ТРАНСПОРТ ЭКСПЕДИЦИЯСИ ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган жой |
Шартнома рақами -сон |
Шартнома тузилган сана |
Экспедитор (автотранспорт корхонаси) ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Экспедитор (автотранспорт корхонаси) корхонасининг вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Экспедитор (автотранспорт корхонаси) номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си бир томондан ва Мижоз (юридик шахс)нинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Мижоз (юридик шахс)нинг вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Мижоз (юридик шахс)нинг номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.сииккинчи томондан, қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Мазкур шартнома бўйича Экспедитор ҳақ эвазига ва Мижоз ҳисобидан шартномада белгиланган юк ташиш билан боғлиқ хизматларни бажариш, Мижоз эса бажарилган хизматлар учун ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Экспедиторнинг мажбуриятлари:
2.1.1. Ўзи ёки Мижоз танлаган транспортда ва йўналишда юк ташишни ташкил этиш;
2.1.2. Мижоз ёки ўзининг номидан юк ташиш шартномаси (шартномалари)ни тузиш;
2.1.3. Юкнинг жўнатилишини ва олинишини таъминлаш;
2.1.4. Юк ташиш билан боғлиқ бошқа барча ишларни бажариш;
2.1.5. Экспорт ёки импорт учун талаб қилинадиган ҳужжатларни олиш;
2.1.6. Божхона расмиятчиликлари ёки ўзга расмиятчиликларни бажариш;
2.1.7. Юкнинг миқдорини ва ҳолатини текшириш;
2.1.8. Юкни ортиш ва тушириш;
2.1.9. Мижоз зиммасига юклатиладиган божлар, йиғимлар ва бошқа харажатларни тўлаш;
2.1.10. Юкни сақлаш, уни белгиланган манзилда олиш каби юкни етказиб бериш учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга ошириш;
2.1.11. Мижоздан олинган ахборотдаги аниқланган камчиликлар ҳақида унга хабар қилиш, ахборот тўлиқ бўлмаганида эса, Мижоздан зарур маълумотларни талаб қилиб олиш;
2.1.12. Шартномада белгиланган бошқа операциялар ва хизматларни бажариш.
Экспедитор (автотранспорт корхонасининг бошқа мажбуриятлари
2.2. Мижознинг мажбуриятлари:
2.2.1. Экспедиторнинг ўз мажбуриятларини бажариши учун ишончнома бериш;
2.2.2. Экспедиторга ҳужжатлар ҳамда юкнинг хоссалари, уни ташиш шартлари тўғрисидаги бошқа ахборотни, шунингдек экспедитор мазкур шартномада назарда тутилган вазифаларни бажариши учун зарур бўлган бошқа ахборотни бериш;
2.2.3. Экспедитор томонидан бажарилган хизматлар учун ҳақни шартноманинг 3.1 ва 3.2-бандларида кўрсатилган миқдор ва муддатларда тўлаш.
Мижоз (юридик шахс)нинг бошқа мажбуриятлари
3. ШАРТНОМА СУММАСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ
3.1. Бажарилган хизматлар учун ҳақ Бажарилган хизматлар учун Мижоз томонидан тўланадиган маблағ миқдори сўмни ташкил этади.
3.2. Мижоз шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган сумманинг Олдиндан тўланиши лозим бўлган маблағ миқдори (фоизда) фоизи миқдорида тўловни олдиндан тўлов тартибида Олдиндан тўланиши лозим бўлган маблағни тўлаш муддатигача амалга оширади. Қолган суммани шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилгандан сўнг Асосий суммани тўлаш муддати (сана) кун ичида тўлайди.
3.3. Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоблар Тарафлар ўртасида тўловларни амалга ошириш тури орқали амалга оширилади.
4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
4.1. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун Экспедитор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари қоидаларига мувофиқ белгиланадиган асосларда ва миқдорда жавобгар бўлади.
4.2. Агар Экспедитор мажбуриятнинг бузилиши ташиш шартномалари тегишли равишда бажарилмаганлиги туфайли келиб чиққанини исботласа, Экспедиторнинг мижоз олдидаги жавобгарлиги тегишли ташувчи Экспедитор олдида жавобгар бўладиган қоидаларга мувофиқ белгиланади.
4.3. Мижоз шартноманинг 2.2.2-бандида кўрсатилган ахборотни тақдим этиш мажбуриятини бузганлиги муносабати билан Экспедиторга етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
4.4. Мазкур шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортилганида, бу ҳақда маълум қилган тараф шартноманинг бекор қилиниши туфайли кўрилган зарарни иккинчи тарафга тўлайди.
4.5. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.
4.6. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар Тарафлар ўртасида келиб чиққан низоларни ҳал этиш юзасидан мурожаат қилинувчи суд номида кўриб чиқилиши белгиланади. Тарафлар ўртасида келиб чиққан низоларни ҳал этиш юзасидан мурожаат қилинувчи суд номи судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.
5. БОШҚА ШАРТЛАР
5.1. Мижоз шартноманинг 2.2.2-бандида кўрсатилган зарур ахборотни тақдим этмаган тақдирда, Экспедитор бундай ахборот тақдим этилгунга қадар тегишли мажбуриятларни ижро этишга киришмасликка ҳақли.
5.2. Экспедитор ўз мажбуриятларини бажаришга бошқа шахсларни жалб қилишга ҳақли. Мажбуриятни бажаришни учинчи шахс зиммасига юклаш Экспедиторни мазкур шартноманинг бажарилиши учун Мижоз олдидаги жавобгарликдан озод қилмайди.
5.3. Мижоз ёки Экспедитор Тарафлардан бири шартнома шартларини бажаришдан бош тортган ҳолларда иккинчи тарафни огоҳлантирувчи муддат олдин бошқа тарафни огоҳлантириб, шартномани бажаришдан бош тортишга ҳақли.
5.4. Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда тузилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирдагина ҳақиқий ҳисобланади.
5.5. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, бир хил юридик кучга эга ва тарафларга бир нусхадан берилади.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
ЭКСПЕДИТОР: |
МИЖОЗ: |
Манзил: Экспедитор (автотранспорт корхонаси)нинг манзили |
Манзил: Мижоз (юридик шахс)нинг манзили |
Банк Экспедитор (автотранспорт корхонаси)нинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
Банк Мижоз (юридик шахс)нинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
Ҳ/Р: Экспедитор (автотранспорт корхонаси)нинг ҳисоб рақами |
Ҳ/Р: Мижоз (юридик шахс)нинг ҳисоб рақами |
СТИР: Экспедитор (автотранспорт корхонаси)нинг СТИР рақами |
СТИР: Мижоз (юридик шахс)нинг СТИР рақами |
Телефон: Экспедитор (автотранспорт корхонаси)нинг телефон рақами Экспедитор (автотранспорт корхонаси) номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си (имзо, муҳр)
|
Телефон: Мижоз (юридик шахс)нинг телефон рақами Мижоз (юридик шахс)нинг номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си (имзо, муҳр) |
Қонунчиликка кўра, экспедитор — транспорт экспедицияси шартномаси томони — товарларни ташишни ташкил этиш билан шуғулланувчи юридик шахс. У темир йўл, сув, автомобиль транспортида юкларни ташиш, шунингдек, юкларни, таваккалчиликларни, транспорт воситаларини суғурталаш, юклар ва ҳужжатларни расмийлаштириш, жойлаштириш, сақлаш, ишлов бериш, декларациялаш ва божхона тартиботлари, транспорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш шартномасида назарда тутилган бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича кенг ва турли ишлар комплексини бажаради, шунингдек, ушбу ташишларни амалга ошириш устидан назоратни таъминлайди ва мижознинг транспорт корхоналари олдидаги манфаатларини ҳимоя қилади.
Транспорт-экспедиторлик хизмати — юкни жўнатиш ва қабул қилиб олиш жараёнини ташкил этиш, шунингдек, транспорт экспедицияси шартномасига мувофиқ юк ташишга алоқаси бўлган бошқа иш турларини бажариш билан боғлиқ транспорт хизмати тури.
Мазкур шартнома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.