Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш
майдонларини узоқ муддатли ижарага олишнинг
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган сана Шартнома тузилган ҳудуд
«Кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси» ДМ (кейинги ўринларда Ижарага берувчи деб аталади) Устав асосида иш юритувчи Ижарага берувчи корхона раҳбарининг Ф.И.О. директор номидан бир томондан ва иккинчи томондан, Ижарага олувчи ташкилотнинг (ҳўжалик субъекти) номи (кейинги ўринларда Ижарага олувчи деб аталади) Ижарага олувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. директор номидан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида тузди:
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. «Ижарага берувчи» «Ижарага олувчи»га кичик саноат зоналари ҳудудида (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) жойлашган Ижара объекти жойлашган манзил манзилдаги умумий майдони Ижара объектининг умумий майдони кв. метр бўлган бинони, иншоотни (унинг қисмини) (кейинги ўринларда Объект деб аталади Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар хокими томонидан тасдиқланган (оширувчи коэффициентларни қўлламасдан) энг кам ставкаси бўйича ижарага беради, «Ижарага олувчи» эса ўз навбатида, «Объект»ни қабул қилиб олади ва «Ижарага берувчи»га мазкур ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақини тўлайди.
1.2. «Ижарага олувчи»га ушбу Шартномага мувофиқ ижара тўлови белгиланади. Ижара тўлови Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар хокимининг ҳар йилги ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисидаги қарорлари асосида ўзгаради ва календарь йилнинг охирида томонлар ўртасида йилнинг бошида қайта расмийлаштирилади.
1.3. «Ижарага олувчи» мазкур Шартномага асосан «Объект»дан фойдалангани учун 1-иловага мувофиқ ҳар ойнинг 10 кунига қадар 100 фоиз миқдорида «Ижарага берувчи»га ижара тўловини олдиндан тўлайди.
II. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
2.1. Мазкур Шартнома ва унга илова барча оғзаки ва ёзма келишувларни, битимларни ва томонлар ўртасидаги қарорларни ва бошқа ҳужжатларни бекор қиладиган тўлиқ келишувни англатади. Шартномага илова унинг ажралмас қисми ҳисобланади ва бир хил юридик кучга эгадир.
2.2. Ижара шартномасининг барча қоида ва шартлари мажбурий тусга эга бўлиб, томонларга ва уларнинг ворисларига ёки томонлар ўртасидаги битимга мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари берилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
2.3. «Ижарага берувчи» ва «Ижарага олувчи» бошқаларнинг ёзма розилигисиз ушбу Шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.
2.3.1. Ижара шартномасининг шартларини бузган ҳолда, ҳуқуқ ва мажбуриятлар бошқа шахсларга ўтказилишига йўл қўйилмайди, акс ҳолда мазкур ҳаракатлар ҳақиқий эмас деб топилади. Хусусан, «Ижарага олувчи» томонидан бинони ижарага (субижарага) беришга йўл қўйилмайди. «Ижарага олувчи»нинг шартнома қоидаларига зид бўлган хатти-ҳаракатларни амалга оширганлиги, «Ижарага берувчи» томонидан шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш учун асос бўлади.
2.3.2. Ижара шартномаси бўйича барча ҳуқуқларни ёки уларнинг бир қисмининг келишмасдан ва режалаштирилмасдан бошқа шахсга ўтказилиши, ҳуқуқларини бошқа шахсга бераётган томонни мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлардан озод қилмайди, башарти мажбуриятлардан бу тарзда озод этиш иштирокчилар томонидан ёзма равишда тақдим қилинмаган бўлса.
2.4. Ижара шартномаси давлат тилида уч нусхада тузилади, ҳар бир нусха бир хил юридик кучга эга бўлиб, «Ижарага берувчи», «Ижарага олувчи», шунингдек, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДКда сақланади.
2.5. Ижара шартномасини «Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДКда давлат рўйхатидан ўтказиш учун барча харажатлар «Ижарага олувчи» томонидан амалга оширилади.
2.6. Ижара шартномаси бўйича томонлар ўртасида юзага келадиган низолар, келишмовчиликлар ёки эътирозлар ёхуд ижара шартномасини бекор қилиш, унинг амал қилишини тўхтатиш ва уни ҳақиқий эмас деб топиш томонларнинг келишиш имконияти бўлмаса, қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилади.
Томонлар суд органларига мурожаат қилишдан олдин, юзага келиш эҳтимоли бўлган келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал этиш учун мумкин бўлган барча чораларни қўллаш мажбуриятини олади.
2.7. Томонлар мазкур ижара шартномаси бўйича юзага келиши мумкин бўлган низоларга нисбатан қўлланиладиган ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган ҳуқуқни тан олади.
2.8. Ушбу шартнома амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган давлат органларида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб кучга киради ва томонлар давр мобайнида барча мажбуриятларини бажармагунича амал қилади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
2.9. Ушбу шартномага киритиладиган кейинги барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилиб, томонлар имзолаган тақдирда ҳақиқий деб ҳисобланади, шунингдек, ушбу Шартноманинг 2.8-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказилиши шарт.
2.10. Ушбу шартноманинг амал қилиш муддати томонлар келишуви асосида тартибга солинади ва белгиланган тартибда (барча солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш бўйича битимни ижроси таъминлаш шарти билан) 5 йил муддатига узоқ муддатли ижарага берилади.
III. «ОБЪЕКТ»НИ ИЖАРАГА БЕРИШ ВА ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ТАРТИБИ
3.1. «Объект» «Ижарага олувчи»га ушбу Шартномага 2-иловага мувофиқ баённомага асосан «Ижарага берувчи» иштирокида шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган вақтидан бошлаб 3 кун ичида топширилади.
3.2. Ижара шартномасининг муддати тугагандан сўнг «Ижарага олувчи» 3 кун муддат мобайнида «Объект»ни топшириш-қабул қилиш далолатномасини тузиш орқали «Ижарага берувчи»га топширади.
3.3. Томонлар ўртасида «Объект»ни қабул қилиш ва қайтариш тўғрисидаги далолатномаси имзоланиб, тасдиқланган пайтдан бошлаб, «Объект» топширилган ва қайтарилган ҳисобланади.
IV. ТОМОНЛАРНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. «Ижарага берувчи» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ижара тўловининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
«Ижарага олувчи» томонидан ижарага олинган мулкдан фойдаланиш шартларига, учинчи шахсларнинг ҳуқуқларига (сервитут, гаров ва бошқалар) риоя этилишини назорат қилиш;
«Ижарага олувчи» «Объект»ни субижарага бермаганлигини назорат қилиш.
4.2. «Ижарага берувчи» қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
«Ижарага олувчи» томонидан ушбу шартномада белгиланган миқдорларда ва муддатларда ижара тўловлари тўланишини назорат қилади;
ушбу ижара шартномасининг шартларига мувофиқ «Ижарага берувчи» томонидан «Объект»нинг «Ижарага олувчи»га топширилишини, ижара муддати тугагандан сўнг «Ижарага олувчи» томонидан «Объект» «Ижарага берувчи»га қайтарилишини ташкил этади.
4.3. «Ижарага олувчи» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ижарага олинган «Объект»да ўз ҳисобидан капитал ва/ёки жорий таъмирлаш, «Ижарага берувчи» билан келишган ҳолда белгиланган тартибда реконструкция қилиш ва янги қурилишни амалга ошириш;
шартномага мувофиқ хизмат кўрсатиш бўйича ўз мажбуриятларини зарур даражада бажарганида, ижара шартномасини янги муддатга тузишда устувор ҳуқуққа эга бўлиш.
4.4. «Ижарага олувчи» қуйидаги мажбуриятларга эга:
ижарага олинган «Объект»ни гаровга топширмаслик ва учинчи шахслар томонидан ундан бошқа мақсадларда фойдаланишига йўл қўймаслик;
ижарага олинган «Объект»ни субижара шартларида топширмаслик;
ушбу ижара тўғрисида шартномада кўрсатилган муддатларда ва миқдорларда ижара тўловини амалга ошириш;
ушбу Шартноманинг 4.1-банди ижросини таъминлаш мақсадида «Ижарага берувчи»нинг масъул шахсларининг ижарага олинган ҳудудга ҳеч қандай тўсиқларсиз киришини таъминлаш;
банк реквизитлари ва почта манзили, боғланиш учун рақамлар (шу жумладан, масъул шахсларнинг уяли телефон рақамлари) ўзгарганда, бу ҳақда 10 кун мобайнида «Ижарага берувчи»га хабар бериш;
«Ижарага берувчи» билан эксплуатация хизматлари кўрсатиш бўйича алоҳида шартнома тузиш;
шартномада кўрсатилган муддатларда ва миқдорда эксплуатация хизматлари учун тўлов қилиш;
«Ижарага берувчи» билан келишилган ҳолда электр энергияси, сув ва газдан фойдаланишда ҳисоблагичларни ўрнатиш;
ўзининг айби билан «Объект»да коммунал тизимининг бузилишига йўл қўйилса, ўз ҳисобидан таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш;
ижарага олинган ҳудудда ноқонуний қурилишни амалга оширмаслик, кўчмас мулкларни (контейнер, гараж ва бошқаларни) жойлаштирмаслик, шунингдек, КСЗда умумий ётоқхона ташкил этмаслик;
ижарага олинган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш учун рухсат олиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни реконструкция қилиш;
шартнома муддати тугаганидан сўнг 2 ҳафта мобайнида «Ижарага берувчи»га «Объект»дан фойдаланиш давомида етказилган зарарни қайтариб бериш далолатномаси бўйича баҳолаш ташкилотининг хулосасига кўра қоплаб бериш;
ушбу шартнома бекор қилинган тақдирда, 3 кун мобайнида «Объект»ни «Ижарага берувчи»га далолатнома асосида қайтариб бериш.
4.5. «Ижарага берувчи» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
«Ижарага олувчи»нинг хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, мулкининг жисмоний ҳолатини кузатиб бориш;
«Ижарага олувчи»дан ижара тўловини ижара шартномасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширишни талаб қилиш;
«Ижарага олувчи»да эксплуатация хизматлари учун ҳар йили расмийлаштириладиган шартнома бўйича ўз вақтида тўловни амалга оширишини талаб қилиш;
«Ижарага олувчи» томонидан «Объект»га зарар етказилган ҳолларда, «Ижарага олувчи»дан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш ташкилотининг хулосасига кўра зарар суммасини қоплашни талаб қилиш.
4.6. «Ижарага берувчи» қуйидаги мажбуриятларга эга:
«Объект»ни топшириш ва қабул қилиш далоалтномасини имзолаши ва тасдиқлаш;
«Ижарага олувчи»нинг эксплуатация хизматларини кўрсатиш шартномасига мувофиқ тўловларни кўрсатилган муддатларда ва миқдорда амалга оширилишини назорат қилиш;
«Ижарага олувчи»нинг «Объект»ни субижарага бермаслигини назорат қилиш, агар бундай ҳолатлар аниқланса, бу ҳақда «Ижарага берувчи»ни хабардор қилиш;
ички қоидаларга асосан «Ижарага олувчи»нинг «Объект»га тўсиқларсиз кириши ва чиқишини таъминлаш учун шароит яратиш;
«Ижарага олувчи» билан эксплуатация хизматлари кўрсатиш бўйича алоҳида шартнома тузиш;
«Ижарага олувчи»нинг айбисиз коммунал тизимда бузилиш содир бўлса, ўз ҳисобидан дарҳол таъмирлаш ишларини ўтказиш;
«Ижарага олувчи» томонидан ижарага олинган ҳудудда ноқонуний қурилиш амалга оширилмаслиги, кўчмас мулкни жойлаштирмаслик, шунингдек, КСЗда умумий ётоқхоналар ташкил этилмаслигини назорат қилиш.
V. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
5.1. Шартнома мажбуриятларини бажаришдан бир томонлама бўйин товлаш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
5.2. «Ижарага берувчи» 5.3-бандда кўрсатилган тартибга мувофиқ ушбу шартномани қуйидаги ҳолатларда бир томонлама бекор қилишга ҳақли:
агар «Ижарага олувчи» ушбу Шартномага 1-иловада кўрсатилган ижара тўлови муддатини икки ой мобайнида кечиктирса ёки тўлов интизомини доимий равишда бузиб келса;
агар «Ижарага олувчи» эксплуатация харажатларини эксплуатация хизматини кўрсатиш шартномасига мувофиқ кўрсатилган муддатларда ва миқдорида тўламаса;
агар «Ижарага олувчи» ижарага олган мулкини субижарага топширган бўлса.
5.3. Агар «Ижарага олувчи» ушбу Шартноманинг 5.2-бандида кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаса, 10 кун мобайнида «Ижарага берувчи» «Ижарага олувчи»га мажбуриятларини бажариши ёки бартараф этиши ҳақида хат юборади.
5.3.1. Агар «Ижарага олувчи» ушбу Шартноманинг 5.2-бандда кўрсатилган мажбуриятларини бажариш ҳақидаги хатга 10 кун мобайнида жавоб бермаса ёки ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмаса, «Ижарага берувчи» Маъмурий кенгаш билан келишиб, Шартномани бир томонлама бекор қилиши мумкин.
5.4. Томонлар ўртасидаги ижара шартномаси бекор қилинса, «Ижарага олувчи» томонидан «Объект»га киритилган инвестиция (ажратилган мулклардан ташқари) қайтарилмайди ва улар учун бадал тўланмайди.
5.5. Шартномани бекор қилиш давомида, агар «Объект»нинг ҳолати «Ижарага олувчи» инвестиция мажбуриятларини бажармагани ёки уларни тегишли даражада бажармагани оқибатида ёмонлашса, келтирилган зарар айбдор томонидан қопланади.
5.6. Ушбу шартнома икки томоннинг келишувга кўра ёзма шаклда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин, бунда шартномани бекор қилаётган томон 30 кун мобайнида иккинчи томонни хабардор қилади, шунингдек, иккинчи томон билан келишувга эришиши мумкин.
5.7. Шунингдек, ушбу шартнома Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа асосларга мувофиқ бекор қилинади.
VI. ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БУЗГАНЛИГИ УЧУН
ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. «Объект» далолатномага асосан топширилмаса ёки ўз вақтида топширилмаса, «Ижарага берувчи» «Ижарага олувчи»га ҳар бир ўтказилган кун учун ижаранинг ойлик тўловнинг 0,4 фоизини тўлайди, аммо пеня умумий миқдори 1-иловада назарда тутилган ойлик ижара тўлови қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
6.2. Агар «Ижарага олувчи» ушбу Шартноманинг 1.3-бандда кўрсатилган муддатда ижара тўловини амалга оширмаса, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун «Ижарага олувчи» «Ижарага берувчи»га тўлови кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи миқдорда пеня тўлайди, аммо бу муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Бунда агар «Ижарага олувчи» томонидан 1.3-бандида назарда тутилган муддат тугаганидан сўнг икки ой давомида ижара тўлови ва пеня тўланмаса, «Ижарага берувчи» мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли.
6.3. Ушбу Шартномада кўрсатилмаган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси, «Хўжалик субъектлари фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
VII. ФОРС-МАЖОР
7.1. Агар томонларнинг бири бартараф этиб бўлмайдиган кучлар (тошқин, ёнғин, зилзила, сел, дўл ва бошқалар) оқибатида шартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажармагани ёки тегишли даражада бажармаганини исботласа, жавобгар бўлмайди.
7.2. Ҳар иккала томон ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қиладиган форс-мажор ҳолатларнинг бошланиши ва тугаши ҳақида бир-бирини дарҳол хабардор қилиши шарт.
7.3. Агар форс-мажор ҳолатлари оқибатида ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш уч ойдан ортиқ муддатга чўзилса, томонларнинг ҳар бири шартнома қисмини бажаришдан бош тортишга ҳақли.
VIII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
8.1. Томонлар ўртасида ушбу Шартнома бўйича юзага келадиган низолар томонларнинг келишувига биноан ҳал этилади. Агар бундай келишувга эришилмаса, улар суд тартибида ҳал қилинади.
IX. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ:
«ИЖАРАГА БЕРУВЧИ» Кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси Тел.:Ташкилотнинг телефон рақами Манзил: Ташкилотнинг манзили Ҳ/Р: Ташкилотнинг ҳисоб рақами МФО: Ташкилот банкнинг рақами (коди) СТИР: Ташкилотнинг (СТИР) рақами Директор: Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. (имзо, муҳр) ______________________ |
«ИЖАРАГА ОЛУВЧИ» Ташкилотнинг номи Тел.: Ташкилотнинг телефон рақами Манзил: Ташкилотнинг манзили Ҳ/Р: Ташкилотнинг ҳисоб рақами Банк:Ташкилот банкининг номи МФO: Ташкилот банкнинг рақами СТИР: Ташкилотнинг (СТИР) рақами Бошлиқ ____________________(имзо) |
Мамлакатимизда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги ҳам мамлакатимизда инвестицион муҳитни яхшилаш учун олиб борилаётган кенг кўламли ишлар бунинг исботидир.
Инвестиция лойиҳасини амалга ошираётган тадбиркорнинг фаолияти кўпинча муҳим шартномалар тузиш билан боғлиқ. Шу сабабли мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, унда кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олишга оид қонунчилик нормалари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Намунадаги сўровномалар сифатли тўлдирилиши, келгусида тушунмовчиликлар ва низолар келиб чиқишининг олдини олади.