Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Кредит шартномаси юридик шахс учун

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Қарз олувчи
Кредитор
Шартнома мазмуни
  • Изоҳ: Муддат ойлар билан ҳисобланади
  • Изоҳ: Муддат ойлар билан ҳисобланади
  • Изоҳ: Кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар дифференциал ёки аннуитет усулда тўланади
  • Изоҳ: Масалан кафолат, кафиллик, гаров
  • Изоҳ: Масалан ҳар ойда ёки ҳар чоракда
  • Изоҳ: Масалан уч кун, беш кун

Юклаб олинг

ЮРИДИК ШАХС БИЛАН ТУЗИЛГАН КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ № Шартнома рақами

Шартнома тузилган сана

Шартнома тузилган жой

 

 

Кредитор банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли банки номидан Кредитор банк бошқарувчисига ишончнома берилган санадаги Банк бошқарувчисига берилган ишончнома рақами-сонли ишончнома асосида фаолият юритувчи Банк бошқарувчисининг Ф.И.О.си (кейинчалик матнда – “Кредитор”) бир томондан, Қарз олувчи ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Устав асосида фаолият юритувчи Қарз олувчи ташкилот номидан иш олиб борувчи вакилнинг Ф.И.О.си (кейинчалик матнда – “Қарз олувчи”) иккинчи тарафдан (биргаликда “Томонлар” деб номланади) ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар

 

1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

Кредитор Қарз олувчига мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит бериш мажбуриятини, Қарз олувчи эса ўз навбатида олинган кредитни белгиланган муддатда қайтариш ва кредитдан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

КРЕДИТНИНГ ШАРТЛАРИ

Кредит суммаси Кредит суммаси сўм.

Кредитдан фойдаланиш муддати Кредитдан фойдаланиш муддати ой (шу жумладан имтиёзли давр Кредит бўйича берилган имтиёзли муддат ой).

Кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар ушбу шартноманинг иловасида кўрсатилган жадвалга асосан Кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни тўлаш усули усулида тўланади.

Кредит бўйича фоиз ставкаси йиллик Кредит бўйича йиллик фоиз ставкаси .

Кредитнинг мақсади: Кредит мақсади

Кредит объекти: Кредит обьекти.

 

 

ТАСДИҚЛАШ ВА КАФОЛАТЛАР БЕРИШ

 

Қарз олувчи қуйидагиларни тасдиқлайди ва кафолатлайди:

-Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан ташкил қилинган ва рўйхатдан ўтказилган юридик шахс ҳисобланади ҳамда шартномани тузиш ва уни бажариш учун фуқаролик ҳуқуқ лаёқатига эга эканлигини;

-ушбу шартномани тузиш ва уни бажариш ҳамда шартноманинг барча шартлари Қарз олувчининг таъсис ҳужжатларига зид эмаслигини;

-кредит олиш ва уни расмийлаштириш учун Кредиторга тақдим этилган/этиладиган барча ҳужжат ва маълумотлар ҳақиқийлигини;

-Кредиторга тақдим этилган молиявий ҳисоботлар ҳақиқийлиги ва улар ўзининг ҳақиқий молиявий аҳволини акс эттиришини;

-Қарз олувчига нисбатан учинчи шахслар олдида мазкур шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бажарилмаган мажбуриятлари мавжуд эмаслигини.

3.2. Қарз олувчи Кредитор томонидан ажратилаётган кредит тўғрисидаги маълумотларни Кредит ахборот таҳлилий марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш департаментига тақдим этилишига ўз розилигини беради.

 

ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

Кредиторнинг мажбуриятлари:

Қарз олувчига ушбу шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган миқдордаги кредит маблиғини, шартноманинг 2.7-бандида белгиланган мақсадда фойдаланиш учун ажратиш.

Кредитдан фойдаланиш ҳисобини юритиш, кредит бўйича қарзни қайтариш ва фоизларни ҳисоблаш мақсадида ссуда ҳисобварағини очиш.

Қарз олувчини кредитни муддатидан олдин ундириш сабаблари ҳақида хабардор қилиш.

Кредит маблағлари Кредитор томонидан жалб этилган ресурслар ҳисобидан ажратилиши режалаштирилган ҳолларда, ресурс берувчининг (Кредитор) шартлари бажарилганидан сўнг ажратиш.

Қарз олувчининг мажбуриятлари:

Кредитни ва у бўйича ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариш;

Кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида тегишли тарзда расмийлаштирилган Кредит қайтарилишини таъминлаш мақсадида кредит таъминотининг қайси тури қўлланган тақдим этиш;

Кредитдан фойдаланиш даврида кредитлашнинг қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш тамойилларига риоя қилиш;

Қарз олувчининг молиявий аҳволини, кредит қайтарилишининг молиявий имкониятларини, кредитдан мақсадли фойдаланилганлигини ва қурилиш жараёни ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш учун Кредиторга Қарз олувчи ўзининг молиявий аҳволи ҳақида кредиторга қанча муддатда маълумот тақдим этиб бориши лозим солиқ идоралари томонидан тасдиқланган бухгалтерлик баланслари, фойда ва зарарлар бўйича молиявий ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш;

Бундай ҳисобот Кредиторга чорак/ой тугаганидан сўнг бир ойдан кўп бўлмаган муддат ичида тақдим этилиши шарт.

Ҳар молия йили якунидан сўнг, 90 кун ичида мазкур молия йили бўйича ўрнатилган бухгалтерия ҳисоби стандартларига асосан тайёрланган, тегишли солиқ идораларида тасдиқланган Қарз олувчининг тўлиқ молиявий ҳисоботини тақдим этиш. Бундай ҳисобот тўлиқ аудиторлик хулосаси ва Қарз олувчининг раҳбариятига ёзилган унинг бухгалтерия ҳисоби ва тартиби тизимининг ҳамда молиявий назорат чораларининг монандлилиги (адекватлилиги) юзасидан шарҳларни ўз ичига олган аудиторларнинг хати билан биргаликда тақдим этилиши лозим.

Қарз олувчининг молиявий аҳволига, кредитнинг қайтарилишига ва фоизларнинг тўланишига, шунингдек кредитланаётган лойиҳани амалга оширилишига салбий таъсир қилувчи ҳар қандай сезиларли ўзгаришлар ёки вужудга келган шароитлар ҳақида Кредиторга Қарз олувчининг молиявий аҳволига, кредитнинг қайтарилишига жиддий таъсир қилувчи ҳолатлар ҳақида кредиторга нечи кун ичида хабар бериши керак ичида хабар бериш.

Кредитор ходимларини мақсадли текширишлар (қарз олувчининг молиявий ҳолати, ҳисоб юритиш ҳамда ҳисобот бериш аҳволи, кредитдан мақсадли фойдаланиш, кредитланган товар-моддий бойликларнинг ҳамда гаровга қўйилган мулкнинг сақланиш ва бутлиги масалалари бўйича) ўтказиши учун ишлаб чиқариш, омбор, хизмат ва бошқа биноларга киритиш, шунингдек уларнинг талабларига асосан бирламчи ҳисобот ва бухгалтерлик ҳужжатлари билан таништириш;

Мақсадли текширишларни ўтказиш муддати Кредитор томонидан белгиланади.

Ўзининг фаолиятини амалга ошириш ва мазкур шартнома шартларини бажариш учун лозим бўлган барча рухсат ва лицензияларни ўз вақтида олиш ва уларни муддатини узайтириш.

Ташкилий-ҳуқуқий шаклининг ўзгариши ёки қарз олувчининг молиявий аҳволига ўз таъсирини ўтказувчи ҳар қандай бошқа қайта ташкил этиш ҳолатлари ҳақида Кредиторни Қарз олувчи ташкилий-ҳуқуқий шаклининг ўзгариши ёки молиявий аҳволи ўзгарганлиги тўғрисида Кредиторни нечи кун олдин ёзма равишда хабардор қилиш керак кун олдин ёзма равишда хабардор қилиш;

4.2.8. Молиявий аҳволига таъсир қилувчи суд тартибида кўрилаётган низолар ҳамда ўзининг молиявий ҳолати бўйича кредитнинг қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ўзгаришлардан Кредиторни Қарз олувчи молиявий аҳволига таъсир қилувчи суд тартибида кўрилаётган низолар тўғрисида Кредиторни нечи кун олдин ёзма равишда хабардор қилиш керак кун ичида хабардор қилиш.

 

ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

 

Кредиторнинг ҳуқуқлари:

Кредит шартномаси имзолангунга қадар, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланганлигини экспертизадан ўтказиш, кредит йиғма жилдини таҳлил қилиш;

Кредитлаш жараёнида ажратилган кредитга тегишли бўлган бухгалтерия ва статистик ҳисоботларни (корхонанинг молиявий-хўжалик аҳволи, кредитдан мақсадли фойдаланиш, кредитнинг таъминланганлиги, кредит қайтарилишининг молиявий имкониятлари, тўловга лаёқатлилиги ва бошқалар) олиш ва таҳлил қилиш;

Қарз олувчи тўловга лаёқатсиз деб топилганда, кредитни таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганда, тақдим этилган кредитни қайтарилишига таъсир кўрсатувчи маълумот ва ҳисоботларнинг ҳақиқий эмаслиги шартнома имзолангандан кейин аниқланганда ушбу шартномада назарда тутилган кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортиш;

Қуйидаги ҳолларда ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш:

-кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда;

-кредитни қайтариш жадвалида белгиланган миқдор ҳамда муддатларни Қарз олувчи кредитни қайтариш муддатига неча марта амал қилмаганда кредитор ундирувни кредит таъминотига қаратиш ҳуқуқига эга бўлади маротаба бузган ҳолда асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар тўланмаганда;

-Қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашганда (зарарлар, ноликвид баланс ва бошқалар), бухгалтерлик ҳисоби лозим даражада юритилмаганда;

-бизнес режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаганда;

-мазкур шартномага асосан Қарз олувчи ҳисобот маълумотларини тақдим этмаганда, Кредитор назоратидан бош тортганда;

-кредитланаётган лойиҳа, шартноманинг бажарилишига доир Қарз олувчи томонидан тақдим этилган ҳисобот ва маълумотларнинг нотўғрилиги (ҳақиқий эмаслиги) аниқланганда;

-Қарз олувчи томонидан Кредиторга кредит ҳужжатлари расмийлаштирилаётганда тақдим этилган маълумотлар ҳақиқий эмаслиги аниқланганда;

-ажратилган кредитнинг қайтарилиши турли сабабларга кўра таъминланмаган бўлиб қолган ҳолларда, ёки Кредитор хулосасига кўра тақдим этилган таъминот тўлиқ ёки қисман ўз қийматини йўқотган ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;

-мазкур шартнома билан боғлиқ бўлган бошқа шартнома (гаров, кафолат, суғурта ва б.) шартлари бажарилмаганда ёки бузилганда.

Бундай ҳолларда, Кредитор қарздорни Кредитор ундирувни кредит таъминотига қаратиши ҳақида қарз олувчига неча кун олдиндан хабар бериши лозим кун олдин хабардор қилади.

Бевосита Қарз олувчи жойлашган жойда мақсадли текширишларни амалга ошириш.

Қарз олувчининг кредит тарихини шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни Кредит ахборот таҳлилий марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш департаментига тақдим этиш.

Мазкур Шартнома бўйича Кредитор ўзининг талабларини қаноатлантириш учун зарур бўлган тегишли пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 783-моддасига мувофиқ Қарз олувчининг барча ҳисобварағларидан унинг топшириғисиз сўзсиз (акцептсиз) тартибда тўлов талабномаси ёки мемориал ордер орқали ундириш.

Қарз олувчининг ҳуқуқлари:

Кредит маблағлари ажратилгунига қадар кредит олишдан бепул асосда воз кечиш.

Кредит маблағларини муддатидан олдин қайтариш.

Кредит қарзорликлари бўйича Кредитордан маълумотлар олиш.

Кредитлаш ва ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Кредиторнинг ички меъёрий ҳужжатларидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот олиш.

ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ

 

Кредитор кредитни мазкур шартномада кўрсатилган шартлар асосида Қарз олувчининг ссуда ҳисобварағидан пул ўтказиш йўли билан товар-моддий бойликлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар)га тўлаш учун ажратади.

Қарз олувчи берилган кредит учун фоизларни Кредиторга мазкур шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда тўлайди.

Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳар куни Кредитор томонидан ҳисоблаб борилади.

Қабул қилинган муддатли мажбуриятномалар ҳамда мазкур шартнома шартларига асосан ажратилган кредитни ҳамда у бўйича фоизларни қайтариш тўлов топшириқномаси орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Қарз олувчи томонидан кредит ва фоизларни қоплаш учун амалга оширилган тўловлар қуйидаги навбатда кредитни сўндиришга йўналтирилади:

-неустойка;

-муддати ўтган кредит фоизи;

-муддати ўтган кредит бўйича асосий қарз;

-муддатли кредит фоизи;

-муддатли кредит бўйича асосий қарз.

6.6. Қарз олувчи томонидан кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганда, Кредитор қарз олувчининг барча ҳисобварағидан керакли суммани унинг топшириғисиз сўзсиз (акцептсиз) тартибда тўлов талабномаси ёки мемориал ордер орқали ундириб олади.

 

КРЕДИТ ҚАЙТАРИЛИШИНИНГ ТАЪМИНОТИ ВА УНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

 

Мазкур шартнома асосида ажратилган кредит Кредит қайтарилишини таъминлаш мақсадида кредит таъминотининг қайси тури қўлланган билан таъминланади.

Кредитор Қарз олувчидан кредит қайтарилиши учун қўшимча таъминот талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Мазкур шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилиши учун турли таъминот турлари қабул қилиниши мумкин.

Ундирувни таъминот предметига қаратишга тўғри келганда, Кредитор ўз хоҳиши билан ундирувни таъминотнинг хоҳлаган бир турига ёки ҳаммасига қаратишга ҳақли.

Кредит бўйича мажбурият бажарилишини таъминлаш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ барча ҳаражатлар Қарз олувчи томонидан амалга оширилади.

Қарз олувчи кредит таъминотини кредит суммасининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда ушлаб туриш мажбуриятини олади.

Кредитор ушбу шартнома бўйича мажбуриятини кредит олиш учун тақдим этиладиган барча ҳужжатлар, хусусан кредит қайтарилишининг таъминланишини белгиловчи ҳужжатлар белгиланган тартибда тўлиқ расмийлаштирилгандан ва улар олингандан сўнг таъминлайди.

 

ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

Асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда (муддати ўтган кредит), Қарз олувчи Кредиторга бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасининг Асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда, Қарз олувчи Кредиторга бутун кечиктирилган давр учун шартномада белгиланган фоиз ставкасининг неча фоизи миқдорида тўлов тўлайди миқдорида фоиз тўлайди.

Мазкур шартномада кўрсатилган муддатда кредит ажратилмаганда, Кредитор қарз олувчига кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1% миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 10 % дан ошмаган миқдорда пеня тўлайди.

Томонларнинг фоиз ёки пенялар тўлаши шартнома шартларини бажариш мажбуриятидан озод қилмайди.

Мазкур шартномада белгиланмаган ҳолатлар учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ белгиланади.

 

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 

9.1. Томонлар мазкур шартномани бажариш вақтида юзага келган келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар.

9.2. Шартнома юзасидан низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан суд тартибида ҳал этилади.

 

ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАР

 

Агар шартнома имзолангандан сўнг, Томонларнинг эрки ва истагига боғлиқ бўлмаган ҳамда олдиндан кўра билиб ёки олдини олиб бўлмайдиган, фавқулодда вазиятлар оқибатидаги енгиб бўлмас куч туфайли Томонлар мазкур Шартнома бўйича олган мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажара олмасалар (форс-мажор), бунинг учун улар жавобгар бўлмайдилар.

Томонлар форс-мажор ҳолатлари вужудга келганлиги ва тугаганлиги ҳақида имкон қадар зудлик билан ёзма равишда бир-бирларини хабардор қилишлари лозим.

Форс-мажор холатига асосланаётган Томон, ваколатли давлат идорасининг бундай холатларни вужудга келганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатини тақдим этиши шарт.

 

БОШҚА ШАРТЛАР

11.1. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилиб, шартноманинг бир нусхаси Кредиторда, иккинчи нусхаси Қарз олувчида сақланади.

11.2. Ушбу шартнома Томонлар имзолаган кундан эътиборан кучга киради ва улар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунга қадар амалда бўлади.

11.3. Ушбу шартноманинг шартларини ўзгартириш ва қўшимча киритиш қўшимча келишув тузиш орқали амалга оширилади. Мазкур шартномага киритиладиган ҳар бир ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тузилиб, Томонлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Барча ўзгартириш, қўшимчалар ва иловалар мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.

11.4. Ушбу шартнома муддатидан олдин бекор қилинишида Қарз олувчи кредит бўйича асосий қарзни ва ҳисобланган фоизларни тўлиқ қайтариши шарт.

11.5. Мазкур шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади.

ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

 

Кредитор

 

Қарз олувчи

Кредитор банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Қарз олувчи ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Банк манзили

Манзил: Қарз олувчи ташкилотнинг манзили

Ҳ/р: Банк ҳисоб рақамиҚарз олувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами

СТИР: Банк СТИР рақами

Қарз олувчи ташкилотнинг СТИР рақами

Тел: Банкнинг телефон рақами

Қарз олувчи ташкилотнинг электрон почтаси

Банк бошқарувчисининг Ф.И.О.си

_________________________________

Тел: Қарз олувчи ташкилотнинг телефон рақами

 

Қарз олувчи ташкилот номидан иш олиб борувчи вакилнинг Ф.И.О.си

______________________________

Кредит шартномаси юридик шахс учун

Кредит шартномаси бўйича бир томон – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (қарз берувчи) шартномада назарда тутилган миқдор ва шартлар бўйича бошқа томонга (қарз олувчига) маблағ (кредит) беришни ва қарз олувчи олинган пул миқдорини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида кредит шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.