БАНК ҲИСОБВАРАҒИ ШАРТНОМАСИ
|
||
Шартнома тузилган сана |
Шартнома рақами |
Шартнома тузилган жой
|
Банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли томонидан Банк бошқарувчисига ишончнома берилган сана куни берилган Банк бошқарувчисига берилган ишончнома рақами-сон ишончнома асосида фаолият юритувчи Банк бошқарувчисининг Ф.И.О.си (кейинчалик матнда -“Банк”) бир томондан ва Мижоз ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Устав асосида фаолият юритувчи Мижоз ташкилот номидан иш олиб борувчи вакилнинг Ф.И.О.си (кейинчалик матнда - “Мижоз”), биргаликда “Томонлар” деб аталувчилар Банк ҳисобварағи шартномасини (кейинчалик матнда – Шартнома)қуйидагилар ҳақида туздилар:
|
||
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Мазкур Шартнома Мижознинг аризасига кўра банк ҳисобварағини (кейинчалик матнда “ҳисобварақ”)очиш,ҳисобвараққа тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш,Мижознинг тўлов ҳужжатларига асосан ҳисобварақдан тегишли пул маблағларини ўтказиш ва тўлаш,масофавий хизматлар дастурий мажмуалари орқали электрон банк хизматларини кўрсатиш,касса хизматларини кўрсатиш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа амалиётларни қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. 1.2. Банкнинг масофавий банк хизмат кўрсатиш тизимлари мижозга ўз ҳисобварақларининг холати ва пул айланмаси хақида маълумот олиш, электрон тўлов топшириқномаларини ўтказиш, дастур имконияти доирасида банк хизматлари хақида маълумотларни олиш имкониятини беради. 1.3. Банк томонидан кўрсатиладиган кредитлаш, факторинг, молиявий лизинг, қимматли қоғозларни харид қилиш-сотиш, қимматли қоғозлар ҳисобини юритиш ва сақлаш, қимматли қоғозларни бошқариш, банкда қимматбаҳо буюмларни (ҳужжатлар, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо металлар ва ҳ.к.) сақлаш, махсус хоналарни ёки улардаги пўлат сейфларни ҳужжатлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни сақлаш учун ижарага бериш, андеррайтинг, консалтинг, кафолат бериш, Мижознинг пул маблағларини жамғарма ва муддатли депозитларга жойлаштириш, Мижоздан эркин валюта маблағларини харид қилиш хизматлари учун ҳамда Банк томонидан банк амалиёти доирасида бошқа хизматларни тақдим этганлик учун ҳақ миқдори алоҳида шартномалар билан тартибга солинади. |
||
ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Банкнинг мажбуриятлари: 2.1.1. мижознинг аризасига асосан ҳужжатлар тақдим қилинган кундан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмай миллий ва хорижий валютада асосий, иккиламчи, махсус, аккредитив ҳисобварақлар очади, ёпади, асосий ҳисобварақни бошқа банкларга кўчиради; 2.1.2. мижоз ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган куннинг ўзида ёки операция куни тугаганидан кейин олинган бўлса, кейинги иш кунидан кечиктирмай мижоз ҳисобварағига киритади; 2.1.3. Банкнинг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт; 2.1.4. мижоз ҳисобварағидан пул маблағларини тегишли тўлов ҳужжатлари ёки мижоздан Масофавий банк хизматлари дастурлари орқали олинган электрон тўлов топшириқномаси асосида ўтказиш (тўлаш) тўғрисидаги топшириқномаларини бажаради; 2.1.5. мижознинг қарз мажбуриятлари бўйича тўлов талабномалари ва инкассо топшириқномаларини қонунчилик доирасида ижро қилади; 2.1.6. амалдаги қонунчиликка мувофиқ мижоздан нақд пул маблағларини қабул қилади ва беради; 2.1.7. бошқа ҳисоб ва касса хизматларини кўрсатиш (Банк ва Мижоз ўртасида тузилган алоҳида шартномалар билан тартибга солинадиган амалиётлар бундан мустасно); 2.1.8. ҳисобварақдаги пул маблағларидан фойдаланганлик учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 781-моддаси асосида Банк Мижозга фоизлар тўлайди; 2.1.9. Мижознинг ҳисобварағидан пул маблағларини ечиб олиш фақат Мижознинг топшириғи бўйича ёки унинг розилиги билан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади (акцептсиз тўлов талабномаси ва инкассо топшириқномаси бундан мустасно). Мижоз ҳисобварағида пул маблағлари бўлмаганида ёки улар етарли бўлмаганида, Банк тўлов ҳужжатининг тўланмаган суммасини қонунчиликда белгиланган тартибда 2-сонли картотекага ўтказади; 2.1.10. Мижозларга хизмат кўрсатиш жадвалида белгиланган вақтда Мижозга банк хизматларини кўрсатади, дам олиш ва байрам (иш куни ҳисобланмаган) кунлари бундан мустасно. 2.1.11. Мижоз топшириғи бўйича ҳисоб-китоб амалиётларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрнатилган нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширади. Банк Мижоз ва/ёки Мижоз томонидан вакил қилинган шахслар имзоларининг намуналари ва муҳрининг изи (агар мавжуд бўлса) қўйилган варақчадаги шахслардан пул-ҳисоб ҳужжатларини бажариш учун қабул қилади. 2.1.12. Тўлов ҳужжатлари қабул қилинганда барча зарурий реквизитлар, имзолар ва бошқа ахборотларнинг тўғри расмийлаштирилганини текшириш, расмийлаштирилган тўлов ҳужжатининг ижросини тегишли тартибда операция куни давомида таъминлайди. 2.1.13. Мижозни касса ҳужжатлари (нақд маблағларни киритиш учун аризалар бланклари ва бошқа зарур бланклар) билан таъминлайди. 2.1.14. Мижознинг топшириғи бўйича унга ёки унинг вакилига (ишончнома асосида) ҳисобварақдан кўчирмалар ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади. 2.1.15. Банк сири ҳисобланган Мижоз ҳақидаги ахборот ва маълумотларнинг сир сақланишини кафолатлайди. 2.1.16. Мижоз ҳисобварағидаги пул маблағларининг бутлигини таъминлайди. 2.1.17. Банк мижознинг пул маблағлари ёки бошқа мулклари билан амалиёт тўхтатилса, банк амалиёти тўхтатилган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда Мижозга унинг ҳисобварағига хизмат кўрсатиш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан хабарнома юбориши шарт. 2.2. Мижознинг мажбуриятлари: 2.2.1. ҳисоб-китоб амалиётларини бажариши учун Банкка барча зарур ҳужжатларни тақдим этиш; 2.2.2. банкнинг иш жадвалига, тўлов ҳужжатларини ҳамда мазкур Шартнома предметига доир Банкнинг бошқа ички норматив ҳужжатларини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартибига амал қилиш ҳамда қонунчилик талабларини бажариш; 2.2.3. ҳар йили январь ойи давомида, янги ҳисобварақларни очган мижозлар эса – кейинги ойдан кечиктирмасдан, банкка нақд пул тушумларини топшириш тартиби, муддати, банк кассасидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун нақд пул олиш муддати бўйича ҳамда кун якунида ўз кассасида нақд пул қолдиғининг рухсат этилган лимитини белгилаш бўйича ҳисоб-китоблар ҳақидаги маълумотномани икки нусхада тўлдириб топшириш; 2.2.4. ҳисобварақда маблағлар мавжуд бўлганида, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни бериш жадвалига мувофиқ, Банкка нақд пул олиш учун пул чекини тақдим этиш ва олинган пул маблағларидан қатъий мақсади бўйича фойдаланиш; 2.2.5. мижоз ҳисобварағига қўйилган талабларни ва тўловларни амалга ошириш учун ўзининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида етарли маблағлар бўлишини таъминлаш; 2.2.6. кўрсатилган Банк хизматлари учун тўловларни Банк тарифларида кўзда тутилган тартибда амалга ошириш; 2.2.7. банкнинг талаби бўйича, чет эл давлатларининг субъектлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилган экспорт-импорт ва бошқа амалиётлар ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, зарурат бўлганида, ўз олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадалрни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга ҳамда оммавий қирғин қуроли тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликда кўзда тутилган мажбуриятларни бажариш қисмида ҳам, Банкка зарур бўлган бошқа маълумотларни тақдим этиш; 2.2.8. ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, ушбу ўзгаришлар ҳақида Банкни 3 (уч) иш куни ичида, юридик манзили ўзгарган тақдирда – 5 (беш) иш куни давомида Банкни хабардор қилади. Бунда раҳбар ёки бош бухгалтер ўзгарганида, ушбу ўзгаришлар ҳақида Банкни ўша куннинг ўзида хабардор қилади ва банкка янги мансабдор шахсларни кўрсатган ҳолда, имзолар намуналари ва муҳр изи (агар мавжуд бўлса) қўйилган варақчани тақдим этиш; 2.2.9. белгиланган муддатларда Банк кассасидан пул чеклари бўйича олинган ва депонентга ўтказилган нақд пул маблағларини Банк кассасига топшириш; 2.2.10. ўз кассасидаги нақд маблағларнинг келиш ва сарфланиш тартибига амал қилади, касса интизоми ҳамда лимитдан ташқари нақд маблағни Банкка топшириш тартибига амал қилиш; 2.2.11. мазкур Шартноманинг 3.1.4-бандига мувофиқ, Банк томонидан сўраладиган зарур ҳужжатларни тақдим этади, шунингдек зарурат бўлган тақдирда, шубҳали амалиётлар аниқланганида, Банкнинг биринчи талаби бўйича амалиётларнинг ўтказилиши қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш; 2.2.12. Масофавий банк хизматлари дастурлари билан ишлайдиган масъул шахс ўзгарса, электрон рақамли имзо калити, масофавий банк хизматлари дастури ўрнатилган телефон ва СМС хабари бириктирилган телефон рақами ўзгарса, йўқолиб қолса, ўғирланса ушбу ҳолат бўйича ўша куннинг ўзида хизмат кўрсатувчи банкни хабардор қилиш; 2.2.13. Масофавий банк хизматлари дастурларида ишлаш бўйича берилган логин ва паролларни сир сақлаш ва учинчи шахсларга дастурлардан фойдаланиш хуқуқини бермаслик; 2.2.14. Масофавий банк хизматлари дастурлари орқали ўтказилган электрон тўлов топшириқномаларнинг тегишли тартибда расмийлаштирилган ва масъул шахслар томонидан имзоланган қоғоз нусхаларини ўзида сақлаб бориш; 2.2.15. Масофавий банк хизматлари дастурлари орқали юборилган электрон тўлов ҳужжатларининг расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаш.
|
||
ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
3.1. Банкнинг ҳуқуқлари: 3.1.1. Қонунчиликда ва Банкнинг ички норматив ҳужжатларида белгиланган ҳисоб-китоблар тартиби бузилиши ҳамда Мижоз томонидан тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш ва ўз вақтида тақдим этиш тартибининг бузилиши ҳолатлари аниқланганида, Банк амалиётлар ўтказилишини тўхтатиш бўйича чораларни кўради, яъни қонунчиликка зид бўлган тўловни ўтказишни рад этиш ва унинг ўтказилишини тўхтатиш; 3.1.2. Мижоз маблағларининг бутлиги ва улардан эркин фойдаланишини кафолатлаган ҳолда, Мижознинг бўш маблағларидан ресурслар сифатида фойдаланиш; 3.1.3. қонунчиликда белгиланган тартибда Мижознинг розилигисиз (акцептсиз) унинг ҳисобварағидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш; 3.1.4. банк амалиётларини ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги бўйича шубҳа пайдо бўлганида, операцияни ўтказишни тўхтатиш, бунда имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган Мижознинг мансабдор шахсларини хабардор қилиш ҳамда Мижоздан ўтказилаётган амалиётнинг қонунийлигини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш. 3.1.5. Банк қуйидаги ҳолларда пул маблағлари ёки бошқа мулк билан операцияларни амалга оширишни рад этишга ҳақли: а) ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар тақдим этилганида ёки қонунчиликка мувофиқ сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаганида; б) террорчилик ёки бошқа жиноий фаолиятда иштирок этиши ёки иштирок этганликда гумон борлиги ҳақида амалдаги қонунчиликка мувофиқ олинган маълумотлар мавжуд бўлганида; в) ҳисобварақдаги пул маблағлари хатланганда ёки қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатларда ҳисобварақ бўйича амалиётларни тўхтатилганда. Бунда, қонунчиликка мувофиқ шахслар террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда қатнашаётган ёки қатнашишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилганида, Банк Мижозни олдиндан хабар қилмасдан Мижознинг пул маблағлари ёки бошқа мулк билан амалиётларни тўхтатиш (пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича амалиётлар бундан мустасно) ҳуқуқига эга. Пул маблағлари ва бошқа мулк билан операциялар тўхтатилганида, мижознинг топшириқлари асосида ҳисобварақдан пул маблағлари бўйича тўловлар амалга оширилмайди, банкда сақланаётган мулк эса берилмайди. 3.1.6. Қуйидаги ҳолатларда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тўхтатиш ҳуқуқига эга: а) унинг иштирокчиларидан бири террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда қатнашаётган ёки қатнашишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахснинг номидан ёки унинг топшириғи бўйича ҳаракат қилса; б) террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда қатнашаётган ёки қатнашишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсга тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган ҳамда амалиётни ўтказиш учун фойдаланилаётган пул маблағлари ёки бошқа мулк; в) амалиёт иштирокчиси бўлган юридик шахс террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда қатнашаётган ёки қатнашишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган жисмоний ёки юридик шахснинг мулкида ёки назорати остида бўлса. 3.1.7. Мижознинг талаб қилиб олгунча асосий ҳисобварағида 2-сонли картотека бўлса, Мижознинг бошқа банкларда очилган бошқа ҳисобварағидаги пул маблағлари Мижознинг асосий ҳисобварағига ўтказилади (Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ушбу талаб тааллуқли бўлмаган ҳисобварақлар бундан мустасно). 3.1.9. Банкнинг иш куни якунланиб, баланс ҳисоботи тузилганидан кейин хатоликлар аниқланган тақдирда, Банк кейинги банк иш кунида Мижознинг розилигисиз унинг ҳисобварағидан тескари бухгалтер ёзувлари киритиш (сторно бериш) йўли билан, мемориал ордер асосида нотўғри ўтказилган сумма ечиб олади. 3.1.10. Мижознинг миллий валютадаги асосий ҳисобварағида пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда ва унинг валюта ҳисобварағида валюта маблағлари мавжуд бўлганида, бюджет ва бошқа қарздорликлар тўловларини қонунчиликда белгиланган тартибда ўз вақтида таъминлаш мақсадида Мижознинг розилигисиз Мижознинг валюта маблағларини сотиш кунига белгиланган курс бўйича қарздорликни узиш учун зарур бўлган ҳажмда сотади. 3.1.12. Банк тарифлари билан белгиланган комиссия мукофоти миқдорини Банк Мижози билан келишган ҳолда ўзгартиради. 3.1.13. Мижознинг ҳисобварағига акцептли тўлов талабномаси келиб тушиши (электрон ёки қоғоз шаклда) муносабати билан ушбу тўлов талабномаси билан танишиш ва уни акцептлаш ёки акцептламаслик масаласини ҳал қилиш мажбуриятини олади. Агар Мижоз томонидан тўлов талабномаси акцептланмаса, Банк акцептли тўлов талабномасини ижрога қабул қилмайди. 3.2 Мижознинг ҳуқуқлари: 3.2.1. Ҳисобварақдаги пул маблағларини эркин тасарруф қилиш; 3.2.2. Банкка ҳисоб-касса амалиётларини бажаришга топшириқ бериш, уларнинг ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш, инкассо бўйича ҳисоб-китоблар ҳақида сўровлар бериш; 3.2.3. Ҳисобварақда пул маблағлари мавжуд бўлганида ва улар бронлаб қўйилганида иш ҳақини тўлаш жадвалига биноан қонунчиликка мувофиқ нақд пул маблағларини олиш; 3.2.4. Банкка белгиланган жойга тушмаган пул маблағларини излаш, уларнинг қаердалигини аниқлаш ва қайтариш ҳақида мурожаат қилиш; 3.2.5. Ўзбекистон Республикаси банк қонунчилигига киритилган қўшимчалар ва ўзгаришлар бўйича ахборот олиш.
|
||
ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИНИ ХАРИД ҚИЛИШ ВА СОТИШ БЎЙИЧА АМАЛИЁТЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ.
4.1. Мижоз учун ички валюта бозорида чет эл валютасини харид қилиш бўйича амалиётлар “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш Қоидалари” (рўйхат рақами: 3281-сон, 2020 йил 31 август) асосида амалга оширилади. 4.2. Мижознинг аризасига биноан Банк Мижозга чет эл валютаси ҳисобварақларини очади, унга валюта бозорида харид қилинган чет эл валютаси ўтказилади. 4.3. Агар Мижоз томонидан чет эл валютасини олди-сотди битимлари бўйича ҳисоб-китоблар икки иш куни ичида амалга оширилмаса унда битим бекор қилинади ва бунда Мижоз Банкка курсдаги икки кунлик фарқни тўлаб бериш мажбуриятини олади. 4.4. Мижоз харид қилинган чет эл валютасидан, маблағлар Мижознинг махсус валюта ҳисобварағига ўтказилган пайтдан бошлаб етти банк иш куни давомида мақсади бўйича фойдаланиши шарт. Мижоз томонидан харид қилинган, аммо маблағлар Мижознинг махсус валюта ҳисобварағига ўтказилган пайтдан бошлаб етти банк иш куни ичида фойдаланилмаган чет эл валютаси Банкка қайта сотилиши шарт. Бунда чет эл валютасини қайта сотиш Банк томонидан акцептсиз тартибда сотув кунидаги курс бўйича амалга оширилади. 4.5. Махсус валюта ҳисобварағидан илгари чиқарилган ва фойдаланилмаган, шунингдек бошқа сабабларга кўра қайтарилган чет эл валютаси ҳам уч банк иш куни мобайнида тижорат банкларига қайта сотилиши ёки буюртмада кўрсатилган мақсадлар учун такроран ўтказиб берилиши мумкин. Бунда уч банк иш куни ичида фойдаланилмаган чет эл валютаси Банкка қайта сотилиши шарт.
|
||
БАНК СИРИ
5.1. Банк “Банк сири тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ банк сирини ташкил қилувчи Мижоз ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини кафолатлайди. 5.2. Банк сирини ташкил қилувчи маълумотлар Банк томонидан Мижозга ёки унинг вакилига мазкур шартномада келишилган алоқа воситалари орқали тақдим қилиш фақат уларнинг ёзма мурожаати бўйича тақдим этилади. 5.3. Учинчи шахсларга банк сирини ташкил қилувчи Мижоз ҳақидаги маълумотларни тақдим этишга фақат қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатларда йўл қўйилади.
|
||
БАНК ХИЗМАТЛАРИ УЧУН КОМИССИЯ ҲАҚИ ВА УНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ
6.1. Мижоз банк хизматлари учун тўловни Банк тарифлари асосида амалга оширади. 6.2. Банк томонидан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ миқдори Мижознинг ҳисобварағидан унинг топшириғисиз (акцептсиз тартибда) ҳар бир операциядан сўнг/ҳар ойда (тегишлилиги кўрсатилади) мемориал ордер билан ечиб олинади. 6.3. Мижоз ҳисобварағида Банк хизматлари учун қарздорликларни қоплашга пул маблағлари мавжуд бўлмаганида ёки улар етарли бўлмаганида, қарздорликнинг қопланмаган қисми, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 783-моддаси асосида акцептсиз тартибда тўлов талабномасини қўйиш йўли билан 2-сонли Картотекага жойлаштирилади.
|
||
ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
7.1. Мазкур Шартномада белгиланган мажбуриятларнинг тўлиқ ёки лозим даражада бажарилмаслиги учун Томонлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади. 7.2. Банк: 7.2.1. Банк Мижознинг ҳисобварағи бўйича амалиётлар ўз вақтида ва тегишли тарзда амалга оширилиши ҳамда банк сирини ташкил қилувчи Мижоз ҳақидаги маълумотларнинг ноқонуний ошкор этилиши учун жавобгар бўлади; 7.2.2. Мижознинг ҳисобварақларида маблағлар мавжуд бўлганида, Банк томонидан Мижозга иш ҳақини тўлаш ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа эҳтиёжларга нақд пул маблағлари ўз вақтида берилмаган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир кун учун Банк БҲМнинг Мижознинг сўровига асосан нақд пул маблағлари ўз вақтида берилмаган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир кун учун БҲМнинг нечи баравари миқдорида мижозга жарима тўлайди баравари миқдорида мижозга жарима тўлайди; 7.2.3. Қонунчиликда ўрнатилган тартибда банк томонидан тўловларни амалга ошириш муддатлари бузилган тақдирда, у муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда мижозга пеня тўлайди; 7.2.4. Банк мижознинг ҳисобварағидаги маблағларни унинг топшириғисиз ёки қонунчиликда белгиланган тартибда розилиги олинмаган (акцептланмаган) ҳолда ҳисобдан чиқарган (ўтказиб берган) тақдирда, ушбу маблағларни кейинги иш кунидан кечиктирмай ҳисобвараққа тиклайди. Агар банк белгиланган муддатда маблағларни мижознинг ҳисобварағига тикламаса, ҳар бир кечиктирилган кун учун акцептсиз ўтказилган маблағнинг 0,1 фоизи, бироқ ушбу маблағнинг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда мижозга пеня тўлайди. 7.3. Мижоз: 7.3.1. Мижоз ҳисобварақ бўйича амалга ошириладиган операцияларнинг қонунийлиги учун жавобгар бўлади. 7.3.2. Мижоз Банкдан олинган нақд пул маблағларининг ўз вақтида кассага кирим қилиниши, ушбу пул маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда касса интизомига амал қилиниши учун жавобгар бўлади. 7.3.3. Масофавий банк хизматлари дастурлари билан ишлайдиган масъул шахс ўзгарса, шунингдек дастур ўрнатилган телефон ва СМС хабари бириктирилган телефон рақами ўзгарса, йўқолиб қолса, ўғирланса ушбу ҳолат бўйича ўша куннинг ўзида хизмат кўрсатувчи банкни хабардор қилмаганлиги натижасида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар бўйича жавобгарлик мижознинг ўзига юклатилади. 7.3.4. Мижоз Банкка тақдим этиладиган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва қонунийлиги учун жавобгар бўлади.
|
||
БАНКНИ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИШ 8.1. Банк қуйидаги ҳолатларда шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмагани ёки лозим даражада бажарилмагани учун жавобгарликдан озод этилади: 8.1.1. Форс-мажор ҳолатлари, шу жумладан, банклараро электрон тўловлар тизимида рўй бериши мумкин бўлган узилишларда; 8.1.2. Банк мижози томонидан қонунчиликда белгиланган талабларга мос келмайдиган тўлов ҳужжатлари тақдим қилинганда; 8.1.3. қонунчиликда белгиланган тартибда мижоз ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатилганда; 8.1.4. нақд пул олиш учун зарур бўлган тўлов ҳужжатлари ўз вақтида тақдим этилмаганида ёки тақдим этилган ҳужжатларда ноаниқликлар ва хатоликлар бўлганда; 8.1.5. Масофавий банк хизматлари дастури орқали юбориладиган маълумотлар СМС кўринишида, яъни очиқ (парол ёки бошқа химоя воситасисиз) маълумотлар бўлганлиги сабабли банкка боғлиқ бўлмаган ҳолда (телефон аппаратининг йўқолиши, рақамнинг бошқа шахсга ўтиши ва бошқа ҳолатларда банкка вақтида маълум қилинмаган сабаблар орқали) мижоз хисобварағи бўйича банк сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор бўлганда; 8.1.6. Банк ўзига боғлиқ бўлмаган холда ва Мижоз томонидан белгиланган техник шартларга риоя қилинмаслик натижасида ахборотларни узатиш ва қабул қилишдаги узилишларда; 8.1.7. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган бошқа ҳолатларда. |
||
9. АЛОҲИДА ШАРТЛАР
9.1. Банк Мижознинг пул маблағларидан ўз ихтиёрига кўра (қонунчиликда ва мазкур шартномада кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) фойдаланиш ва тасарруф этиш бўйича ҳуқуқларини чеклашга ҳақли эмас. 9.2. Мазкур Шартнома билан тартибга солинмаган Банк ва Мижоз ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади. 9.3. Мижозларнинг банк ҳисобварағига келиб тушган маблағларни киритиб қўйганлик учун (кредит айланмаси учун) воситачилик ҳақи ундирилмайди. 9.4. Мижоз банкка ёзма, почта хизмати, Мижоз ташкилотнинг электрон почтаси электрон почтаси орқали, банк мижозга эса Банкнинг телефон рақами мобил рақамига СМС хабарнома юбориш, ёзма, почта хизмати орқали мурожаат қилади. Тарафлар тақдим қилган алоқа воситалари орқали боғланиш имкониятини таъминлашлари лозим.
|
||
ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАР 10.1. Томонларнинг ҳеч бири Томонларнинг хоҳиш-иродаси ва истакларидан ташқари юзага келган, олдиндан кўриб бўлмаган ва оқилона чоралар билан олдини олиб бўлмаган ҳолатлар, шу жумладан сув тошқинлари, ёнғинлар, зилзилалар ва бошқа табиий офатлар, уруш, эпидемиялар ва эпизоотиялар натижасида юзага келган ҳолатларда шартланган шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун бошқа Томон олдида жавобгар бўлмайди.
|
||
ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, УНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
11.1. Мазкур Шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради, у номуайян муддатга тузилган ҳисобланади. 11.2. Мазкур шартнома мижознинг аризаси бўйича ёки Мижоз томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганда суд тартибида бекор қилинади. 11.3. Мазкур Шартномага барча ўзгартириш ва қўшимчалар фақат ёзма шаклда киритилиб, Томонлар имзоланган бўлсагина кучга эга бўлади. 11.4. Мазкур Шартнома Мижоз томонидан унга кўрсатиладиган банк хизматлари билан боғлиқ барча тўловлар амалга оширилганидан кейин исталган пайтда белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин. 11.5. Шартнома бекор қилинганидан кейин Банк ҳисобварақни ёпади, Мижознинг аризасига, шунингдек ушбу шартноманинг 11.6-бандида кўрсатилган шартларга мувофиқ 7(етти) кундан кечиктирмасдан унга ҳисобварағидаги пул маблағларининг қолдиғини беради ёки унинг топшириғи бўйича пул маблағларининг қолдиғини бошқа ҳисобвараққа ўтказади. Шартноманинг бекор қилиниши Мижоз ҳисобварағининг ёпилиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Агар Мижоз шартнома бекор қилинган кундан бошлаб 7 (етти) иш куни ичида пул маблағларини бошқа ҳисобвараққа ўтказиш ҳақида Банкка ёзма кўрсатма бермаса, унда Банк Мижознинг ҳисобварағидаги маблағлар қолдиғини “Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари” ҳисобварағига ўтказади. 11.6. Агар ушбу шартнома бўйича Мижозга иккиламчи ҳисобварақ шаклида талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилган бўлса ва мазкур ҳисобварақда 6 (олти) ой мобайнида ҳеч қандай операциялар амалга оширилмаса ва унда пул маблағлари бўлмаса, Мижоз Банкка қўшимча хабарнома тақдим қилмаган ҳолда ушбу ҳисобварақни ёпиш бўйича топшириқ беради. Шу муносабат билан шартноманинг мазкур банди Мижознинг иккиламчи ҳисобварақни ёпиш бўйича аризаси деб тан олинади ва ёпиш учун асос ҳисобланади.
|
||
ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
12.1. Шартнома шартлари ва уларни бажариш бўйича келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, келишмовчилик томонларнинг ўзаро келишувига биноан ҳал этилади. 12.2. Томонлар келишувга эришмаган низолар ва келишмовчиликлар судда ҳал этилади. 12.3 Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилиб, шартноманинг бир нусхаси Банкда, иккинчи нусхаси Мижозда сақланади. |
||
13. ТОМОНЛАРНИНГ ПОЧТА МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ
|
||
Банк |
Мижоз
|
|
Банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли |
Мижоз ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли |
|
Манзил: Банк манзили |
Манзил: Мижоз ташкилотнинг манзили |
|
Ҳ/р: Банк ҳисоб рақами |
Ҳ/р: Мижоз ташкилотнинг ҳисоб рақами |
|
Банк СТИР рақами |
СТИР: Мижоз ташкилотнинг СТИР рақами Телефон: Мижоз ташкилотнинг телефон рақами |
|
Тел: Банкнинг телефон рақами |
Эл. почта: Мижоз ташкилотнинг электрон почтаси |
|
Банк бошқарувчисининг Ф.И.О.си |
|
|
_____________(имзо, муҳр) |
Мижоз ташкилот номидан иш олиб борувчи вакилнинг Ф.И.О.си
____________ (имзо, муҳр) |
Банк ҳисобварағи — банк томонидан шартномага мувофиқ мижозга очилган ҳисобварақ бўлиб, унга кўра банк мижознинг ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва ҳисобга киритиш, мижознинг ҳисобварағидан тегишли пул маблағларини ўтказиш ҳамда бериш ва ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги топшириқларини бажариш мажбуриятини зиммасига олади.
Банк ҳисобварағи шартномасини тузиш орқали банк мижоз (ҳисобварақ эгаси) ҳисобварағига келиб тушган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварағидаги тегишли маблағларни ўтказиш ва бериш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқларни бажаради.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида банк ҳисобварағи шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.