Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (туман (шаҳар) кўрсатилади)
Томонлар тўғрисида маълумотлар
  • (вилоят, туман (шаҳар) кўрсатилади. Масалан, Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси, Ўзбекистон туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази.)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам ва сўз билан ёзилади)
Шартнома мазмуни
  • (сўз билан ёзилади)
  • (рақам ва сўз билан ёзилади)
  • (рақам ва сўз билан ёзилади)
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами кўрсатилади)
Шартнома нархи
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
Томонларнинг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари
Томонларнинг жавобгарлиги
Томонлар тўғрисида маълумотлар

Юклаб олинг

Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатиш ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган сана Шартнома тузилган ҳудуд

 

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда – АБКМ) АБКМ ҳудудий маркази номидан, АБКМ Низоми асосида фаолият юритувчи раҳбари АБКМ раҳбарининг Ф.И.О.,(кейинги ўринларда – «Буюртмачи»), бир томондан ва Ижрочи ташкилотнинг номи,аккредитация гувоҳномаси Аккредитация гувоҳномаси рақами-сонли, Аккредитация гувоҳномаси берилган санада берилган, Фаолият асоси, ҳужжатнинг номи ва реквизитлари асосида фаолият юритувчи раҳбари Ижрочи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.,кейинги ўринларда «Ижрочи» деб юритилади, иккинчи томондан, бундан сўнг матнда «Томонлар» деб аталадилар, Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Очиқ танлов ўтказилган санадаги Очиқ танлов натижалари баённомаси-сонли очиқ танловнинг натижаларига кўра, ушбу Давлат контр далолатномаини қуйидагилар тўғрисида туздилар.

I-БЎЛИМ. ШАРТНОМА МАЗМУНИ

1.1. Буюртмачи буюртма беради, Ижрочи эса ўз зиммасига ишсизлар ва банд бўлмаган аҳоли (кейинги ўринларда- фуқаролар)ни касбга ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатиш мажбуриятларини олади.

1.2. Касбий ўқитишга йўлланган фуқаролар сони -Касбий ўқитишга йўлланган фуқаролар сони кишини ташкил этади, шу жумладан касблар (мутахассисликлар) бўйича:

1.2.1.Касблар (мутахассисликлар) бўйича биринчи йўналиш

1.2.2.Касблар (мутахассисликлар) бўйича иккинчи йўналиш

1.2.3.Касблар (мутахассисликлар) бўйича учинчи йўналиш

1.2.4.Касблар (мутахассисликлар) бўйича тўртинчи йўналиш

1.2.5.Касблар (мутахассисликлар) бўйича бешинчи йўналиш

1.3.Хизматларни кўрсатиш муддати:

Бошланиши – Хизматларни кўрсатишнинг бошланиш муддати;

Якунланиши – Хизматларни кўрсатишнинг якунланиш муддати

1.4. Хизматлар кўрсатилиши жойи: Хизматлар кўрсатиш жойи.

II-БЎЛИМ. ШАРТНОМА НАРХИ

2.1. Шартнома нархи Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида белгиланади.

2.2. Шартнома нархи аниқ ва шартнома амал қилиш муддати давомида унинг нархи ўзгартирилишига йўл қўйлмайди, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

2.3. Шартнома нархига ижрочининг барча харажатлари киритилган, шу жумладан, ўқув-методик ва бутловчи материаллар, Ижрочи қонунчиликка мувофиқ амалга ошириши керак бўлган барча солиқ тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар,

2.4. Шартнома нархи ижрочининг битта ўқувчини мутахассисликка ўқитиш бўйича амалга ошириладиган ҳаражатларини ҳисоблашдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

2.5. Шартнома нархи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

ШН = Нс * Nс * Nў

Бу ерда: ШН – Шартнома нархи;

Нс – 1та ўқувчини ўқитиш ҳисобига 1 соат ўқитиш нархи;

Nс – ўқитиш дастурида соатлар миқдори;

Nў – ўқитилганлар сони.

2.6. Ушбу Шартномага мувофиқ:

1ўқитиладиган фуқарога ҳисоблаганда бир соат ўқитишнинг нархи Бир соат ўқитиш нархи сўмни ташкил этади;

ўқитиш дастурининг ҳажми соатларда Ўқитишнинг жами ўқув соатлари ўқув соатидан иборат;

ўқитиладиганлар сони Ўқитиладиганлар сони нафар.

2.7. Хизматларга ҳақ тўлаш Буюртмачи томонидан ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш мақсадлари учун мўлжалланган манбалардан амалга оширилади.

2.8. Хизматларга ҳақ тўлаш пул ўтказиш йўли билан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

аванс тўлови Шартнома тузилгандан 10 кундан кўп бўлмаган муддат ичида Шартноманинг 15% миқдорида;

оралиқ тўловлар – хизматлар амалда кўрсатилганда, кўрсатилган хизматларга оралиқ далолатномаси имзолангандан 10 кундан кўп бўлмаган муддат ичида, аммо Шартноманинг 50 %дан кўп бўлмаган миқдорда;

якуний тўлов – Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилгани тўғрисидаги Далолатнома Томонлар томонидан имзоланганидан сўнг 10 кун ичида қолган сумма миқдорида.

2.9. Мажбуриятларни бажариш далолатномасида қуйидагилар ҳисобга олинади:

касбга ўқитиш дастурида режалаштирилган ўқув соатлари ҳажми;

касбга ўқитиш дастури бўйича ўқитилганларнинг сони;

касбга ўқитишнинг натижаси, яъни ўқитилганларнинг ўқиш тугагандан сўнг 3 ойдан

кўп бўлмаган муддатда ишга жойлашганлари.

2.10. Ўқишни битирганлардан ишга жойлашганлар:

85% дан кам миқдорни ташкил этса – Шартнома нархи Фоиз кўрсатилади%га камайтирилади;

60% дан кам миқдорни ташкил этса – Шартнома нархи Фоиз кўрсатилади%га камайтирилади;

50% дан кам миқдорни ташкил этса – Шартнома нархи Фоиз кўрсатилади%га камайтирилади.

2.11. Буютмачи айби билан Шартномани бажариш имкони бўлмаса, Ижрочи томонидан фақат амалда қилинган харажатлар тўлов билан қопланади.

2.12. Шартноманинг 3.4-бандида кўрсатилган сабаблар билан ўқувчи ўқишдан четлатилса, Ижрочининг хизматларига амалда кўрсатилган хизмат миқдорига тенг ҳажмда тўлов тўланади.

III-БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ

3.1. Буюртмачи ўз зиммасига қуйидагиларни олади:

а) Шартноманинг 1.3.бандида кўрсатилган муддатларни ҳисобга олган ҳолда ўқув гуруҳлари таркибини шакллантириш;

б) Шартнома талабларига мувофиқ равишда кўрсатилган хизматларни қабул қилиб олиш;

в) Шартноманинг 3-бўлимига мувофиқ кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш;

г) Буюртмачининг бошқа мажбуриятлари.

3.2. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) Ижрочи томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини назорат қилиш, шу жумладан, Ижрочининг малакавий комиссияси ишида иштирок этиш йўли билан, шунингдек, ўқитилаётган гуруҳларнинг давоматини жорий текширувларни амалга ошириш орқали;

б) Шартномани бажаришда Ижрочи билан келишилган ҳолда Шартномада кўзда тутилган хизматлар ҳажмини 20 %дан ошмаган миқдорда ўзгартириш, шунга мос равишда Шартнома нархини ҳам ўзгартириш;

в) Шартноманинг 1.14-бандига мувофиқ Шартнома нархини камайтириш;

г) Ижрочига Шартнома бажарилиши юзасидан сўровлар юбориш;

д) Буюртмачининг бошқа ҳуқуқлари.

3.3. Ижрочи ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:

а) ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш бўйича хизматларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга ошириш;

б) таълим олувчилар гуруҳларини қабул қилишни таъминлаш ва касбга ўқитиш ўқув жарайнини самарали ташкил этиш;

в) ўқишни тугатганлар ва малакавий имтиҳонни муваффақиятли тугатганларга белгиланган шаклдаги касб-мутахассислик малакаси берилгани тўғрисидаги Сертификатни тақдим этиш;

г) Ижрочининг айби билан хизматлар кўрсатишда йўл қўйилган камчиликларни ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан бартараф этиш;

д) Шартнома бўйича кўрсатиладиган хизматларга оид зарур ҳужжатларни Буюртмачининг талабига мувофиқ тақдим этиш;

е) Ижрочининг бошқа мажбуриятлари.

3.4. Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) касбга ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатиш мақсадида ўқув дастурига мувофиқ юқори малакали мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;

б) ўқувчилар томонидан касбга ўқитиш жараёнида ташкилий ва ўқув жараёни қоидалари қўпол равишда ёки тизимли бузилгани учун, шу жумладан, узрсиз сабабларга кўра машғулотларга келмаслиги, шунингдек, билим ва кўникмаларни ўзлаштира олмаслиги учун ўқувчилар ўқишдан четлатилади, ва бу ҳақда Буюртмачига уч кун муддат ичида хабар берилади;

в) Ижрочининг бошқа ҳуқуқлари.

IV-БЎЛИМ. КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАРНИ ТОПШИРИШ ВА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

4.1. Ижрочи Шартномада белгиланган муддатда Буюртмачига кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоботни ва Шартнома мажбуриятлари бажарилганлиги тўғрисида далолатнома лойиҳасини тақдим этади.

4.2. Ижрочи томонидан тақдим этилган ҳисобот ва далолатнома лойиҳасини текшириш учун кўрсатилган хизматлар Шартнома шартларига мос келиши бўйича Буюртмачи томонидан экспертиза ўтказилади. Экспертизани ўтказиш учун Буюртмачи Ижрочидан Шартнома шартларига тегишли тасдиқловчи ҳужжат ва материалларни талаб қилишга ҳақлидир.

4.3. Ҳисобот ва далолатнома лойиҳаси тўғрилиги тасдиқланган ҳолда, Буюртмачи 5 иш куни давомида Шартнома мажбуриятлари бажарилгани бўйича далолатномани имзолайди ва уни Ижрочига йўллайди.

4.4. Томонлар Шартнома мажбуриятлари бажарилганлиги тўғрисида далолатномани имзолаганидан бошлаб, Шартнома доирасида белгиланган Хизматлар бажарилган ҳисобланади.

4.5.Кўрсатилган хизматларни топшириш ва қабул қилишнинг бошқа шартлари.

V-БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

5.1. Томонлар Шартнома шартлари бажарилганлиги ёки бажарилмаганлиги учун жавобгарликка тортилади.

5.2. Ижрочи томонидан Шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги ҳолатида Буюртмачи Ижрочига кечиктирилган ҳар бир кун учун Шартнома нархининг Шартнома шартлари бажарилмаганда Буюртмачи тўлайдиган пеня миқдори (фоизи) % миқдорда пеня тўлаш талабини йўллайди.

5.3. Буюртмачи томонидан Шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги ҳолатида Ижрочи Буюртмачига кечиктирилган ҳар бир кун учун Шартнома нархининг Шартнома шартлари бажарилмаганда Ижрочи тўлайдиган пеня миқдори % миқдорда пеня тўлаш талабини йўллайди.

5.4. Томонлар Шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришдан қуйидаги ҳолларда озод этилади – Томонларга боғлиқ бўлмаган, бартараф этиш имконияти бўлмаган кучга эга шароитлар юзага келганда, шу жумладан:

Бартараф этиш имконияти бўлмаган кучга эга ҳоллар.

5.5. Томонлар бир-бирига 3 кундан кўп бўлмаган муддат ичида уларга боғлиқ бўлмаган, бартараф этиш имконияти бўлмаган кучга эга шароитлар амалда ёки юзага келиш эҳтимоли тўғрисида хабар бериши лозим. Томонларнинг бири уларга боғлиқ бўлмаган, бартараф этиш имконияти бўлмаган кучга эга шароитлар юзага келганлиги эътироф этилишига рози бўлмаса, Томонлар келиб чиққан келишмовчиларни кўриб чиқиш учун қўшма комиссия тузадилар.

Томонларнинг бири унга боғлиқ бўлмаган, бартараф этиш имконияти бўлмаган кучга эга шароитлар юзага келганлиги тўғрисида бошқа томонга хабар бермаганлиги ёки ўз вақтида хабар бермаганлиги, уни ушбу шароитни инобатга олиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

VI-БЎЛИМ. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

6.1. Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва Томонлар учун унинг бажарилиши мажбурийдир.

6.2. Шартнома Томонлар келишувига асосан ва суд қарори билан Шартнома Томонларининг бири бир томонлама Шартномани бажаришдан бош тортган ҳолда бекор қилиниши мумкин.

VII-БЎЛИМ. БОШҚА ШАРТЛАР

7.1. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, ҳар бир нусхаси бир хил мазмунга ва бир хил юридик кучга эгадир.

7.2. Шартномада кўзда тутилмаган барча ҳолатларда Томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ иш тутадилар.

7.3. Шартномага барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар ёзма равишда Шартномага қўшимча келишувлар шаклида расмийлаштирилади ва Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

7.4. Шартномани бажаришда келиб чиқадиган низолар ва келишмовчиликларни Томонлар музокаралар йўли билан бартараф этишади, Томонлар келишувга келолмаган ҳолда – улар суд тартибига мувофиқ ҳал этилади.

7.5. Бошқа шартлар.

VIII-БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА РЕКВИЗИТЛАРИ

БУЮРТМАЧИ

Буюртмачи реквизитлари

Шартнома имзоланган сана

М.Ў.

ИЖРОЧИ

Ижрочининг реквизитлари

М.Ў.

Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома

Бозор муносабатлари шароитида ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш иш билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чораларидан бири ҳисобланади.

Ишсизларни касбга ўқитиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги 287-сонли Қарори қабул қилинган.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, шартнома матни сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.