Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Темир йўлга тегишли бўлган темир йўл шахобчага вагонларни бериш ва олиб чиқиш хақида шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Темир йўл тараф тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Масалан Устав, Низом ёки ишончнома
Корхона тараф тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Масалан Устав, Низом ёки ишончнома
Шартнома мазмуни
  • Изоҳ: Ушбу бандга хабарнома келиб тушганидан сўнг вагонни олиб чиқиб кетиш лозим бўлган соат кўрсатилиши лозим

Юклаб олинг

Темир йўлга тегишли бўлган темир йўл шахобчага вагонларни

бериш ва олиб чиқиш хақида

ШАРТНОМА

5 шакли

(темир йўл локомотиви билан

хизмат кўрсатилганда)

 

Шартнома тузилган жой

Шартнома рақами -сон

Шартнома тузилган сана

 

Бундан буён матнда “Темир йўл” деб юритилувчи, Темир йўл ташкилоти номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Темир йўлнинг корхонаси вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосан харакат қилувчи, Ижарага берувчи ташкилот номидан фаолият олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си,бир томондан ва бундан буён матнда “Корхона” деб юритилувчи Корхонанинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Корхона номидан шартнома тузиш бўйича вакилга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Корхонанинг номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си,иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар хақида туздик:

1. Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низоми, Техник фойдаланиш қоидалари, Поездлар харакати ва маневр ишлари Йўриқномаси, Сигнализация бўйича Йўриқнома, Темир йўл транспортида юк ташиш қоидалари ва ушбу шартнома шартлари асосида Вагонларни юк юклаш, тушириш мўлжалланаётган станция номи станциясига Уланган ўтказгичнинг рақами-сонли стрелкали ўтказгич орқали уланган, Фойдаланилаётган темир йўл шахобчаси номи темир йўл шахобчасига темир йўл локомотиви билан вагонларни бериш, вагонларни юк юклаш, тушириш жойларига қўйиш амалга оширилади.

Темир йўл шахобчанинг чегараси станцияга туташган стрелкали ўтказгичдан Темир йўл шахобчаси чегараси (пог.м) п.м. масофада ўрнатилган “Темир йўл шахобча чегараси" белгиси хисобланади.

Темир йўл шахобчанинг умумий узунлиги Темир йўл шахобчаси умумий узунлиги (пог.м) пог.м.ни ташкил қилади.

Корхонанинг темир йўл шахобчаси ва қурилмалари темир йўл ажратиш минтақасида Темир йўл шахобчаси ва қурилмалари эгаллаган ҳудуд ҳажми (кв.метр) кв.метр ер майдонини банд қилган

2. Вагонларни бериш ва олиб чиқиш темир йўл локомотиви билан туну-кун, вагонларни юк юклаш, тушириш жойларига қўйиш билан амалга оширилади.

Вагонларни темир йўл локомотиви билан темир йўл шахобчага бериш ва олиб чиқиш тўловларини ундириш учун масофа, хар икки томонга Вагонларни бериш ва олиб чиқишда тўловларни амалга ошириш учун тарафларга белгиланган масофа км. қилиб белгиланади.

Вагонларни бериш ва олиб чиқиш учун йиғимлар кун давомида берилган ва олиб чиқилган вагонларнинг хақиқий сони бўйича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви кенгашининг 15.05.2013 йил кунги 7К сонли баённомаси билан тасдиқланган 1-сон Тариф қўлланмасининг жадвали (Вагонларни бериш ва олиб чиқиш йиғимлари шархи) асосида ундирилади.

3. Темир йўл Корхонани вагонлар берилишидан 2 соатдан кечиктирмай телефон орқали вагонлар берилиши режалаштирилаётганлиги ҳақида огоҳлантиради.

4. Корхона станцияни темир йўл шахобчага бир вақтнинг ўзида юк юклаш, тушириш жойларига берилган вагонлар билан юк юклаш ва тушириш ишлари тугатилгани ва олиб чиқиб кетишга тайёрлиги хақида вагонлар рақамини, шунингдек вагонлар бўш ёки юкли эканлигини кўрсатган холда ёзма равишда хабардор қилади.

Темир йўл олиб чиқиб кетишга тайёр вагонларни Корхонадан вагонлар олиб чиқиб кетишга тайёр бўлганлиги ҳақида ёзма хабарнома олганидан сўнг Тайёр вагонларни олиб чиқиш тўғрисида хабарнома келиб тушгандан кейин вагонларни олиб кетиш муддати соат ичида темир йўл шахобчадан олиб чиқиб кетади.

Олиб чиқиб кетишга тайёр вагонлар темир йўл томонидан бир суткада камида бир марта олиб чиқилади.

5. Зарур ҳолларда Корхона Вагонларни юк юклаш, тушириш мўлжалланаётган станция номи станцияси йўлларида вагонларни темир йўл шахобчага берилгунга қадар уларга бўрда белги қўйиш ишларини ташкил этади.

6. Вагонларни техник ва тижорий жихатдан топшириш ва қабул қилиш ишлари Юк ташиш қоидаларига мувофиқ юк юклаш ва тушириш жойларида амалга оширилади. Қабул қилиш операциялари тугагандан сўнг вагонлар ва юкларнинг бутлиги учун жавобгарлик қабул қилувчи томонга юкланади.

7. Юкларни юклаш ва тушириш учун Корхонага Юк ташиш қоидаларининг 13-бўлимига мувофиқ юк, вагон тури, ташиш усули, юклаш ва тушириш механизмларининг мавжудлиги ва турига қараб меъёрий вақт тақдим этилади.

Юк жўнатувчилар, юк олувчилар томонидан темир йўл умумий парки вагонларининг белгиланган муддатлардан кечиктирилган тақдирда, темир йўл Низомининг 132-бандида кўрсатилган миқдорларда жарима ундирилади.

Хусусий (ижарага олинган) вагонлар станция темир йўлларида туриб қолган тақдирда, жарима темир йўл Низомининг 132-бандига мувофиқ 50% миқдорида ундирилади.

8. Темир йўл шахобчада вагонларга бир вақтнинг ўзида юкларни юклаш ва тушириш учун қуйидаги юк юклаш ва тушириш жойлари ўрнатилади:

а) юклаш бўйича Темир йўл шахобчасида вагонларга юк юклаш жойи

б) тушириш бўйича Темир йўл шахобчасида вагонлардан юкларни тушириш жойи

Корхона вагонларнинг куну-тун давомида, шу жумладан тунда берилган вагонларнинг узлуксиз юкланиши ва туширилишини юк операцияларига белгиланган меъёрий вақтларга риоя этилган холда таъминлаши ва вагонлардан унумли фойдаланишни таъминлаши лозим.

9. Темир йўл шахобчага бир вақтда бериладиган вагонлар сони Темир йўл шахобчага бир вақтда бериладиган вагонлар сони вагон (темир йўл шахобча Йўриқномасига асосан) этиб белгиланади.

Корхона техник воситалари ёрдамида вагонларни силжитиш учун Корхона техник воситалари ёрдамида вагонларни силжитиш учун қўшиб бериладиган муддат (соат) минут вақт қўшилади.

10. Вагонларнинг темир йўл шахобчадаги туриб қолиш вақтини ҳисобга олиш рақамланган усул билан амалга оширилади.

11. Корхона ушбу шартнома бўйича темир йўлга қуйидаги тўловларни амалга оширади:

а) вагонларни шахобча йўлга бериш ва олиб чиқиш учун - ушбу шартноманинг 2-бандида белгиланган тартибда

б) Корхонанинг темир йўл шахобчаси, омборлари ва иншоатлари билан темир йўл ажратиш минтақасида банд қилинган ер майдони учун Шахобча эгасининнг банд қилган ер майдони учун амалга оширадиган тўлов суммаси (сўм) сўм

Ушбу тўловлар Корхона томонидан темир йўлга “Ўзтемирйўлхисоб” маркази технологик марказлари орқали, Корхона ва ТехПД ўртасида тузилган алохида “Темир йўл транспортида ташишлар ва кўрсатилган хизматлар учун хисоб китоб қилишнинг тартиби ва алохида хусусиятлари тўғрисидаги Келишув” га асосан амалга оширилади.

12. Ўзига қарашли темир йўл шахобчаси мавжуд бўлмаган юк олувчилар, юк жўнатувчилар номига келган вагонларни темир йўл шахобчага бериш Корхона ва юк эгаси ўртасида тузилган ёзма келишуви ва улар томонидан станция бошлиғи номига берган буюртмасига аосан амалга оширилади. Унда юк операциялари учун қандай меъёрлар қўлланилиши, ва вагонларнинг белгиланган меёрий вақтлардан ортиқ туриб қолганлиги учун ким (Корхона ёки юк эгаси) жавобгар эканлиги кўрсатилган бўлиши лозим. Агар станция бошлиғи келишув шартларига рози бўлса, вагонларни темир йўл шахобчага беришга рухсат беради. Келишув стацияда қолади.

13. Вагонларни ўз-ўзидан чиқиб кетишдан сақлаш учун Корхона темир йўл шахобчага хизмат кўрсатиш ва харакатни ва маневр ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномада белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда доимий соз ҳолатдаги тормоз башмакларига эга бўлиши лозим.

Тормоз башмакларини тўғри ишлатилишини таъминлаш бўйича жавобгарлик Корхонанинг зиммасига юклатилади. Турли металл ва ёғоч буюмлар, ғишт ва ҳоказолардан вагонларни махкамлашда фойдаланиш қатъиян ман этилади. Корхона тормоз башмаклари бўйича қатъий хисобот юритади ва уларининг мавжудлиги ва бутлиги учун жавобгардир.

14. Тунги вақтларда, шунингдек кўриш чекланган вақтларда ишни яхши ташкил қилиш учун, ёритиш ускуналари айниқса юк тушириш-юклаш жойларида етарли ва доимий соз холатда бўлиши лозим. Корхона вагонлардан юкларни тўғри ва хавфсиз тушириш, юклаш учун жавобгардир.

15. Корхона темир йўл шахобча ва унинг барча иншоотларини тоза ва доимий соз холатда сақлаши шарт. Йўл, йўл ёқалари, стрелкали ўтказгичлар, юк юклаш-тушириш майдонлари, интенсив маневр ишлари бажариладиган жойлар ўз вақтида таъмирланиши, юк қолдиқлари, ахлатдан, ишлатиб бўлинган деталлардан ва бошқалардан Корхона кучи билан тозаланган бўлиши керак.

16. Корхона темир йўл шахобча, стрелкали ўтказгичлар, йўллар оралиғи тозалиги, габаритларнинг таъминланиши, темир йўл худудининг, шунингдек юк юклаш, тушириш жойларининг етарли ёритилиши, техник жихозларнинг соз холатда сақлаш, габаритсиз ва хавфли жойларни, кесишмаларни белгилаш ва темир йўл шахобчада хавфсиз иш шароитини яратиш бўйича бошқа чораларни кўрган холда, темир йўл шахобчада ўз хизмат вазифаларини бажараётган темир йўл ходимларининг хавфсиз иш шароитини таъминлайди.

17. Станция бошлиғи темир йўл шахобчада ҳаракат хавфсизлиги ва темир йўл иншоотлари ҳолатини текшириш ҳуқуқига эга. Ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи носозликлар аниқланган тақдирда, носозликлар тўлиқ бартараф этилмагунча вагонларни бериш тўхтатилиши керак.

18. Вагонларнинг туриб қолиш вақтини камайтириш ва юклаш-тушириш операцияларини механизациялаштиришни мустаҳкамлаш ва вагонлар бутлигини таъминлаш учун, Корхона қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мажбуриятини олади (томонлар келишувига кўра тўлдирилади):

 

Чора – тадбирлар номи

Бажариш муддати

 

 

 

 

 

 

 

19. Ушбу шартномада назарда тутилмаган барча масалаларда томонлар Ўзбекистон Республикасининг “Темир йўл транспорти тўғрисида” ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низоми ва бошқа амалдаги темир йўл меъёрий қоидаларига амал қиладилар.

Ушбу шартномадан келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади ва агар томонлар келишувга келмаса, масала иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилади.

Агар ваколатли органлар темир йўл транспортининг ишлаш шартларини ўзгартирувчи меёрий хужжатлар чиқарсалар, томонлар шартнома матнига белгиланган тартибда зарур қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб, шартномани ушбу қоидаларга мувофиқлаштиришга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси темир йўл Низомининг 90-бандига мувофиқ Темир йўл Корхона томонидан харакат хавфсизлигини, темир йўл вагонлари бутлигини тизимли равишда бузиб келган тақдирда, шунингдек темир йўл хизматлари учун дебитор қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда шартномани бир томонлама бекор қилиш хуқуқига эга.

20. Вагонлар (контейнерлар) бутлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида:

а) юкларни юклаш ва туширишда Корхона вагонларнинг бутлигини таъминлашнинг техник шартларига қатъий риоя қилиши керак;

б) Вагонларга (контейнерларга) зарар етказилганлиги ёки темир йўл шахобчада вагонлар (контейнерлар) қисмларини йўқотганлиги учун Корхона Темир йўл томонидан тасдиқланган нархлар рўйхати бўйича вагонларнинг (контейнерларнинг) шикастланган (йўқолган) қисмлари қийматидан ўн баробар миқдорида жарима тўлайди.

в) ВУ-25 шаклидаги далолатнома тузилгунга қадар вагонлар Корхона темир йўл шахобчасида сақланди ва уларнинг туриб қолганлиги учун жарима вагонларни шикастлантирган айбдор ташкилот томонидан тўланади.

21. Корхона темир йўл шахобчага тушириш учун берилган хусусий (ижарадаги) вагонларни (қайси темир йўлга тегишлилигидан қатъий назар), Корхона номига берилган хусусий (ижарадаги) вагонлардан ташқари, берилган вақтдан белгиланган меъёрий вақтда туширишни ўз зиммасига олади. Юкларни тушириш вақтида вагонлар белгиланган меъёрий вақтдан кўп вақт туриб қолган тақдирда, Темир йўл томонидан таъқиқ чоралари кўрилади (конвенция таъқиқлари, темир йўл шахобчага вагонлар беришни, шу жумладан темир йўл шахобчаси мавжуд бўлмаган юк олувчилар номига келган вагонларни беришни чеклаш ва бошқалар).

22. Қўшимча шартлар

Шартнома мазмунига оид бошқа қўшимча шартлар

23. Ушбу шартнома имзоланган пайтдан кучга киради ҳамда Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санага қадар амал қилади.

 

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

 

Темир йўл:

 

Корхона:

Манзил: Темир йўл ташкилотининг манзили

 

Манзил: Корхонанинг манзили

Банк: Темир йўл ташкилотининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

 

Банк: Корхонанинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Темир йўл ташкилотининг ҳисоб рақами

 

Ҳ/Р: Корхонанинг ҳисоб рақами

СТИР: Темир йўл ташкилотининг СТИР рақами

 

СТИР: Корхонанинг СТИР рақами

Телефон: Темир йўл ташкилотининг телефон рақами

 

Телефон: Корхонанинг телефон рақами

Ижарага берувчи ташкилот номидан фаолият олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си

 

Корхонанинг номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си

__________________

(имзо, муҳр)

 

 

__________________

(имзо, муҳр)

 

 

Темир йўлга тегишли бўлган темир йўл шахобчага вагонларни бериш ва олиб чиқиш хақида шартнома

Корхона станцияни темир йўл шахобчага бир вақтнинг ўзида юк юклаш, тушириш жойларига берилган вагонлар билан юк юклаш ва тушириш ишлари тугатилгани ва олиб чиқиб кетишга тайёрлиги хақида вагонлар рақамини, шунингдек вагонлар бўш ёки юкли эканлигини кўрсатган холда ёзма равишда хабардор қилади.

Темир йўл олиб чиқиб кетишга тайёр вагонларни корхонадан вагонлар олиб чиқиб кетишга тайёр бўлганлиги ҳақида ёзма хабарнома олганидан сўнг тайёр вагонларни олиб чиқиш тўғрисида хабарнома келиб тушгандан кейин вагонларни олиб кетиш муддати белгиланади.