Бино-иншоотнинг олди-сотди шартномаси
Ўзбекистон Республикаси Шартнома тузилган нотариал округ номи
Шартнома тузилган вақт
Шартномани тасдиқлаган нотариал идора жойлашган манзилдаги Шартномани тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами нотариал идора нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О
Биз – Сотувчининг яшаш манзилида яшовчи – Сотувчининг Ф.И.О (паспорт Сотувчининг паспорт серияси ва рақами,Сотувчига паспорт берган ИИБ номи томонидан Сотувчига паспорт берилган сана йилда берилган) бундан буён матнда СОТУВЧИ деб юритилувчи бир тарафдан ва Сотиб олувчининг яшаш манзилида яшовчи – Сотиб олувчининг Ф.И.О га (паспорт Сотиб олувчининг паспорт серияси ва рақами,Сотиб олувчига паспорт берган ИИБ номи томонидан Сотиб олувчига паспорт берилган сана йилда берилган) бундан буён матнда СОТИБ ОЛУВЧИ деб юритилувчи иккинчи тарафдан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:
1. Мен – СОТУВЧИ ўзимга тегишли бўлган Сотилаётган бино-иншоотлар жойлашган манзил манзилида жойлашган бино ва иншоотларни сотдим, мен – СОТИБ ОЛУВЧИ ушбу бино ва иншоотларни сотиб олдим.
2. Сотилаётган бино-иншоотлар қуйидагилардан иборат:
умумий майдони Сотилаётган бино-иншоотларнинг умумий майдони кв.м.ни ташкил этиб – Сотилаётган бино-иншоотлардаги литерлар номи -литерлардаги Сотилаётган бино-иншоотлардаги хоналар (маъмурий бино, ёрдамчи хоналар ва бошқалар) тури ва сонихоналардан иборат;
Сотилаётган бино-иншоотларнинг инвентарь баҳоси Сотилаётган бино-иншоотларнинг инвентар баҳоси сўмни ташкил этиб, ушбу ҳолатлар Сотилаётган бино-иншоотларнинг инвентар баҳосини белгилаган туман (шаҳар) кадастр бўлимининг номи Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси) томонидан Сотилаётган бино-иншоотларнинг инвентар баҳоси тўғрисида маълумотнома берилган сана йилда берилган Сотилаётган бино-иншоотларнинг инвентар баҳоси тўғрисида берилган маълумотнома рақами-сонли маълумотнома билан тасдиқланади.
3. Сотилаётган бино-иншоотлар СОТУВЧИга Сотилаётган бино-иншоотлар сотувчига берилганлиги асоси (туман (шаҳар) ҳокими қарори) ҳокимининг Сотилаётган бино-иншоотларга нисбатан сотувчининг мулк ҳуқуқи асоси (туман (шаҳар) ҳокими қарори) йилдаги Сотилаётган бино-иншоотларга нисбатан сотувчининг мулк ҳуқуқи белгиланган қарор рақами-сонли қарорига асосан тегишли бўлиб, Сотилаётган бино-иншоотларга нисбатан сотувчининг мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказган туман (шаҳар) кадастр бўлими номи туманидаги кадастр агентлигида (ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси) Сотилаётган бино-иншоотларга нисбатан сотувчининг мулк ҳуқуқи тегишли туман (шаҳар) кадастр бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган сана йилдаги Сотилаётган бино-иншоотларга нисбатан сотувчининг мулк ҳуқуқи тегишли туман (шаҳар) кадастр бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган китоб рақами-сонли кадастр китобига Сотилаётган бино-иншоотларга нисбатан сотувчининг мулк ҳуқуқи тегишли китобда рўйхатдан ўтказилгандаги регистрация рақами -тартиб рақами билан ёзилиб, Сотилаётган бино-иншоотларга берилган кадастр ҳужжатининг рақами кадастр рақами билан рўйхатга олинган.
4. Юқорида кўрсатилган бино-иншоотлар тарафлар томонидан Сотилаётган бино-иншоотлар тарафларнинг келишувига асосан қиймати сўмга баҳоланиб, шу суммага сотилди ва ушбу пулни мен – СОТУВЧИ мазкур шартнома имзолангунга қадар СОТИБ ОЛУВЧИдан тўлиқ олдим.
5. Мазкур шартнома имзолангунга қадар сотилаётган бино-иншоотлар бошқа шахсга ўтказилмаган, гаровга қўйилмаган, ижарага берилмаган, низода йўқ ва сотилиши тақиқланмаган.
6. Мазкур шартномани расмийлаштириш учун сарфланадиган харажатларни СОТИБ ОЛУВЧИ тўлади.
7. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113–128, 185, 479–482 ва485-моддалари мазмуни биз тарафларга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли.
8. Мен – СОТУВЧИ ушбу шартномада кўрсатилган бино-иншоотнинг қарзлари юзасидан даъво қилувчилар йўқлигини ҳамда телефон алоқаси хизмати учун, коммунал хизматлар учун тўланадиган мажбурий тўловлар (иссиқ ва совуқ сув, табиий газ, электр энергияси), солиқ ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзимиз йўқлигини тасдиқлайман.
9. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 185-моддасига асосан ушбу шартнома белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб СОТИБ ОЛУВЧИда мулк ҳуқуқи вужудга келади.
10. Биз – тарафлар шартнома матнини тўлиқ ўқиб чиқдик, унинг мазмуни ва моҳияти, ҳуқуқий оқибатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113-128-моддалари мазмуни нотариус томонидан тушунтирилди ва бизга тушунарли, шартноманинг мазмуни бизнинг асл хоҳиш-истакларимизга мос келади. Мазкур шартномани тузиб, имзолаганимизда муомала лаёқатига эга бўлганимизни, ўз хатти-ҳаракатларимиз аҳамиятини тўлиқ тушунганлигимизни, ҳеч ким бизни алдамаганлигини, шартномани тузиб, имзолаш ҳақида зўрламаганлигини, тазйиқ ўтказмаганлигини, ушбу битимни тузишга мажбур қилишга олиб келган оғир ҳолатлар йўқлигини билдирамиз.
11. Мазкур шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб имзоланди, улардан бир нусхаси Шартномани тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами нотариал идора нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О да сақланади, қолган нусхалар тарафларга давлат рўйхатидан ўтказиш учун берилди.
ИМЗОЛАР:
Сотувчининг Ф.И.О
Сотиб олувчининг Ф.И.О
Нотариуснинг тасдиқлов ёзуви.
Кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномасига биноан сотувчи ер участкаси, бино, иншоот, квартира ёки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига мулк қилиб топширишни зиммасига олади. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади.
Шартномани ёзма шаклда тузиш тартибига риоя қилмаслик, тарафлар ўртасида тушунмовчиликлар ва низолар келиб чиқишига олиб келади.
Мазкур шартнома намунасида бино иншоотнинг олди-сотди қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи нормалар, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, низоларни ҳал қилиш тартиби баён этилган бўлиб, фойдаланувчидан тарафларга ҳамда мулкка оид маълумотларни саволномага асосан киритиш талаб этилади.