Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ипотека шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Ипотекага қўювчи
Ипотекага олувчи
Шартнома мазмуни:
  • Изоҳ: Ипотека нарсаси бўлган мулк жойлашган туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи, уй рақами
  • Изоҳ: нарх рақам ва сўз билан ёзилади

Юклаб олинг

Ипотека шартномаси

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами

 

Шартнома тузилган жой

 

Ипотекага олувчи банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли банки номидан Банк бошқарувчисига ишончнома берилган санадаги Банк бошқарувчисига берилган ишончнома рақами-сонли ишончнома асосида фаолият юритувчи Банк бошқарувчисининг Ф.И.О.си (кейинчалик матнда – “Ипотекага олувчи”) бир томондан, Ипотекага қўювчининг манзили манзилида яшовчи фуқаро Ипотекага қўювчининг Ф.И.Оси,(кейинчалик матнда – “Ипотекага қўювчи”) иккинчи тарафдан (биргаликда “Томонлар” деб номланади) ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

1.1. Мазкур шартномага асосан Ипотекага олувчи, Тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилган сана кунидаги Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси рақами-сонли Кредит шартномаси Қарздор/Ипотекага қўювчининг мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ўз талабларини гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан Ипотекага қўювчининг бошқа кредиторларига нисбатан имтиёзли суратда қаноатлантиришга ҳақли бўлади.

 

2. ИПОТЕКА БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАН МАЖБУРИЯТ

 

2.1.Ушбу шартномага кўра ипотека билан таъминланган мажбуриятлар асоси бўлиб Қарздор/Ипотекага қўювчи ва Ипотекага олувчи ўртасида қуйидаги шартларда тузилган Тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилган сана кунидаги Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси рақами-сонли Кредит шартномаси (кейинги ўринларда Кредит шартномаси) ҳисобланади:

Кредитнинг умумий миқдори: Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан ажратилган кредит суммаси

Кредитни қайтариш муддати: Кредитни қайтариш муддати

Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар: Кредит учун белгиланган йиллик фоиз

Муддати ўтган қарздорлик учун жарима фоизи: Муддати ўтган қарздорлик учун белгиланган жарима миқдори

Муддати кечиктирилган фоизлар учун пеня миқдори: Муддатида тўланмаган фоизлар учун тўланиши лозим бўлган пеня миқдори

Бошқа шартлар: Кредит шартномасининг бошқа шартлари

2.2. Кредит шартномаси бўйича Қарздор сифатида иштирок этувчи Ипотекага қўювчининг Ф.И.Оси мазкур шартнома бўйича Ипотекага қўювчи ҳисобланади.

Кредит шартномаси бўйича Кредитор сифатида иштирок этувчи Ипотекага олувчи банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли мазкур шартнома бўйича Ипотекага олувчи ҳисобланади.

2.3. Мазкур шартномага кўра ипотека нарсаси Ипотекага олувчининг тўлиқ талабларини, хусусан ажратилган кредитнинг тўлиқ миқдорини, шунингдек фоизларини, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарарни, ундирув харажатларини тўланишини таъминлайди.

3. ИПОТЕКА НАРСАСИ, БАҲОСИ, ШАРТНОМА МУДДАТИ

3.1. Мазкур шартнома бўйича қуйидаги мулк ипотека нарсаси ҳисобланади: Шартнома бўйича нима ипотека нарсаси ҳисобланади

3.2. Ипотекага қўювчига гаровга қўйилган кўчмас мулк обьекти Гаровга қўйилган мулк қайси ҳужжатга асосан гаровга қўювчига тегишли кунидаги Гаровга қўйилган мулк қайси кундаги ҳужжатга асосан гаровга қўювчига тегишлига асосан тегишли.

3.3. Ипотека нарсаси Ипотека нарсасини баҳолаган ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли томонидан Ипотека нарсасини баҳолаш тўғрисидаги хулоса берилган санада берилган Ипотека нарсасини баҳолаш тўғрисида берилган хулоса рақами -сонли хулоса ёки баҳолаш далолатномасига асосан Ипотека нарсаси қанча нархга баҳоланган сўм деб баҳоланади.

3.4. Ушбу шартнома тузиш билан бир вақтда Ипотекага қўювчи ипотека нарсаси жойлашган ер участкасини ҳам гаровга қўяди.

3.5. Мазкур ипотека шартномасининг муддати томонлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунга қадар амалда бўлади.

3.6. Гаровга қўйилган ипотека нарсаси Ипотекага қўювчида сақланади.

4. ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. Ипотекага қўювчининг ҳуқуқлари:

-Ипотека нарсасидан белгиланган мақсадда мувофиқ фойдаланиш, шу жумладан ундан самара ва даромад олиш;

-Ипотекага олувчининг олдиндан ёзма розилигини олиб, сўнгра Ипотека нарсасини ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошқа шахсга бериш ёхуд уни бошқача тарзда фойдаланиш;

-ипотека билан таъминланган кредит шартномасидан келиб чиқувчи мажбуриятни муддатидан олдин бажариш.

4.2. Ипотекага қўювчининг мажбуриятлари:

-Ипотекага олувчининг гаров билан таъминланган мажбурият муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ҳуқуқи вужудга келганда, Ипотекага олувчининг талабларини қаноатлантириш;

-гаровга қўйилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ва тасодифан шикастланиши хавфини ўз зиммасига олиш;

-ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда Ипотека нарсасини лозим даражада сақлаш, унинг қийматини камайишига олиб келувчи бузилиш ва ёмонлашувга ҳамда унга сезиларли зарар етказилишига йўл қўймаслик, шунингдек гаровга олинган мол-мулкни бутлилигини таъминлаш;

-гаровга қўйилган мол-мулкни ўз ҳисобидан енгиб бўлмас куч таъсирида йўқолиш ёки шикастланиш, шунингдек ўзини тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиш хавфидан суғурталаш;

-ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб Ипотекага қўювчи шартнома имзоланганидан кейин неча кун ичида шартномани давлат рўйхатидан ўтказиши лозим кун ичида ўз ҳисобидан шартномани давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш ва реестрдан Ипотекага олувчига давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи кўчирмани тақдим этиш;

-Ипотека нарсаси Ипотекага қўювчининг айбисиз йўқотилганда, Ипотекага олувчининг розилиги билан Ипотека нарсасини тиклаш ёки бир хил нархдаги бошқа нарса билан алмаштириш;

-гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ва шикастланиши хавфи пайдо бўлганлиги тўғрисида зудлик билан Ипотекага олувчини хабардор қилиш;

-Ипотекага олувчининг ваколатли вакилларини гаровга қўйилган мол-мулкнинг мавжудлиги, асралиши (бутлиги) ва сақлаш шароитларини текшириш мақсадида, кўчмас мулк жойлашган жойга киритиш;

- Ипотека нарсасини ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошқа шахсга топширганда бу ҳақда ижарага берилган ёки топширилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда ипотекага олувчининг хабардор қилиш;

-банкнинг ўзи билан боғланиши мумкин бўлган мобил, уй, ишхона телефон рақамларини, электрон почта манзили (мавжуд бўлса) бериш;

-мажбуриятнинг бажарилган қисмига мос равишда ипотека нарсасини таъқиқдан чиқариш (агар ипотека нарсаси икки ёки ундан ортиқ бўлса ёки ипотека нарсасини бир қисмини таъқиқдан чиқариш имкони мавжуд бўлса). Бунда, ипотека нарсаси бажарилмаган мажбуриятнинг 125 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

5.Ипотекага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5.1.Ипотекага олувчининг ҳуқуқлари:

-Гаров билан таъминланган мажбурият Ипотекага қўювчи/Қарздор томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда ушбу шартнома ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни ипотека нарсасига қаратиш;

-Ипотекага қўювчининг ва қарздорнинг кредит тарихини шакллантириш учун зарур бўлган барча маълумотларни Банклараро кредит бюросига тақдим этиш;

-Ипотека нарсасининг ҳужжатлар бўйича ва бевосита жойда амалдаги мавжудлигини, миқдори, ҳолатини, асраш, сақлаш ва фойдаланиш шароитини текшириш, шунингдек Ипотекага қўювчидан Ипотека нарсасини асраш ва сақлаш бўйича тегишли чоралар кўришни талаб қилиш;

-гаровга қўйилган мол-мулк йўқотилганлиги ва шикастланганлиги учун у кимнинг фойдасига суғурта қилинганидан, яъни суғурта шартномасида ким фойда олувчи деб кўрсатилганидан қатъий назар, асосий мамжбурият бўйича ўз талабларини имтиёзли тарзда суғурта товонидан қаноатлантириш;

-қонунчилик ҳужжатларида ва Кредит шартномасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек мазкур шартномада белгиланган мажбуриятлар Ипотекага қўювчи/Қарздор томонидан бажарилмаганда, гаров билан таъминланган мажбурият (кредит ва фоизларни муддатидан олдин қоплаш)нинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиш ёки ундирувни Ипотека нарсасига қаратиш;

-гаровдаги мол-мулк унинг бозор қиймати камайиши оқибатида гаров етарлилигини (кредит суммасидан 125%) таъминлай олмаса, Ипотекага қўювчидан қўшимча таъминот талаб қилиш.

5.2. Ипотекага олувчининг мажбуриятлари:

-ипотека билан таъминланган мажбурият Ипотекага қўювчи/Қарздор томонидан бажарилганда гаров шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказувчи органга реестрга тегишли ўзгартишлар киритиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш;

-Ипотекага қўювчининг боғланиши мумкин бўлган телефон рақамларини, электрон почта манзилини бериши;

-Ипотека нарсасини реализация қилишдан тушган сумма Ипотекага олувчининг гаров билан таъминланган талабидан ошиб кетса, фарқни Ипотекага қўювчига қайтариш.

6. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ва

низоларни ҳал қилиш тартиби

6.1. Ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш Ипотекага олувчининг талабларига асосан ушбу шартномага, Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонунига ва Фуқаролик кодексининг 280-моддасида агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ қондирилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкинлигидан келиб чиқиб ундирув қаратилади.

6.2. Томонлар мазкур шартномани бажариш вақтида юзага келган келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар.

6.3. Шартнома юзасидан келишмовчилик ва низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан суд тартибида ҳал этилади.

6.4. Мазкур шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.

7. Бошқа шартлар

7.1. Ипотека нарсаси Ипотекага қўювчида қолади.

Мазкур шартномага асосан навбатдаги гаров тақиқланади/тақиқланмайди. Ипотека нарсасини алмаштиришга Ипотекага олувчининг ёзма розилиги ва мазкур шартномага ўзгартириш киритиш орқали йўл қўйилади.

7.2. Ипотека нарсасининг сотиш йўли билан бегоналаштирилиши фақат Ипотекага қўювчининг ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Бунда сотувдан келиб тушадиган маблағлар биринчи навбатда Кредит шартномаси бўйича асосий мажбурият суммасини тўлиқ қоплашга йўналтирилиши лозим.

Бундай қопланиш сотувдан маблағлар келиб тушган куннинг эртасига амалга оширилиши шарт.

7.3. Мазкур шартнома бўйича ипотека нарсаси Ипотека нарсасини суғурталаш бўйича суғурта полиси берилган сана кунидаги серия рақами Ипотека нарсасини суғурталаш бўйича берилган суғурта полисининг серия ва рақами ва рўйхатга олинган рақами Ипотека нарсасини суғурталаш бўйича берилган суғурта полисининг рўйхат рақами бўлган Ипотека нарсасини суғурталаш бўйича суғурта полиси берган ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли томонидан берилган суғурта полисига асосан суғурталанган.

7.4. Ипотекага олувчининг ипотека нарсасига бўлган ҳуқуқи (гаров ҳуқуқи) унга тегишли нарсаларга ва ундан олинган даромадга ҳам тадбиқ этилади.

7.5. Мазкур шартномага қадар, ушбу кўрсатилган Ипотека нарсаси ҳеч кимга сотилмаган, гаровга қўйилмаган, низода (тортишувда) бўлмаган ҳамда хатланмаганлигини Ипотекага қўювчи тасдиқлайди.

7.6. Ушбу билан Ипотекага қўювчи ўзининг кредит тарихини шакллантириш учун зарур бўлган барча маълумотларни Ипотекага олувчи томонидан Банклараро кредит бюросига тақдим этилишига розилик беради.

7.8. Ушбу шартнома имзолангандан, нотариал тасдиқлангандан ва ваколатли давлат органида давлат рўйхатига олингандан сўнг кучга киради.

7.9. Ушбу шартномага киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар унинг ажралмас қисми бўлиб илова сифатида ёзма равишда расмийлаштирилиб, томонлар имзолаганларидан ва муҳр билан тасдиқланганидан кейингина ҳақиқий ҳисобланади.

7.10. Мазкур шартномани нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар Ипотекага қўювчининг зиммасига юклатилади.

7.11. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган иккита нусхада тузилиб, томонларнинг ҳар бирига бир нусхадан берилади ва томонлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунга қадар кучда бўлади.

8. Томонларнинг реквизитлари реквизитлари

Ипотекага қўювчи

Ипотекага олувчи

Ипотекага қўювчининг туғилган санаси куни туғилган

Ипотекага олувчи банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Манзил: Ипотекага қўювчининг манзили

Банк манзили

Паспорт: Ипотекага қўювчига паспорт берилган сана куни

Ҳ/р: Банк ҳисоб рақами

Ипотекага қўювчининг паспорт серияси ва рақами

СТИР: Банк СТИР рақами

Ипотекага қўювчига паспорт берган ИИБ номи томонидан берилган

Тел: Банкнинг телефон рақами

СТИР: Ипотекага қўювчининг СТИР рақами

Банк бошқарувчисининг Ф.И.О.си

Тел: Ипотекага қўювчининг телефон рақами

_____________

(Имзо, муҳр)

Ипотекага қўювчининг Ф.И.Оси

________________________

имзо

Ипотека шартномаси

Аҳолининг уй-жой шароитларини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳаёт даражаси ошишда ипотека кредитларининг ўрни беқиёс бўлиб, кредитлашнинг ушбу тури босқичма-босқич ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. 

Ипотека шартномаси бўйича одатда банк муассасаси гаровга олувчи тараф ва қарзга олувчи эса гаровга қўювчи тараф бўлади.

Ипотека муносабатларида низолар, тушунмовчиликлар келиб чиқмаслиги ипотека шартномаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама мукаммал тузилишига бевосита боғлиқ.

Кредит шартномаси бўйича бир томон – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (қарз берувчи) шартномада назарда тутилган миқдор ва шартлар бўйича бошқа томонга (қарз олувчига) маблағ (кредит) беришни ва қарз олувчи олинган пул миқдорини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, шартнома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.