Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, етказиб бериш ҳамда уларни кредитлаштириш тўғрисида уч томонлама шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
“Фермер” тараф тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Масалан Устав, Низом ёки ишончнома
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи, уй рақами
“Кластер” тараф тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Масалан Устав, Низом ёки ишончнома
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи, уй рақами
“Банк” тўғрисида маълумотлар
  • Изоҳ: Масалан Устав, Низом ёки ишончнома
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи, уй рақами
Шартнома мазмуни:
  • Изоҳ: Мазкур бандга фермер хўжалигининг шарномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари ёзилади
  • Изоҳ: Мазкур бандга фермер хўжалигининг шарномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари ёзилади
  • Изоҳ: Мазкур бандга кластернинг шарномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари ёзилади
  • Изоҳ: Мазкур бандга кластернинг шарномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари ёзилади
  • Изоҳ: Муддат ойлар билан ҳисобланади
  • Изоҳ: Кредит қолдиғининг фоизида кўрсатилади
  • Изоҳ: Мазкур бандга банкнинг шарномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари ёзилади
  • Изоҳ: Мазкур бандга банкнинг шарномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари ёзилади
  • Изоҳ: Бўнак пулини ҳисоблашда етказиб берилган уруғлик (кўчат) материаллари ва моддий ресурслар қиймати ҳам ҳисобга олинади

Юклаб олинг

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, етказиб бериш ҳамда

уларни кредитлаштириш тўғрисида уч томонлама

ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган жой

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган сана

 

Маҳсулот ишлаб чиқарувчи Фермер хўжалиги номи, ташкилий ҳуқуқий шакли фермер хўжалиги номидан Фермер хўжалиги вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Фермер хўжалиги номидан фаолият олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си бир тарафдан (бундан буён – “Фермер”), “Кластер” тараф тўғрисида маълумотлар номидан Кластер номидан шартнома тузиш бўйича вакилга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Кластер номидан иш олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си иккинчи тарафдан (бундан буён – “Кластер”) ҳамда Банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли банки номидан Банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли асосида ҳаракат қилувчи Банкнинг номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си учинчи тарафдан (бундан буён – “Банк”), шартнома матнида биргаликда назарда тутилганда–“тарафлар” қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар.

I. Шартнома предмети

 

1.1. Мазкур шартнома бўйича “Фермер” “Кластерга” Фермер кластерга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини топшириши белгиланган йил  йил бизнес-режаси бўйича Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун мўлжалланган ер майдони ўлчами (гектар) гектар ер майдонида Етиштирилиши мўлжалланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг номи (нави) навли, Етиштирилиши мўлжалланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг оғирлиги (тонна) тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириб бериш, “Кластер” эса уларни қабул қилиб олиш ва қийматини тўлаш, “Банк” “Кластер” орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни молиялаштириш учун ҳосилнинг Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни молиялаштириш учун кредитланадиган миқдор (фоизда) фоизигача бўлган қийматини сўмда кредитлаш, “Кластер” эса берилган кредит маблағини мазкур шартномада белгиланган шартларда қайтариш (тўлаш) мажбуриятини ўз зиммасига олади.

1.2. Маҳсулотнинг уруғлик (кўчат), минерал ўғит (калий, фосфор, азот), ёнилғи-мойлаш материаллари, кимёвий воситалар ҳамда идиш ва ўраш-жойлаш учун керакли материаллар (яшик, қоплар ва бошқалар) томонларнинг келишуви асосида “Фермер”га “Кластер” томонидан етказиб берилади.

1.3. Маҳсулотларни етиштириш муддати, уруғлик (кўчат)ларнинг нави, турлари, миқдори, сифати ва нархи шартномага илова сифатида тарафлар томонидан келишилиб, тасдиқланади.

II. Кредитлаш тартиби

 

2.1. Жорий қишлоқ хўжалиги йили ҳосилини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Банкнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли банк муассасаси томонидан Фермер хўжалиги номи, ташкилий ҳуқуқий шакли фермер хўжалигига жами Фермер хўжалигига ажратилаётган кредит маблағи миқдори (сўмда) сўм кредит маблағларини ажратилади.

2.2. Кредитдан фойдаланганлик учун “Кластер” “Банк”га йиллик Кредитдан фойдаланганлик учун тўланадаиган фоиз ставкаси (фоизда) фоиз ставкада фоиз тўлайди. Ушбу шартномада белгиланган муддатда қопланмаган қисми учун фоизлар, асосий фоиз ставкасига Марказий банк асосий ставкасининг Марказий Банкнинг асосий фоиз ставкаси фоизи қўшилган миқдорида ҳисобланади.

2.3. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ажратилган кредит маблағлари Кредитдан фойдаланганлик учун тўланадаиган фоиз ставкаси (фоизда)га қадар (фоизи билан) тўлиқ қайтарилиши шарт.

2.4. Кредит маблағи “Кластер” томонидан берилган буюртманома асосида “Фермер”га босқичма-босқич агротехника тадбирларини ҳисобга олиб:

Iбосқичда Кредит маблағининг I босқичи ажратилиши лозим бўлган сана санасида Кредит маблағининг I босқичи умумий кредит суммасининг неча фоизини ташкил этади %;

II босқичда Кредит маблағининг II босқичи ажратилиши лозим бўлган сана санасида Кредит маблағининг II босқичи умумий кредит суммасининг неча фоизини ташкил этади %;

III босқичда Кредит маблағининг III босқичи ажратилиши лозим бўлган сана санасида Кредит маблағининг III босқичи умумий кредит суммасининг неча фоизини ташкил этади;

IV босқичда Кредит маблағининг IV босқичи ажратилиши лозим бўлган сана санасида Кредит маблағининг IV босқичи умумий кредит суммасининг неча фоизини ташкил этади % ажратилади.

2.5. Кредитлар қатъий қуйидаги мақсадларда берилади:

минерал ўғитлар ҳамда ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилиш;

ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилиш;

уруғлик (кўчат) тўловларига;

мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўрсатилган механизация хизмати тўловларига;

молиявий ижарага берилган техника воситалари тўловларига (лизинг);

сув истеъмолчилари уюшмаси хизмати тўловларига.

Кредит маблағлари ҳисобидан бошқа агротехника тадбирларини молиялаштириш фақат “Фермер”нинг розилиги билан амалга оширилади.

2.6. Кредит таъминоти сифатида кредит қайтмаслиги хавфининг суғурта қилинганлиги тўғрисида суғурта полиси, кафиллик ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари берилиши мумкин.

2.7. “Банк” “Кластер”га кредит ажратилган кундан бошлаб ҳар ойда фоизларни ҳисоблаб боради ва кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизлари тўлиқ қайтарилгунга қадар фоизлар ҳисобланади.

2.8. “Кластер” томонидан кредит маблағи муддатида қайтарилмаганда шартнома бўйича қарзни қайтариш муддати тугаганидан сўнг ёки суд томонидан кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганида (суднинг қарори қонуний кучга кирганидан сўнг) “Кластер” қайтарилмаган кредит маблағи фоиз ставкасига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг Кластер томонидан ўз вақтида қайтарилмаган кредит маблағлари учун марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда қўшимча равишда тўланадиган фоиз миқдори фоизи қўшилган миқдори фоиз тўлайди.

2.9. “Кластер” имтиёзли кредит қарзига оид маълумотларнинг кредит тарихини ўрганиш бўйича мутасадди ташкилотларга тақдим қилинишига розилик беради.

 

III. Тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

3.1. “Фермер”нинг ҳуқуқлари:

– ушбу шартноманинг 2-3-иловаларига мувофиқ уруғлик (кўчат) материаллари ҳамда идиш ва ўраб-жойлаш материаллари билан таъминлашни “Кластер”дан талаб қилиш;

– маҳсулотни топшириш, сифатини аниқлашда қатнашиш;

– маҳсулотни ташиш бўйича транспорт харажатларини қоплашни “Кластер”дан талаб қилиш;

– етказиб берилган маҳсулот учун тегишли тўловни ўз вақтида амалга оширишни талаб қилиш;

– “Кластер”дан маҳсулотлар қийматининг Фермер хўжалиги кластердан етказиб бериладиган маҳсулотнинг неча фоизи миқдорида бўнак пули олади (фоизда) фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўнак (аванс) маблағлари ҳисобига маҳсулотларни етиштириш учун сарфланадиган материалларни етказиб беришни ёки пул маблағларини тўлаб беришни талаб қилиш;

– “Кластер” томонидан уруғлик (кўчат) материаллари, моддий ресурслар ўз вақтида етказиб берилмаганда, шунингдек бўнак тўловлари, якуний ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганда етказилган зарарларни қоплашни ундан талаб қилиш;

– “Кластер”дан амалдаги давлат стандартлари ва шартномани бажариш учун зарур бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш.

– “Фермер” амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Банкнинг юридик манзили ўзгарганда бу ҳақида кластерга неча кун ичида хабар бериши лозим

3.2. “Фермер”нинг мажбуриятлари:

– мазкур шартноманинг 2-3-иловаларига мувофиқ уруғлик (кўчат) материаллари ҳамда идиш ва ўраб-жойлаш материалларини “Кластер”дан қабул қилиб олиш;

– маҳсулотларни етиштириш бўйича агротехника ва агрокимё тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш;

– маҳсулот етиштиришнинг аҳволи юзасидан “Кластер” томонидан ўтказиладиган мониторингларда қатнашиш;

– шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган маҳсулотларни “Кластер” билан келишилган манзилга топшириш-қабул қилиш жадвалига асосан белгиланган муддатларда етказиб бериш;

– топширилаётган маҳсулотнинг сифати, нави, стандартларда кўрсатилган техник шартларга ва мазкур шартномада белгиланган мажбурий шартларга мос келишини таъминлаш;

– “Кластер”дан олган уруғлик (кўчат) материаллари, моддий ресурслар ва бўнак маблағлари ҳамда идиш ва ўраб-жойлаш материалларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

– ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган маҳсулотларни форс-мажор ҳолатларига кўра етказиб бера олмаса, “Кластер”га мазкур сабабларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш;

– маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, “Кластер” томонидан етказиб берилган моддий ресурслар ва бўнак маблағлари бўйича қарздорликни қоплаш;

– шартноманинг иловаларидаги ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш ва маҳсулотларни топширишда қўйиладиган талабларга (идишга жойлаш, қадоқлаш ва бошқаларга) риоя этиш;

– “Кластер”нинг талабидан келиб чиқиб, маҳсулот етиштириш жараёнидаги хатарлардан ҳимояланиш учун етиштириладиган ҳосилни суғурта қилиш;

Фермер хўжалигининг бошқа мажбуриятлари

– “Фермер” амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.

3.3. “Кластер”нинг ҳуқуқлари:

– “Фермер”нинг ер майдонларида қишлоқ хўжалик экинларини, интенсив боғ ва токзорларни жойлаштириш, тўлиқ экилишини мониторинг қилиш ва агротехника ва агрокимё тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тавсиялар бериш;

– харид қиладиган маҳсулотнинг муайян турларини сифати, нави, стандартларда кўрсатилган техник шартлар ва мазкур шартномада белгиланган талабларга мос келишини “Фермер”дан талаб қилиш;

– “Фермер”дан ушбу шартнома иловасида кўрсатилган маҳсулотларни ўз вақтида қабул қилиш жойига топширишни талаб қилиш;

– шартномага мувофиқ маҳсулот етиштириш учун берилган бўнак (аванс)ни ёки бўнак ҳисобидан етказиб берилган уруғлик (кўчат) ва бошқа моддий ресурслар ҳақини топширилган маҳсулот қиймати ҳисобидан қопланишини “Фермер”дан талаб қилиш;

– “Фермер”нинг экин майдонларига экилган қишлоқ хўжалик экинлари ва боғ ва токзорлар ҳосилини суғурта қилинишини “фермер”га тавсия қилиш;

– “Фермер” томонидан бўнак (аванс) маблағлари, уруғлик (кўчат) ҳамда идиш ва ўраб-жойлаш материалларидан мақсадли фойдаланилиши, шартномага мувофиқ белгиланган тур ва навдаги маҳсулотларнинг етиштирилиши ҳолати юзасидан мониторинг юритиш;

“Банк”дан кредитлаш тартибига оид барча ахборотларни олиш;

олинган имтиёзли кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш.

Кластернинг бошқа ҳуқуқлари

3.4. “Кластер”нинг мажбуриятлари:

– “Фермер” томонидан етказиб бериладиган маҳсулотларни ушбу шартноманиг 1-иловасида белгиланган турлари бўйича узлуксиз қабул қилиб олинишини таъминлаш;

– “Фермер”га уруғлик (кўчат) маҳсулотларини мазкур шартноманинг 2-иловасида белгиланган тур, нав ва миқдорларда “Фермер”нинг буюртманомасига асосан “3” кун муддат ичида етказиб бериш;

– “Фермер”га етказиб берилган уруғлик (кўчат) материаллари қийматини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот етиштиришга талаб этиладиган пул маблағлари, минерал ўғитлар, ёнилғи мойлаш материаллари ва бошқа ресурслар кўринишида харид қиладиган маҳсулотлар қийматининг Фермер хўжалиги кластердан етказиб бериладиган маҳсулотнинг неча фоизи миқдорида бўнак пули олади (фоизда) фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўнак (аванс) маблағларини тўлаб бериш;

– “Фермер”ни ушбу шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги давлат стандартлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш;

– “Фермер” томонидан етказиб берилган маҳсулотларнинг вазни ва сифатини тўғри аниқлаган ҳолда қабул қилиш ҳамда ушбу шартномада белгиланган муддатда ва тартибда қабул қилинган маҳсулотлар учун якуний тўловларни амалга ошириш;

– маҳсулотларни “Кластер”га етказиб бериш учун “Фермер”нинг транспорт воситасида ташилганда “Фермер”га транспорт хақини ҳақиқий вазн бўйича тўлиқ масофа учун тўлаш;

– маҳсулотнинг йиғим-терими бошлангунга қадар “Фермер”ни зарур миқдордаги йиғим-терим ва маҳсулотни манзилига етказиш учун лозим бўлган 3-иловада кўрсатилган идиш ва ўраш-жойлаш учун керакли материаллар билан ўз ҳисобидан таъминлаш;

– шартнома туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда “Фермер”га рўйхатдан ўтказилган шартноманинг бир нусхасини имзоланган ҳолда бериш.

кредит ажратилиши учун зарур ҳужжатларни тақдим қилиш;

– “Банк”нинг талаби билан олинган уруғлик бўйича мавжуд қарздорлик тўғрисида тайёрлов корхонаси томонидан тасдиқланган маълумот (маълумотнома ва таққослаш далолатномаси)ни тақдим этиш;

– имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланиш, маҳсулот етиштириш агротехника тадбирларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;

– экинлар (тўлиқ ёки қисман) мавжуд бўлмаган ёки улар аҳволининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг кечикиши, экин майдонларини бегона ўтлар босиши ва бошқалар натижасида кутиладиган ҳосил олишнинг имкони йўқлиги ҳамда кутилаётган ҳосил тўғрисидаги маълумотларни “Банк”га босқичма-босқич тақдим этиш;

“Банк”га кредит маблағини мақсадли сарфланганлиги бўйича ҳужжатлар, жумладан етказиб берилган ва сарфланган ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, кимёвий ҳимоя воситалари ҳамда бошқа ресурслар ва хизматлар ўз вақтида, тўлиқ ҳажмда етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисоб-китоб ҳужжатларини босқичма-босқич тақдим қилиш;

– кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизларни белгиланган муддатларда сўндириш;

ҳисобварағида маблағлар бўлмаса ёки етарли бўлмаса кредит бўйича тўловлар ва унга ҳисобланган фоизлардан қарздорликни қоплаш учун ўзининг ликвидли мол-мулкларини қарздорлик доирасида “Банк”га топшириш;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги ўзгаришлар (ер ижара шартномаси бекор қилиниши, бўлиниш, қўшилиш ва ҳ.к.), назорат органларининг текшируви натижасида қўлланилган санкциялар ва бошқа чоралар тўғрисида “Банк”га зудлик билан хабар бериш;

Кредит таъминотини расмийлаштириш учун маблағлар шу жумладан кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси (тадбиркорлик хавфи) бўйича ўтказиб бериладиган суғурта мукофотини тўлаш;

Кластернинг бошқа мажбуриятлари

– “Кластер” шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.

3.5. “Банк”нинг ҳуқуқлари:

–“Кластер” томонидан кредит маблағини олиш учун зарур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда имтиёзли кредит ажратишни рад этиш;

– “Кластер”га ажратилган имтиёзли кредитлар қайтарилиши бўйича тадбиркорлик хавфини (таваккалчилигини) суғурталаш учун суғурта ташкилотига суғурта мукофотини ўтказиб бериш;

ажратиладиган имтиёзли кредитнинг энг кўп миқдорини аниқлаш мақсадида “Кластер”дан олинган уруғлик қиймати бўйича мавжуд қарздорлик тўғрисида тайёрлов корхонаси томонидан тасдиқланган маълумотлар (маълумотнома ва таққослаш далолатномаси)ни талаб қилиб олиш;

“Кластер” томонидан имтиёзли кредит маблағларини мазкур шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича мақсадли ишлатилишини доимий мониторинг қилиб бориш;

мониторинг Ишчи гуруҳининг экинлар (тўлиқ ёки қисман) мавжуд бўлмаган ёки улар аҳволининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг кечикиши, экин майдонларини бегона ўтлар босиши ва бошқалар натижасида кутиладиган ҳосил олишнинг имкони йўқлиги аниқланганлиги тўғрисида тузилган далолатномасига асосан кредитлашни тўхтатиш ва кредитлар ҳамда унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўриш;

“Кластер”нинг ҳисобварақларига бошоқли дон ҳосилини сотишдан маблағлар келиб тушганда ва/ёки кредитни қайтариш муддати келганда ҳамда “Кластер”нинг маблағлари етарли бўлмаганда мазкур маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда мемориал ордер билан имтиёзли кредитлар ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш;

“Банк” қўйидаги ҳолатларда ушбу шартномани кредитлаш қисмини муддатидан олдин бекор қилиш ёки кредит қарзини муддатидан олдин қайтариш чораларини кўриш ҳуқуқига эга:

кредит қарздорлиги (асосий қарз ва фоизлар) тўлов графигида белгиланган санадан бошлаб Кластер асосий қарз ва фоизларни қанча муддат тўламаганда банк шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва қарзни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга ойдан ортиқ муддат давомида “Кластер” томонидан тўланмаганда;

кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганда;

бизнес режа кўрсаткичлари кредит маблағи ажратилгандан кейин уч ой давомида “Кластер” томонидан бажарилмаганда;

“Кластер” юридик шахсга нисбатан ихтиёрий ва (ёки) мажбурий тартибда тугатиш ишлари бошланганда;

кредит таъминоти ушбу шартномада белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганда;

гаров мулки “Кластер” ва (ёки) гаровга қўювчи томонидан яроқсиз ҳолга келтирилганда, талон-тарож қилинганда;

қарздорга қўйилган талаблар ажратилган кредит қолдиғининг Қарздорга қўйилган талаблар ажратилган кредит қолдиғининг неча фоизидан ортиқни ташкил этганда банк шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва қарзни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга фоизидан ортиғини ташкил этганда;

“Кластер” бошқа банклардан кредит олган ҳолларда ва (ёки) асосий ҳисобрағини бошқа банкка кўчириб ўтганда;

“Кластер”нинг молиявий аҳволи ёмонлашиб унинг пул маблағларининг оқими (тушуми) кредит мажбуриятларни қоплаш учун етарли бўлмай қолганда;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, йиғилиш баёнларида кредит қарзини муддатидан олдин ундириш ёки ундирувни мол-мулкларига қаратиш белгиланганда;

“Кластер”нинг устав капитали камайтирилган (пасайтирилган)да;

кредит олиш учун тақдим қилинган ҳужжатлар қалбакилаштирилган, кредит олувчи ва кафил ўзининг молиявий ҳолати тўғрисида нотўғри маълумотлар тақдим қилганда;

“Кластер” томонидан кредит қайтмаслик хатарини мазмунан мулохаза қилишга таъсир қилувчи шарт-шароитлар ҳақида ёлғон маълумотлар тақдим қилинган ҳамда “Банк” уларга асосланиб шартнома тузган бўлса;

“Кластер” томонидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дебитор қарздорликларини ундириш юзасидан зарур чоралар кўрилмаганда;

“Кластер” шартномада кўрсатилган манзилда мавжуд бўлмаганда.

“Кластер”дан кўрсатилган банк хизматлари учун амалдаги тарифлар бўйича ҳақ ундириш;

Банкнинг бошқа ҳуқуқлари

3.6. “Банк”нинг мажбуриятлари:

“Банк” ушбу шартнома имзоланган куннинг эртасидан кечиктирмай “Кластер”га ссуда ҳисоб рақамини очади ва агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиқиб кредит маблағини ажратади;

“Кластер”нинг ўрнатилган тартибда банкка тақдим қилган тўлов топшириқномаларига асосан мазкур шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган мақсадлар учун банк ҳисобварағидан маблағларни ўтказиб беради;

юридик манзили ўзгарган тақдирда, янги юридик манзили тўғрисида Банкнинг юридик манзили ўзгарганда бу ҳақида кластерга неча кун ичида хабар бериши лозим банк иш куни ичида “Кластер”га хабар бериш.

Банкнинг бошқа мажбуриятлари

“Банк” қонунчилик ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.

 

IV. Шартноманинг бажарилиши

 

4.1. Шартнома шартларига мувофиқ тарафлар ўз мажбуриятларини амалдаги қонунчилик хужжатлари талабларига мувофиқ зарур тарзда бажариши шарт.

Агар тарафлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятларни бажарилишини таъминламаса, шартнома бажарилмаган деб ҳисобланади.

4.2. Ушбу шартномада кўрсатилган миқдордаги маҳсулотни қабул қилиш бўйича якуний ҳужжатлар тузилган сана “Фермер” томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.

Мазкур шартномада кўрсатилган миқдордаги маҳсулотни етиштиришни молиялаштириш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ ҳўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредит маблағлари ажратилган сана “Банк” томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.

Якуний ҳисоб-китобларнинг тўлов ҳужжатидаги банк муассасаси штампида кўрсатилган сана маҳсулотга ҳақ тўлаш бўйича “Кластер” томонидан мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.

4.3. Маҳсулот “Кластер”нинг Кластернинг маҳсулотларни қабул қилиб олишга мўлжалланган тайёрлов масканининг манзили манзилдаги тайёрлов масканига “Кластер”нинг транспорт воситасида етказиб берилади.

4.4. Маҳсулотни қабул қилиб олиш (топшириш) ва уларнинг сифатини аниқлаш ҳар бир маҳсулот тури бўйича алоҳида белгиланган давлат стандартлари ва меъёрлар асосида амалга оширилади.

Сифати тегишли даражада бўлмаган маҳсулот етказиб берилганда “Кластер” ушбу маҳсулотни қабул қилишни рад этишга, сифати тегишли даражада бўлган маҳсулот етказиб берилишини талаб қилишга ёҳуд харид нархини тегишли тарзда камайтирган ҳолда маҳсулотни қабул қилишга ҳақли бўлади.

4.5. “Кластер” шартномага ва топшириш-қабул қилишнинг келишилган жадвалга мувофиқ унга етказиб берилган маҳсулотни қабул қилишни рад этса ёки шартномада келишилган муддатда қабул қилмаса, рад этиш ҳолати тўғрисида “Фермер”ни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

“Кластер” ушбу ёзма маълумотни беришдан бош тортган ҳолда “Фермер” туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили иштирокида рад этиш (шартномада келишилган муддатда қабул қилинмаслик) ҳолатини тасдиқловчи далолатнома тузади.

Бунда, “Фермер” қабул қилиниши рад этилган маҳсулотни ихтиёрига кўра бошқа шахсларга сотиши мумкин бўлиб, “Кластер”ни маҳсулотни қабул қилишни рад этганлиги натижасида “Фермер”га етказган зарарни ҳамда неустойкаларни тўлашдан озод этмайди.

4.6. Уруғлик (кўчат) материаллари ҳамда идиш ва ўраб-жойлаш материалларини етказиб бериш ушбу шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддатларда ва иловада кўрсатилган тур, нав ва миқдорларда ёки шартнома асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва миқдорларда, мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилади.

Буюртманома уруғлик (кўчат) ҳамда идиш ва ўраб-жойлаш материаллари тегишли туркумларни етказиб беришнинг мўлжалланаётган санасидан камида 5 кун олдин тарафлар учун мақбул бўлган алоқа воситалари (чопар, почта, электрон почта) орқали етказиб берилади.

Тарафларнинг расмий боғланиши учун алоқа воситалари тўғрисидаги маълумот:

Банк

Кластер

Фермер

почта: Тарафлар билан расмий боғланиши учун банкнинг почта манзили

почта: Тарафлар билан расмий боғланиши учун кластернинг почта манзили

почта: Тарафлар билан расмий боғланиши учун фермер хўжалигининг почта манзили

 

 

 

электрон манзил: Тарафлар билан расмий боғланиши учун банкнинг электор манзили

электрон манзил: Тарафлар билан расмий боғланиши учун кластернинг электор манзили

электрон манзил: Тарафлар билан расмий боғланиши учун фермер хўжалигининг электор манзили

 

 

 

бошқа восита: Тарафлар билан расмий боғланиши учун банкнинг бошқа алоқа воситаси

бошқа восита: Тарафлар билан расмий боғланиши учун кластернинг бошқа алоқа воситаси

бошқа восита: Тарафлар билан расмий боғланиши учун фермер хўжалигининг бошқа алоқа воситаси

 

Буюртманомаларни қабул қилишда тарафлар қабул қилинганлиги тўғрисидаги белги ёзма равишда ёки электрон тарзда қўйилган бўлиши шарт.

“Фермер” илгари берилган буюртманомани бекор қилишга ёхуд уруғлик (кўчат) ҳамда идиш ва ўраб-жойлаш материалларининг тегишли туркумларини етказиб бериш санасини ўзгартиришга ҳақлидир, бу ҳақда “Кластер”ни буютманомада кўрсатилган сана бошланишидан камида 3 кун олдин хабардор қилинади.

 

V. “Кластер”нинг “Фермер” билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби

 

5.1. Умумий баҳоси Фермер хўжалиги кластерга етказиб берадиган маҳсулотнинг умумий баҳоси (сўмда) сўм бўлган маҳсулот учун ҳисоб китоблар тўлиқ пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

5.2. “Фермер” уруғлик (кўчат) материалларини бўнак ҳисобига олади ёки “Кластер”дан ёхуд “Кластер” билан келишган ҳолда бошқа маҳсулотни уруғчилик сотувчи ташкилотларидан сотиб олади. Ушбу шартнома бўйича олинадиган уруғлик (кўчат) материаллари баҳоси Шартномага асосан сотиб олиниши лозим бўлган уруғлик (кўчат)нинг умумий баҳоси (сўмда) сўмни ташкил этади.

5.3. “Кластер” “Фермер”га (бўнак ҳисобига етказиб берилган уруғлик (кўчат) материаллари ва моддий ресурслар қийматини ҳисобга олган ҳолда) харид қилинадиган маҳсулот баҳосининг камида Кластер фермер хўжалигига харид қилинадиган маҳсулотнинг неча фоизи миқдорида бўнак пули беради (фоизда) фоизи, миқдорида Кластер томонидан бўнак пули (аванс) берилиши лозим бўлган муддатгача бўнак (аванс) беради.

5.4. “Кластер” маҳсулотни тўлиқ қабул қилиб олгандан кейин шартномада белгиланган нархлар бўйича “Фермер”га 60 кун ичида унинг ҳақини тўлиқ тўлайди.

5.5. Маҳсулот “Фермер”нинг транспортида етказиб берилса, “Кластер” “Фермер”га маҳсулотни ташиш харажатларини ҳақиқий вазни бўйича қоплайди.

5.6. Маҳсулотни қабул қилиш пунктига жўнатиш маҳсулотни транспортга юклаш “Фермер”нинг кучи ва маблағлари ҳисобига амалга оширилади, қабул қилиш пунктида маҳсулотни тушириш “Фермер”га жўнатиш учун идишни бўшатиш ва транспортга юклаш “Кластер”нинг ҳисобидан амалга оширилади.

 

VI. Тарафларнинг жавобгарлиги

 

6.1. Маҳсулотни мазкур шартномада белгиланган ассортиментда ва турлар бўйича, муддатларда қабул қилиниши рад этилишининг ҳар бир ҳолати учун “Кластер” “Фермер”га амалда шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг Кластер ўз вақтида қабул қилинмаган маҳсулот учун қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг неча фоизи миқдорида жарима тўлайди (фоизда) фоизи миқдорида ҳамда тез бузилувчи маҳсулотларнинг эса Кластер ўз вақтида қабул қилинмаган тез бузилувчи маҳсулот учун қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг неча фоизи миқдорида жарима тўлайди (фоизда) фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Бундан ташқари, “Кластер” маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги натижасида “Фермер” томонидан кўрилган, жарима билан қопланмаган зарарларни ҳам қоплайди.

6.2. Шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда, турлар бўйича белгиланган муддатларда маҳсулот топширишдан асоссиз бош тортганлиги учун “Фермер” “Кластер”га амалда шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб топширилмаган маҳсулот қийматининг Фермер хўжалиги шарномада белгиланган маҳсулотни топширилмаганлиги учун топширилмаган маҳсулотнинг неча фоизи миқдорида жарима тўлайди (фоизда) фоизи миқдорида жарима тўлайди ҳамда етказилган зарарни жарима билан қопланмаган қисмини ҳам қоплайди.

6.3. Шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак (аванс) тўловларини, топширилган маҳсулот учун тегишли ҳақларни тўлашдан асоссиз бош тортганда “Кластер” “Фермер”га тўланмаган суммани ҳамда ўзи тўлашдан бош тортган сумманинг Кластер бўнак пулларини ёки маҳсулот ҳақини тўламаганлиги учун тўланмаган сумманинг неча фоизи миқдорида жарима тўлайди (фоизда) фоизи миқдоридаги жаримани тўлайди.

Жаримадан ташқари, “Кластер” “Фермер”га кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0.4 фоизи миқдорида, лекин тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

6.4. Товар-транспорт ҳужжатини расмийлаштириш рад этилганлиги ёки нотўғри расмийлаштирилганлиги учун айбдор томон бошқа томонга ҳар бир товар-транспорт ҳужжати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима тўлайди.

6.5. “Фермер”ни мазкур шартномада белгиланган миқдорда ва муддатларда стандарт ва техник шартлар талабларига жавоб берадиган уруғлик (кўчат) материаллари, идиш ва ўраб-жойлаш материаллари билан таъминланмаганлиги учун “Кластер” “Фермер”га маҳсулот етказиб бериш пайтида амалда бўлган уруғлик (кўчат) материаллари, идиш, ўраб-жойлаш материаллари қийматининг икки баравари миқдорида жарима тўлайди.

“Кластер” “Фермер”ни ушбу шартноманинг 6.5-бандида назарда тутилган материаллар билан таъминламаганлиги натижасида “Фермер”га етказилган зарар миқдори ўз вақтида “Кластер” томонидан қоплаб берилади.

6.6. “Кластер” томонидан маҳсулот сифати, миқдори нотўғри аниқланиши, уларнинг қиймати нотўғри белгиланиши ҳоллари аниқланган тақдирда “Кластер” маҳсулот сифатини, шунингдек, уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади ҳамда ушбу ҳисобланган суммадан ташқари “Фермер”га нотўғри ҳисобланган сумманинг Кластер маҳсулот сифатини, миқдорини нотўғри ҳисоблаганлиги аниқланганда, нотўғри ҳисобланган сумманинг неча фоизи миқдорида жарима тўлайди (фоизда) фоизи миқдорида жарима тўлайди.

6.7. “Фермер” томонидан сарфланган транспорт харажатларини тўламаганлик учун “Кластер” “Фермер”га тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0.4 фоизи, бироқ тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

6.8. “Фермер” томонидан мазкур шартнома бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун “Фермер”ни жавобгарликка тортишда “Фермер” томонидан мазкур шартнома бўйича шартнома мажбуриятларининг бажармаслигида (лозим даражада бажарилмаслигида) айбдор бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади.

Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг айби билан мазкур шартноманинг “Фермер” томонидан бажарилмаслиги (лозим даражада бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар белгиланган тартибда ташкилотлар томонидан қопланади.

6.9. Тўлов ҳужжатларига асосан кредит суммаси ўз муддатида ўтказиб берилмаганда, “Банк” “Кластер”га кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига 0.4 фоиз миқдорида пеня тўлайди. Бироқ, бунда пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган сумманинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.

6.10. Кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида қайтарилмаганда, “Кластер” “Банк”га кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз муддатида тўланмаган кредит ва унга ҳисобланган фоизнинг 0.4 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бироқ, бунда пенянинг умумий суммаси кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.

6.11. “Кластер” кредит маблағини мақсадсиз сарфлагани учун “Банк”га мақсадсиз ишлатилган кредит маблағининг Кластер кредит маблағини мақсадсиз сарфлаганлиги учун банкка тўлаши лозим бўлган жарима миқдори (фоизда) фоизи миқдорида жарима тўлайди.

 

VII. Форс-мажор ҳолатлар

 

7.1. Тарафлардан бири шартномани форс-мажор ҳолатлар, яъни енгиб бўлмайдиган куч (фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (зилзила, қурғоқчилик, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл ва бошқа табиий офатлар) туфайли бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди.

7.2. Ушбу шартнома шартларини бажаришга тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатларининг бошланиши ва тугаши тўғрисида тарафлар зудлик билан бир-бирларини ҳамда енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича туман (шаҳар)лар ҳокимлари бошчилигидаги комиссияни ёзма равишда ҳабардор қилишлари шарт.

7.3. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия бундай ҳолатлар оқибатида ёки “Кластер”нинг айби билан шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун “Фермер”ни жавобгарликдан озод қилиш юзасидан хулоса беришлари мумкин.

7.4. Агар “Фермер” томонидан етказиб бериладиган махсулотнинг тўлиқ қиймати суғурталанган бўлса, етказилган зарар суғурта ташкилоти томонидан қоплаб берилади. Форс-мажор ҳолатларини аниқлашда шартнома тарафлари қатнашиши керак.

 

VIII. Низоларни ҳал этиш тартиби

 

8.1. Шартнома шартлари бўйича тарафлар ўртасида келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда тарафлар мустақил равишда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.

Тарафлар ўзаро келишувга эришмаган тақдирда эса низоли ҳолатлар тарафларнинг бирининг аризасига асосан Келиб чиққан низоларни ҳал этиш учун мурожаат қилинувчи суд номи суди томонидан ҳал қилинади.

 

IX. Шартноманинг амал қилиши

 

9.1. Мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланиб, ҳудудий ваколатли органдан рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга кириб, Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санагача амалда бўлади.

 

X. Якуний қоидалар

 

10.1. Мазкур шартнома тарафларнинг келишувига кўра ёки тарафларнинг бирини талаби асосида суд тартибида бекор қилиниши мумкин.

10.2. Мазкур шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда амалга оширилиб тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади.

10.3. Мазкур шартнома тарафларнинг ҳар бирига ҳамда рўйхатга олувчи орган учун бир нусхадан (тўрт нусха) тузилади.

10.4. “Кластер” мазкур шартнома тўғри тузилиши ва рўйхатдан ўтказилишига масъул бўлиб, шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда шартномани аслини тарафларга етказилиши мажбуриятини олади.

XI. Тарафларнинг манзили ва банк реквизитлари:

 

Фермер:

 

Кластер:

Манзил: Фермер хўжалигининг юридик манзили

 

Манзил: Кластернинг юридик манзили

Банк Фермер хўжалигининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

 

Банк Кластернинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Фермер хўжалигининг ҳисоб рақами

 

Ҳ/Р: Кластернинг ҳисоб рақами

СТИР: Фермер хўжалигининг СТИР рақами

 

СТИР: Кластернинг СТИР рақами

Телефон: Фермер хўжалигининг телефон рақами

 

Телефон: Кластернинг телефон рақами

Фермер хўжалиги номидан фаолият олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си

___________________

(имзо, муҳр)

 

 

Кластер номидан иш олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си

___________________

(имзо, муҳр)

 

 

Банк:

 

 

Манзил: Банкнинг юридик манзили

 

 

Банк Банкнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

 

 

Ҳ/Р: Банкнинг ҳисоб рақами

 

 

СТИР: Банкнинг СТИР рақами

 

 

Телефон: Банкнинг телефон рақами

 

 

Банкнинг номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си

___________________

(имзо, муҳр)

 

 

 

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, етказиб бериш ҳамда уларни кредитлаштириш тўғрисида уч томонлама шартнома

Қонунчиликка кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.

Фермер, хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариш билан шугулланувчи фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи шахсдир.

Фермер хўжалигининг фаолиятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, шунингдек бозорларда, шу жумладан ўз савдо шаҳобчалари орқали сотиш, тижорат фаолияти ва маркетиннг тадқиқотларини ташкил қилиш, фаолиятнинг қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа турларни амалга ошириш киради.

Кластер деганда муайян хусусиятга эга бўлган бир неча бир субъектларнинг ўз фаолиятларини янада юксалтириш мақсадида бирлашиши тушунилади. Хусусан, пахтачилик соҳасида кластер яратилиши пахта етиштиришдан тортиб, уни толага айлантириш, толани ип калавага, ип калавани эса матога айлантириб, матодан маҳсулот ишлаб чиқаришгача давом этиши мумкин.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида тайёрланган мазкур шартноманинг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, шартномани  мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.