Йўловчилар ташиш йўналишларида хизмат кўрсатиш бўйича
ШАРТНОМА
Шартнома тузилган жой |
Шартнома рақами -сон |
Шартнома тузилган сана |
Ўзбекистон Республикаси Буюртмачи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан иш кўрувчи Буюртмачи ташкилот номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си,бундан кейин “Буюртмачи” деб аталувчи бир томондан ва Ташувчи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли раҳбари Ташувчи тараф номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си,бундан кейин “Ташувчи” деб аталувчи иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида ушбу шартномани туздилар.
I.ШАРТНОМАНИНГ МАВЗУСИ
Буюртмачи Ташувчи томонидан йўловчи ташиш фаолияти бошланиш вақти санасидан Ташувчи томонидан йўловчи ташиш фаолияти тугаш вақти санасигача бўлган муддатда Ташувчига ушбу шартноманинг 1-иловасида белгиланган шартларда, Йўловчи ташиш фаолиятининг ҳаракат йўналиши рақами-сонли Йўловчи ташиш фаолиятининг ҳаракат йўналиши номи йўналишида йўловчиларни мунтазам ташишни амалга ошириш ҳуқуқини беради.
II. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. “Ташувчи”нинг мажбуриятлари:
2.1.1. Шартноманинг иловасида белгиланган йўналишга хизмат кўрсатишнинг талаб ва шартлари тўлиқ риоя қилиш;
2.1.2. Шартноманинг амалдаги муддати давомида транспорт хизмати кўрсатиш учун берилган йўналишда йўловчиларни мунтазам ташиш;
2.1.3. Хизмат кўрсатиш чоғида ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга ҳамда мунтазам йўналишда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномага эга бўлиш;
2.1.4. Сертификатга эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган ишга яроқли транспорт воситаларидан фойдаланиш;
2.1.5. Йўловчилар ва багаж ташишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиш;
2.1.6. Йўловчининг хавфсизлигини, хизмат кўрсатишнинг зарур қулайликлари ва шартларини таъминлаш;
2.1.7. Ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талабларини бажариш;
2.1.8. Ташувчи ташишни давом эттиришдан бош тортган тақдирда мижоз кўрган зарарни қоплаш;
2.1.9. Фуқароларнинг айрим тоифаларини бепул ва имтиёзли ташиш;
2.1.10. Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш;
2.1.11. Йўналишнинг белгиланган схемасидан ўзбошимчалик билан четга чиқмаслик, ҳаракат жадвалини бузмаслик ҳамда йўловчиларга қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган бирон-бир талабни қўймаслик.
2.1.12. Йўналиш талаблари ҳамда очиқ тендерда ташувчи томонидан лот бўйича тақдим этилган маълумотлар ва таклифларга мувофиқ хизматларни кўрсатиш.
Ташувчининг бошқа мажбуриятлари
2.2. “Буюртмачи”нинг мажбуриятлари:
2.2.1. Ташувчидан шартнома шартларига ўзгартириш киритиш бўйича тушган таклифларни ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш;
2.2.2. Ташувчининг автотранспорт воситаларига мунтазам йўналишда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномани тақдим этиш;
2.2.3. йўловчиларнинг ҳуқуқлари таъминланишини назорат қилиш;
2.2.4. ёқилғи-мойлаш материаллари, электр энергияси, асосий эҳтиёт қисмлар ва материаллар нархлари ўзгарганда тарифларни ошириш ёки камайтириш бўйича Ташувчининг таклиф ва хисоб-китобларини кўриб чиқиши;
2.2.5. йўналиш бўйича белгиланган тарифларни ўзгартирилганлиги ҳақида Ташувчига хабар бериш;
2.2.6. шартнома бир томонлама бекор қилинган тақдирда 5 кун муддатда Ташувчини ёзма равишда хабардор қилиш.
Буюртмачининг бошқа мажбуриятлари
2.3. “Ташувчи”нинг ҳуқуқлари:
2.3.1. фуқаролар ҳаётига, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи, экология ва санитария нормалари бузилишига ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатларга сабаб бўлувчи ҳолатларда ташишдан воз кечиш;
2.3.2. шартнома шартларини ўзгартириш ёки шартномани бекор қилиш юзасидан Буюртмачига асосланган таклифлар киритиш;
2.3.3. Буюртмачи томонидан шартнома асоссиз равишда бекор қилинганда суд органларига мурожаат қилиш;
2.3.4. ўз ихтиёри билан Буюртмачини хабардор қилган ҳолда, белгиланган тарифни пасайтириш;
2.3.5. Ташувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ташувчининг бошқа ҳуқуқлари
2.4. “Буюртмачи”нинг ҳуқуқлари
2.4.1. Мазкур шартнома талаб ва шартларига, шунингдек, йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш;
2.4.2. Ташувчи томондан шартнома шартларига риоя этилмаслик ҳолатлари икки маротабагача қайд этилган тақдирда Ташувчига огоҳлантириш ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича кўрсатма бериш;
2.4.3. қуйидаги ҳолларда шартномани бир томонлама бекор қилиш:
а) мониторинг натижаларига кўра Ташувчининг лот бўйича берган таклифлари ҳақиқий эмас деб топилса;
б) ташувчи шартнома талаб ва шартларини уч маротаба бузса;
в) ташувчининг лицензияси бекор қилинса, тугатилса ёки суд қарорига асосан ўн кундан ортиқ муддатга тўхтатилса.
2.4.4. қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Буюртмачининг бошқа ҳуқуқлари
III. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
3.1. Томонлар ушбу шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган тақдирда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб беради.
IV. ЕНГИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ (ФОРС-МАЖОР) ҲОЛАТЛАРИ
4.1. Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиат ҳодисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар мазкур шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, томонлар бундай қисман ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар.
4.2. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилган, шунингдек ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтга мутаносиб равишда узайтирилади.
4.3. Агар енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари ёки уларнинг оқибатлари беш кундан кўп вақтга чўзилса, у ҳолда Буюртмачи ва Ташувчи қандай чоралар кўрилишини муҳокама қиладилар.
V. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
5.1. Мазкур шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилишда вужудга келадиган низоларни Томонлар музокаралар йўли билан ҳал этиш чораларини кўрадилар.
5.2. Томонлар низоларни ҳал этаолмасалар, улар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.
VI. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, УНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ
6.1. Мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва ушбу шартноманинг 1.1. бандида белгиланган муддатларда амалда бўлади.
6.2. Мазкур шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш томонларнинг келишувига кўра, шунингдек, шартноманинг 2.4.3. бандига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
6.3 Мазкур шартнома томонларнинг ҳар бири учун бир хил тенг юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди.
VII. ШАРТНОМАГА ИЛОВА ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР
7.1. Йўналишга хизмат кўрсатишнинг талаб ва шартлари мазкур шартноманинг иловасида берилган бўлиб, шартноманинг ажралмас қисми хисобланади.
VIII. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
Буюртмачи: |
Ташувчи: |
Манзил: Буюртмачининг манзили |
Манзил: Ташувчи тарафнинг манзили |
Банк Буюртмачининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
Банк Ташувчи тарафнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
Ҳ/Р: Буюртмачининг ҳисоб рақами |
Ҳ/Р: Ташувчи тарафнинг ҳисоб рақами |
СТИР: Буюртмачининг СТИР рақами |
СТИР: Ташувчи тарафнинг СТИР рақами |
Телефон: Буюртмачининг телефон рақами |
Телефон: Ташувчи тарафнинг телефон рақами |
Шартнома тузилган сана санадаги Шартнома рақами - сонли
шартномага илова
Йўналишга хизмат кўрсатиш талаб ва шартлари
Ташувчи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли раҳбари Ташувчи тараф номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си, бундан кейин “Ташувчи” Ташувчи томонидан йўловчи ташиш фаолияти бошланиш вақти санасидан Ташувчи томонидан йўловчи ташиш фаолияти тугаш вақти санасигача бўлган муддатда қуйида келтирилган шартларда, Йўловчи ташиш фаолиятининг ҳаракат йўналиши рақами-сонли Йўловчи ташиш фаолиятининг ҳаракат йўналиши номи йўналишида йўловчиларни ташишни амалга оширади.
1. Ташувчи йўналишда йўловчиларни ташиш учун қуйидаги давлат рақамига, русумига, ўриндиқлар сонига мос келувчи жами Йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган автотранспортлар сони дона автотранспортдан фойдаланади:
т№ |
Автотранспорт русуми |
Давлат рақами |
Ўриндиқлар сони |
Умумий сиғими |
11. |
|
|
|
|
22. |
|
|
|
|
33. |
|
|
|
|
44. |
|
|
|
|
55. |
|
|
|
|
Ташувчи йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишда қуйидаги чораларни кўради:
йўловчиларни ташишда Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги ва «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари» ва «Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар» ва «Йўл ҳаракати қоидалари»га қатъий амал қилинишини таъминлаш ҳамда уларда белгиланган талаб ва шартларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлашга ташувчи (биринчи раҳбар) шахсан жавобгар;
2.2. йўловчиларни сифатли ташиш ва хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи учун мувофиқ тоифага, шунингдек шаҳарлараро йўловчилар ташиш йўналишларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида белгиланган иш стажига ва тажрибага эга бўлган ҳайдовчиларни ишлатишни таъминлаш;
2.3. «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;
2.4. Агар ташувчининг лот бўйича тақдим қилган таклифида автотранспорт воситалари навигация ҳамда тўловни автоматик қабул қилувчи валидатор қурилмалари билан жиҳозланганлиги тўғрисида маълумот берган бўлса, у ҳолда навигация ва валидатор қурилмаларини доимий равишда ишлашини таъминлаш, қурилмаларни ҳайдовчилар томонидан ўчириб қўйилишига йўл қўймаслик;
2.5. белгиланган иш тартиби, тасдиқланган қатнов жадвали, ҳаракатланувчи таркибнинг йўналишда ишлаши учун режалаштирилган сонига қатъий амал қилиш;
2.6. шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда қатновчи автобуслар тахографлар билан жихозланган бўлишини ва уларнинг доимий соз ҳолда ишлашини таъминлаш;
2.7. ҳар бир автобус ва микроавтобуснинг салонида йўналиш схемаси, йўл ҳақи қийматининг тариф жадвали осиб қўйилишини, “Ташувчи”нинг телефон рақамлари, люк, деразаларни шошилинч очиш усуллари ва йўл-транспорт ходисаси юз берганида автобус салонидаги ойналарни кўчириш усуллари тўғрисида ахборотлар, ўт ўчиргич, аптечкалар, авария холатида ташқарига чиқиш жойлари ишоралар билан кўрсатиб қўйилиши ва бошқа қонунчилик талаблари асосида жихозланишини таъминлаш;
2.8. автобусни олд томонининг пастки ва ўнг томондаги олдинги эшикнинг ёнига йўналишнинг рақами ва қисқача тавсифи кўрсатилган трафаретлар жойлаштирилиши;
2.9. автобус давлат андозаси ва уни ишлаб чиқарган заводнинг техник шартларига мувофиқ жихозланиши, шу жумладан фалокат юз берганида йўловчилар ташқарига чиқадиган жой, ўриндиқлар соз холда бўлиши, ўриндиқлари рақамлаштирилган бўлиши, салонига кирадиган эшиклар, ҳеч қандай тўсиқсиз, автомат усулда, ҳайдовчининг бошқаруви билан очилиб-ёпилиши, микроавтобуснинг салонида бегона нарсалар (захира қисмлар солинган яшиклар, ишлатиш учун керакли суюқликлар солинган идишлар ва ш.к.) сақланишига йўл қўймаслик;
2.10. йўловчиларни ташишда йўналиш бўйича тасдиқланган йўлкира ҳақи тарификациясида белгиланган миқдорида тариф қўллаш. Ташиш учун тарифни ошириш томонига ўзгартиришга йўл қўймаслик;
2.11. йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига, йўналиш схемасига мувофиқ, фақат шартнома тузилган автовокзал ва автостанциялар орқали амалга оширилишини таъминлаш;
2.12. автобусни ишлатиш пайтида ҳаракатланишга хавф солувчи, транспорт воситаси тизимлари ва механизмларида техник томондан бузилиш юз берса автобусни тўхтатиш, ҳамда эшикларни (зарурат бўлса авария люкларини) очиш, йўловчиларни салондан пастга тушириш, уларни мавжуд чипталари билан, шу йўналиш бўйлаб келаётган кейинги автобусга чиқаришни ташкил қилиш;
2.13. ҳайдовчи қатнов олдидан автобуснинг кунлик техник кўрикдан ўтганлиги ва ўзининг кунлик тиббий кўрикдан ўтганлигини қайд эттирилган йўл варақасини олиб юришини талаб қилиш;
2.14. транспорт воситаларининг йўналишда мунтазам равишда қатновини таъминлаш учун транспорт воситалари йўналишдан чиқиб кетган вазиятларда автобусларни бир йўналишдан иккинчи йўналишга ўтказиш. Техник ёки бошқа сабабларга кўра йўналишдан чиқиб кетган автотранспортларни тезкорлик билан алмаштириш учун Зарурий ҳолларда фойдаланиш учун заҳира автотранспортларининг сонита захира автотрансптортга эга бўлиш;
2.15. автотранспорт воситалари салонида ҳайдовчилар ва йўловчиларга чекиш, фақат ўтириб кетиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари салонида ўриндиқлар сонидан ортиқ йўловчиларни олиб юриш, автобус салонида ва томида юк ташиш, салонда спиртли ичимликлар ичиш қатъиян ман этилади.
Қонунчиликка кўра, ташувчи бу мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат шартлари асосида йўловчилар ва багаж ташиш хизматларини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс ҳисобланади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида тайёрланган мазкур шартнома намунасининг мазмуни ва матни қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.