Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Контрактация шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (сўз билан ёзилади)
  • (туман (шаҳар) кўрсатилади)
Томонлар тўғрисида маълумотлар
  • (устав, низом в.ҳ. кўрсатилади)
  • (устав, низом в.ҳ. кўрсатилади)
Тарафларнинг мажбуриятлари
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (килограмм билан ёзилади)
  • (килограмм билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (вилоят, туман (шаҳар) кўрсатилади)
Етиштирувчининг реквизитлари
Тайёрловчининг реквизитлари

Юклаб олинг

КОНТРАКТАЦИЯ ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган сана Шартнома тузилган ҳудуд

Кейинги ўринларда “Етиштирувчи” деб Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи субъектнинг номи Етиштирувчи корхонаннинг фаолиятини белгиловчи ҳужжат тури асосида ҳаракат қилувчи Ходимнинг лавозими ва Ф.И.О. орқали бир томондан, кейинги ўринларда “Тайёрловчи” деб аталадиган Тайёрловчи корхонанинг номи, Тайёрловчи корхонанинг фаолиятини белгиловчи ҳужжат тури асосида ҳаракат қилувчи Ходимнинг лавозими ва Ф.И.О. иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар:

1. Шартнома предмети

1.1. Мазкур шартномасга мувофиқ Етиштирувчи шартноманинг Шартноманинг тегишли банди кўрсатилади-бандида кўрсатилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – Тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, Тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.

1.2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

т/р

Маҳсулот тури

Ўлчов

бир

лиги

Нави

ГОСТ,

ОСТ,

ТШ

Топшириш

муддати

1кг.

учун

баҳо

Жами қиймати (сўм)

1.

2.

2. Тарафларнинг мажбуриятлари

2.1. Етиштирувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

амалдаги стандартлар, техник шартлар талабларига жавоб берадиган маҳсулотни сотиш;

маҳсулот топширилишидан камида Маҳсулот тайёрлиги тўғрисида хабар бериш муддати кун олдин унинг тайёрлиги тўғрисида Тайёрловчини хабардор қилиш, ушбу шартнома билан белгиланган муддатларда маҳсулотни топшириш муддатларига амал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, топшириш муддати бошланишидан камида Буюртма бериш муддати кун олдин бу ҳақда Тайёрловчини хабардор қилиш;

келишилган нархлар бўйича Қабул қилиш вақтидан кечиктирмасдан ўғитларга, кимёвий моддаларга, қишлоқ хўжалик инвентарларига, емишларга, идишларга ва ҳоказоларга бўлган талабини аниқлаш ва буюртма бериш.

2.2. Тайёрловчининг мажбуриятлари:

қонун ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда ва муддатларда авансни, давлат буюртмасига эга бўлмаган бошқа турдаги маҳсулотлар бўйича эса тарафлар келишган миқдорда ва муддатларда тўлаш;

йиғиб олинган маҳсулотларни жойлаштириш учун Етиштирувчини қуйидаги миқдорда ва ассортиментдаги идишлар билан таъминлаш:

яшиклар Яшиклар сони дона, қоплар Қоплар сони дона;

йиғиб олинган маҳсулотларни қабул пунктига олиб чиқиш учун автотранспорт бериш, йиғиб олинган маҳсулот Етиштирувчининг транспорти билан олиб чиқилганда маҳсулотни юклаш ва ташиш харажатларини тўлаш;

ушбу шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатда Етиштирувчидан маҳсулотнинг биринчи навбатда қабул қилинишини таъминлаш. Маҳсулотни сифати ва миқдори бўйича қабул қилишни Маҳсулотни сифати ва миқдори бўйича қабул қилиш тартибида амалга ошириш;

Етиштирувчининг қуйидаги техника воситалари ва материалларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олиш ва сотиб олишида ёрдам бериш:

-ўғитлар Ўғитлар миқдори

-кимёвий дорилар Кимёвий дорилар миқдори

-идишлар Идишлар сони

-қишлоқ хўжалик инвентарлари Қишлоқ хўжалик инвентарлари сони;

ушбу шартнома билан келишилган баҳода маҳсулот ҳақини тўлаш.

3. Шартнома суммаси. ҳисоб-китоб қилиш тартиби

3.1. Ушбу шартнома Шартноманинг умумий суммаси ташкил этади.

3.2. Тайёрловчи топширилаётган маҳсулот ҳақини маҳсулот Тайёрловчининг қабул пунктида миқдори ва сифати бўйича қабул қилинган пайтдан бошлаб Тўлов муддати муддати кун ичида тўлайди. Топширилаётган маҳсулотларнинг ҳақини тўлаш учун ушбу шартномада назарда тутилган тарзда товар миқдорини аниқлаш, навини аниқлаш, баҳони келишиш, сифатсиз маҳсулотни ажратиш далолатномалари асос бўлиб хизмат қилади.

3.3. Муддатидан олдин, шунингдек шартномада белгиланганидан ортиқ миқдорда топширилаётган маҳсулотлар мазкур шартнома шартлари асосида қабул қилинади.

4. Тарафларнинг мулкий жавобгарлиги

4.1. Барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шартномада белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган Етиштирувчи Тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг Маҳсулот ўз вақтида берилмаганда Етиштирувчи томонидан тўланадиган жарима миқдори фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан ҳисоблаб чиқилади. Бундан ташқари, зарарнинг маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган, жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.

4.2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини шартномада белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилиб олиш рад этилган ҳар бир ҳол учун Тайёрловчи Етиштирувчига белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб, қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг Маҳсулот қабул қилишдан бош тортганда Тайёрловчи томонидан тўланадиган жарима миқдори фоизи миқдорида жарима тўлайди, тез бузилувчи маҳсулот бўйича эса – унинг тўлиқ қийматини тўлайди. Бундан ташқари, маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги туфайли Етиштирувчи кўрган зарарнинг жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.

4.3. Қабул қилиш-топшириш жойига етказиб келтирилган маҳсулотни қабул қилиш асоссиз рад этилганда Тайёрловчи Етиштирувчига уни етказиб келиш харажатларини қоплайди.

Етиштирувчи маҳсулотни ўз жойида топшириш-қабул қилишга тайёрлаб қўймаган ва бу ҳақда Тайёрловчини огоҳлантирмаган бўлса, Тайёрловчи эса қабул қилиш жойига транспорт юборган бўлса, Етиштирувчи Тайёрловчига транспорт ва транспортнинг бекор туриб қолиши бўйича барча харажатларни қоплайди.

4.4. Ушбу шартномага мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортилганда (Етиштирувчига тегишли суммаларни, белгиланган устамаларни ҳам қўшиб ўз вақтида ҳисоблаб ўтказмаганлик, ҳисоб-китобларнинг акцепт шаклида эса тўлов талабномаси акцептини асоссиз тўлиқ ёки қисман рад этганда) Тайёрловчи Етиштирувчига тўланмаган суммани, ўзи тўлашдан бош тортган сумманинг Тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганда Тайёрловчи томонидан тўланадиган жарима миқдори фоизи миқдоридаги жаримани ҳамда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеняни тўлайди.

4.5. Тайёрловчи ёки Етиштирувчи томонидан маҳсулот учун ҳисоб-китобларда (айни бир маҳсулотга такрор ҳақ тўлаганда, маҳсулот нархи нотўғри қўлланилганда, товарсиз тўлов талабномасига ҳақ тўланганда ва шу кабиларда) ортиқча олинган пул суммалари қайтарилмаган ҳолда айбдор тараф бу суммани қайтаради ва бошқа тарафга бу пул фойдаланилган барча давр учун йилига Нотўғри ҳисобланган пул учун айбдор томонидан тўланадиган фоиз миқдори фоизи миқдорида даромад тўлайди.

4.6. Товар-транспорт ҳужжатларини расмийлаштиришдан бош тортганлик ёки нотўғри расмийлаштирганлик учун айбдор тараф иккинчи тарафга ҳар бир товар-транспорт ҳужжатига энг кам ойлик иш ҳақининг Товарни нотўғри расмийлаштирганлик учун айбдор томон тўлайдиган жарима миқдорида жарима тўлайди.

4.7. Етиштирувчини стандартлар ва техник шартлар талабларига жавоб берадиган идиш ва ўраш материаллари билан, маҳсулотнинг тегишли турларини харид қилишни тартибга солувчи йўриқномалар ва қоидаларда ёки шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда таъминламаганлиги учун Тайёрловчи Етиштирувчига етказиб берилмаган идиш, мих ва ўраш материалларининг етказиб бериш вақтида амалда бўлган қийматининг Тайёрловчи томонидан Етиштирувчига етказиб берилмаган идиш, мих ва ва бошқа нарсалар учун тўланадиган жарима миқдори баравари миқдорида жарима тўлайди. Тайёрловчининг Етиштирувчини идиш билан таъминлама-ганлиги маҳсулот сифатининг пасайишига ёки тез бузилувчи маҳсулотнинг бузилишига олиб келган бўлса, Тайёрловчи кўрсатилган жаримадан ташқари Етиштирувчига кўрган зарарнинг жарима билан қопланмаган қисмини ҳам тўлайди. Сифатнинг пасайганлиги ёки маҳсулотнинг бузилганлигини ваколатли давлат идораси аниқлайди.

Тайёрловчи Етиштирувчига етказиб берган идишни шартнома амалда бўлиш муддати тугагандан сўнг қайтарилмаганлиги учун Етиштирувчи Тайёрловчига қайтарилмаган идиш қийматининг Етиштирувчи қайтармаган идишлар учун тайёрловчига тўлайдиган жарима миқдори баравари миқдорида жарима тўлайди.

4.8. Етиштирувчига тарафлар ўртасида келишилган жадвалга мувофиқ маҳсулот учун келган транспортнинг белгиланган муддатдан ортиқ (асосий ва қўшимча вақт меъёрларидан ортиқча бекор туриш) бекор туриб қолганлиги учун Етиштирувчи Тайёрловчи олдида амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.

Тайёрловчи маҳсулотни етказиб келган транспортни маҳсулотни юклаш, унинг сифатини аниқлаш, топшириш – қабул қилиш, ҳужжатларини расмийлаштириш, маҳсулотни тушириш ва қабул қилиш учун белгиланган вақт меъёридан ортиқ бекор туриб қолганлиги учун Етиштирувчи олдида худди шундай жавобгар бўлади.

4.9. Етиштирувчи ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги учун жавобгарликдан, агар улар табиий офатлар ва бошқа ноқулай шароитлар туфайли ёки Тайёрловчининг айби билан содир бўлган бўлса, тегишли асослашлар ва тегишли ваколатли органнинг хулосаси бўлган тақдирда озод этилади.

4.10. Неустойкани тўлаш тарафларни шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.

5. Қўшимча шартлар

5.1. Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда тузилган ва амалдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига зид келмаган ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланади. Улар ёзма шаклда тузилган, иккала тараф томонидан имзоланган ва ваколатли давлат органи томонидан рўхатга олинган бўлиши шарт.

5.2. Шартнома юзасидан келиб чиқадиган бошқа низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

5.3. Шартнома бир йилга бир марта тарафлар келишган миқдордаги ва ассортиментдаги маҳсулотга тузилади ва имзоланган пайтдан бошлаб Шартнома амал қилиш муддати гача амал қилади.

5.4. Шартнома уч нусхада тузилган бўлиб, биринчиси Етиштирувчида, иккинчиси Тайёрловчида ва учинчиси Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими жойлашган ҳудуд Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида сақланади.

5. Тарафларнинг реквизитлари

ЕТИШТИРУВЧИ:

Етиштирувчи корхонанинг номи

Етиштирувчи корхонанинг ҳисоб рақами

Ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси

ТАЙЁРЛОВЧИ:

Тайёрловчи корхонанинг номи

Тайёрловчи корхонанинг валюта ҳисоб рақами

Ваколатли шахснинг Ф.И.О. ва имзоси

Контрактация шартномаси

Контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи субъект қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш, унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш мажбуриятини олади.

Контрактация шартномаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи деҳқонларимиз учун самарали бўзиб, харидор шартномада кўрсатилган муддатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотиб олади. Бу эса маҳсулотнинг сифати йўқолиб, маҳсулот етиштирувчига зарар етишининг олдини олади.

Фойдаланувчи ҳуқуқшунос иштирокисиз намунадаги шартномага тарафлар ҳамда маҳсулот тўғрисидаги маълумотларни осонлик билан киритиб, ҳужжатни бепул юклаб олиб, ундан фойдаланиши мумкин.