КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ
(Жисмоний шахслар учун )
Шартнома тузилган сана |
Шартнома рақами |
Шартнома тузилган жой
|
Кредитор банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли банки номидан Кредитор банк бошқарувчисига ишончнома берилган санадаги № Банк бошқарувчисига берилган ишончнома рақами-сонли ишончнома асосида фаолият юритувчи Банк бошқарувчисининг Ф.И.О.си (кейинчалик матнда – “Кредитор”) бир томондан, Қарз олувчининг манзили манзилида яшовчи фуқаро Қарз олувчининг Ф.И.Оси,(кейинчалик матнда – “Қарз олувчи”) иккинчи тарафдан (биргаликда “Томонлар” деб номланади) ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
Кредитор Қарз олувчига мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит бериш мажбуриятини, Қарз олувчи эса ўз навбатида олинган кредитни белгиланган муддатда қайтариш ва ундан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
КРЕДИТНИНГ ШАРТЛАРИ
Кредит суммаси Кредит суммаси сўм.
Кредитдан фойдаланиш муддати Кредитдан фойдаланиш муддати ой (шу жумладан имтиёзли давр Кредит бўйича берилган имтиёзли муддат ой).
Кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар ушбу шартноманинг иловасида кўрсатилган жадвалга асосан Кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни тўлаш усули усулида тўланади.
Кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик Кредит бўйича йиллик фоиз ставкаси .
Кредитнинг мақсади: Кредит мақсади
Кредит объекти: Кредит обьекти.
ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Кредиторнинг мажбуриятлари:
Қарз олувчига ушбу шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган миқдордаги кредит маблағини, шартноманинг 2.6-бандида белгиланган мақсадда фойдаланиш учун Кредитор неча кун ичида кредитни ажратиши лозим иш кунида ажратиш;
Кредитдан фойдаланиш ҳисобини юритиш, кредит бўйича қарзни қайтариш ва фоизларни ҳисоблаш мақсадида ссуда ҳисобварағини очиш;
Қарз олувчини Кредитор томонидан кредитни муддатидан олдин ундириш сабаблари ҳақида хабардор қилиш.
Қарз олувчининг мажбуриятлари:
Кредитни ва у бўйича ҳисобланган фоизларни мазкур шартнома ва унинг иловасида белгиланган муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариш;
Кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида тегишли тарзда расмийлаштирилган Кредит қайтарилишини таъминлашнинг қандай усули қўлланади тақдим этиш.
Кредитдан фойдаланиш даврида кредитлашнинг қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш тамойилларига риоя қилиш;
Кредитор ходимларини мақсадли текширишлари учун шароит яратиш. Мақсадли текширишларни ўтказиш муддати Кредитор томонидан белгиланади.
ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Кредиторнинг ҳуқуқлари:
Кредит шартномаси имзолангунга қадар кредит йиғма жилдини таҳлил қилиш.
Қарз олувчи кредитни таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганда, тақдим этилган кредитни қайтарилишига таъсир кўрсатувчи маълумотларнинг ҳақиқий эмаслиги шартнома имзолангандан кейин аниқланганда ҳамда Қарз олувчи томонидан Кредиторнинг ушбу шартнома бўйича мажбуриятлари кучга кирган вақтдан бошлаб 1 ойдан кўп муддат давомида кредитдан фойдаланилмаганда (ёки тўлов ҳужжатларини тақдим этмаслик) ушбу шартномада назарда тутилган кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортиш.
Қуйидаги ҳолларда Қарз олувчини бундан буён кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш:
-кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда;
- кредитни қайтариш жадвалида белгиланган миқдор ҳамда муддатларни Қарз олувчи асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш муддатини қанча кунга бузганда кредитор асосий қарзни муддатидан олдин ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бузган ҳолда асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар тўланмаганда;
-Кредиторнинг мониторинг ўтказишига тўсқинлик қилганда;
-Қарз олувчи томонидан Кредиторга кредит ҳужжатлари расмийлаштирилаётганда тақдим этилган маълумотлар ҳақиқий эмаслиги аниқланганда;
-ажратилган кредит қайтарилишининг таъминоти тўлиқ ёки қисман ўз қийматини йўқотганда ёки таъминот ҳақиқий эмас деб топилганда;
-кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда;
-мазкур шартнома билан боғлиқ бўлган бошқа шартнома (гаров, кафолат, суғурта ва б.) шартлари бажарилмаганда ёки бузилганда.
Бундай ҳолларда Кредитор Кредитор асосий қарзни муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги қарори тўғрисида Қарз олувчига қанча муддат олдин хабар бериши лозим кундан кўп бўлмаган муддат ичида Қарз олувчини хабардор қилади.
Бевосита Қарз олувчи жойлашган ерда мақсадли текширишларни амалга ошириш.
Қарз олувчининг кредит тарихини шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни Кредит ахборот таҳлилий марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш департаментига тақдим этиш.
Қарз олувчининг ҳуқуқлари:
Кредит маблағлари ажратилгунига қадар кредит олишдан бепул асосда воз кечиш.
Кредит маблағларини муддатидан олдин қайтариш.
Кредит қарзорликлари бўйича Кредитор маълумотлар олиш.
Кредитлаш ва ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Кредиторнинг ички меъёрий ҳужжатларидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар олиш.
ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ
Кредитор кредитни мазкур шартномада кўрсатилган шартлар асосида Қарз олувчининг талаб қилиб олингунича ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан ажратади.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳар куни Кредитор томонидан ҳисоблаб борилади.
Қарз олувчи томонидан кредит ва фоизларни қоплаш учун амалга оширилган тўловлар қуйидаги навбатда кредитни сўндиришга йўналтирилади:
-неустойка;
-муддати ўтган кредит фоизи;
-муддати ўтган кредит бўйича асосий қарз;
-муддатли кредит фоизи;
-муддатли кредит бўйича асосий қарз.
КРЕДИТ ҚАЙТАРИЛИШИНИНГ ТАЪМИНОТИ ВА УНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
Мазкур шартнома асосида ажратилган кредит Кредит қайтарилишини таъминлашнинг қандай усули қўлланади билан таъминланади.
Кредитор Қарз олувчидан кредит қайтарилиши учун қўшимча таъминот талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Мазкур шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилиши учун турли таъминот турлари қабул қилиниши мумкин.
Ундирувни таъминот предметига қаратишга тўғри келганда, Кредитор ўз хоҳиши билан ундирувни таъминотнинг хоҳлаган бир турига ёки ҳаммасига қаратишга ҳақли.
Кредит бўйича мажбурият бажарилишини таъминлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ барча ҳаражатлар Қарз олувчи томонидан амалга оширилади.
Қарз олувчи кредит таъминотини кредит суммасининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда ушлаб туриш мажбуриятини олади.
Кредитор ушбу шартнома бўйича мажбурияти кредит олиш учун тақдим этиладиган барча ҳужжатлар, хусусан кредит қайтарилишининг таъминланишини белгиловчи ҳужжатлар белгиланган тартибда тўлиқ расмийлаштирилгандан ва улар олингандан сўнг таъминлайди.
ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда (муддати ўтган кредит), Қарз олувчи Кредиторга бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасининг Асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда қарз олувчи шартномада белгиланган фоиз ставкасининг қанчаси миқдорида фоиз тўлайди миқдорида фоиз тўлайди.
Мазкур шартномада кўрсатилган муддатда кредит ажратилмаганда, Кредитор қарз олувчига кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг Муддатида тўланмаган фоизлар учун тўланиши лозим бўлган пеня миқдори фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 % дан ошмаган миқдорда пеня тўлайди.
Томонларнинг фоиз ёки пенялар тўлаши шартнома шартларини бажариш мажбуриятидан озод қилмайди.
Мазкур шартномада белгиланмаган ҳолатлар учун жавобгарликлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
8.1. Томонлар мазкур шартномани бажариш вақтида юзага келган келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар.
8.2. Шартнома юзасидан низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан суд тартибида ҳал этилади.
ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАР
Агар шартнома имзолангандан сўнг, Томонларнинг эрки ва истагига боғлиқ бўлмаган ҳамда олдиндан кўра билиб ёки олдини олиб бўлмайдиган, фавқулодда вазиятлар оқибатидаги енгиб бўлмас куч туфайли Томонлар мазкур Шартнома бўйича олган мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажара олмасалар (форс-мажор), бунинг учун улар жавобгар бўлмайдилар.
Тарафлар форс-мажор ҳолатлари вужудга келганлиги ва тугаганлиги ҳақида имкон қадар зудлик билан ёзма равишда бир-бирларини хабардор қилишлари лозим.
Форс-мажор ҳолатига асосланаётган Томон, ваколатли давлат идорасининг бундай холатларни вужудга келганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатини тақдим этиши шарт.
БОШҚА ШАРТЛАР
10.1 Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилиб, шартноманинг бир нусхаси Кредиторда, иккинчи нусхаси Қарз олувчида сақланади.
10.2. Ушбу шартнома Томонлар имзолаган кундан эътиборан кучга киради ва улар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунга қадар амалда бўлади.
10.3. Ушбу шартноманинг шартларини ўзгартириш ва қўшимча киритиш қўшимча келишув тузиш орқали амалга оширилади. Мазкур шартномага киритиладиган ҳар бир ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тузилиб, Томонлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Барча ўзгартириш, қўшимчалар ва иловалар мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
10.4. Ушбу шартнома муддатидан олдин бекор қилинишида Қарз олувчи кредит бўйича асосий қарзни ва ҳисобланган фоизларни тўлиқ қайтариши тўлаши шарт.
10.5. Мазкур шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.
ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
|
Қарз олувчи |
|
Кредитор |
Қарз олувчининг туғилган санасикуни туғилган |
|
Кредитор банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли |
Манзил: Қарз олувчининг манзилиБанк манзили |
||
Паспорт: Қарз олувчига паспорт берилган сана куни |
|
Ҳ/р: Банк ҳисоб рақами |
Қарз олувчининг паспорт серияси ва рақами |
|
СТИР: Банк СТИР рақами |
Қарз олувчига паспорт берган ИИБ номи томонидан берилган |
|
Тел: Банкнинг телефон рақами |
СТИР: Қарз олувчининг СТИР рақами |
|
Банк бошқарувчисининг Ф.И.О.си |
Тел: Қарз олувчининг телефон рақами |
|
_______________ (Имзо, муҳр) |
Қарз олувчининг Ф.И.Оси ______________________ имзо |
|
|
Кредит шартномаси бўйича бир томон – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (қарз берувчи) шартномада назарда тутилган миқдор ва шартлар бўйича бошқа томонга (қарз олувчига) маблағ (кредит) беришни ва қарз олувчи олинган пул миқдорини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида кредит шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.