Мерос мол-мулкнинг сақланиши тўғрисида шартнома
Ўзбекистон Республикаси Шартнома тузилган нотариал идора номи
Шартнома тузилган сана
Шартномани тасдиқлаган нотариал идора манзилида жойлашган Шартномани тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами нотариал идора нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О иштирокида,
Биз – Ўзбекистон Республикаси, Шартномани тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами нотариал идора нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О бундан буён матнда НОТАРИУС деб юритилувчи, бир тарафдан ва Мерос мол-мулкни сақловчининг манзилида яшовчи -Мерос мол-мулкни сақловчининг Ф.И.О (паспорт Мерос мол-мулкни сақловчининг паспорт серияси ва рақами ,Мерос мол-мулкни сақловчига паспорт берган ИИБ номи томонидан Мерос мол-мулкни сақловчига паспорт берилган сана йилда берилган) бундан буён матнда САҚЛОВЧИ деб юритилувчи, иккинчи тарафдан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1144-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги қонунининг 89-моддасига асосан,
Мерос қолдирувчининг яшаб келган манзили манзилида яшаган, Мерос қолдирувчининг вафот этган санаси йилда вафот этган Мерос қолдирувчининг Ф.И.О нинг ўлимидан сўнг қолган мерос мол-мулкни қўриқлаш чора-тадбирларини кўриш мақсадида ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:
1. НОТАРИУС томонидан юқоридаги манзилда тузилган мерос мол-мулкни хатлаш далолатномасида кўрсатилган мол-мулкларни (мол-мулкнинг рўйхатини шартномага илова қилиб кўрсатиш ёки унинг номи, сони, нархларини тўлиқ кўрсатиб ўтиши лозим) САҚЛОВЧИ тўлиқ сақлаш ва уни шартномада кўрсатилган муддатда қайтариб бериш мажбуриятини олади.
2. Юқорида кўрсатилган мол-мулк Мол-мулкнинг сақловга топшириладиган муддати йилдан бошлаб сақлаш учун Мерос қолдирувчининг меросхўри (меросхўрлари) нинг Ф.И.О. томонидан талаб қилиб олингунга қадар топширилди, лекин бу муддат Мол-мулкни сақлаш давомийлиги йилдан ошмаслиги лозим.
3. Сақлаш учун топширилган мол-мулкни САҚЛОВЧИ шахсан ўзи сақлаши шарт.
Сақлаш учун қабул қилиб олинган мол-мулкни бошқа шахсга вақтинча сақлаш учун топширишга йўл қўйилмайди.
Агар САҚЛОВЧИда ўз мажбуриятларини бажариш учун имконият бўлмаса, бу ҳолатда мол-мулк НОТАРИУСнинг ёзма розилиги билан бошқа шахсга топширилиши мумкин.
Мол-мулк бошқа шахсга сақлаш учун топширилганда, ушбу шартномада кўрсатилган мажбуриятлар НОТАРИУС ва САҚЛОВЧИнинг ўзларида қолади. Бу борада бошқа шахснинг ҳаракатлари учун САҚЛОВЧИ ўзининг ҳаракатларига жавоб бергандай жавоб беради.
4. САҚЛОВЧИНИНГ мажбуриятлари:
мерос мол-мулкни яхши ҳолатда сақлаш;
мол-мулкни НОТАРИУСнинг биринчи талабига биноан, шартнома муддатидан олдин қайтариш.
5. САҚЛОВЧИ мол-мулкка зарар келтирилган ҳолда қонун ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.
6. Шартномани муддати ўтгандан сўнг мерос мол-мулкнинг сақланиши учун САҚЛОВЧИ бутун мол-мулк нархидан Мерос сақловчи шартнома муддати ўтгандан сўнг хизмат ҳақи сифатида оладиган мукофот пули миқдори (мол-мулк нархи фоизи) фоиз мукофот тўловларини олади.
Агар мол-мулкни сақлаш муддати тугагунига қадар меросхўрларга қайтариб берилса ёки мол-мулк меросхўрлар томонидан қабул қилинмаса, САҚЛОВЧИ мукофот тўлови тўланишини талаб қилишга ҳақли.
7. Ушбу шартнома тарафлар томонидан икки нусхада тузилиб, имзоланди, улардан бир нусхаси жойлашган Шартномани тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами нотариал идора нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.Ода сақланади, иккинчи нусхаси САҚЛОВЧИга берилди.
Имзолар:
1. Мерос мол-мулкни сақловчининг Ф.И.О ________(имзо)
2. Мерос қолдирувчининг меросхўри (меросхўрлари) нинг Ф.И.О. ________(имзо)
Нотариуснинг тасдиқлов ёзуви.
Амалдаги қонунчиликка кўра, мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади. Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи мероснинг очилиш жойи ҳисобланади.
Қонунчилигимизга кўра, мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.
Мерос мол-мулклари меросхўрлар ўртасида бўлиниб, қонуний расмийлаштирилгунга қадар уларнинг талон-тарож қилинишини олдини олиш мақсадида мерос мулкини сақлаш шартномаси тузилади.
Мазкур шартнома намунаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган бўлиб, мерос мол-мулкини сақлаш тартиби ва шартларини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.