Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш учун шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
"Буюртмачи" бўйича маълумот
"Иш бажарувчи" бўйича маълумот
Шартнома мавзуси

Юклаб олинг

Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш учун

Шартнома рақами-сонли шартнома

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома тузилган жой

 

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси" "Буюртмачи" тарафнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли филиали (келгуси ўринларда "Буюртмачи" деб аталади) номидан Низом асосида фаолият юритувчи "Буюртмачи" тараф вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш.и бир томондан, "Иш бажарувчи" тарафнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда "Бажарувчи" деб аталади) номидан Низом асосида иш юритувчи "Иш бажарувчи"тарафнинг раҳбарининг лавозими ва Ф.И.Ш.и иккинчи томондан қуйида кўрсатилган объект бўйича техник кўригидан ўтказиш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича шартнома туздилар:

 

ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

 

1.1. Объекти лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича мажлис ўтказилган (баённома тузилган) санадаги Объекти лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича тузилган мажлис баённомаси рақами-сонли йиғилиш баённомасига асоcан “Лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланаётган обьект номи объекти лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тайёрлашни Бажарувчи ўз зиммасига олади.

1.2. Буюртмачи лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун топшириқ бериш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш учун зарур бўлган дастлабки маълумотларни бериш, бажарилган ишларни қабул қилиб олиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

1.3. Бажарувчи лойиҳа-смета ҳужжатларини амалдаги тартиб-қоидалар ва меъёрларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқади.

1.4. Бажариладиган ишлар тартиби, амалга ошириш муддатлари қуйидаги тартибда:

-бажариладиган ишлар муддатининг календар режаси - 1-иловага мувофиқ;

-асослаштирилган келишув баённомаси 2- иловага мувофиқ;

-лойиҳа ишларини бажариш сметаси – 3 илова мувофиқ белгиланади ва ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

 

ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

2.1. Буюртмачининг мажбуриятлари:

2.2. Бажарувчи шартномада кўзда тутилган шартлар ва тартиблар асосида тўловни амалга ошириш.

2.3. Тайёр бўлган лойиҳа-смета амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ равишда қабул қилиб олишни таъминлаш мажбуриятини олади.

2.5. Бажарувчининг мажбуриятлари:

2.6. Бажарувчи ишларни техник топшириқ ва келишилган график асосида ўз вақтида сифатли бажаришни, Буюртмачи билан бажарилган ишларнинг (босқичларнинг) натижаларини келишиш;

2.7. Объектнинг қурилиш-монтаж жараёнида муаллифлик назоратини олиб бориш ишлари амалга ошириши шарт;

2.8. Ушбу шартнома бўйича Бажарувчи ўз мажбуриятларини сифатсиз бажарса, бир ҳафтадан ошмаган муддатда, талаб қилинган сифат даражасида ўз ҳисобидан қайтадан бажариш мажбуриятини олади.

 

ИШЛАРНИНГ ТОПШИРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

3.1.Қуйидаги шартларнинг тўлиқ амалга оширилганда тарафлар имзоланган шартнома мажбуриятларнинг бажарилиши бошланган ҳисобланади.

3.2. Ишлар тугагандан сўнг Бажарувчи буюртмачига ишларни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси билан 3 нусхада лойиҳа-смета ҳужжатлар тўпламини топширади.

3.3. Буюртмачи ишларни қабул қилмаслигининг асосли рад жавобини берган ҳолда зарур бўлган қўшимча ишларнинг руйхати ва уларнинг бажарилиш муддатларини кўрсатган ҳолда, икки томонлама далолатнома тузилади.

3.4. Агар ишларни бажарилиш жараёнида уни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқланса, томонлар 5 кун муддат ичида уни тўхтатиш бир-бирини хабардор қилиши ва 15 иш кунида ишларни давом эттириш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши шарт. Ишларнинг тўхталиши томонлар учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида кўзда тутилган оқибатлар ва жавобгарликка олиб келади.

3.5. Томонлардан бири мазкур шартномада кўзда тутилган ишларни тўхтатиш тўғрисида ёзма хабар берган вақт ўзаро ҳисоб-китоб қилиш вақти ҳисобланади.

 

ШАРТНОМА БАҲОСИ ВА ТЎЛОВ ТАРТИБИ

 

4.1. Шартнома бўйича амалга ошириладиган ишларнинг баҳоси қўшимча қиймат солиғи билан – Шартнома бўйича амалга ошириладиган ишларнинг баҳоси (қўшимча қиймат солиғи билан бирга) миқдори сўмни ташкил этади.

4.2. Мазкур объект бўйича тўлов манзилли дастурга тасдиқлангандан кейин молиялаштириш манбаи аниқланиб, маблағ ажратилгандан сўнг тўлов амалга оширилади.

4.3. Бажарувчи томонидан бажарилган ишлар учун молиялаштириувчи органлар томонидан маблағ молиялаштирилмаган тақдирда "Буюртмачи" тўловни амалга ошира олмайди.

4.4. "Буюртмачи" шартнома имзолангандан сўнг шартнома баҳосининг 30 % миқдорида бўнак (аванс) тўловини амалга оширади.

4.5. Ишлар қиймати узил-кесил ҳисобланади. Қуйидаги ҳолларда:

-ишлар қиймати кўпайтиришга енгиб бўлмайдиган яъни (форс-мажор) ҳолатлари сабаб бўлганда ва ишлар Буюртмачи томонидан ўзгартирилганда.

 

ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

5.1.Ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни тарафлар бажармаганда мазкур шартноманинг амалдаги талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларига мувофиқ, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги юзасидан жавоб беради.

5.2. Бажарувчи лойиҳа-смета ҳужжатларидаги камчиликлар учун қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлангунга қадар жавоб беради. Лойиҳа-смета ҳужжатларида камчиликлар аниқланган тақдирда Бажарувчи Буюртмачининг талаби билан лойиҳа-смета ҳужжатларини бепул қайта ишлаб чиқади.

5.3. Шартномага томонлар розилиги асосида, ёзма равишда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

5.4. Мазкур шартнома бўйича низо келиб чиққан ҳолларда, томонлар келишувига эришмаган тақдирда, қонунларда белгиланган тартибда ва иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

5.5. Буюртмачи томонидан дастлабки тўлов ва ишларни топширилганда шартлашилган ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,01 фоизи миқдорида Бажарувчига пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар қийматининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.

5.6. Бажарувчи томонидан смета ҳужжатларини тайёрлаш ўз вақтида бажарилмай мажбуриятлар бузилган бўлса Бажарувчи Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбириятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,01 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.

5.7. Шартнома «Бажарувчи»нинг ташаббуси билан бекор қилинганда, шартнома бекор қилингунга қадар бажарилган ишлар учун тўланган маблағ «Бажарувчи»га қайтарилмайди.

5.8. Шартнома муддатидан олдин бекор қилиш таклифини билдирган тараф 10 кун олдин муддатда иккинчи тарафни хабардор қилиши лозим. Бунда тарафлар ўртасида ҳақиқатда амалга оширилган ишлар бўйича белгиланган ҳужжатлар асосида тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолда амалга оширилади.

Пеня тўлаш

Бажарувчининг бажарилган ишлари ҳажмидан ёки молиявий ҳисоб-китоблардан аниқланган камчиликлар натижасида Буюртмачига қайтариладиган маблағлар ва бошқа тўловлар бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажармаса, Буюртмачи ушбу маблағларни молиялаштириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан чегириб қолиш ҳуқуқига эга.

Мазкур шартнома билан назарда тутилмаган тарафларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

 

ФОРС-МАЖОР ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

6.1. Тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, уларни олдиндан билиш ёки олдини олиш имконияти бўлмаган ҳолатлар (енгиб бўлмас куч), эпидемия ва ҳ.к. оқибатида мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафлардан бирортаси иккинчи тараф олдида жавобгар бўлмайди.

6.2. Ушбу шартнома бўйича ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган барча низолар ва зиддиятлар музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.

6.3. Музокоралар олиб бориш йўли билан зиддиятларни ҳал қилишга эришилмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларини ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар Иқтисодий судида кўриб чиқилади.

 

ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА УНГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

 

7.1. Ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва у ўз зиммасига олинган мажбуриятларни тўлиқ бажаргунга қадар амал қилади.

7.2. Ушбу шартнома бўйича тўлов манзиллий дастурига киритилиб, ушбу объект бўйича ҳисоб рақами очилганидан кейин, ҳисоб рақамига маблағ ажратилгандан сўнг тўловлар амалга оширилади.

 

ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛИ ВА ҲИСОБ РАҚАМЛАРИ

 

«БУЮРТМАЧИ»

«ИШ БАЖАРУВЧИ»

"Буюртмачи" тарафнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли

"Иш бажарувчи" тарафнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли

Манзили: "Буюртмачи" тарафнинг манзили

Манзили: "Иш бажарувчи" тарафнинг манзили

Ҳисоб рақами: "Буюртмачи" тарафнинг ҳисоб рақами

Ҳисоб рақами: "Иш бажарувчи" тарафнинг ҳисоб рақами

СТИР рақами: "Буюртмачи" тарафнинг СТИР рақами

СТИР рақами: "Иш бажарувчи" тарафнинг СТИР рақами

МФО рақами: "Буюртмачи" тарафнинг МФО рақами

МФО рақами: "Иш бажарувчи" тарафнинг МФО рақами

ОКЭД рақами: "Буюртмачи" тарафнинг ОКЭД рақами

ОКЭД рақами: "Иш бажарувчи" тарафнинг ОКЭД рақами

"Буюртмачи" тараф вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш.и

"Иш бажарувчи"тарафнинг раҳбарининг лавозими ва Ф.И.Ш.и

_____________

(имзо, муҳр)

______________

(имзо, муҳр)

 

 

Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш учун шартнома

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти кундан-кунга ривожланиб, ушбу фаолиятни амалга оширишда турли ташкилий, ҳуқуқий шаклдаги тадбиркорлик субъектларини ташкил этувчи фуқаролар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Ушбу шартнома намунасида лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш хизматини кўрсатишга оид муносабатлар белгиланади.

Шунингдек, ушбу намунада лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун топшириқ бериш, лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш учун зарур бўлган дастлабки маълумотларни бериш, бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва бошқа муҳим масалалар акс эттирилган.