Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Темир йўл соҳасида вагонларни ижарага бериш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Ижарага берувчи тўғрисида маълумотлар
  • Масалан Устав, Низом ёки ишончнома
Ижарачи тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Масалан Устав, Низом ёки ишончнома
Шартнома мазмуни
  • Изоҳ: Ижара суммаси рақамлар ва ҳарфлар билан кўрсатилиши лозим
  • Изоҳ: Тўлов тури нақд пул, ҳисоб рақамга пул кўчириш ёки бошқа тўлов тури кўрсатилади

Юклаб олинг

Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун

ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган жой

Шартнома рақами -сон

Шартнома тузилган сана

Ижарага берувчи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли,бундан кейин “Ижарага берувчи” Ижарага берувчи ташкилотга шартнома имзолаш ваколатини берувчи ҳужжат асосида фаолият олиб борувчи Ижарага берувчи ташкилот номидан фаолият олиб борувчи шахс лавозими Ижарага берувчи ташкилот номидан иш олиб борувчи шахс Ф.И.О.си бир томондан, Ижарачининг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Ижарачи (автотранспорт корхонаси) корхонаси вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият олиб борувчи Ижарачининг номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си ииккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагича туздилар:

Шартнома мазмуни.

1.1. Ушбу шартнома томонларнинг муносабатлари ва ўзаро ҳисоб-китобларини тартибга солади. “Ижарага берувчи” Ижарачининг номи, ташкилий ҳуқуқий шаклига тегишли юк вагонларини ижарага беради, “Ижарачи” юк вагонларини юк ташиш учун ижарага қабул қилади.

2. Вагонларни топшириш-қабул қилиш тартиби.

2.1. Вагонларни “Ижарачи”га топшириш ва уларни “Ижарачи”дан қабул қилиб олиш Ижарачининг номи, ташкилий ҳуқуқий шаклининг Вагонларни ижарачига топшириш станцияси станциясида амалга оширилади ва томонлар ўртасида белгиланган шаклда тузиладиган шартномага илова ҳисобланадиган қабул қилиш/топшириш далолатномаси асосида расмийлаштирилади. Вагонларни “Ижарачи”га топширишда шартноманинг 4.2 бандига риоя қилинади. Ўзбекистон темир йўллари” АЖ инвентар паркига тегишли юк вагонлари камида 1 ой муддатга ижарага берилади.

2.2. Ижара муддати давомида вагонлар бириктирилган станция Ижара муддати давомида вагонлар бириктирилган станция станцияси ҳисобланади.

2.3. “Ижарага берувчи” “Ижарачига” техник жиҳатдан соз вагонларни топширади.

2.4. “Ижарачи” вагонларни шартноманинг 2.1 бандига биноан тузилган далолатнома асосида қабул қилинган техник жиҳатдан соз ҳолатда ижарадан топшириши шарт. Топшириш вақтида вагонларнинг шикастланиши, носозликлари ёки етишмайдиган қисмлари аниқланса, бундай ҳолатлар ВУ-25 шаклдаги далолатномада акс эттирилиши ва “Ижарага берувчи” томонидан шикастланган ёки етишмайдиган қисмлари нархларининг рўйхатига асосан бозор нархлари асосида ҳисобланиб, таъмирлаш харажатларини ҳисобга олган холда баҳоланади.

2.5. Вагонлар ижара муддати тугаши муносабати билан “Ижарага берувчи”га топширишдан аввал “Ижарачи” уларни юк қолдиқларидан тозалаши ва вагон кузовидан ижара тўғрисидаги ёзувларини ўчириши, зарурат туғилганда ювиши ва вагонларни дезинфекциялаши шарт.

2.6. “Ижарачи” вагонларни топшириш далолатномасига асосан қайтариб берганда, уларни такроран ижарага бериш “Ижарага берувчи”нинг ихтиёрига биноан амалга оширилади.

3. Фойдаланиш шартлари.

3.1. “Ижарачи” ижарага олинган вагонларни темир йўлда “Юк ташиш қоидалари”га асосан фақат тегишли турдаги ҳаракатланувчи таркибда рухсат этилган юкларни СМГС талабларига биноан Ижарачи томонидан вагонларни фойдаланиши мумкин бўлган темир йўл ҳудудлари темир йўллари ҳудудларида ташиш учун фойдаланишга ҳақлидир.

3.2. Ижарага олинган вагонларда экспорт-импорт юкларни ташишлар ”Ижарага берувчи” томонидан иштирок этувчи тегишли темир йўл маъмуриятлари билан белгиланган тартибда келишиб олинади. “Ижарачи” томонидан экспорт-импорт юкларни ташиш учун вагонлардан фойдаланишда фақатгина “Ижарага берувчи” томонидан келишилган темир йўллар ҳудудида йўл қўйилади.

3.3. “Ижарачи” томонидан “Ижарага берувчи” розилигисиз вагонларни учинчи шахсларга ижарага бериш тақиқланади.

3.4. Ижарага олинган вагонларда юкларни ташиш, бўш ҳолатда қайтариш ва йўналтириш тўла юк ташиш хужжатлари ва тўловлар асосида амалга оширилади.

3.5 “Ижарачи” томонидан ижарага олинган вагонларнинг нотўғри ишлатилиши натижасида уларнинг бузилиши, шикастланиши ёки вагон қисмларининг йўқолишига олиб келса, ижара шартномаси бир томонлама бекор қилинади ва “Ижарачи” “Ижарага берувчи”га етказилган зарарни шикастланиш даражасига қараб (вагон таркибий қисмлари ва деталлари шикастланиши) ВУ-25 далолатнома асосида тўлиқ хажмда қоплаб беради. Етказилган зарар учун тўловларни тўлаб бериш белгиланган тартибда амалга оширилади.

3.6. Шартнома амал қилиш даврида ижарадаги вагонлар МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари темир йўл маъмуриятлари ҳудудида ҳаракатланганда, вагонларнинг техник носозлиги (узиб қолмасдан ва узиб қолиб бажариладиган жорий таъмир турлари)ни бартараф этиш “Ижарачи” томонидан амалга оширилади.

3.7. Ижарадаги вагонлар Ижарачи томонидан вагонларни фойдаланиши мумкин бўлган темир йўл ҳудудлари темир йўлларида ҳаракатланганда вагонларни ишлатилиши, рухсат бериш билан боғлиқ хужжатларни расмийлаштириш (жумладан божхона қонунлари талабларига риоя қилиш) “Ижарачи” томонидан ҳал қилинади ва бошқа давлатлар темир йўллари олдида мустақил равишда жавобгар ҳисобланади.

4. Ижара нархи ва ўзаро ҳисоб-китоб тартиби.

4.1. Вагон ижара нархи бир вагон учун суткасига Ижарачи томонидан тўланадиган ижара нархи миқдорида белгиланади. ”Ижарачи” тўловни Ижарачи томонидан ижара суммаси тўлови тартибида амалга оширади.

4.2. “Ижарачи” вагон ижараси учун тўловларни олдиндан 100% миқдорда амалга оширади. Ижара тўлови тегишли равишда расмийлаштирилгандан сўнг вагонлар “Ижарачи”га топширилади.

4.3. Вагонлар ижара муддатини узайтириш зарур бўлса, янги муддат учун тўловлар “Ижарачи” томонидан аввалги ижара муддати тугагунга қадар амалга оширилиши керак.

4.4. “Ижарага берувчи” ижара ставкаларини бир томонлама қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга. Бу тўғрисида “Ижарачи” ни 1 ой олдин огоҳлантиради.

4.5. Ижара тўловлари вагонларни ижарага топшириш далолатномаси имзоланган кунидан бошлаб, вагонларни ижарадан топшириш далолатномаси имзоланган кунгача хисобланади.

4.6. Ижара шартномаси амал қилиш даврида ижара ставкаси ўзгарган тақдирда, янги ставкалар ижарада бўлган вагонларга нисбатан қўлланилади ва ижара тўловидаги фарқ тўлаш учун “Ижарачи”га тақдим этилади.

5. Томонлар мажбуриятлари.

5.1. “Ижарага берувчи”нинг мажбурияти:

5.1.1.“Ижарачига” техник жиҳатдан соз вагонларни тақдим этиш.

5.1.2.Вагонлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ депосига келиб тушганда режали таъмирларни ўз вақтида амалга ошириш.

5.1.3.ВУ-23 ва ВУ-36 далолатномаларига асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таъмир деполарида вагон таъмирлаш ишлари давомидаги муддатга ижара тўлови ҳисобланмайди.

Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари

5.2. “Ижарачи” мажбурияти:

5.2.1.Шартнома тузиш учун зарур хужжатларни тақдим этиш.

5.2.2.”Ижарага берувчи” сўровномасига асосан ижарадаги вагонлардан фойдаланиш тўғрисида маълумот бериш.

5.2.3.Шартномада кўрсатилган шартлар асосида ижара тўловларини ўз вақтида амалга ошириш.

5.2.4.Вагонлардан фақатгина кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш.

5.2.5.Вақтинчалик фойдаланишга берилган вагонларнинг бутлигини таъминлаш.

5.2.6.Ижара муддати тугагач, шартноманинг 2.1. бандига мувофиқ вагонларни “Ижарага берувчи”га соз ҳолатда станцияга қайтариш.

Ижарачининг бошқа мажбуриятлари

6. Томонлар жавобгарлиги.

6.1. Кўзда тутилмаган вазиятлар туфайли ижара тўловларини тўлаш муддатлари ўтказиб юборилган ва ўз вақтида тўланмаган ҳолатларда, ”Ижарачи” ҳар бир кечиктирилган кун учун ижара тўловининг ўтказиб юборилган миқдори 0,4%, бироқ кечиктирилган тўлов умумий миқдорининг 50% дан ошмаган ҳолда пеня тўлайди.

6.2. “Ижарачи” шартнома амал қилиш муддати давомида вагонларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлашга мажбурдир.

6.3. Экспорт-импорт юклар ташишларда темир йўл маъмуриятлари томонидан ижарадаги вагонлар учун “Ижарага берувчи”дан жарима ва бошқа тўловлар ундирилган тақдирда, “Ижарага берувчи” томонидан тақдим этилган счет ва бошқа тасдиқловчи хужжатлар асосида ушбу жарима ва тўловлар “Ижарачи”дан ундирилади.

6.4. “Ижарага берувчи” ижарадаги вагонлардан “Ижарачи” розилигисиз бошқа ташкилотларнинг юкларини ташиш учун фойдаланган холатда, “Ижарачи” ижара вагонлари муомаладан чиқарилган муддат учун тўланган ижара ҳақини қайтарилишини талаб қилишга ҳақлидир (“Ижарага берувчи” ижарадаги вагонлардан ўзбошимчалик билан фойдаланганлигини тасдиқловчи тегишли хужжатлар “Ижарачи” томонидан тақдим этилганда).

6.5. “Ижарачи” ижара муддати тугаши муносабати билан вагонларни “Ижарага берувчи”га ўз вақтида қайтариб топширмаган, шунингдек шартноманинг 3.3; 4.3 бандларига риоя қилмаган ҳолатларда “Ижарачи”дан шартноманинг 4.1.бандида кўзда тутилган миқдорда ижара тўлови, шунингдек вагоннинг кечиктирилган ҳар бир куни учун ижара кунлик ставкасининг 20% миқдорида жарима ундирилади.

6.6. Ижара шартномаси амал қилиш муддати мобайнида вагонларни соз ҳолатда ушлаб туриш “Ижарачи” воситалари ёрдамида амалга оширилади. Вагонларга шикаст етказилса, вагон тўла таъмирлаш нархи “Ижарачи” томонидан қопланади.

6.7. “Ижарачи” томонидан вагон йўқотилган тақдирда, “Ижарага берувчи”га вагон натурал ҳолатда ёки ҳалқаро ташишларда юк вагонларидан фойдаланиш қоидаларига биноан шартнома асосида ҳисобланган нарх кўринишида қопланади.

7. Форс-Мажор.

7.1. Томонлар таъсирига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар, хусусан табиий офатлар (зилзила, тошқинлар) ҳарбий ҳаракатлар, блокадалар, республика раҳбарияти томонидан қонунчилик ва ҳуқуқий-меъёрий хужжатларда белгиланган, ушбу шартнома мажбуриятларини бажарилишига имкон бермайдиган ёки чеклайдиган қарорлар қабул қилинган тақдирда, томонлар шартноманинг 6 бандида кўрсатилган жавобгарликдан озод қилинадилар.

Тегишли томон бошқа томонни ушбу ҳолатлар юзага келганлиги тўғрисида улар бошланган кундан бошлаб 10 календар кун ичида ваколатли органнинг хужжат далилларини илова қилган ҳолда хабардор қилади.

8. Низоларни ҳал қилиш.

8.1. Ушбу шартномада кўзда тутилмаган барча масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги, “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, темир йўл орқали Ҳалқаро йўналишда юк ташиш тўғрисидаги Келишув (СМГС), темир йўл Устави ва ҳалқаро ҳуқуқ нормаларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи тегишли Қоидалар ва Тартибларга асосан фаолият юритадилар.

8.2. Шартномадан келиб чиқадиган барча келишмовчилик ва тортишувлар томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал қилинади, келишувга эришилмаган ҳолларда, масала Ўзбекистон Республикаси Тарафлар ўртасидаги низони ҳал қилувчи суднинг номи томонидан кўриб чиқилади.

9. Бошқа шартлар.

9.1. Вагон тури, сони, ижара муддатлари, тўловлар миқдори шартномага қўшимча келишув шаклида расмийлаштирилиб, шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

9.2. Шартномага биноан томонлар ўртасидаги ёзишмалар электрон ёки факс алоқа воситалари орқали амалга оширилиши мумкин. Томонлар факс ёки электрон алоқа воситалари ёрдамида узатилган хужжатлар юридик кучини тан оладилар, кейинчалик хужжатлар асл нусхалари почта орқали юборилади ёки тўғридан- тўғри тақдим этилади.

9.3. Ҳеч бир томон ушбу шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини иккинчи томон ёзма розилигисиз учинчи шахсларга топширишга ҳақли эмас.

9.4. “Ижарага берувчи” шартномани бир томонлама тартибда ўз ихтиёрига кўра бекор қилиниши мўлжал қилинаётган муддатидан камида 30 календар куни олдин “Ижарачи”ни ҳабардор қилиб, “Ижарачи”га ҳар қандай зарар ёки ҳаражатларини қопламасдан, шартномани муддатидан аввал бекор қилишга ҳақлидир.

Шу билан бирга “Ижарага берувчи” вагон ижараси учун тўлаб берилган, аммо “Ижарачи” томондан амалда ижарада ишлатилмаган кунлар учун ижара тўловлари қисмини “Ижарачи”га қайтиб беради.

9.5. Шартномага киритилган барча ўзгартириш, қўшимча ва иловалар, фақатгина ёзма равишда амалга оширилган, томонлар ваколатли вакиллари томонидан имзоланган, улар ушбу шартномада қайд қилинган бўлсагина, ҳақиқий ва шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

10. Шартнома амал қилиш муддати.

10.1. Шартнома амал қилиш муддати имзоланган кундан бошлаб Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган кунгача амал қилади.

10.2. Томонлардан бири шартноманинг бирон бир бандини бажармаган ҳолда, ушбу бандлар тўлиқ бажарилгунга қадар амал қилади.

10.3. Томонлар ўзаро келишувига асосан шартнома янги муддатга узайтирилиши мумкин.

10.4. Ушбу шартнома 3 нусхада давлат тилида тузилган ва бир хил юридик кучга эга.

10.5. “Ижарачи”нинг қўшимча вагон тақдим этиш ҳақидаги аризаси шартномада кўрсатилган тартибда кўриб чиқилади.

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

Ижарага берувчи:

Ижарачи:

Манзил: Ижарага берувчининг манзили

Манзил: Ижарачининг манзили

Банк: Ижарага берувчининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Банк: Ижарачининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Ижарага берувчининг ҳисоб рақами

Ҳ/Р: Ижарачининг ҳисоб рақами

СТИР: Ижарага берувчининг СТИР рақами

СТИР: Ижарачининг СТИР рақами

Телефон: Ижарага берувчининг телефон рақами

Телефон: Ижарачининг телефон рақами

Темир йўл соҳасида вагонларни ижарага бериш шартномаси

Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, республикада доимий яшаш жойи бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, республиканинг ҳудудида рўйхатдан ўтган юридик шахслар, республиканинг иммунитет ва дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган хориждаги дипломатия ҳамда бошқа ваколатхоналари, шунингдек республика ташкилотларининг чет элдаги, хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари резедент ҳисобланади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида резидентларга темир йўл соҳасида вагонларни ижарага бериш ша2ртномаси намунаси қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.