Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Темир йўлда қўшимча хизмат кўрсатиш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Темир йўл
Мижоз
Шартнома мазмуни
  • Изоҳ: Қонунчиликка кўра бир кунлик пеня миқдори кечиктирилган сумманинг 0.4 фоизидан ошмаслиги лозим
  • Изоҳ: Масалан 30 кун, 60 кун, 90 кун

Юклаб олинг

ШАРТНОМА

қўшимча хизматлар кўрсатиш хақида

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами

 

Шартнома тузилган жой

 

Бундан буён матнда “Темир йўл” деб юритилувчи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Темур йўл ташкилотининг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Темур йўл ташкилоти номидан иш олиб борувчи вакилга ишончнома берилган санадаги Темур йўл ташкилоти номидан иш олиб борувчи вакилга берилган ишончнома рақами-сонли ишончномага асосан харакат қилувчи, корхонанинг Темур йўл ташкилоти номидан иш олиб борувчи вакилнинг лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан ва бундан буён матнда “Мижоз” деб юритилувчи Мижоз ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан корхона Низомига асосан ҳаракат қилувчи Мижоз ташкилот вакилининг лавозими ва Ф.И.О.си иккинчи томондан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шарномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида" ги Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низомига асосан ушбу шартномани қуйидагилар хақида туздик

I. ШАРТНОМА МАВЗУСИ:

 

1.1. Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси демонополизация ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан 25.11.2011 да келишилган ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 29.11.2011 йилдаги 543-Н-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан шартномавий (эркин) тарифлар бўйича бажариладиган ишлар ва хизматлар рўйхатини амалда жорий этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан темир йўл транспортида ташиш жараёнида юзага келадиган қўшимча хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.

1.2. Темир йўл станциясида кўрсатиладиган қўшимча хизматлар учун тўлов миқдори ва тўлов тартибини белгилайди (нархларни келишиш баённомаси илова қилинади ).

II. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ.

 

“Мижоз” қуйидагиларни ўз зиммасига олади:

2.1. "Мижоз" кутилаётган қўшимча темир йўл хизматлари учун 100% олдиндан тўловни амалга оширади.

2.2. Юк ташиш қоидаларига мувофиқ, белгиланган муддатларда вагонларни юклаш ва туширишни амалга оширади.

2.3. Қўшимча хизматлар учун олдиндан тўлов миқдори юк ташиш учун ва шартномавий тарифларга нархларни келишиш баённомасига асосан амал қилувчи қўшимча хизматларга тўловларни хисобга олувчи хисоб – варақани тузишда аниқланади.

2.4. Олдиндан тўловлар “Мижоз” томонидан “Ўзтемирйўлхисоб” маркази технологик марказлари (ТехПД) хисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан, “Мижоз” ва ТехПД ўртасида алохида тузилган “Темир йўл транспортида ташишлар ва кўрсатилган хизматлар учун хисоб китоб қилишнинг тартиби ва алохида хусусиятлари тўғрисидаги Келишув” га асосан амалга оширилади.

2.5. Кўрсатилган хизматлар учун тўловлар кечикиб амалга оширилган тақдирда “Мижоз” кечиктирилган ҳар бир кун учун бажарилган хизматлар қийматининг Кўрсатилган хизматлар учун тўловлар кечикиб амалга оширилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган пеня миқдори миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50% дан кўп бўлмаган миқдорда жарима тўлайди.

Жаримани хисоблаш юк операциялари бажарилгандан ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари расмийлаштирилгандан кейин тўловлар тўланмаганидан Жарима (пеня)ни хисоблаш бошланадаиган сана кейин амалга оширилади.

2.6. Вагонларни ўз вақтида юклаш ва тушириш ишлари амалга оширилмаганда ва бу вагонлар белгиланган меъёрий вақтлардан ортиқ туриб қолган тақдирда “Мижоз” Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низомининг 132-банди талабларига асосан вагонларнинг белгиланган меъёрий вақтлардан ортиқ туриб қолганлиги учун “Темир йўлга” жарима тўлайди.

“Темир йўл” қуйидагиларни ўз зиммасига олади :

 

2.7. Харажатлар хисоб-китоби бўйича рўйхатга мувофиқ, юк операциялари вақтида кейинги индексация ва белгиланган ҚҚС билан қўшимча хизматларни ўз вақтида кўрсатилишини таъминлайди.

2.8. Агар станцияда "Мижоз" томонидан тўланган хизматлар кўрсатилмаса,"Темир йўл" фойдаланилмаган суммани қайтаради ёки бу сумма кейинги темир йўл хизматлари учун тўлов сифатида ҳисобга олинади

 

 

III. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ

 

3.1. Шартнома уч нусхада тузилади, ҳар бир томон учун биттадан, шу жумладан станция учун битта нусхада, ва у тарафлар томонидан имзолангандан кейин бир хил юридик кучга эга.

3.2. Ушбу шартномани бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш юзасидан келиб чиқадиган низо ва келишмовчиликлар ўзаро музокаралар, эътирозлар ва даъволар киритиш орқали, Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низомида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.

3.3. Ушбу шартнома тарафлар томонидан имзолангандан кейин кучга киради ва бекор қилингунга қадар амал қилади, бир томон иккинчи томонни бекор қилиниши кутилаётган санадан 30 кун олдин хабардор қилган тақдирда, шартнома тарафлардан бирининг ёзма илтимосига биноан бекор қилиниши мумкин.

3.4. Энергоресурслар, материаллар ва х.к.з. лар учун нархлар ошган тақдирда йиғимлар миқдори индексация қилинади.

 

IV. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

 

Темир йўл

 

 

 

 

Мижоз

Темур йўл ташкилотининг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

 

Мижоз ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Манзил: Темур йўл ташкилотининг манзили

 

Манзил: Мижоз ташкилотнинг манзили

Ҳ/р: Темур йўл ташкилотининг ҳисоб рақами

 

Ҳ/р: Мижоз ташкилотнинг ҳисоб рақами

СТИР: Темур йўл ташкилотининг СТИР рақами

 

СТИР: Мижоз ташкилотнинг СТИР рақами

Тел: Темур йўл ташкилотининг телефон рақами

Эл. Почта: Темур йўл ташкилотининг электрон почтаси

 

Тел: Мижоз ташкилотнинг телефон рақами

Эл. Почта: Мижоз ташкилотнинг электрон почтаси

Темур йўл ташкилоти номидан иш олиб борувчи вакилнинг лавозими ва Ф.И.О.си

 

Мижоз ташкилот вакилининг лавозими ва Ф.И.О.си

(Имзо, муҳр)

 

(Имзо, муҳр)

 

 

 

 

Темир йўлда қўшимча хизмат кўрсатиш шартномаси

Хизмат кўрсатиш соҳаси кенг қамровлилиги билан иқтисодиётда, аҳоли ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Қўшимча хизматлар учун олдиндан тўлов миқдори юк ташиш учун ва шартномавий тарифларга нархларни келишиш баённомасига асосан амал қилувчи қўшимча хизматларга тўловларни хисобга олувчи хисоб – варақани тузишда аниқланади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчиликка асосланган ҳолда қўшимча хизматлар кўрсатиш шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.