Давлат уй-жой фондидаги турар жойни ижарага бериш тўғрисида
ШАРТНОМА
Шартнома тузилган вақт № Шартнома рақами Шартнома тузилган жой
Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисидаги”ги ҳамда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ, келгусида “Ижарага берувчи” деб аталувчи балансда сақловчи Ижарага берувчининг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Ижарага берувчи раҳбарининг лавозими Ижарага берувчининг раҳбари Ф.И.О. бир томондан ва келгусида “Ижарага олувчи” деб аталувчи жисмоний шахс Ижарага олувчининг Ф.И.О.си иккинчи томондан, қуйидагилар ҳақида шартнома туздилар:
Шартноманинг предмети
1.1. ”Ижарага берувчи” мазкур ижара шатномасига асосан “Ижарага олувчи”га Ижарага берилаётган кўчмас мулк жойлашган манзил манзилида жойлашган Ижарага берилаётган кўчмас мулкнинг ҳажми (кв.м) кв.м бўлган Ижарага берилаётган кўчмас мулк хоналари ва ёрдамчи хоналари сони хонали турар жойни Ижара муносабати (ижарага бериш) бошланадиган муддат йилдан Ижара муносабати (ижарага бериш) тугайдидиган муддат йилгача бўлган муддатга ижарага беради.
1.2. Тақдим этилаётган турар жойнинг хусусиятлари ва техник кўрсаткичлари, унинг санитар-техник ва бошқа жиҳозлари топшириш далолатномасида кўрсатилади.
2. Ижара ҳақининг миқдори ва тўлов муддатлари
2.1. Томонларнинг келишувига асосан бир ойлик ижара ҳақи Бир ойлик ижара тўлови миқдори сўм этиб белгиланган.
2.2. Ижара учун тўловлар ҳар ойнинг Ижара тўловини амалга ошириш (тўлаш) муддати санасигача Ижара ҳақини тўлаш усули (нақд пул, пул кўчириш йўли билан ва ҳоказо) йўли билан амалга оширилади.
2.3. Ижара ҳақи ставкасига бинодан фойдаланиш (эксплуатация) харажатлари, коммунал хизматлар ҳақи, ер солиғи ва бошқа тўловлар тарафлар келишувига боғлиқ амалга оширилади.
3. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
а) турар жойдан фойдаланиш, турар жой ва унга туташ ҳудудни сақлаш Қоидаларига риоя қилиш;
б) турар жойни унинг мақсади бўйича фойдаланиш;
в) турар жой ва ундаги санитар-техник ва бошқа жиҳозлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш. Квартирада носозликлар аниқланган тақдирда, уларни бартараф қилиш бўйича тезкор чораларни кўриш ва агар зарур бўлса, бу ҳақида ижарага берувчи ёки тегишли авария хизматига хабар қилиш;
г) уй-жой, ободонлаштириш объектлари ва яшил кўчатларни асраб-авайлаш;
д) турар жой ва қўшимча хоналар, балкон ва лоджияларни озодаликда сақлаш, йўлаклар, лифт кабиналари, зиналар ва умумий фойдаланишдаги бошқа жойларни тозалик ва тартибда сақлаш, маиший чиқиндиларни турар жойдан фойдаланиш ташкилоти томонидан белгиланган махсус жойга олиб чиқиш ва ташлаш;
е) электр, газ ва бошқа асбоблардан фойдаланиш давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, қўлда ясалган электр мосламаларнинг ўрнатилиши, йўлаклар, зиналар, коридорлар, ёнғин хавфсизлиги учун қўшимча чиқиш эшикларини турли буюмлар билан тўсиб қўйишга йўл қўймаслик ва ёнғин хавфсизлигининг бошқа талабларига риоя этиш;
ж) сув, газ, электр энергияси ва иссиқлик энергиясини тежамли ишлатиш;
з) турар жой хоналаридан фойдаланиш, уй-жой ва уй олди ҳудудларини сақлаш Қоидаларида назарда тутилган тегишли рухсатномасиз яшаш ва бошқа ёрдамчи хоналар, шунингдек балкон ва лоджияларни бузмаслик ва қайта қуриш ишларини амалга оширмаслик;
и) телевизор, радиоприёмник, мусиқа марказлари ва бошқа овози баланд қурилмалардан фойдаланишда уйда яшовчи бошқа одамларнинг тинчлигини бузмаслик;
к) ўзи яшаётган хонадонга ундаги санитар-техник ва бошқа ускуналар, турар жойнинг техник ва санитария ҳолатига баҳо бериш ва текшириш учун балансда сақловчи, уй-жой эксплуатацияси ташкилоти ва уй-жой мулкдорлари ширкати, коммунал хизматлар кўрсатувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вакилларига кириш учун рухсат бериш;
л) жами оила аъзолари билан турар жойдан бошқа жойга доимий яшаш учун чиқиб кетган тақдирда, уни ва унинг яшаш, ёрдамчи хоналари, санитар-техник ва бошқа ускуналарини далолатнома бўйича ижарага берувчига тегишли ҳолатда топшириш.
Ижарага олувчининг мажбуриятлари
4. Ижарага олувчининг ҳуқуқлари:
а) яшайдиган турар жойга турмуш ўртоғи, фарзандлари, ота-онаси, бошқа қариндошлари, меҳнатга лаёқатсиз ва бошқа шахсларни оила аъзоларининг барча вояга етган аъзоларидан ёзма рухсат олган ҳолда киритиш;
б) оиласининг вояга етган аъзоларининг ўзаро розилиги билан ўзларининг фойдаланишида бўлган турар жойда бошқа фуқароларнинг (вақтинчалик яшовчилар) вақтинчалик яшаши учун рухсат бериш;
в) қонунда белгиланган ҳолларда, оила аъзоларининг розилиги билан яшаётган турар жойни ижарага олиш шартномасини ўзгартиришни талаб қилиш;
г) оила аъзоларининг розилиги билан исталган вақтда ижара шартномасини бекор қилиш;
Ижарага олувчининг ҳуқуқлари
5. Ижарага олувчи билан бирга яшаётган оила аъзолари ижарага олувчи билан тенг ҳолда барча ҳуқуқлардан фойдаланади ва мазкур турар жойни ижарага олиш шартномасидан келиб чиқувчи барча мажбуриятларни зиммаларига олади. Оиланинг вояга етган аъзолари ушбу шартномадан келиб чиқувчи мажбуриятлар бўйича ижарага олувчи билан солидар мулкий жавобгарликка эга бўлади.
6. Ижарага берувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
а) ижарага олувчига турар жойни тегишли ҳолда топшириш;
б) турар жой уйлари ва яшаш хоналарини тизимли равишда текшириб бориш ва улардаги санитар-техник ва бошқа ускуналарга профилактик хизмат кўрсатиш;
в) санитар-техник ва бошқа ускуналарни таъмирлаш;
г) ижарага олувчининг квартирасидаги санитария-техник ва бошқа ускуналардаги нуқсон ва носозликларни ижарага олувчидан келиб тушган буюртма олинган санадан бошлаб уч кун муддатда, авария юз берган тақдирда эса - дарҳол тузатиб бериш;
д) турар-жой уйлари, ундаги санитар-техник ва бошқа ускуналарни қиш мавсумига ўз вақтида тайёрлаш.
Ижарага берувчининг мажбуриятлари
7. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) Ижарага берган бино ва майдонларнинг “Ижарага олувчи” томонидан мақсадга мувофиқ фойдаланилаётганини, уни озода сақланиши, ёнғинга қарши ва санитария қоидаларига амал қилинишини кўздан кечириб бориш, далолатнома ёки бошқа ҳужжатлар тузиш;
б) Ижара ҳақини тегишли муддатларда тўланишини талаб қилиш, “Ижарага олувчи” билан биргаликда ҳисоб китобларни солиштириш далолатномаларини тузиш.
в) Шартнома шартларини ўзаро ёки суд орқали тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш.
г) Ижарага олувчидан ўз мажбуриятлари белгиланган муддатларда ва тартибда бажарилишини талаб қилиш;
Ижарага берувчининг ҳуқуқлари
8. Ижарага берувчи Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексида белгиланган ҳуқуқларга эга бўлиб, қонунда белгиланган ҳолларни инобатга олган ҳолда ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларининг розилигисиз ижара шартномасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эмас.
Агар дастлабки ижарага олувчининг ўрнига аввал тузилган ижара шартномаси бўйича унинг вояга етган оила аъзоси ижарага олувчи деб тан олинган бўлса, ижарага берувчи у билан турар жойни ижарага олиш шартномасини тузади.
9. Ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари бошқа жойга доимий яшаш учун чиқиб кетган тақдирда, ижара шартномаси улар чиқиб кетган кундан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
10. Мазкур шартнома бузилиш хавфи бўлган уйлардан кўчириш ҳолатларидан ташқари, ижарага берувчининг талаби билан фақат қонунда белгиланган асослар бўйича ва фақат суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
11. Ушбу шартнома бўйича томонлар ўртасида вужудга келадиган келишмовчиликлар суд ёки бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан уларнинг ваколат доирасида ҳал этилади.
12. Мазкур шартнома уч нусхада тузилган бўлиб, биттадан нусха ижарага берувчи ва ижарага олувчига берилади, учинчи нусхаси ҳисобга олувчи органда қолади.
13. Мазкур шартномада белгиланган талабларни тарафлар бажармаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик белгиланади.
14. Агарда енгиб бўлмас куч билан боғлиқ вазиятлар (форс-мажор), масалан: сув тошқини, ёнғин, зилзила, эпидемия, ҳарбий можаролар, томонлар тарафидан мазкур шартнома шартларини бажаришига таъсир кўрсатувчи ҳукумат ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган фармойиш, буйруқ ёки бошқа мажбурий қарорлар, ҳукуматнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқалар юзага келиш ҳоллари бевосита ёки билвосита намоён бўлган тақдирда, шартнома шартларини бажариш ушбу ҳолат тугаш муддатигача узайтирилади.
Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон уч кун ичида бошқа томонларни форс-мажор ҳолатининг бошланиш ва тугаш муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим.
Агар форс-мажор ҳолати ижара шартномасининг шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат талаб қилса, томонларнинг ҳар бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ: |
|
Ижарага берувчи: |
Ижарага олувчи: |
Ижарага берувчининг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Ижарага берувчининг манзили Ижарага берувчининг ҳисоб рақами Ижарага берувчининг СТИР рақами Ижарага берувчининг МФО рақами Ижарага берувчининг ХХТУТ рақами Ижарага берувчи раҳбарининг лавозими (Имзо) |
Ижарага олувчининг Ф.И.О.си Ижарага олувчининг манзили Ижарага олувчининг туғилган сана Ижарага олувчининг паспорт серияси ва рақами Ижарага олувчига паспорт берган ИИБ (ҳудуд) Ижарага олувчига паспорт берилган сана Ижарага олувчининг Ф.И.О.си (Имзо) |
Давлат уй-жой фондидаги турар жойни ижарага олиш учун шартнома намунаси ижарага олувчи ва ижарага берувчи томонлар фойдаланиши учун мўлжалланган бўлиб, беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.
Ушбу турдаги шартномага ижарага берилаётган уйнинг умумий майдони, ижара ҳақининг миқдори, ижара муносабатларининг бошланиш ва якунланиш вақти кўрсатилади.
Томонлар шартнома намунасидаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.