Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш тўғрисида шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома тўғрисида маълумот
  • (туман (шаҳар) кўрсатилади)
Томонлар тўғрисида маълумот
  • (низом, устав, ишончнома, буйруқ ва ҳ.к. кўрсатилади)
Шартнома предмети
  • (Кўрсатиладиган хизматнинг бошланиш санаси кўрсатилади)
  • (кўрсатиладиган хизматнинг якуний санаси кўрсатилади)
  • (рақам ва қавз ичида сўз билан ёзилади)
Томонлар ҳақидаги маълумотлар (реквизитлари)

Юклаб олинг

Аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйичаНАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган ҳудуд Шартнома рақами-сон Шартнома тузилган сана

 

Буюртмачи ташкилотнинг номи номидан Ҳаракат қилинадиган ҳужжатнинг тури (номи) асосида фаолият юритувчи Буюртмачи ташкилот номидан ҳаракатланувчининг Ф.И.О. (кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталади) бир томондан ва Аутсорсер ташкилотнинг номи номидан Ҳаракат қилинадиган ҳужжатнинг тури (номи) асосида фаолият юритувчи Аутсорсер номидан ҳаракат қилувчинининг Ф.И.О. (кейинги ўринларда Аутсорсер деб аталади), иккинчи томондан кейинчалик Томонлар деб аталади, ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.

I. Шартнома предмети

1.1. Аутсорсер Буюртмачининг буюртмаси бўйича мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, Буюртмачи эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олади.

1.2. Аутсорсер мазкур шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб, у тугагунига қадар ҳар куни Буюртмачини Кўрсатиладиган хизмат номи ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда, Буюртмачи билан келишилган буюртмаларни бажариш жадвалига мувофиқ таъминлаш мажбуриятини, кейинги ўринларда Хизматлар деб аталади, ўз зиммасига олади.

1.3. Хизмат кўрсатиш муддати:

Кўрсатиладиган хизматнинг бошланишидан.

Кўрсатиладиган хизматнинг якунигача.

1.4. Томонлар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва Аутсорсер томонидан амалда кўрсатилган Хизматлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактура имзоланиб Буюртмачи Аутсорсернинг мазкур Шартномада кўрсатилган банк ҳисоб-рақамига пул маблағлари ўтказгандан сўнг Хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади.

II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

2.1. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

2.1.1. Ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш;

2.1.2. Ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ички ва ташқи қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

2.1.3. Хизматлар таннархининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;

2.1.4. Кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини талаб қилиш;

2.1.5. Кўрсатилган хизматлар натижасида фойда олиш;

2.1.6. Буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш;

2.1.7. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.

2.2. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:

2.2.1. Ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши, шунингдек, коммунал харажатларини қоплаши;

2.2.2. Аутсорсинг хизматини кўрсатишда техника, ёнғин, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши;

2.2.3. Товар (ишлар, хизматлар)нинг сифатли ишлаб чиқарилишини ва буюртмачига етказилишини таъминлаши;

2.2.4. Махфийлик тартибига қатъий риоя қилиши;

2.2.5. Шартномани бекор қилиш ҳақида буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш, ушбу муддат тугагунига қадар эса буюртмачининг тегишли хизматларини узлуксиз ташкил этишни таъминлаши;

2.2.6. Хизматларни сифатли, мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатда ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиши;

2.2.7. Хизматлар кўрсатиш жараёнида Аутсорсер мазкур шартнома шартларига амал қилмасдан, хизматлар сифатининг ёмонлашувига олиб келган барча камчиликларни Буюртмачининг талаби бўйича бир кун давомида бепул тўғрилаши;

2.2.8. Хизматларнинг сифатсизлиги, хизматларни бажариш учун вақтинча фойдаланишга бериладиган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) хоналари ҳолати, шунингдек, тегишли инвентарларнинг санитария қоидаларига жавоб бермаслиги аниқланганда, Аутсорсер зудлик билан Буюртмачининг аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний талабини бажариши;

2.2.9. Малакали, тажрибали, қўйилган вазифани (хизматни, ишни) амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган, шунингдек, белгиланган тартибда ва муддатда тиббий текширувдан (кўрикдан) ўтган ходимларга (талаб этилган ҳолларда) хизматларни бажариш жараёнига рухсат этиши;

2.2.10. Ходимлар зиммасига Буюртмачининг ҳудудида одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек, ички тартибга риоя қилиш мажбуриятини юклаши;

2.2.11. Хизмат кўрсатиш бўйича ишларни шахсан бажариши, мазкур Шартнома шартларини бажаришни учинчи шахсга топширмаслиги;

2.2.12. Мазкур шартнома шартларини бажариш доирасида Буюртмачи томонидан вақтинча фойдаланишга топширилган ускуналар, жиҳозлар, идишлар, асбоблар, мебеллар, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни соз ҳолда сақлаши, таъмирлаши, шунингдек, биноларни таъмирлаши;

2.2.13. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда, Буюртмачидан биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни қабул қилиб олиши;

2.2.14. Мазкур шартномани бекор қилиш ҳақида Буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши, ушбу муддат тугагунига қадар эса Буюртмачига хизматларни узлуксиз кўрсатилишини таъминлаши;

2.2.15. Мазкур шартномага асосан Хизматларни кўрсатиш ишларига жалб этилган ходимларни ўқитишни (малакасини оширишни) амалга ошириши (талаб этилган ҳолларда);

2.2.16. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.

2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

2.3.1. Товарлар (ишлар, хизматлар) сифатли ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, кўрсатилиши)ни талаб қилиш;

2.3.2. Аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш;

2.3.3. Шартномани бекор қилиш тўғрисида 10 кун олдин Аутсорсерни ёзма равишда огоҳлантириш, бунда кўрсатилган хизматларнинг қийматини белгиланган тартибда тўлаш;

2.3.4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.

2.4. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:

2.4.1. Бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматлар учун амалдаги нархлар бўйича бир ойда камида бир марта Хизматлар ҳақини тўлаши;

2.4.2. Аутсорсерга мазкур Шартнома шартларини бажариш доирасида биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқа моддий воситаларни вақтинча фойдаланишга бериши;

2.4.3. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.

III. Хизматлар нархи ва ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби

3.1. Мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ хизматлар нархи Хизмат ҳақи миқдори сўмни ташкил этади.

3.2. Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича бир ойда камида бир марта амалга оширилади.

3.3. Кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва хизматларнинг амалдаги нархи асосида Буюртмачи кундалик буюртмага мувофиқ Аутсорсер билан биргаликда ҳар ўн кунда, тўланиши лозим бўлган суммаси кўрсатилган, Аутсорсер ва Буюртмачи томонидан имзоланадиган бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси тузилади ва ҳисоб-фактура расмийлаштиради.

3.4. Буюртмачи томонидан амалда кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб, 10 банк куни давомида Шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.

3.5. Мазкур Шартноманинг иловасида кўрсатилган, шартноманинг прогноз суммасини ҳисоблаш учун хизматларнинг нархлари томонлардан бирининг ташаббуси билан қайта кўриб чиқилади.

IV. Томонларнинг мажбуриятлари

4.1. Аутсорсер шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган ҳолларда, Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар ойлик нархининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

4.2. Пеня (жарима) тўлаш Томонларнинг зиммасидаги мажбуриятларини бажаришдан ёки бузилишларни бартараф қилишдан озод этмайди.

4.3. Мазкур Шартнома шартларининг бажарилмаслиги ёки тегишли даражада бажарилмаслиги учун Томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси талабларида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган жавобгар бўладилар.

4.4. Буюртмачига ҳар чоракда бир маротаба кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, ижарага берилган бино ва иншоотларнинг ҳолатини мониторинг ўтказишга (аутсорсернинг молиявий фаолиятига аралашмаган ҳолда) шароитлар яратиш.

4.5. Томонларнинг Мазкур Шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.

V. Мунозарали вазиятларни ҳал этиш тартиби

5.1. Мазкур Шартномани бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкон қадар Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этилади.

5.2. Низолар ва келишмовчиликларни Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этиб бўлмайдиган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган келишмовчиликларни суддан олдин бартараф қилиш тартиб-таомили амалга оширилгандан сўнг улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун берилади.

VI. Форс-мажор ҳолатлар

6.1. Томонлар мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолатлар енгиб бўлмас куч, яъни табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар ва алоҳида давр оқибати ҳисобланса ва давлатнинг тегишли органлари томонидан тасдиқланса, жавобгарликдан озод қилинади. Бунда мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга сурилади.

VII. Якунловчи қоидалар

7.1. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар фақат улар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Мазкур Шартноманинг барча иловалари унинг ажралмас қисмини ташкил этади.

7.2. Томонларнинг ҳеч бири мазкур Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа Томоннинг ёзма шаклдаги розилигисиз бирор бир учинчи томонга бериб юбориши мумкин эмас.

7.3. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга. Томонларнинг ҳар бирида мазкур Шартноманинг бир нусхаси бўлади.

VIII. Шартноманинг амал қилиш муддати

8.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан кучга киради ва бир календарь йили давомида ёки муддатидан олдин бекор қилингунига қадар амал қилади.

 

IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари

 

«Аутсорсер» «Буюртмачи»

Аутсорсернинг манзили ва банк реквизитлари Буюртмачининг манзили ва банк реквизитлари

Аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш тўғрисида шартнома

Аутсорсинг инглизча “outsourcing” сўзидан олинган бўлиб, бунда ташқи манба (ресурс) дан фойдаланиш тушунилади. Аутсорсингда шартнома асосида бирон бир ташкилот томонидан ишлаб чиқариш, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари ёки функциялари талаб қилинадиган соҳада фаолият кўрсатадиган бошқа ташкилотга (компанияга) топширилади.

Ушбу шакл Аутсорсер Буюртмачининг буюртмаси бўйича мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, Буюртмачи эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олганлиги тўғрисида икки томонлама келишув учун мўлжалланган. Фойдаланувчи томонидан кўрсатиладиган хизмат номи, кўрсатиладиган хизматни бошланиши ва кўрсатиладиган хизматнинг якуни саналарини ҳамда хизмат ҳақи миқдорларини кўрсатиб ўтилган жойларга киритиб ўтиш шартноманинг мустаҳкамлигини таъминлайди. Шунингдек, шартнома тузишда шартнома тузилган ҳудуд, шартнома тузилган сана ва томонларнинг манзилларини тўғри талаб этилади.