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжат(кадастр ҳужжати асли ёки нусхаси)ни мониторинг учун тақдим этиш;

Банк сўровига биноан Банк вакилларига ипотека кредити ҳисобига сотиб олинган квартирани, шунингдек Қарз олувчи/Биргаликда қарз олувчининг мажбуриятлари бажарилишига тааллуқли бўлган ҳар қандай бошқа мол-мулкни бориб кўриш, шунингдек кредитдан белгиланган мақсадда фойдаланилишини текшириш имкониятини таъминлаш;

3.1.15 Кредитни қайтариш жадвалидагидан ортиқча тўланган маблағ келгуси даврлардаги асосий қарзни сўндиришга режалаштирилган бўлса, у ҳолда тўлов амалга оширилган кундан кечиктирмай Банкка бу ҳақида ёзма ёки шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш.

3.2. Банкнинг мажбуриятлари.

3.2.1. Кредит олувчи/Биргаликда кредит олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан кредит бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида кредит олувчига ишончли ҳамда тўлиқ ахборотни тақдим қилиш;

3.2.2. Мазкур шартноманинг 3.1.5.-бандидаги мажбуриятлар тўлиқ бажарилганидан кейин Кредит олувчи кредит расмийлаштириш бўйича (3.1.5-банд) мажбуриятларини тўлиқ бажарилганидан кейин нечи кун ичида кредит ажратилиши лозим банк иш куни ичида кредит ажратиш;

3.2.3. Олинган кредит учун кредит олувчи номига ссуда ҳисобрақамларни очиш;

3.2.4. Кредит олувчини кредитни муддатидан илгари ундириш ҳолати ва сабаблари ҳақида олдиндан хабардор қилиш;

3.2.5. Шартнома бўйича Кредит олувчидан мажбуриятлари бажарилмаслиги сабаблари, ҳолати, муддати, суммалари, таркиби ҳақида сўраш, шунингдек мажбуриятлар бузилгани учун неустойка (жарима, пеня) қўлланиши натижасида харажатлар суммаси ортиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш;

3.2.6. Шартнома бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, Кредит олувчи билан ҳар қандай алоқа боғлаш усулларидан, шу жумладан электрон алоқа воситаларидан ёки бошқа усуллардан фойдаланиб, кредит олувчига муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганлиги ҳақида хабар бериш;

3.2.7. Гаров предмети сифатида қўйилган бирдан-бир турар жой фақат суд тартибида ундирилиши мумкинлиги ва гаров предмети оммавий савдолар орқали реализация қилинишини (қонунчилик ҳужжатларида назардан тутилган ҳоллар бундан мустасно) Қарз олувчига маълум қилиш;

3.2.8. Мазкур шартноманинг 3.1.15-бандига мувофиқ кредит олувчи/Биргаликда кредит олувчининг мурожаати мавжуд бўлмаган ҳолда, кредитнинг жорий тўлови учун кредитни қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушган тақдирда, ушбу маблағнинг ортиқча қисмини тўлов амалга оширилган куннинг эртасидан кечиктирмай кредитнинг асосий қарзини сўндиришга йўналтириш хамда келгуси иш кунидан қолдиқ суммага нисбатан фоиз ҳисоблаш;

3.2.9. Ушбу шартнома амал қилиш даврида Кредит олувчининг сўрови олинганидан сўнг бир иш куни ичида унга қуйидаги ахборотларни ёзма шаклда ёки банкнинг расмий веб-сайтидаги кредит олувчининг шахсий кабинети ёхуд банкнинг масофавий банк хизматлари дастурлари орқали электрон шаклда ойда бир марта бепул тақдим этиш:

-кредитлаш лимити, кредит бўйича тўланган пул маблағлари суммаси, асосий сумма бўйича қарз қолдиғи, навбатдаги тўловларнинг миқдори, таркиби ва муддатлари (тўловлар жадвали), кредитни муддатидан олдин қисман ёки тўлиқ сўндириш истаги билдирилган тақдирда тўлаш лозим бўлган суммалар миқдори, муддати ўтказиб юборилган қарздорлик миқдори ва таркиби, келиб тушаётган пул маблағлари кредит бўйича қарзни сўндиришга йўналтирилиши ҳақида ахборотлар;

3.2.10. Кредит олувчи/ Биргаликда кредит олувчи мазкур шартнома бўйича барча тўлов мажбуриятини тўлиқ бажарган санадан бошлаб 3 (уч) иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур кредит бўйича гаров мулкини тақиқдан чиқариш ҳамда гаров мулкига нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан ўчириш;

3.2.11. Шартномада назарда тутилган кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортган тақдирда, бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинган сананинг эртасидан кечикмасдан Кредит олувчига ёзма хабарнома юбориш;

3.2.12. Кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган фоиз ставкаси ўзгарганда ёки мазкур шартноманинг 3.2.8.-бандида белгиланган вазият юз берган тақдирда, кредитни қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириш ва кредит олувчига тақдим этиш. Бунда, шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган қайтариш жадвали кучини йўқотади ва тарафлар учун янги қайтариш жадвали мажбурий ҳисобланади.

 

ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ.

4.1. Қарз олувчи/биргаликда қарз олувчининг ҳуқуқлари:

4.1.1. Ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан ипотека кредити бериш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш;

4.1.2. Шартнома тузилган кундан эътиборан икки ҳафта ичида Банкни ёзма равишда хабардор этиш орқали фойдаланилмаган кредитдан воз кечиш. Бунда, воз кечиш кунигача қилинган харажатлар Кредит олувчи/Биргаликда кредит олувчи зиммасида қолади;

4.1.3. Кредитни муддатидан олдин қайтариш. Бунда, кредит учун фоизлар кредит тўлиқ қайтарилган кунгача қадар ҳисобланади;

4.1.4. Кредит ажратиш ва ҳисоб-китоблар бўйича амалдаги қонунчиликка ва Банкнинг ички меъёрий ҳужжатларидаги ўзгаришлар ҳақида Банкдан маълумот олиш;

4.1.5. Банкдан мажбуриятларнинг ўз вақтида ва лозим даражада бажарилишини талаб қилиш, мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш;

4.1.6. Олинган кредит тўловларини масофавий банк хизматларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;

4.1.7. Кредит тўловлари шаклини ҳамда кредитни қайтариш турини (дифференциал ва аннуитет), шунингдек Суғурта ёки баҳолаш хизматларини мустақил танлаш;

4.1.8. Олинган кредит суммасини ва ҳақиқатда фойдаланган давр учун ҳисобланган фоизларни тўлиқ тўлаган ҳолда Банк билан ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилиш;

4.1.9. Мазкур шартнома имзоланганидан кейин, бироқ пул маблағлари ҳақиқатда олингунга қадар кредит олишдан бирон-бир тўловларсиз воз кечиш.

4.2. Банкнинг ҳуқуқлари:

4.2.1. Кредит олувчи шартнома тузилган кундан эътиборан Кредитдан фойдаланмаган тақдирда қанча муддатда бир томонлама тартибда шартнома бекор қилинади кун ичида кредитдан фойдаланмаган тақдирда, шартномани бекор қилиш ҳақида иккинчи тарафни ёзма равишда хабардор этиш орқали шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш;

4.2.2. Кредит бериш ва шартнома бўйича мажбуриятларни ўз вақтида ва лозим даражада бажаришни талаб қилиш, зарур ҳужжатларни Кредит олувчи/Биргаликда кредит олувчидан сўраб олиш;

4.2.3. Гаров мулкининг ҳолати, сақланиши ва мақсадлилик бўйича мониторинг ўтказиш;

4.2.4. Ўзаро музокараларни (баённома шаклида, телефон қўнғироқлари, аудио, видео ва бошқа исталган усулларда) ёзиб олиш, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ҳамда мурожаатни тасдиқлаш учун ушбу далилни ишлатиш;

4.2.5. Кредит олувчининг жорий ёки муддати ўтган мажбуриятлари (қарзлари)ни сўндириш мақсадида, маблағларни қуйидаги усуллар ёрдамида ҳисобдан чиқариш:

-Кредит олувчи/Биргаликда кредит олувчининг бошқа банклардаги ҳисобварақларига акцептсиз тўлов талабларини қўйиш;

-Кредит олувчи/Биргаликда кредит олувчининг Банкдаги омонат ва бошқа ҳисобварақларидан акцептсиз ундириш.

 

5. ТОМОНЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ

5.1. Кредит олувчи/ биргаликда кредит олувчининг жавобгарлиги

5.1.1. Асосий қарз ва фоизларни ўз муддатида тўламаган тақдирда, тўлов кечиккан ҳар бир кун учун кечиктирилган сумманинг Кредитни ўз муддатида тўламаган тақдирда, ҳар бир куни учун кечиктирилган учун сумманинг нечи фоизи миқдорида пеня тўланади фоизи миқдорида Банкка пеня тўлайди.

5.1.2. Кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган квартира шартномада белгиланган муддатда гаровга қўйилмаган ёки тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, шунингдек, мазкур шартнома талаблари бажармаганида Банкка ҳар бир муддати ўтказиб юборилган кун учун гаров суммасининг Квартира белгиланган муддатда гаровга қўйилмаган ёки тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун гаров суммасининг нечи фоизи миқдорида пеня тўланади фоизи миқдорида пеня тўлайди.

5.1.3. Кредитдан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганида, мақсадсиз фойдаланилган кредит суммасининг Кредитдан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда банкка қанча миқдорда жарима тўланади миқдорида жарима тўлаш билан бирга мақсадсиз ишлатилган кредит маблағини Банкка муддатидан олдин қайтаради.

5.2 Банкнинг жавобгарлиги.

5.2.1. Кредит маблағларини бериш мажбуриятини бажармаганида ёки ўз вақтида бажармаганида Кредит олувчига кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган сумманинг Кредитдан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда банкка қанча миқдорда жарима тўланади фоизи миқдорида пеня тўлайди.

5.2.2. Кредит олувчи мазкур шартнома бўйича барча мажбуриятларини тўлиқ бажаргач, Банк ушбу шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир кун учун гаровга олинган мулк қийматининг Банк ушбу шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир кун учун гаровга олинган мулк қийматининг нечи фоизи миқдорида пеня тўлайди фоизи миқдорида пеня тўлайди.

5.2.3. Шартнома бўйича ҳисобланган пеня ва жарималарни тўлаш тарафларни шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди. Шунингдек, иккинчи тарафни мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли тегишли чоралар қўллаш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

5.2.4. Қарздорлик бўйича ҳисобланган фоизлар ва неустойкаларнинг энг кўп суммаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошиб кетмаслиги лозим.

КРЕДИТ ТАЪМИНОТИ.

6.1. Кредитнинг асосий таъминоти кредит ҳисобига сотиб олинган квартира ҳисобланади. Гаров суғурталаниб, суғурта шартномаси ва суғурта полиси банкка тақдим этилади.

6.2. Кредит ҳисобига сотиб олинадиган квартира бўйича банк томонидан ёки томонларнинг бирининг талаби бўйича нотариал тасдиқланган гаров шартномаси тузилади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам гаров мулки бўйича гаров реестрига ёзувлар киритилади ва гаров мулкига нисбатан тақиқ қўйилади.

 

ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ ҲАМДА БОШҚА ҚОИДАЛАР

 

7.1. Шартнома тарафлар имзолаган кундан эътиборан кучга киради ва тарафлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунларига адар амалда бўлади.

7.2. Ушбу шартноманинг шартларини ўзгартириш ва қўшимча киритиш ёки уни бекор қилиш қўшимча келишув тузиш орқали амалга оширилади. Қўшимча келишув ёзма шаклда тузилиб, тарафларнинг ваколатли вакиллари имзолаганидан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Барча ўзгартириш, қўшимчалар ва иловалар мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.

7.3. Қуйидаги асослар юзага келганида, Банк мазкур шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва ундирувни гаровдаги ёки бошқа ликвидли мол-мулкларга қаратиши мумкин:

a)Кредит олувчи томонидан шартнома тузишда ёки кредит операцияларини бажариш вақтида Банкка нотўғри маълумотлар тақдим этиш фактлари аниқланганда;

б)кредитни қайтариш жадвалини камида 3 маротаба бузган тақдирда;

в) кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш жадвалида белгиланган муддатдан 3марта сабабсиз кечиктирилганида;

г)мазкур шартномада белгиланган, кредит ҳисобига сотиб олинган квартиранинг ўз муддатида суғурталаниб, гаровга тақдим этилмаганида;

д) Кредит олувчи/Биргаликда кредит олувчининг гаровга олинган квартирани мониторинг қилинишига тўсқинлик қилганида;

е) Кредит олувчи гаровга олинган квартирани Банкнинг розилигисиз учинчи шахсларга ижарага берса.

МАХФИЙЛИК.

 

8.1. Томонлар шартномани тузиш ва шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш чоғида бошқа томоннинг маълумотларини ахборот эгасининг ёзма розилигисиз ошкор қилмаслик мажбуриятини олади.

8.2.Ушбу талабларни бузган томонбунинг оқибатида иккинчи томонга етказилган барча зарарни тўлиқ хажмда қоплайди.

9. АЛОҲИДА ШАРТЛАР

 

9.1. Мазкур шартномани имзолаш билан Кредит олувчи Банкка унинг шахсий маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ундан фойдаланишга қуйидаги ҳолларда розилик беради:

Кредит олувчи/Биргаликда кредит олувчи манфаатдор бўлган шартномаларни тузишда ва ижросини таъминлашда;

Кредит олувчи/Биргаликда кредит олувчининг шартномада белгиланган ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашда, уларнинг бажарилишини талаб қилиш ва қарздорликни ундиришда.

9.2. Ушбу билан Кредит олувчи/ Биргаликда кредит олувчининг тўлов жадвали асосида кредит тўлови бўйича телефон қўнғироқлари қилинишига, SMS-хабарномаларни уяли телефон рақамларига, шунингдек Кредит олувчи томонидан тақдим этилган бошқа манзилларга (реквизитларга), барча алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилишига розилик беради.

9.3. Банк томонидан юборилган SMS хабарномалар, қилинган қўнғироқлар, юборилган огоҳлантириш хатлари ва бошқалар қарзни қайтаришнинг зарур чоралари бўлиб, судда далил бўлиб хизмат қилади.

9.4. Мониторинг, жойига чиқиб ишни ўрганиш ишлари ёзма равишда расмийлаштириб олиб борилади.

 

10. ФОРС-МАЖОР

10.1. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари - бу томонларнинг иродаси, хоҳиши ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар), ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар), халқаро, банклараро ва банкнинг электрон тўлов ҳамда таъминот тизимидаги носозлик, банкнинг дастурий таъминот тизимига қилинган таҳдид (учинчи шахслар тарафидан қилинган ҳужумлар) сабабли юзага келган шароитларда тарафларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлардир.

10.2. Форс-мажор ҳолатлари юзага келган вақтда Томонлар ушбу ҳолатлар бартараф этилгунига қадар шартнома бўйича ўзаро мажбуриятларини бажаришдан озод бўладилар.

10.3. Юзага келган форс-мажор ҳолатлари ҳақида ҳамда ушбу ҳолатлар якунланганлиги ҳақида тараф ушбу ҳолатлар юзага келган ёки бартараф этилган вақтдан бошлаб Форс-мажор ҳолатлари ҳақида ҳамда ушбу ҳолатлар якунланганлиги ҳақида тараф қанча муддатда иккинчи томонни ёзма равишда хабардор қилиши лозим банк иш куни ичида бу ҳақда иккинчи томонни ёзма равишда хабардор қилиши лозим.

10.4. Форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги ёки бартараф этилганлиги ҳақидаги хабарномалар томонларда мавжуд бўлган барча алоқа воситалари орқали юборилиши мумкин.

11. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 

11.1. Томонлар мазкур шартномани бажариш вақтида юзага келган келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар.

11.2. Шартнома юзасидан низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан суд тартибида ҳал этилади.

11.3. Мазкур шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.

11.4. Мазкур шартнома ва унинг иловаси бир хил юридик кучга эга бўлган уч нусхада тузилиб, шартноманинг бир нусхаси Банкда, иккинчи нусхаси Кредит олувчида, учинчи нусхаси Биргаликда кредит олувчида сақланади.

 

12. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

 

Кредит олувчи

Биргаликда кредит олувчи

Банк

Кредит олувчининг туғилган санаси куни туғилган

Биргаликда кредит олувчи туғилган сана куни туғилган

Банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Манзил: Кредит олувчининг манзили

Манзил: Биргаликда кредит олувчининг манзили

Банк манзили

Паспорт: Кредит олувчига паспорт берилган сана куни

Паспорт: Биргаликда кредит олувчига паспорт берилган сана куни

Ҳ/р: Банк ҳисоб рақами

Кредит олувчининг паспорт серияси ва рақами

Биргаликда кредит олувчининг паспорт серияси ва рақами

СТИР: Банк СТИР рақами

Кредит олувчига паспорт берган ИИБ номи томонидан берилган

Биргаликда кредит олувчига паспорт берган ИИБ номи томонидан берилган

Тел: Банкнинг телефон рақами

СТИР: Кредит олувчининг СТИР рақами

Биргаликда кредит олувчининг СТИР рақами

Банк бошқарувчисининг Ф.И.О.си

Тел: Кредит олувчининг телефон рақами

Тел: Биргаликда кредит олувчининг телефон рақами

 

_____________

имзо

Кредит олувчининг Ф.И.Оси

____________________

Биргаликда кредит олувчининг Ф.И.Оси

 

имзо

________________

имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

Бирламчи уй-жой бозоридан кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун кредит ажратиш бўйича ипотека шартномаси

Аҳолининг уй-жой шароитларини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳаёт даражаси ошишда ипотека кредитларининг ўрни беқиёс бўлиб, кредитлашнинг ушбу тури босқичма-босқич ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. 

Ипотека шартномаси бўйича одатда банк муассасаси гаровга олувчи тараф ва қарзга олувчи эса гаровга қўювчи тараф бўлади.

Мазкур ипотека кредитлари бугунги кунда тижорат банклари томонидан ўзларининг ички кредит сиёсатига асосан бирламчи бозоридан квартираларни сотиб олиш учун бозор фоиз ставкаларида ипотека кредитлари ажратиб келмоқда.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, шартнома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.