Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Кафиллик шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (вилоят, туман (шаҳар)кўрсатилади)
Томонлар тўғрисида маълумотлар
Шартнома мазмуни
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
Таъминотчининг манзили ва банк реквизитлари
  • (рақам билан ёзилади)
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами)
Истеъмолчининг манзили ва банк реквизитлари
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами)
Кафил тўғрисида маълумотлар

Юклаб олинг

КАФИЛЛИК ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами

Шартнома тузилган ҳудуд

 

 

Бизлар, ўз Низомига асосан фаолият кўрсатувчи Кафил ташкилотнинг номи келгусида “Кафил” деб юритилувчи Кафил ташкилотнинг номидан ҳаракат қилувчининг Ф.И.О. номидан бир томондан ва ўз Низомига асосан фаолият кўрсатувчи «Таъминотчи ташкилотнинг номи», кейинчалик “Таъминотчи” деб юритилувчи номидан Таъминотчи ташкилотнинг номидан ҳаракат қилувчининг Ф.И.О. иккинчи томондан, учинчи томондан ўз Низомига асосан фаолият юритувчи Истеъмолчи ташкилотнинг номи,матнда “Истеъмолчи” деб юритилувчи номидан Истеъмолчи ташкилотнинг номидан ҳаракат қилувчининг Ф.И.О.лар ушбу шартномани куйидаги мазмунда тузамиз:

1. Шартнома мазмуни.

1.1. Ушбу шартнома “Таъминотчи” билан “Истеъмолчи” ўрталарида тузилган Тузилаётган шартнома номи ҳақидаги Шартнома тузилган сана йил куни тузилган №Шартнома тузилган рақам сонли шартнома юзасидан тарафлар мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш чораси сифатида тузилди.

1.2. “Кафил” ушбу шартнома бўйича, “Истеъмолчи” билан “Таъминотчи” ўрталарида тузилган ва ушбу шартномани 1.1.-бандида кўрсатилган «Тузилаётган шартнома номи»шартнома бўйича шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарилиши юзасидан “Таъминотчи” олдидаги ўз мажбуриятларини ушбу шартномани 1.3.-бандида белгиланган қисми бўйича ушбу шартномада белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.

1.3. Шартнома бўйича “Кафил” томонидан “Истеъмолчи” мажбуриятларини бажариш (кафиллик) қисми яъни, фойдаланилган ва фойдаланадиган Фойдаланилган ва фойдаланидиган объект номи учун тўлов миқдори Тўлов миқдори сўмни ташкил этади.

1.4. “Кафил” “Истеъмолчи” мажбуриятлари юзасидан “Таъминотчи” олдида жавобгар бўлган (“Истеъмолчи” мажбуриятларини бажарган) қисмини кейинчалик “Истеъмолчи”дан талаб қилишга ҳақли.

2. Кафилнинг мажбуриятлари

2.1. “Таъминотчи” олдида “Истеъмолчи”нинг ушбу шартноманинг 1.1.-бандида кўрсатилган «Электр энергияси таъминоти тўғрисида»ги оммавий шартномада белгиланган мажбуриятларни бажарилишига ўз зиммасига олган қисми юзасидан “Истеъмолчи” билан тенг равишда жавобгардир.

2.2. “Кафил” ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармаган тақдирда “Таъминотчи” ва “Истеъмолчи” ўрталарида тузилган оммавий шартномада белгиланган тартибда “Неустойка” қўлланади.

2.3. “Кафил”нинг реквизити, мулкчилик шакли ўзгарган тақдирда ёки бошқа қайта ташкил этиш ишлари тўғрисида “Таъминотчи”га олдиндан ёзма равишда хабар бериши шарт.

3. Муддатлар

3.1. “Таъминотчи” “Кафил”га ушбу шартноманинг 1.2.-1.3.- бандларида кўрсатилган шартларнинг бажарилиш муддати келгандан сўнг, бир йиллик муддат ичида тўлов учун ёзма талаб юбормаса, ушбу кафиллик шартномаси бекор бўлади.

4. Низоларнинг хал этилиши

4.1. Ҳар қандай келиб чиқадиган низоларни томонлар уч томонлама музокара йўли билан ҳал этадилар, бундай келишишга эришиш мумкин бўлмай қолган тақдирда низолар бегиланган тартибда мавжуд қонунчилик асосида ҳакамлик суди орқали ҳал этилади.

4.2. Шартнома тарафлар имзолаган кундан эътиборан қонуний кучга киради ва томонларнинг мажбуриятлари тўла бажарилгунга қадар амалда бўлади.

 

5. Алохида шартлар.

5.1. “Таъминотчи” ушбу шартнома бўйича “Кафил” ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда унинг ҳисоб рақамидан акцептсиз тартибда тўловни талаб қилишга ҳақли.

5.2. “Истеъмолчи” “Кафил” олдида у бажарган мажбуриятлар юзасидан кейинчалик жавобгар бўлиб қолади.

 

6. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари

 

“Таъминотчи” “Истеъмолчи”

 

“Таъминотчи”

 

Таъминотчининг номи

Х/р: Таъминотчининг ҳисоб рақами

Банк: Банк номи,МФО Банк рақами

ОКОНХ: ХХТУТ рақами

Манзил: Таъминотчининг манзили

 

 

Раҳбар: имзо _______________

“Истеъмолчи”

 

Истеъмолчининг номи

Х/р: Истеъмолчининг ҳисоб рақами

Банк: Банк номи,МФО Банк рақами

ОКОНХ: ХХТУТ рақами

Манзил: Истеъмолчининг манзили

 

 

Имзо___________

 

 

 

Кафиллик шартномаси

Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.

Кафиллик мажбуриятини олаётган томон ўзаро шартнома имзолаётган томонларнинг бир-бирига ишончини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Иқтисодий шартномалар кафиллик шартомаси билан мустаҳкамланиши ўзаро ҳамкорликнинг кучайишига ва инвестициялар оқими ошишига хизмат қилади.

Қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда тузилган кафиллик шартномаси намунаси тақдим қилинмоқда.