Темир йўлда ташиш жараёнида юзага келадиган қўшимча
хизматлар кўрсатиш бўйича
ШАРТНОМА
Шартнома тузилган жой |
Шартнома рақами -сон |
Шартнома тузилган сана |
Юк ташувчи ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинчалик матнда “Юк ташувчи” деб юритилади) номидан Юк ташувчи ташкилот вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритувчи Юк ташувчи ташкилот номидан фаолият олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан ва Мижоз юридик шахснинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинчалик матнда “Мижоз” деб юритилади) номидан Мижоз номидан шартнома тузиш бўйича вакилга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритувчи Мижоз номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздик.
Шартноманинг предмети.
1.1. Ушбу шартнома темир йўлда ташиш жараёнида юзага келадиган қўшимча хизматлар кўрсатиш учун шартнома тарифини қўллаш тартибини белгилайди.
1.2. Станцияларда кўрсатилган қўшимча хизматлар учун тўлов миқдори ушбу шартномага илова қилинган, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати асосида хисоб-китоб қилиш тартиби билан аниқланади.
Томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги.
“Мижоз” мажбурияти:
2.1. Мижоз кўрсатиладиган қўшимча темир йўл хизматлари учун олдиндан Кўрсатиладиган хизматлар учун мижоз томонидан амалга ошириладиган олдиндан тўлов миқдори (фоизда)миқдорда тўловни амалга оширади.
2.2. Кўрсатиладиган қўшимча темир йўл хизматлари учун олдиндан тўлов суммаси, тўлов ҳисоби (выписка)ни расмийлаштириш вақтида юк ташиш ва рўйхатда келтирилган қўшимча хизматларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Тўловларни йиғиш иш жараёнида хақиқий кўрсатилган қўшимча хизматлар учун темир йўл станцияларида расмийлаштирилган ҳисоб хужжатларига асосан амалга оширилади.
2.3. Олдиндан тўлов Олдиндан тўловни амалга ошириш усули (нақд пул, пул кўчириш, ва бошқа турдаги тўлов тури) кўринишида юк ташувчининг Тўловни амалга ошириш манзили ҳисоб рақам ва реквизитлар га амалга оширади.
2.4. Белгиланган тўлов суммасини мижоз томонидан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилмасдан ўтказиб юборилганлиги натижасида пайдо бўлган муддати ўтган дебитор қарзнинг ҳар бир тўланмаган куни учун "Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунда белгиланганидек 0,4% миқдорида, асосий қарзнинг 50% миқдоридан ошмаган холда пеня хисобланади. Пеня ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси қонунчилига мувофиқ амалга оширилади. Дебитор қарздорликни бартараф этиш ушбу келишувнинг 2.4. бандига асосан амалга оширилади.
Мижознинг бошқа мажбуриятлари.
“Юк ташувчининг” мажбурияти:
2.5. Юк операциялари амалга ошириш вақтидаги, сўнги индексация ва белгиланган ҚҚС билан ушбу шартномага илова қилинган хизматлар калькуляциясига асосан белгиланган харажатлар кўриб чиқилган ҳолда, қўшимча хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминлайди.
2.6. Агар станция мижоз томонидан тўланган хизматларни бажара олмаса, бу миқдор кейинги темир йўл хизматлари учун тўловни хисобга олиш йўли билан амалга оширилади.
Юк ташувчининг бошқа мажбуриятлари.
Низоларни кўриб чиқиш тартиби.
3.1. Мазкур шартнома шартларини бажарилиши юзасидан келиб чиқадиган низолар ва келишмовчиликлар шунингдек, шартномага ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш томонлар ўртасида музокара йўли билан хал этилади.
3.2. Шартномада кўзда тутилмаган барча масалалар темир йўл Устави ва амалдаги қонунчилик асосида белгиланган тартибда хал қилинади.
3.3. Низоларни томонларнинг музокаралар йўли билан ҳал қилиш имкони бўлмаган тақдирда, томонлар келишмовчиликларни бартараф қилиш борасида, қонунчиликда кўзда тутилган судгача бўлган жараёнларни амалга оширганларидан сўнг, уларни Тарафларнинг келишуви ёки қонун талабига кўра низоларни кўриб чиқадиган суд номи судига кўриб чиқишга топшириладилар.
Амал қилиш муддати, ўзгартиришлар ва бекор қилиш.
4.1. Мазкур шартнома ўзаро келишув билан 3 нусхада тузилиб, шу жумладан битта нусха станцияга берилади ва ҳар бири тенг юридик кучга эга, томонлар имзолаганларидан кейин.
4.2. Мазкур Шартнома бекор қилинмагунга қадар амалда бўлади, агар тарафлардан бири ёзма равишда шартномани бекор қилиш мақсадида мурожаат этмаса, шартнома келаси йилга узайтирилган деб хисобланади.
4.3. Шартномани бекор қилиш камида 30 кун аввал иккинчи томонни огохлантириш йўли билан амалга оширилади.
4.4. Ушбу шартнома имзолангандан кейин қонуний кучга киради.
Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари.
Юк ташувчи |
|
Мижоз: |
Манзил: Юк ташувчи ташкилотнинг манзили |
|
Манзил: Мижознинг манзили |
Банк: Юк ташувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
|
Банк: Мижознинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
Ҳ/Р: Юк ташувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами |
|
Ҳ/Р: Мижознинг ҳисоб рақами |
СТИР: Юк ташувчи ташкилотнинг СТИР рақами |
|
СТИР: Мижознинг СТИР рақами |
Телефон: Юк ташувчи ташкилотнинг телефон рақами Юк ташувчи ташкилот номидан фаолият олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си |
|
Телефон: Мижознинг телефон рақами Мижоз номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Фc.И.О.си |
___________________ (имзо, муҳр)
|
|
___________________ (имзо, муҳр)
|
Темир йўлда ташиш жараёни — юклар, йўловчилар, багаж ва юк багажини ташишга тайёргарлик кўриш, уни амалга ошириш ва тугаллаш чоғида темир йўл транспорти корхоналари бажарадиган ташкилий ва технологик жиҳатдан ўзаро боғлиқ ҳаракатлар ва операциялар мажмуи бўлиб хизмат қилади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчиликка асосланган ҳолда темир йўлда ташиш жараёнида юзага келадиган қўшимча хизматлар кўрсатиш шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.