Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Темир йўл шахобчасидан фойдаланиш хақида шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Темир йўл тараф тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Масалан Устав, Низом ёки ишончнома
Шахобча эгаси тарафи тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Масалан Устав, Низом ёки ишончнома
Шартнома мазмуни
  • Изоҳ: Ушбу бандга хабарнома келиб тушганидан сўнг вагонни олиб чиқиб кетиш лозим бўлган соат кўрсатилиши лозим

Юклаб олинг

 

Темир йўл шахобчасидан фойдаланиш хақида

ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган жой

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган сана

 

Бундан буён матнда “Темир йўл” деб юритилувчи, Темир йўл ташкилоти номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Темир йўлнинг корхонаси вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга асосан харакат қилувчи Ижарага берувчи ташкилот номидан фаолият олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си,бир томондан ва бундан буён матнда “Шахобча эгаси” деб юритилувчи Шахобча эгаси ташкилотининг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Шахобча номидан шартнома тузиш бўйича вакилга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Шахобча эгаси номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си,иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар хақида туздик:

1. Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низоми, Техник фойдаланиш қоидалари, Поездлар харакати ва маневр ишлари Йўриқномаси, Сигнализация бўйича Йўриқнома, Темир йўл транспортида юк ташиш қоидалари ва ушбу шартнома шартлари асосида Шахобча эгасига тегишли бўлган, Шахобча эгасига тегишли бўлган станция номи станциясига Уланган ўтказгичнинг рақами-сонли стрелкали ўтказгич орқали уланган, шахобча эгасининг локомотиви билан хизмат кўрсатиладиган Фойдаланилаётган темир йўл шахобчаси номи темир йўл шахобчасидан фойдаланиш амалга оширилади.

Темир йўл шахобчанинг чегараси станцияга туташган стрелкали ўтказгичдан Темир йўл шахобчаси чегараси (пог.м) п.м. масофада ўрнатилган "Темир йўл шахобча чегараси" белгиси хисобланади.

Темир йўл шахобчанинг умумий узунлиги Темир йўл шахобчаси умумий узунлиги (пог.м) пог.м. ни ташкил қилади.

Шахобча эгасининг темир йўл шахобчаси ва қурилмалари темир йўл ажратиш минтақасида Темир йўл шахобчаси ва қурилмалари эгаллаган ҳудуд ҳажми (кв.метр) кв.метр ер майдонини банд қилган.

2. Поездлар ва вагонларнинг темир йўл шахобчасидаги ҳаракати Техник фойдаланиш қоидалари, Поездлар ҳаракати ва маневр ишлари, Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида сигнализация ва ҳаракатланиш бўйича маҳаллий Йўриқномаларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

3. Темир йўл шахобчасига топширилаётган вагонлар темир йўл локомотиви билан куну-тун давомида вагонларни қўйиш йўлига берилади, вагонларнинг кейинги харакати шахобча эгаси локомотиви билан амалга оширилади. Вагонларни юк тушириш ва юклаш жойларига қўйиш шахобча эгасининг локомотиви билан амалга оширилади.

Темир йўл шахобчадан қайтариладиган вагонлар шахобча эгаси локомотиви билан вагонларни қўйиш йўлига берилади.

Вагонларни темир йўл локомотиви билан темир йўл шахобчасига бериш ва олиб чиқиш тўловларини ундириш учун масофа, хар икки томонга Вагонларни бериш ва олиб чиқишда тўловларни амалга ошириш учун тарафларга белгиланган масофа км. қилиб белгиланади.

Вагонларни бериш ва олиб чиқиш учун йиғимлар кун давомида берилган ва олиб чиқилган вагонларнинг хақиқий сони бўйича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви кенгашининг 15.05.2013 йил кунги 7К сонли баённомаси билан тасдиқланган 1-сон Тариф қўлланмасининг жадвали (Вагонларни бериш ва олиб чиқиш йиғимлари шархи) асосида ундирилади.

4. Шахобча эгасига топшириладиган ҳар бир узатмадаги вагонлар сони кўпи билан Шахобча эгасига ҳар бир узатмада топшириладиган вагонларнинг энг кўп сони та, ялпи оғирлиги Шахобча эгасига ҳар бир узатмада топшириладиган вагонларнинг ялпи оғирлиги миқдори тонна қилиб белгиланади (шахобча Йўриқномасига мувофиқ).

Темир йўл Шахобча эгасини вагонлар берилишидан 2 соатдан кечиктирмай телефон орқали вагонлар берилиши режалаштирилаётганлиги ҳақида огоҳлантиради.

Темир йўл шахобчадан вагонлар Ўзбекистон Республикаси темир йўлининг техник эксплуатацияси қоидаларига мувофиқ шаклланган бутун поездларда ёки камида тақдим этилган вагонлар сони гуруҳларида темир йўлга қайтарилади.

Шахобча эгаси станцияни темир йўл шахобчасига бир вақтнинг ўзида берилган вагонлар билан юк юклаш ва тушириш ишлари тугатилгани, қўйиш йўлига олиб чиқилгани ва олиб чиқиб кетишга тайёрлиги хақида вагонлар рақамини, вагонлар бўш ёки юкли эканлигини кўрсатган холда ёзма равишда хабардор қилади.

Темир йўл олиб чиқиб кетишга тайёр вагонларни Шахобча эгасидан вагонлар олиб чиқиб кетишга тайёр бўлганлиги ҳақида ёзма хабарнома олганидан сўнг Шахобча эгасига ҳар бир узатмада топшириладиган вагонларнинг ялпи оғирлиги миқдори соат ичида темир йўл шахобчадан олиб чиқиб кетади.

Олиб чиқиб кетишга тайёр вагонлар темир йўл томонидан бир суткада камида бир марта олиб чиқилади.

Зарур ҳолларда Шахобча эгаси вагонларни темир йўл шахобчасига берилгунга қадар уларга бўрда белги қўйиш ишларини ташкил этади.

5. Вагонларни техник ва тижорий жихатдан топшириш ва қабул қилиш ишлари Юк ташиш қоидаларига мувофиқ вагонларни топшириш-қабул қилиш йўлларида (қўйиш йўлларида) амалга оширилади. Қабул қилиш операциялари тугагандан сўнг вагонлар ва юкларнинг бутлиги учун жавобгарлик қабул қилувчи томонга юкланади.

6. Темир йўл шахобчада вагонларга қуйидаги вагон айланмаси муддати белгиланади :

а) бир операцияли (юклаш ёки тушириш) вагонлар учун – Бир операцияли вагонлар учун вагон айланмаси муддати (соат) соат

б) икки операцияли (тушириш ва юклаш) вагонлар учун - Икки операцияли вагонлар учун вагон айланмаси муддати (соат) соат.

в) маршрутларни юклаш ёки тушириш учун - Маршрутларни юклаш ёки тушириш учун вагон айланмаси муддати (соат) соат.

д) барча вагонлар учун умумий муддат (ягона) – Барча вагонлар учун умумий муддат (соат) соат.

Юк жўнатувчилар, юк олувчилар томонидан темир йўл умумий парки вагонларининг белгиланган муддатлардан кечиктирилган тақдирда, темир йўл Низомининг 132-бандида кўрсатилган миқдорларда жарима ундирилади.

Хусусий (ижарага олинган) вагонлар станция темир йўлларида туриб қолган тақдирда, жарима темир йўл Низомининг 132-бандига мувофиқ 50% миқдорида ундирилади.

Шахобча эгаси вагонларнинг куну-тун давомида, шу жумладан тунда берилган вагонларнинг узлуксиз юкланиши ва туширилишини вагонлар айланмасига белгиланган муддатларига риоя этилган холда таъминлаши ва вагонлардан унумли фойдаланишни таъминлаши лозим.

7. Вагонларнинг темир йўл шахобчадаги айланмасини ҳисобга олиш рақамланган усул билан амалга оширилади.

8. Ушбу шартнома шартларига кўра қуйидаги корхона, ташкилотларга вагонлар берилади :

Шартномага мувофиқ вагонлар бериладиган ташкилотлар номи

9. Шахобча эгаси ушбу шартнома бўйича темир йўлга қуйидаги тўловларни амалга оширади :

а) вагонларни шахобча йўлга бериш ва олиб чиқиш учун - ушбу шартноманинг 3-бандида белгиланган тартибда

б) Шахобча эгасининг темир йўл шахобчаси, омборлари ва иншоотлари билан темир йўл ажратиш минтақасида банд қилинган ер майдони учун Шахобча эгасининнг банд қилган ер майдони учун амалга оширадиган тўлов суммаси сўм.

Ушбу тўловлар Шахобча эгаси томонидан темир йўлга “Ўзтемирйўлхисоб” маркази технологик марказлари орқали, Шахобча эгаси ва ТехПД ўртасида тузилган алохида “Темир йўл транспортида ташишлар ва кўрсатилган хизматлар учун хисоб китоб қилишнинг тартиби ва алохида хусусиятлари тўғрисидаги Келишув” га асосан амалга оширилади.

10. Ўзига қарашли темир йўл шахобчаси мавжуд бўлмаган юк олувчилар, юк жўнатувчилар номига келган вагонларни темир йўл шахобчасига бериш Шахобча эгаси ва юк эгаси ўртасида тузилган ёзма келишуви ва улар томонидан станция бошлиғи номига берган буюртмасига асосан амалга оширилади. Унда юк операциялари учун қандай меъёрлар қўлланилиши, ва вагонларнинг белгиланган меёрий вақтлардан ортиқ туриб қолганлиги учун ким (Шахобча эгаси ёки юк эгаси) жавобгар эканлиги кўрсатилган бўлиши лозим. Агар станция бошлиғи келишув шартларига рози бўлса, вагонларни темир йўл шахобчасига беришга рухсат беради. Келишув станцияда қолади.

11. Вагонларни ўз-ўзидан чиқиб кетишдан сақлаш учун Шахобча эгаси темир йўл шахобчасига хизмат кўрсатиш ва харакатни ва маневр ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномада белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда доимий соз ҳолатдаги тормоз башмакларига эга бўлиши лозим.

Тормоз башмакларини тўғри ишлатилишини таъминлаш бўйича жавобгарлик Шахобча эгасининг зиммасига юклатилади. Турли металл ва ёғоч буюмлар, ғишт ва ҳоказолардан вагонларни махкамлашда фойдаланиш қатъиян ман этилади. Шахобча эгаси тормоз башмаклари бўйича қатъий хисобот юритади ва уларнинг мавжудлиги ва бутлиги учун жавобгардир.

Тунги вақтларда, шунингдек кўриш чекланган вақтларда ишни яхши ташкил қилиш учун, ёритиш ускуналари айниқса юк тушириш-юклаш жойларида етарли ва доимий соз холатда бўлиши лозим. Шахобча эгаси вагонлардан юкларни тўғри ва хавфсиз тушириш, юклаш учун жавобгардир.

12. Шахобча эгаси темир йўл шахобча ва унинг барча иншоотларини тоза ва доимий соз холатда сақлаши шарт. Йўл, йўл ёқалари, стрелкали ўтказгичлар, юк юклаш-тушириш майдонлари, интенсив маневр ишлари бажариладиган жойлар ўз вақтида таъмирланиши, юк қолдиқлари, ахлатдан, ишлатиб бўлинган деталлардан ва бошқалардан Шахобча эгаси кучи билан тозаланган бўлиши керак.

13. Шахобча эгаси темир йўл шахобча, стрелкали ўтказгичлар, йўллар оралиғи тозалиги, габартиларнинг таъминланиши, темир йўл худудининг, шунингдек юк юклаш, тушириш жойларининг етарли ёритилиши, техник жихозларнинг соз холатда сақлаш, габаритсиз ва хавфли жойларни, кесишмаларни белгилаш ва темир йўл шахобчада хавфсиз иш шароитини яратиш бўйича бошқа чораларни кўрган холда, темир йўл шахобчада ўз хизмат вазифаларини бажараётган темир йўл ходимларининг хавфсиз иш шароитини таъминлайди.

14. Станция бошлиғи темир йўл шахобчада ҳаракат хавфсизлиги ва темир йўл иншоотлари ҳолатини текшириш ҳуқуқига эга. Ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи носозликлар аниқланган тақдирда, носозликлар тўлиқ бартараф этилмагунча вагонларни бериш тўхтатилиши керак.

15. Вагонларнинг туриб қолиш вақтини камайтириш ва юклаш - тушириш операцияларини механизациялаштиришни мустаҳкамлаш ва вагонлар бутлигини таъминлаш учун, Шахобча эгаси қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мажбуриятини олади (томонлар келишувига кўра тўлдирилади):

 

Чора-тадбирлар номи

Бажариш муддати

 

 

 

 

 

16. Ушбу шартномада назарда тутилмаган барча масалаларда томонлар Ўзбекистон Республикасининг "Темир йўл транспорти тўғрисида" ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низоми ва бошқа амалдаги темир йўл меъёрий қоидаларига амал қиладилар.

Ушбу шартномадан келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади ва агар томонлар келишувга келмаса, масала иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилади.

Агар ваколатли органлар темир йўл транспортининг ишлаш шартларини ўзгартирувчи меёрий хужжатлар чиқарсалар, томонлар шартнома матнига белгиланган тартибда зарур қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб, шартномани ушбу қоидаларга мувофиқлаштиришга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низомининг 90-бандига мувофиқ Темир йўл Шахобча эгаси томонидан харакат хавфсизлигини, темир йўл вагонлари бутлигини тизимли равишда бузиб келган тақдирда, шунингдек темир йўл хизматлари учун дебитор қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда шартномани бир томонлама бекор қилиш хуқуқига эга.

17. Вагонлар (контейнерлар) бутлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида:

а) юкларни юклаш ва туширишда Шахобча эгаси вагонларнинг бутлигини таъминлашнинг техник шартларига қатъий риоя қилиши керак;

б) Вагонларга (контейнерларга) зарар етказилганлиги ёки темир йўл шахобчада вагонлар (контейнерлар) қисмларини йўқотганлиги учун Шахобча эгаси Темир йўл томонидан тасдиқланган нархлар рўйхати бўйича вагонларнинг (контейнерларнинг) шикастланган (йўқолган) қисмлари қийматидан ўн баробар миқдорида жарима тўлайди.

в) ВУ-25 шаклидаги далолатнома тузилугунга қадар вагонлар Шахобча эгаси темир йўл шахобчасида сақланди ва уларнинг туриб қолганлиги учун жарима вагонларни шикастлантирган айбдор ташкилот томонидан тўланади.

18. Шахобча эгаси темир йўл шахобчасига тушириш учун берилган хусусий (ижарадаги) вагонларни (қайси темир йўлга тегишлилигидан қатъий назар), Шахобча эгаси номига берилган хусусий (ижарадаги) вагонлардан ташқари, берилган вақтдан белгиланган меъёрий вақтда туширишни ўз зиммасига олади. Юкларни тушириш вақтида вагонлар белгиланган меъёрий вақтдан кўп вақт туриб қолган тақдирда, Темир йўл томонидан таъқиқ чоралари кўрилади (конвенция таъқиқлари, темир йўл шахобчасига вагонлар беришни, шу жумладан темир йўл шахобчаси мавжуд бўлмаган юк олувчилар номига келган вагонларни беришни чеклаш ва бошқалар).

19. Қўшимча шартлар

Шартнома мазмунига оид бошқа қўшимча шартлар

20. Ушбу шартнома имзоланган пайтдан кучга киради ҳамда Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санага қадар амал қилади.

 

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

 

Темир йўл:

 

Шахобча эгаси:

Манзил: Темир йўл ташкилотининг манзили

 

Манзил: Шахобча эгасининг манзили

Банк: Темир йўл ташкилотининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Банк: Шахобча эгасининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Темир йўл ташкилотининг ҳисоб рақами

Ҳ/Р: Шахобча эгасининг ҳисоб рақами

СТИР: Темир йўл ташкилотининг СТИР рақами

СТИР: Шахобча эгасининг СТИР рақами

Телефон: Темир йўл ташкилотининг телефон рақами

Телефон: Шахобча эгасининг телефон рақами

с

Темир йўл шахобчасидан фойдаланиш хақида шартнома

Темир йўл шахобчасига топширилаётган вагонлар темир йўл локомотиви билан куну-тун давомида вагонларни қўйиш йўлига берилади, вагонларнинг кейинги харакати шахобча эгаси локомотиви билан амалга оширилади. Вагонларни юк тушириш ва юклаш жойларига қўйиш шахобча эгасининг локомотиви билан амалга оширилади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида тайёрланган мазкур шартнома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, келишувни бепул ва мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.