Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Кластер фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан 4 томонлама битим

Ҳужжат тавсифи
Саволлар
Шартнома реквизитлари
“Вазирлик” тараф тўғрисида маълумотлар
“Кластерлар уюшмаси” тараф тўғрисида маълумотлар
“Ҳокимлик” тараф тўғрисида маълумотлар
“Кластер” тараф тўғрисида маълумотлар
Шартнома мазмуни

Юклаб олинг

Кластернинг номи ” пахта-тўқимачилик кластери

фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида

БИТИМ

 

Шартнома тузилган жой

Шартнома рақами -сон

Шартнома тузилган сана

 

Жойларда пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида:

бир тарафдан Вазирликнинг номи вазирлиги (бундан буён – “Вазирлик”) номидан Вазирлик номидан иш олиб борувчи шахс лавозими Вазирлик номидан иш олиб борувчи шахс Ф.И.О.си ;

иккинчи тарафдан “Кластерлар уюшмасининг номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклиуюшмаси (бундан буён – “Уюшма”) номидан Кластерлар уюшмаси номидан иш олиб борувчи ваколатли шахснинг лавозими Кластерлар уюшмаси номидан иш олиб борувчи ваколатли шахснинг Ф.И.О.си;

учинчи тарафдан Ҳокимликнинг номи ҳокимлиги (бундан буён–“Ҳокимлик”) номидан Ҳокимлик номидан иш олиб борувчи ваколатли шахснинг лавозими Ҳокимлик номидан иш олиб борувчи ваколатли шахснинг Ф.И.О.си;

тўртинчи тарафдан Кластернинг номи  пахта тўқимачилик кластери (бундан буён – “Кластер”) номидан Кластер номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими Кластер номидан иш олиб борувчи шахснинг Ф.И.О.си биргаликда “тарафлар” ушбу битимни қуйидагилар ҳақида туздилар.

I. Битимнинг предмети

1.1. Ушбу битим Ташкил этилаётган пахта-тўқимачилик кластерининг манзилида пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини самарали ташкил этиш, пахта-тўқимачилик кластери ва тарафларнинг муносабатларини тартибга солади.

II. Кластер шакли

2.1. Қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта хом ашёсини етиштириш ҳамда пахта хом ашёси етиштирувчилардан шартнома асосида пахта хом ашёсини сотиб олиш.

III. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. “Вазирлик”нинг ҳуқуқлари:

3.1.1. “Кластер”дан бизнес-режа ва инвестиция лойиҳаларида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши бўйича маълумотларни олиш;

3.1.2. “Уюшма” ҳамда “Ҳокимлик” билан биргаликда “Кластер” томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мажбуриятлари, шунингдек шартномавий мажбуриятларга риоя этилиши ва пахта-тўқимачилик кластери фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан бир йилда камида бир марта мониторинг ўтказиш;

3.1.3. “Кластер”нинг бизнес-режа, ушбу битим ижроси ҳамда бошқа кўрсаткичлари бўйича маълумотлар базасини юритиш;

3.1.4. Битимни бекор қилиш тўғрисида “Уюшма” ҳамда “Ҳокимлик” томонидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ҳамда битимни бекор қилиш тўғрисида асослантирилган таклифларни Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика комиссиясига киритиш.

Вазирликнинг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари

3.2. “Вазирлик”нинг мажбуриятлари:

3.2.1. битимда назарда тутилган мажбуриятларни ўз вақтида бажариш;

3.2.2. ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича “Кластер”га маслаҳат ва методик ёрдам кўрсатиш;

3.2.3. агар “Кластер”нинг хўжалик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва ушбу Битим шартларига зид келмаса, унинг фаолиятига аралашмаслик;

3.2.4. пахта-тўқимачилик кластерига имтиёзли ва тижорат кредитлари, шунингдек, субсидия ва компенсациялар берилишига кўмаклашиш;

3.2.5. пахта-тўқимачилик кластерининг пахта хом ашёси етиштирувчилар билан боғлиқ муносабатларини барқарорлаштиришга кўмаклашиш;

3.2.6. пахта-тўқимачилик кластери ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш.

Вазирликнинг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари

3.3. “Уюшма”нинг ҳуқуқлари:

3.3.1. “Кластер”дан бизнес-режа ва инвестиция лойиҳаларида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши бўйича маълумотларни олиш;

3.3.2. тарафлар билан биргаликда “Кластер” томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мажбуриятлари, шунингдек шартномавий мажбуриятларга риоя этилиши ва пахта-тўқимачилик кластери фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан бир йилда камида бир марта мониторинг ўтказиш;

3.3.3. “Кластер”нинг бизнес-режа, ушбу битим ижроси ҳамда бошқа кўрсаткичлари бўйича маълумотлар базасини юритиш;

3.3.4. таҳлилий маълумотлар асосида соҳадаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан “Вазирлик” билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

3.3.5. битимни бекор қилиш тўғрисидаги асослантирилган таклифларни “Ҳокимлик” билан келишилган ҳолда кўриб чиқиш учун “Вазирлик”ка киритиш.

Уюшманинг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари

3.4. “Уюшма”нинг мажбуриятлари:

3.4.1. битимда назарда тутилган мажбуриятларни ўз вақтида бажариш;

3.4.2. пахта-тўқимачилик кластерининг пахта хом ашёси етиштирувчилар билан боғлиқ муносабатларини барқарорлаштиришга кўмаклашиш;

3.4.3. пахта-тўқимачилик кластери ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш;

3.4.4. ички ва ташқи бозорларда талаб ва таклифларни ўрганиш ҳамда маркетинг тадқиқотларидан келиб чиқиб, тармоқни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш;

3.4.5. давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида ҳамда судларда “Кластер” нинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

3.4.6. “Кластер”лар ўртасида бир йилда камида бир маротаба илмий-тадқиқот, инжиниринг, логистика, консалтинг, сертификатлаштириш органлари, йирик қайта ишлаш корхоналари, енгил саноат, йиғиш заводлари, технопарк ва етказиб берувчилар вакиллари ҳамда бошқа потенциал ҳамкорларни жалаб этган ҳолда учрашувлар, музокаралар, конференцияларни ташкил этиш;

3.4.7. “Кластер” фаолиятига халқаро стандартлар ва сертификатларни олишда кўмаклашиш.

3.4.8. “Кластер” ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга кўмаклашиш;

3.4.9. “Кластер” раҳбари ва ходимларини стажировкадан ўтказиш, уларни соҳага тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш.

Уюшманинг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари

3.5. “Ҳокимлик”нинг ҳуқуқлари:

3.5.1. “Кластер”дан бизнес-режа ва инвестиция лойиҳаларида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши бўйича маълумотларни олиш;

3.5.2. тарафлар билан биргаликда “Кластер” томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мажбуриятлари, шунингдек шартномавий мажбуриятларга риоя этилиши ва пахта-тўқимачилик кластери фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан бир йилда камида бир марта мониторинг ўтказиш;

3.5.3. таҳлилий маълумотлар асосида соҳадаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан “Вазирлик” ҳамда “Уюшма” билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

3.5.4. битимни бекор қилиш тўғрисидаги асослантирилган таклифларни “Уюшма” билан келишилган ҳолда кўриб чиқиш учун “Вазирлик”ка киритиш.

Ҳокимликнинг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари

3.6. “Ҳокимлик”нинг мажбуриятлари:

3.6.1. битимда назарда тутилган мажбуриятларни ўз вақтида бажариш;

3.6.2. ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича “Кластер”га маслаҳат ва методик ёрдам кўрсатиш;

3.6.3. агар “Кластер”нинг хўжалик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва ушбу Битим шартларига зид келмаса, унинг фаолиятига аралашмаслик;

3.6.4. ерларнинг мелиорация ҳолатини яхшилаш мақсадида хўжаликлараро ирригация ва мелиорация иншоотларини капитал таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга оширишда кўмаклашиш;

3.6.5. “Кластер” мазкур битимнинг 2.1 ва 2.2-бандлари талаби бўйича ташкил этилган тақдирда у билан уч иш кунида ер ижараси шартномасини тузиш;

3.6.6. “Кластер”нинг ишлаб чиқариш объектларини муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишига кўмаклашиш;

3.6.7. “Кластер”га имтиёзли ва тижорат кредитлари, шунингдек, субсидия ва компенсациялар берилишига кўмаклашиш;

3.6.8. “Кластер”нинг пахта хом ашёси етиштирувчилар билан боғлиқ муносабатларини барқарорлаштиришга кўмаклашиш;

Ҳокимликнинг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари

3.7. “Кластер”нинг ҳуқуқлари:

3.7.1. “Кластер” ўз фаолиятини юритишда ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини, тижорат банкларидан оладиган кредитларни, ўзининг тасарруфидаги кўчмас мулк объектларини, техника воситалари ва ишлаб чиқариш технологиялари асбоб ва ускуналарини суғурталашда мустақил равишда хоҳлаган суғурта ташкилоти хизматларидан фойдаланиб амалга ошириш;

3.7.2. зарурат бўлганда, агротехнологик харитага ўзгартиришлар киритиш;

3.7.3. ғўза навлари уруғлик чигитларини мустақил равишда ишлаб чиқариш;

3.7.4. сув ресурсларини ўз вақтида етказиб беришни мутасадди ташкилотлардан талаб қилиш;

3.7.5. етиштирилган пахта хом ашёсидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни эркин тасарруф этиш;

3.7.6. ишлаб чиқарилган пахта толасининг ўз ишлаб чиқариш қувватлари эҳтиёжидан ортиқ қисмини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш;

3.7.7. пахта хом ашёсидан олинадиган чигит ва бошқа маҳсулотларни мустақил равишда қайта ишлаш ёки уларни, шу жумладан қайта ишланган маҳсулотларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш.

3.7.8. “Кластер” мазкур битим "қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта хом ашёсини етиштириш" ёки "қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта хом ашёсини етиштириш ҳамда пахта хом ашёси етиштирувчилардан шартнома асосида пахта хом ашёсини сотиб олиш" шаклларда ташкил этилган тақдирда уч иш кунида тегишли ҳокимлик билан ер ижараси шартномасини тузиш;

3.7.9. ғўза навларини мустақил жойлаштириш;

3.7.10. ажратилган ер участкаларида алмашлаб экишни жорий этган ҳолда, ушбу ерларнинг контурларини тузиш;

3.7.11. тасдиқланган агротехнологик харитадаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун имтиёзли молиявий ресурслардан фойдаланиш;

3.7.12. минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материалларини импорт қилиш;

3.7.13. қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бозор тамойилларига асосланган кластер–фермер, кластер–деҳқон хўжалиги, кластер-оилабай пудрат ва қишлоқ хўжалигида иш юритишнинг замонавий усулларини жорий этиш;

3.7.14. ўзига бириктирилган ер участкаларини шартномага асосан юридик ва жисмоний шахсларга бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижара асосида бериш.

Кластернинг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари

3.8. “Кластер”нинг мажбуриятлари:

3.8.1. бизнес-режа ва битим параметрларига риоя қилиш ҳамда бир йилда камида бир марта ҳисоботларни “Вазирлик”ка, “Уюшма”га ҳамда “Ҳокимлик”ка тақдим этиш;

3.8.2. ажратилган имтиёзли молиявий ресурслардан тасдиқланган агротехнологик харитага мувофиқ мақсадли фойдаланиш;

3.8.3. пахта хом ашёси етиштиришдан бошлаб уни тайёр маҳсулот сифатида сотишгача бўлган ишлаб чиқаришнинг узлуксиз занжирини, шу жумладан кооперация асосида ташкил этиш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотиш;

3.8.4. рақамли ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

3.8.5. “Уюшма” билан “Кластер” ўртасида тузилган аъзолик шартномалари доирасида олинган мажбуриятни бажариш ҳамда аъзолик бадалларини белгиланган муддатларда тўлаб бориш;

3.8.6. мазкур битимнинг 4.1 ва 4.2-бандларида кўрсатилган “Кластер”нинг йиллар кесимида инвестициялар киритиш ва иш ўринларини яратиш ҳамда уларни амалга ошириш муддатларига риоя қилиш.

3.8.7. пахта етиштиришда механизация даражасини ошириб бориш ҳамда сув тежайдиган замонавий суғориш технологияларини жорий этиш;

3.8.8. ерларнинг ирригация ва мелиорация ҳолатини яхшилаш, тупроқ таркибини лабораториядан ўтказиш;

3.8.9. ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш, балл бонитетини доимий назорат қилиб бориш.

Кластернинг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари

IV. Инвестициялар киритиш ва иш ўринларини яратиш муддатлари

 

4.1. “Кластер”нинг йиллар кесимида инвестициялар киритиш ва иш ўринларини яратиш ҳамда уларни амалга ошириш муддатлари. Хусусан:

2022 йилда Кластернинг 2022 йилда амалга оширадиган лойиҳалари сони та лойиҳа Кластернинг 2022 йилда киритадиган инвестиция миқдори млн. АҚШ долл.Кластернинг 2022 йилда яратадиган иш ўрни сони нафар иш ўрни;

2023 йилда Кластернинг 2023 йилда амалга оширадиган лойиҳалари сони та лойиҳа Кластернинг 2023 йилда киритадиган инвестиция миқдори млн. АҚШ долл. Кластернинг 2023 йилда амалга яратадиган иш ўрни сонинафар иш ўрни;

2024 йилда Кластернинг 2024 йилда амалга оширадиган лойиҳалари сони та лойиҳа Кластернинг 2024 йилда киритадиган инвестиция миқдори млн. АҚШ долл. Кластернинг 2024 йилда яратадиган иш ўрни сони нафар иш ўрни;

2025 йилда Кластернинг 2025 йилда амалга оширадиган лойиҳалари сони та лойиҳа Кластернинг 2025 йилда киритадиган инвестиция миқдори млн. АҚШ долл. Кластернинг 2025 йилда яратадиган иш ўрни сони нафар иш ўрни;

2026 йилда Кластернинг 2026 йилда амалга оширадиган лойиҳалари сони та лойиҳа Кластернинг 2026 йилда киритадиган инвестиция сони млн. АҚШ долл. Кластернинг 2026 йилда яратадиган иш ўрни сони нафар иш ўрни яратилади.

V. “Кластер” фаолияти молиявий аудитини ўтказиш

5.1. “Кластер” аудиторлик ташкилоти билан тузилган шартномага асосан молиявий йил якунида “Кластер” молия-хўжалик фаолиятининг текширилишини амалга оширади. Бунда, йиллик пахта хом ашёси ҳажми 30 минг тоннадан юқори бўлган пахта-тўқимачилик кластерларида халқаро аудиторлик ташкилотлари жалб қилади.

VI. Битимнинг бажарилиши ва бекор қилиниши

6.1. Тарафлар мазкур битимда назарда тутилган мажбуриятларни ўз вақтида бажаришлари шарт.

6.2. Қуйидагилар битимни бекор қилишга (тўлиқ ёки муайян ҳудудга нисбатан) асос бўлади:

а) “Кластер” фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида белгиланган тартибда бекор қилинганда;

б) битим тарафи бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолияти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тугатилиши;

в) битим тарафи бўлган тадбиркорлик субъектларининг битимни бекор қилиш бўйича Вазирликка, Уюшмага ҳамда тегишлигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига мурожаатлари;

г) “Кластер” томонидан битимда назарда тутилган мажбуриятлар белгиланган муддатда бажарилмаганда (форс-мажор ҳолатлар ва (ёки) ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вужудга келадиган ҳолатлар бундан мустасно);

д) пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг учдан икки қисми пахта-тўқимачилик кластери томонидан шартнома муносабатларини уч йил давомида бажарилмай келганлигини асословчи ёзма мурожаатлари бўлганда;

е) битимни мазкур бандда ва битимнинг ўзида кўрсатилмаган бошқа асосларга кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди;

ё) мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда битимни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси ва Фуқаролик кодекси ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

ж) мазкур банднинг “г” ва “д” кичик хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда битимни бекор қилиш Вазирлик, Уюшма ҳамда тегишлигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг мурожаатларига асосан суд томонидан амалга оширилади.

6.3. Тарафлар мазкур битимда белгиланган мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга, ўзгартиришга ёки қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

6.4. Ушбу битимнинг 2.1 ва 2.2-бандлари талаблари асосида ташкил этилган “Кластер”нинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи Ер кодексида белгиланган тартибда бекор қилинади.

6.5. “Кластер” билан тузилган битим бекор қилинган тақдирда, “Вазирлик” томонидан унинг кластерлик фаолиятини тугатиш юзасидан бир ой муддатда тегишли ҳужжат лойиҳаси белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Фаолияти тугатилаётган “Кластер”га тугатилаётган йилдаги мавсум бўйича пахта ҳосилини тўлиқ йиғиб (сотиб) олишга рухсат берилади.

VII. Битимнинг амал қилиши

7.1. Мазкур битим 30 йил (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда 25 йил) амал қилади ва “Тарафлар” имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради.

7.2. Бунда фаолият юритаётган “Кластер” битимнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин битимни янгилашда ушбу пахта-тўқимачилик кластери бошқа тенг шароитларда устунлик ҳуқуқига эга бўлади.

VIII. “Тарафлар”нинг жавобгарлиги

8.1. Мазкур Битим бўйича “Тарафлар” зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

8.2. “Тарафлар” ушбу Битим бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли “Тарафлар”нинг бирига етказилган зарарни қонунчиликка мувофиқ қоплаш мажбуриятини олади. Давлат органи мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида “Кластерга” етказилган зарарни қоплаш суд қарори бўйича амалга оширилади.

8.3. “Кластер” ушбу Битимнинг 4.1-бандида назарда тутилган молиялаштириш таъминланмаслиги ёки ўз вақтида таъминланмаслиги ҳолатларида ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган мажбуриятлар суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ бажарилмаган мажбуриятлар суммасининг 50% идан ошмаган миқдорда “Ҳокимлик”ка пеня тўлайди.

8.4. “Кластер” ушбу Битимнинг 4.2-бандида назарда тутилган янги ишўринларини яратиш мажбуриятларини бажармаганда, “Кластер” “Ҳокимлик”ка ҳар ойда ушбу Битимнинг 4.2-бандида белгиланган меъёрдан кам бўлган ҳар бир ишчи учун ишчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида жарима тўлайди.

8.5. Пеня ва жарималарни тўлаш “Тарафлар”ни ушбу Битим бўйича қабул қилинган мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.

IX. Коррупцияга қарши қўшимча шартлар

9.1. Тарафлар битим тузишда, битимнинг амал қилиш муддатида ва ушбу муддат тугаганидан сўнг, битим билан боғлиқ коррупциявий ҳаракатларни содир қилмасликка келишиб оладилар.

9.2. Тарафлар битимдаги коррупцияга қарши қўшимча шартларда белгиланган коррупциянинг олдини олиш чораларини тан олади ва уларга риоя этилиши бўйича ҳамкорликни таъминлайдилар.

9.3. Ҳар бир тараф битим тузилган пайтида бевосита ўзи ёки унинг ижроия органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан битим билан боғлиқ ҳолда қонунга хилоф равишда пул, моддий қимматликлар (откат) берилмаганлигини, таклиф этилмаганлигини, уларни беришга ваъда қилинмамаганлигини, шунингдек моддий ёки ҳар қандай турдаги имтиёз, устунликлар олинмаганлигини (келажакда бу турдаги ҳаракатларни амалга ошириши ёки қилиши мумкинлиги ҳақида таассурот қолдирилмаганлигини) кафолатлайди.

Тарафлар, улар томонидан битим доирасида жалб қилинган шахсларнинг ушбу ҳаракатларни содир этмаслиги юзасидан чоралар кўради.

9.4. Агар бир тарафга бошқа тарафнинг коррупцияга қарши қўшимча шартларда белгиланган мажбуриятларни бузилишига йўл қўйганлиги маълум бўлиб қолса, иккинчи тарафни бу ҳақда зудлик билан хабардор қилиши ва ушбу тарафдан оқилона муддат ичида тегишли чоралар кўрилишини ва амалга оширилган ишлар юзасидан унга хабардор қилишини талаб қилиши шарт.

Тарафнинг талаби бўйича иккинчи тараф томонидан қоидабузарликларни бартараф қилиш бўйича оқилона муддат ичида тегишли чоралар кўрилмаганда, ушбу тараф битимни бир тарафлама тўхтатиб туришга, бекор қилишга ҳамда зарарни тўлиқ қоплаб беришни талаб қилишга ҳақли.

X. Форс-мажор

10.1. “Тарафлар” ушбу Битим бўйича мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар, агар у олдини олиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда вазиятлар ва ушбу шароитларда муқаррар бўлган ҳолатлар оқибатида юзага келган бўлса: ташқи объектив омиллар (ҳарбий ҳаракатлар, эпидемиялар, иш ташлашлар, шартномага мувофиқ Томонларга юклатилган мажбуриятларни бажаришга тўсқинлик қилувчи суд жараёнларининг мавжудлиги, оқилона назорат қилинмайдиган бошқа ҳодисалар) таъсири натижасида табиий ҳодисалар (зилзилалар, сув тошқинлари ва ҳоказолар), агар ушбу ҳолатлар ушбу Битимнинг бажарилишига бевосита таъсир қилган бўлса, ушбу ҳолатларнинг амал қилиш муддати мобайнида.

10.2. Фавқулодда вазиятлар юзага келган пайтдан бошлаб ушбу Битим бўйича мажбуриятларни бажариш муддатлари бундай фавқулодда вазиятларнинг амал қилиш муддати мобайнида орқага сурилади.

10.3. Агар вазиятлар бир йилдан ортиқ вақт давом этадиган бўлса, “Тарафлар” ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошқа “Тараф”га етказилган зарарни камайтириш бўйича барча мумкин бўлган чораларни қўллаб, жарималар ва (ёки) пеняларни тўламасдан ушбу Битимни давом эттиришдан воз кечишга ҳақли.

10.4. “Тарафлар” фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш учун ҳар қандай саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари керак.

XI. Низоларни ҳал этиш тартиби

11.1. “Тарафлар” ўзаро музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ушбу битимни бажариш билан боғлиқ юзага келган низоларни ҳал қилиш учун барча чораларни кўради, шу жумладан мақбул қарорга эришиши учун тарафларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиниши лозим.

Башарти, “Тарафлар” ўзаро келишувга эришмаган тақдирда, мавжуд низоли ҳолатлар Шартнома юзасидан тарафлар ўртасида низолар келиб чиққан тақдирда, низони кўриб чиқадиган суд номи судига мурожаат қилиш орқали ҳал этилади.

XII. Якуний қоидалар

12.1. Мазкур битимда ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма шаклда амалга оширилиши ва “Тарафлар”нинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади.

12.2. Битим “Тарафлар”нинг ҳар бири учун бир нусхадан тўрт нусхада тузилиб, уларнинг барчаси тенг юридик кучга эга ҳисобланади.

ХIII. Тарафларнинг реквизитлари

Вазирлик:

Уюшма:

Манзил: Вазирликнинг манзили

Манзил: Кластерлар уюшмасининг юридик манзили

Банк Вазирликнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Банк Кластерлар уюшмасининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Вазирликнинг ҳисоб рақами

Ҳ/Р: Кластерлар уюшмасининг ҳисоб рақами

СТИР: Вазирликнинг СТИР рақами

СТИР: Кластерлар уюшмасининг СТИР рақами

МФО рақами Вазирликнинг Мфо рақами

МФО рақами Кластерлар уюшмасининг МФО рақами

Телефон: Вазирлик билан алоқа телефон рақами

Телефон: Кластерлар уюшмасининг телефон рақами

_______________

(имзо, муҳр)

_______________

(имзо, муҳр)

Ҳокимлик:

Кластер:

Манзил: Ҳокимликнинг юридик манзили

Манзил: Кластернинг юридик манзили

Банк Ҳокимликнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Банк Кластернинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Ҳокимликнинг ҳисоб рақами

Ҳ/Р: Кластернинг ҳисоб рақами

СТИР: Ҳокимликнинг СТИР рақами

СТИР: Кластернинг СТИР рақами

МФО рақами Ҳокимликнинг МФО рақами

МФО рақами Кластернинг МФО рақами

Телефон: Ҳокимликнинг телефон рақами

Телефон: Кластернинг телефон рақами

_______________

(имзо, муҳр)

_______________

(имзо, муҳр)

Кластер фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан 4 томонлама битим

Кластер деганда муайян хусусиятга эга бўлган бир неча бир субъектларнинг ўз фаолиятларини янада юксалтириш мақсадида бирлашиши тушунилади. Хусусан, пахтачилик соҳасида кластер яратилиши пахта етиштиришдан тортиб, уни толага айлантириш, толани ип калавага, ип калавани эса матога айлантириб, матодан маҳсулот ишлаб чиқаришгача давом этиши мумкин.

Қонунчиликка кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.

Фермер, хўжалиги ўзига узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариш билан шугулланувчи фермер хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолиятига асосланган, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи шахсдир.

Фермер хўжалигининг фаолиятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, шунингдек бозорларда, шу жумладан ўз савдо шаҳобчалари орқали сотиш, тижорат фаолияти ва маркетиннг тадқиқотларини ташкил қилиш, фаолиятнинг қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа турларни амалга ошириш киради.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида тайёрланган мазкур шартноманинг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, шартномани мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.