Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Истеъмолчига маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисида шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (вилоят, туман (шаҳар) номи. Масалан, Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани)
  • (рақам билан ёзилади)
Тарафлар тўғрисида маълумот
  • (сана сўз билан ёзилади)
  • (Масалан, "Ҳудудгаз Фарғона" МЧЖ, "Ўзбекистонтумангаз" бўлими)
Етказиб бериладиган маиший газ балонининг сифати ва нархи
  • (литр ёки килограммда)
  • (бор/йўқ)
  • (рақам билан)
  • (масалан, 160 Атм)
Газ таъминоти ташкилоти тўғрисида маълумотлар
  • (Масалан, "Ҳудудгаз Фарғона" МЧЖ, "Ўзбекистонтумангаз" бўлими)
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча номи)
Истеъмолчи тўғрисида маълумот

Юклаб олинг

Истеъмолчига маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисида

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган ҳудуд Шартнома тузилган сана

 

Устав ва Газ таъминоти вакилига ишончнома берилган санада берилган Ишончнома рақами-сон Ишончномага асосан иш кўрувчи «Газ таъминоти ташкилоти филиалининг номигаз» филиали (кейинги ўринларда газ таъминоти ташкилоти деб аталади) номидан унинг раҳбари Газ таъминоти ташкилотининг раҳбари Ф.И.О. бир тарафдан, Истеъмолчининг Ф.И.О. (кейинги ўринларда истеъмолчи деб аталади) иккинчи тарафдан қуйидагилар тўғрисида ушбу Шартномани тузишди:

I. Шартноманинг предмети

1.1. Газ таъминоти ташкилоти ўз балансидаги маиший газ баллонини тўлов ундирмасдан вақтинча фойдаланишга бериш, истеъмолчи эса маиший газ баллонларидан хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда фойдаланишни ўз зиммасига олади.

II. Етказиб бериладиган маиший газ баллонининг сифати ва нархи

2.1. Бериладиган маиший газ баллони ГОСТ 15860-84 «Баллоны стальные сварные для сжиженных углеводородных газов на давление до 1,6 МПа» талабларига мувофиқ бўлиши шарт.

Маиший газ баллонини ишлатиш муддати у синовдан ўтказилгандан кейин маиший газ баллонини текшириш пунктида аниқланади. 

2.2. Бериладиган маиший газ баллони тамғасида қуйидаги маълумотлар бўлиши зарур:

тайёрловчи заводнинг товар белгиси Тайёрловчи заводнинг товар белгиси;

завод рақами Завод рақами;

сиғими Сиғими ;

ташишда ҳимояловчи резина ҳалқа Ташишда ҳимояловчи резина ҳалқанинг мавжудлиги;

ишлаб чиқарилган йил, ой ва кейинги текшириш йили Ишлаб чиқарилган йил, ой ва кейинги текшириш йили ;

ишлаб чиқарувчи корхонанинг сифат тамғаси Ишлаб чиқарувчи корхонанинг сифат тамғаси;

баллоннинг ишчи босими Баллоннинг ишчи босими.

Газ баллонларини таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш тасдиқланган тарифларга мувофиқ истеъмолчи ҳисобидан газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга оширилади.

2.3. Берилаётган маиший газ баллони газ таъминоти ташкилотининг махсус журналида рўйхатдан ўтказилади.

2.4. Берилаётган газ баллонининг қиймати Берилаётган газ баллоннинг қиймати сўмни ташкил этади.

III. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Газ таъминоти ташкилоти:

а) маиший газ баллонидан фойдаланишда истеъмолчидан амалдаги норматив ҳужжатларга риоя қилишни талаб этиш;

б) амалдаги Шартнома ва норматив ҳужжатлар талаблари бузилганда ушбу Шартномани огоҳлантиришсиз бекор қилиш ва вақтинча фойдаланиш учун берилган маиший газ баллонини қайтаришни талаб қилиш;

в) қўшимча маиший газ баллонига эҳтиёж юзага келганда газ баллони истеъмолчининг газ баллони ажратиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш;

г) маиший газ баллонидан алмаштириб фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. 

3.2. Газ таъминоти ташкилоти:

а) махсус журналда истеъмолчининг имзоси билан рўйхатдан ўтказган ҳолда маиший газ баллонидан хавфсиз фойдаланиш бўйича йўл-йўриқ беришга;

б) маиший газ баллонини ташишда техник ва ёнғин хавфсизлигига риоя қилишга мажбурдир.

3.3. Истеъмолчи:

а) газ таъминоти ташкилотидан шартнома мажбуриятларига риоя қилишни талаб этиш; 

б) ГОСТ 15860-84 «Баллоны стальные сварные для сжиженных углеводородных газов на давление до 1,6 МПа» сифат талабларига жавоб бермайдиган маиший газ баллонини қабул қилмаслик ҳуқуқига эгадир.

3.4. Истеъмолчи:

а) амалдаги норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ маиший газ баллонларидан фойдаланишга;

б) газдан фойдаланиш ускунасини ва маиший газ баллонини кўздан кечириш учун газ таъминоти ташкилотининг вакиллари эркин киришини таъминлашга (тегишли гувоҳнома кўрсатилганда);

в) маиший газ баллонининг ташқи томонига ёки бошқа жойларига шикаст етказмасликка, уни йўқотиб қўймасликка ва учинчи шахсларга бермасликка; 

г) маиший газ баллонини газ таъминоти ташкилотига тегишли бўлмаган газ тўлдириш станциялари ва пунктларида тўлдирмасликка;

д) газ таъминоти ташкилоти билан мажбурий тартибга келишган ҳолда маиший газ баллонини ўрнатиш ишларини бажаришга; 

е) маиший газ баллони йўқотилганда унинг қийматини тўлашга; 

ж) алмаштириб бериладиган маиший газ баллонидан фойдаланишга мажбурдир.

IV. Шартноманинг амал қилиш муддати

4.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва бир йил мобайнида амал қилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгач, агар тарафлардан ҳеч бири Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, у келгуси йилга узайтирилган деб ҳисобланади. 

4.2. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилиши ва тарафлар томонидан имзоланиши керак.

V. Тарафларнинг жавобгарлиги

5.1. Шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган тақдирда тарафлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

VI. Форс-мажор

6.1. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) – бу тарафларнинг иродаси ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган табиий ҳодисалар (зилзила, кўчки, довул, қурғоқчилик ва шу кабилар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларидан келиб чиқиб импорт ва экспортга тақиқлар ва шу кабилар) туфайли келиб чиққан, улар муносабати билан тарафлар ушбу шароитларда қабул қилинган мажбуриятларни бажара олмайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва олдиндан кўрилмаган ҳолат. 

6.2. Тарафлар, агар мажбуриятларни зарур тарзда бажариш учун уларга боғлиқ барча чоралар кўрилганлигини исбот қилсалар, айбдор деб ҳисобланмайдилар. 

6.3. Ушбу Шартнома ижросига тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатлари юз берган тақдирда тарафлар алоқа воситалари орқали бир-бирларини хабардор қилишлари керак.

VII. Низоларни ҳал этиш тартиби

7.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар юзага келган тақдирда тарафлар, қоидага кўра, уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар. 

7.2. Тарафлар ўртасидаги тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ҳал қилинмаган ҳар қандай низомлар суд томонидан ҳал этилади.

VIII. Якунловчи қоидалар

8.1. Ушбу Шартнома тарафларнинг ўзаро розилиги бўйича ёки Шартнома қоидалари жиддий равишда бузилган тақдирда – бир томонлама тартибда бекор қилиниши мумкин. 

8.2. Ушбу Шартнома Шартноманинг ҳар бир тарафи учун икки нусхада тузилди, ҳар икки нусха бир хил юридик кучга эгадир.

8.3. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган ҳолатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

 

 

 

IX. Тарафларнинг реквизитлари

 

Газ таъминоти ташкилоти Истеъмолчи

 

Газ таъминоти ташкилотининг номи

Почта манзили:

Газ таъминоти ташкилотининг манзили

ХХТУТ коди:

Газ таъминоти ташкилотининг мулкчилик шакли

Алоқа қилинадиган телефон:

Газ таъминоти ташкилотининг телефон рақамлари

Тўлов учун банкдаги ҳисоб рақами:

Газ таъминоти ташкилотининг ҳисоб рақами

Банк номи:

Газ таъминоти ташкилотининг банк номи

МФО:

Газ таъминоти ташкилотининг банк коди

СТИР:

Газ таъминоти ташкилотининг ИНН рақами

Раҳбар:

Газ таъминоти ташкилоти раҳбарининг Ф.И.О.

Имзо ___________________

Истеъмолчининг Ф.И.О.

Почта манзили:

Истеъмочининг манзили

ХХТУТ коди:

Истеъмолчининг мулкчилик шакли

Алоқа қилинадиган телефон: Истеъмолчининг телефон рақами

Тўлов учун банкдаги ҳисоб рақами: Истеъмолчининг банкдаги ҳисоб рақами

Банкнинг номи:

Истеъмолчининг банк номи

МФО:

Истеъмолчининг банк коди

ИНН:

Истеъмолчи (ИНН) рақами

Имзо_________________________

Истеъмолчига маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисида шартнома

Ижтимоий соҳа объектлари узлуксиз равишда энергия билан таъминланиши ижтимоий соҳа ривожланишига, фуқароларнинг ҳаёт даражаси ошишига хизмат қилади. Қишлоқ жойларида айниқса газ таъминоти алоҳида аҳамиятга эга.        

Ушбу намунавий шартномада газ таъминоти ташкилоти ўз балансидаги маиший газ баллонини тўлов ундирмасдан вақтинча фойдаланишга бериши, истеъмолчи эса маиший газ баллонларидан хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда фойдаланишни ўз зиммасига олиши белгиланган.

Шартномада етказиб бериладиган маиший газ баллонининг сифати ва нархи муҳим аҳамият касб этишини ҳисобга олиниб ушбу параметрлар шартнома намунасига алоҳида бўлим сифатида жойлаштирилган.