Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Пул талабномасидан воз кечиш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Мижоз бўйича маълумотлар
Молия агенти бўйича маълумотлар
Шартнома мавзуси
  • (изоҳ, фоизлар, неустойка ва х.к)
  • (ҳисобварағи, Банк коди, СТИР, ОКОНХ)

Юклаб олинг

ПУЛ ТАЛАБНОМАСИДАН ВОЗ КЕЧИШ ЭВАЗИГА

МОЛИЯЛАШ (ФАКТОРИНГ) ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами-сонли

Шартнома тузилган жой

 

Бундан буён матнда “Молия агенти” деб юритилувчи Молия агентининг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Ишончнома асосида иш юритувчи Молия агенти филиалининг номи филиали бошқарувчиси Молия агенти филиалининг бошқарувчисининг Ф.И.О.си бир томондан, ҳамда бундан буён матнда “Мижоз” деб юритилувчи Мижоз ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Ташкилот вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжат асосида иш юритувчи Мижоз бўлган ташкилот вакили Ф.И.Оси иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида шартнома туздилар:

 

1. Шартнома предмети

1.1. Мижоз ва Қарздор ташкилотнинг номи ўртасида Қарздор билан Мижоз ўртасида тузилган шартнома санасида тузилган Қарздор билан Мижоз ўртасида тузилган шартнома рақами-сонли Қарздор билан Мижоз ўртасида тузилган шартнономанинг номи шартнома бўйича Қарздор томонидан акцептланган тўловни талаб қилиш ҳуқуқини (қарздорни ёзма равишда огохлантирган ҳолда) Молия агентига беради.

Талаб қилиш ҳуқуқинининг Молия агентига ўтиши натижасида Молия агенти мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган шартнома бўйича Мижоз-кредиторнинг ўрнини эгаллайди ва тўловчидан тўловни амалга оширишни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

1.2. Молия агентига бериладиган тўловни талаб қилиш ҳуқуқи шартлари:

1.2.1. Пул талабномаси умумий суммаси Пул талабномаси бўйича умумий сумма миқдори жумладан Пул талабномаси бўйича асосий қарз миқдори асосий қарз.

1.2.2. Қарздор (тўловчи): Қарздор ташкилотнинг номи

Юридик манзили: Қарздор ташкилотнинг манзили

Тўлов реквизитлари: Қарздорнинг тўлов реквизитлари

1.2.3. Тўлов муддати: Қарздорлик бўйича тўлов муддати.

1.2.4. Ушбу шартнома тузилиш пайтида Мижоз мазкур шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган шартнома бўйича барча мажбуриятларини тўлиқ бажарган.

1.2.5. Мижоз ва Қарздор (тўловчи) ўртасида тўловни талаб қилиш ҳуқуқини учинчи шахсларга ўтказишни таъқиқлаш ёки чеклаш тўғрисидаги келишув мавжуд эмас.

2. Мижознинг Молия агенти олдидаги жавобгарлиги

2.1. Мижоз мазкур шартноманинг предмети бўлган пул талаб қилиш ҳуқуқининг ҳақиқийлиги юзасидан Молия агенти олдида жавобгардир.

2.2. Молия агенти Мижоз ва Қарздор ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги юзасидан жавобгар бўлмайди.

3. Тарафларнинг Қарздор олдидаги мажбуриятлари

3.1. Мижоз мазкур шартнома имзолангандан сўнг Мижоз мазкур шартнома имзолангандан сўнг неча кун ичида Қарздорни ушбу шартнома имзолангани ҳақида хабардор қилиши лозим кун ичида Қарздорни пул талаб қилиш ҳуқуқини Молия агентига ўтказилганлиги тўғрисида ёзма равишда, ижро этилиши лозим бўлган пул талабномаси ва Молия агенти ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиши лозим.

3.2. Молия агенти оқилона муддатда пул талабномаси унга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни Қарздорга тақдим этиши шарт.

3.3. Қарздор томонидан Молия агентига мажбуриятларнинг бажарилиши Қарздорни Мижоз олдидаги мажбуриятлардан озод қилади.

4. Молия агентининг қарздор томонидан тўлаб берилган пул маблағларига бўлган ҳуқуқи.

4.1. Молия агенти Қарздор томонидан мазкур шартномага асосан тўлаб берилган пул маблағларининг барчасини олиш ҳуқуқини қўлга киритади.

5. Шартномани ижро этиш тартиби

5.1. Мижоз мазкур шартнома тузиш пайтида Молия агентига у қўлга киритган ҳуқуқни амалга ошириш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

5.1.1.Қарздор билан Мижоз ўртасида тузилган шартнома санасидаги Қарздор билан Мижоз ўртасида тузилган шартнома рақами-сон Қарздор билан Мижоз ўртасида тузилган шартнономанинг номи шартнома.

5.1.2. Қарздор билан мижоз ўртасида тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасининг тузилган санасидаги Қарздор билан мижоз ўртасида тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасининг тузилган рақами-сон Топшириш-қабул қилиш далолатномаси.

5.2. Мазкур шартнома бўйича Молия агенти ва Қарздор ўртасидаги ҳисоб китоблар ушбу шартноманинг 1.1- бандида кўрсатилган шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.

6. Шартнома баҳоси ва хисоб-китоблар тартиби

6.1. Шартнома имзолангандан сўнг Пул маблағларини Мижознинг хисобварағига ўтказиб бериш муддати кун муддат ичида пул талабномаси ҳисобига Молия агенти мазкур шартноманинг 1.2.1- бандида кўрсатилган сумманинг Талабномага асосан пул маблағларининг неча фоизи Мижознинг хисобварағига ўтказиб берилади фоизи, яъни Талабномага асосан Мижознинг хисобварағига ўтказиб бериладиган сумманинг миқдори сум пул маблағларини Мижознинг хисобварағига ўтказиб беради.

6.2. Молия агенти томонидан Мижоз ҳисобварағига ўтказиб берилган сумма билан мазкур шартноманинг 1.2.1-бандида кўрсатилган пул талабномаси ўртасидаги фарқ, яъни пул талабномаси суммасининг Пул талабномасининг неча фоизи шартнома бўйича Молия агентининг иш ҳақи (дисконт) ҳисобланадифоизи, яъни Пул талабномасининг неча сўм шартнома бўйича Молия агентининг иш ҳақи (дисконт) ҳисобланади сўм пул маблағлари дисконт (Шартнома бўйича Молия агенти ҳақи) ҳисобланади.

7. Шартнома муддати, уни ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби

7.1. Шартнома имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган кунгача амал қилади.

7.2. Ушбу шартноманинг шартларини ўзгартириш ёки уни бекор қилиш қўшимча келишув тузиш орқали амалга оширилади. Мазкур шартномага киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тузилиб, томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан ва муҳр билан тасдиқлангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Барча ўзгартириш, қўшимчалар ва иловалар мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.

7.3. Қарздор акцептни қисман ёки тўлиқ рад этган тақдирда, Молия агенти Мижозни огохлантирган ҳолда шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли бўлади. Ушбу холатда Мижоз Молия агенти томонидан мазкур шартномага асосан ўтказиб берилган пул маблағларининг қарздор томонидан акцепттланмаган миқдорини Молия агентига қайтаради.

8. Бошқа шартлар

8.1. Мазкур шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.

8.2. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига асосан жавобгар бўлади.

8.3. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилиб, шартноманинг бир нусхаси Банкда, иккинчи нусхаси Мижозда сақланади.

9. Томонларнинг юридик реквизитлари:

Молия агенти:

Мижоз:

Молия агентининг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Мижоз ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Молия агенти филиалининг манзили

Мижоз ташкилотнинг манзили

Ҳ/р: Молия агенти филиалининг ҳисоб рақами

СТИР: Молия агенти филиалининг СТИР рақами

Ҳ/р: Мижоз ташкилотнинг ҳисоб рақами

Тел: Молия агенти филиалининг телефон рақами

СТИР: Мижоз ташкилотнинрг СТИР рақами

Молия агенти филиалининг бошқарувчисининг Ф.И.О.си

Тел: Мижоз ташкилотнинг телефон рақами

_____________

Имзо, муҳр

Эл.почта: Мижознинг электрон почтаси

Мижоз бўлган ташкилот вакили Ф.И.Оси

_____________

Имзо, муҳр

Пул талабномасидан воз кечиш шартномаси

Қонунчиликка кўра, факторинг бу бошқа иқтисодий субъектларнинг қарздорлик бўйича мажбуриятларини сотиб олиш ёки қайта сотиш ҳисобланади.

Қонунчиликка кўра, мижоз билан унинг қарздори ўртасида талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечишни тақиқлаш ёки чеклаш ҳақида келишув бўлган тақдирда ҳам, пул талабномасидан молия агенти фойдасига воз кечиш ҳақиқий ҳисобланади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида пул талабномасидан воз кечиш эвазига молиялаш (факторинг) шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.