Даъво ариза берилган суд номи га
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.
Даъвогарнинг яшаш манзили
Даъвогарнинг телефон рақами
Даъвогарнинг электрон манзили
Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О.
Жавобгарнинг яшаш манзили
Жавобгарнинг телефон рақами
Жавобгарнинг электрон манзили
Даъво мазмуни: (Жиноят натижасида етказилган
Жиноят натижасида етказилган зарарни ундириш суммаси сўм зарарни ундириш ҳақида
Даъво ариза
Менинг жавобгар билан илгаридан ўзаро келишмовчиликларимиз мавжуд эди. Жавобгар Жиноят содир этилган сана соат Жиноят содир этилган соатларда Жиноят содир этилган манзил ҳудудида Жиноят содир этилишига сабаб бўлган келишмовчилик ўзаро келишмовчилик сабаб жиноят содир этилди. Жавобгар шу куни содир этган ҳаракати учун жиноят ишлари бўйича Жавобгарга нисбатан ҳукм чиқарган суд номи туман судининг Жавобгарга нисбатан суд томонидан ҳукм чиқарилган сана кунги ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг Жавобгар Жиноят кодексининг қайси моддаси билан жавобгарликка тортилган-моддаси Жавобгар Жиноят кодексининг қисми билан жавобгарликка тортилган-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган. Жавобгар менга етказган тан жароҳати бўйича мен ўзимнинг ҳисобимдан даволандим. Тергов ҳамда судга қатнаб моддий зарар кўрдим. Бундан ташқари жавобгарнинг хатти-ҳаракатлари натижасида маънавий азобландим.
Мен даволанишим учун жами Даволаниш учун сарфланган сумма миқдори сўм сарфладим.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 26-моддаси иккинчи хатбошисига биноан, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 2000 йил 28 апрелдаги 7-сонли қарорининг 2-бандига мувофиқ маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади.
Ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг объекти бўлиб фуқарога туғилган вақтидан буён ва қонунга мувофиқ тегишли бўлган номоддий манфаатлари, (ҳаёти, соғлиғи, шахснинг қадр-қиммати, ишчанлик обрў-эътибори, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сири), шахсий номулкий ҳуқуқлари (ўз номидан фойдаланиш ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа номулкий ҳуқуқларнинг интеллектуал фаолият натижаларини қонунларга кўра ҳуқуқий муҳофаза қилиш) ва мулкий ҳуқуқлари (уй-жой дахлсизлиги, мулк ҳуқуқи ва бошқалар)ни бузилиши бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1022-моддасига асосан, Маънавий зарар пул билан қопланади.
Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим.
Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан баҳоланади.
Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.
Юқордигиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1022-моддаси, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосан
СЎ Р А Й М А Н:
Жавобгар томонидан жиноят натижаси етказилган Даволаниш учун сарфланган сумма миқдори сўм моддий ва Даъво аризада ундириб бериш сўралган маънавий зарар миқдори сўм маънавий зарар ундириб беришингизни сўрайман.
Илова:
Даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогарнинг Ф.И.О. __________ (имзо)
Даъво ариза берилган сана
Фуқаролар орасида энг кўп қўлланиладиган процессуал ҳужжат табиийки даъво аризалари ҳисобланади. Фуқаролар ўзларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судларга даъво ариза киритади. Аммо кўпгина инсонлар ушбу процессуал ҳужжатни мустақил равишда тўғри тузишда қийинчиликга учрайди. Бундан ташқари ҳуқуқшунослар томонидан юридик жиҳатдан тўғри расмийлаштирилган даъво аризасини тайёрлаб бериш маълум миқдорда маблағ талаб этади.
Дастурдан фойдаланган ҳолда жиноят натижасида етказилган зарарни ундириш тўғрисида даъво аризасини бепул ва мустақил ҳолда юклаб олиш имкони мавжуд. Бунинг учун эса фойдаланувчи томонларнинг шахсий маълумотлари ҳамда иш ҳолатига оид маълумотлар ҳужжатнинг тегишли майдонларига акс эттирилиши кифоя.