Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Кўчмас мулк ижараси шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида талабнома

Ҳужжат тавсифи
Талабнома реквизитлари
  • (туман (шаҳар) номи кўрсатилади)
Талабнома берувчи
Талабнома олувчи
Талабнома мазмуни:

Юклаб олинг

Талабнома олувчи ташкилотнинг номи ва уни ташкилий-ҳуқуқий шаклига

Манзил: Талабнома олувчи ташкилотнинг манзили

 

ТАЛАБНОМА

 

(Кўчмас мулк ижараси шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, асосий қарз ва унга ҳисобланган пеняни ундириш ҳамда кўчмас мулк объектини қайтариш тўғрисида)

 

Талабнома тузилган жой тумани

Талабнома рақами-сон

Талабнома тузилган сана йил

Талабнома берувчи ташкилотнинг номи ва уни ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳамда Талабнома олувчи ташкилотнинг номи ва уни ташкилий-ҳуқуқий шакли ўртасида Талабнома берилишига асос бўлган шартнома тузилган сана йилда кўчмас мулк ижараси шартномаси имзоланган.

Мазкур кўчмас мулк ижараси шартномасининг Шартноманинг ижарага берувчи ижарага олувчига ижара объектини топшириши белгиланган банди-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига ижара объектини шартномада кўрсатилган муддатда топшириши, ижарага олувчи эса ижара объекти тўловларини шартномада кўрсатилган муддатда тўлаш мажбуриятини олган.

Ижарага берувчи Ижара объекти ижарага олувчига топширилган сана йилда ижара объектини ижарага олувчига топширган ва бу ҳақда тегишли тартибда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган.

Аммо, ижарага олувчи томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, ижара тўловлари тўланмасдан келмоқда.

Хусусан, Ижара тўлови тўланмаган йил йилнинг Ижара тўлови тўланмаган ойлар ойлари учун тўланиши лозим бўлган ижара тўловлари тўланмасдан жами Тўланмаган ижара тўловларининг умумий суммаси сўмлик қарздорлик вужудга келган.

Шартноманинг Шартноманинг мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жавобгарлик белгиланган банди-бандига кўра, мажбуриятлар мунтазам равишда бажарилмаганда, ижарага берувчи шартномани муддатидан олдин бекор қилишни ҳамда ижара объектини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.

Асосий қарз суммасининг тўланмаган қисми бўйича Асосий қарзни тўлаш кечиктирилган муддат (кун) кун учун 0,5% фоизи миқдорида жами Жами ҳисобланган пеня миқдори сўм пеня суммасини тўлашингизни;

Юқоридагилардан келиб чиқиб,

 

ТАЛАБ ҚИЛАМИЗ:

 

Тўланмаган ижара тўловларининг умумий суммаси сўм асосий қарз суммаси ҳамда пул маблағларининг ўз вақтида тўланмаган қисми бўйича жами Жами ҳисобланган пеня миқдори сўм пеня суммасини тўлашингизни;

Шунингдек, кўчмас мулк ижараси шартномасини бекор қилишингизни ва ижара объектини қайтаришингизни.

Мазкур сумма тўланмаган ҳамда ижара объекти қайтарилмаган тақдирда иқтисодий судга мурожаат қилишимиз мумкинлиги ҳақида огоҳлантирамиз.

 

Илова:______варақда.

1. Шартнома нусҳаси

2. Кўчмас мулк топширилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси

Талабномага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати

 

 

Талабнома берувчи ташкилотнинг номи ва уни ташкилий-ҳуқуқий шакли

Талабнома берувчи ташкилотнинг манзили

Ташкилотнинг х/р Талабнома берувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами

Ташкилотнинг СТИР рақами Талабнома берувчи ташкилотнинг СТИР рақами

Банк коди МФО Талабнома берувчи ташкилотнинг МФО рақами

Ташкилотнинг ОКЭД рақами Талабнома берувчи ташкилотнинг ОКЭД рақами

Талабнома берувчи ташкилот директорининг Ф.И.О. ______________ (имзо)

Муҳр

Кўчмас мулк ижараси шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида талабнома

Фуқаролик Кодексига кўра, мажбурият шартномадан келиб чиқади. Шартнома тарафлари ўртасида юзага келган муаммоларни ҳал қилиш эса контрагентга талабнома юборишдан бошланади.

Талабнома юбориш низоларни судгача ҳал қилишда самарали усул бўлиб, низоларни қисқа муддатда, вақт ва маблағ (давлат божи ва бошқа суд чиқимлари)ни тежаган ҳолда суд муҳокамасисиз ҳал қилишдан ҳар бир тараф манфаатдор бўлади.

Фойдаланувчилар талабнома намунасидаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, низолари тезкорлик  билан ва осон ҳал бўлишига олиб келади.

 

Уй-жой (квартира)ни ижарага бериш шартномасини тузиш тўғрисида батафсил бу ерда танишинг