Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Алиментни натура шаклида тўлаш тўғрисида шартнома

Ҳужжат тавсифи
Келишув реквизитлари
  • (давлат нотариал идораси ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идора номи. Масалан, 1-сон давлат нотариал идораси)
  • ( йил, ой, кун сўз билан ёзилади)
Нотариал идора:
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами)
  • (давлат нотариал идораси ёки хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идора номи. Масалан, 1-сон давлат нотариал идораси)
Келишув тарафлари:
  • (вилоят, туман (шаҳар),МФЙ ва кўча номи, уй рақами)
  • (паспорт серияси ва рақами пробел билан ёзилади. Масалан, АА 1234567)
  • (вилоят, туман (шаҳар). Масалан, Фарғона вилояти Ўзбекистон туман ИИБ)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (вилоят, туман (шаҳар),МФЙ ва кўча номи, уй рақами)
  • (паспорт серияси ва рақами пробел билан ёзилади. Масалан, АА 1234567)
  • (вилоят, туман (шаҳар). Масалан, Фарғона вилояти Ўзбекистон туман ИИБ)
  • (рақам билан ёзилади)
Келишув мазмуни:
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (вилоят, туман (шаҳар),МФЙ ва кўча номи, уй рақами)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)
  • (Масалан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси Ўзбекистон туман бўлимига ёки Фарғона вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ўзбекистон туман филиалига)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам билан ёзилади)
  • (рақам ҳамда қавс ичида сўз билан ёзилади)

Юклаб олинг

Алиментни натура шаклида тўлаш тўғрисидаги келишув

 

Ўзбекистон Республикаси Келишув тузилган нотариал идора номи нотариал идораси

Келишув тузилган сана йил.

 

Келишувни тасдиқлаган нотариал идора манзили да жойлашган Келишувни тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами -сонли нотариал идораси

Биз – Алимент тўловчининг манзили да яшовчи – Алимент тўловчининг Ф.И.О (паспорт Алимент тўловчининг паспорт серияси ва рақами,Алимент тўловчига паспорт берган ИИБ номи ИИБ томонидан Алимент тўловчига паспорт берилган сана йилда берилган) бундан буён матнда АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ деб юритилувчи бир томондан ва Алимент олувчининг манзили да яшовчи – Алимент олувчининг Ф.И.Ога (паспорт Алимент олувчининг паспорт серияси ва рақами ,Алимент олувчига паспорт берган ИИБ номи томонидан Алимент олувчига паспорт берилган сана йилда берилган), бундан буён матнда алимент олувчи деб юритилувчи иккинчи томондан вояга етмаган болаларимиз – Алимент тўланиши лозим бўлган биринчи боланинг туғилган санаси йилда туғилган Алимент тўланиши лозим бўлган биринчи боланинг Ф.И.О ҳамда Алимент тўланиши лозим бўлган иккинчи боланинг туғилган санаси йилда туғилган Алимент тўланиши лозим бўлган иккинчи боланинг Ф.И.О нинг таъминоти учун алимент тўлаш усуллари ва тартибини ўзаро келишган ҳолда ушбу келишувни қуйидагилар ҳақида туздик:

1. Мен – АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ вояга етмаган болаларимга мазкур келишувга биноан тўланадиган алимент миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслигини эътиборга олиб, болаларимнинг таъминоти учун – улар вояга етган кунига қадар мен тўлайдиган алимент миқдори ҳисобига, ўзимга тегишли бўлган Келишувга асосан алимент олувчига берилиши лозим бўлган уй-жой манзили манзилида жойлашган уй-жойимни уларнинг ҳар бирига – тенг улушда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўтказиб бердим.

2. Юқорида кўрсатилган уй-жой қуйидагилардан иборат:

умумий фойдаланиш майдони Алимент олувчига бериладиган уй-жойнинг умумий фойдаланиш майдони (кв.м) кв.м.ни ташкил этиб – турар-жой майдони Алимент олувчига бериладиган уй-жойнинг турар-жой майдони (кв.м) кв.м. бўлган бешта яшаш хонаси, битта даҳлиз, ошхона, ваннахона ва ҳожатхона;

инвентарь баҳоси Алимент олувчига бериладиган уй-жойнинг инвентар баҳоси сўм бўлиб, ушбу ҳолатлар Алимент олувчига бериладиган уй-жойнинг инвентар баҳоси тўғрисида маълумот берган туман (шаҳар) кадастр бўлими номи кадастр агентлиги томонидан Алимент олувчига бериладиган уй-жойнинг инвентар баҳоси тўғрисида маълумот берилган сана йилда берилган Алимент олувчига бериладиган уй-жойнинг инвентар баҳоси тўғрисидаги маълумотнома рақами -сонли маълумотнома билан тасдиқланади.

3. Мазкур уй-жой АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИга Алимент олувчига бериладиган уй-жойга нисбатан алимент тўловчининг мулк ҳуқуқи вужудга келган сана кундаги Алимент олувчига бериладиган уй-жойга нисбатан алимент тўловчининг мулк ҳуқуқини келтириб чиқарган шартнома (олди-сотди, ҳадя, айрибошлаш, мерос ва бошқалар) турига асосан тегишли.

4. Алимент тўлови ҳисобига ўтказилиб берилаётган уй-жой тарафлар томонидан ўзаро келишган ҳолда Алимент олувчига бериладиган уй-жой тарафларнинг келишувига асосан қиймати сўмга баҳоланди.

5. Мен – АЛИМЕНТ ОЛУВЧИ юқорида кўрсатилган бутун уй-жойни вояга етмаган болаларим номларига – тенг улушда қабул қилиб олдим.

6. Ушбу алимент тўлаш тўғрисидаги келишув тарафларнинг ўзаро розилиги билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш шундай шаклда амалга оширилади.

7. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувнинг бажарилишини бир тарафлама рад қилишга ёки унинг шартларини бир тарафлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

8. Тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволида жиддий ўзгаришлар юз берганда ҳамда алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида улар ўзаро келиша олмаганда, манфаатдор тараф келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли.

9. Мазкур келишув имзолангунга қадар юқорида кўрсатилган уй-жой бошқа шахсга ўтказилмаган, гаровга қўйилмаган, низода йўқ ва бошқа шахсга ўтказилиши тақиқланмаган.

10. Ушбу келишувни расмийлаштириш учун сарфланадиган харажатларни АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИ тўлади.

11. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 99, 130-134, 143, 144 ва 147-моддалари мазмуни биз – тарафларга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли.

12. Биз – тарафлар келишувнинг матнини тўлиқ ўқиб чиқдик, унинг мазмуни, моҳияти, ҳуқуқий оқибатлари бизга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли, унинг мазмуни бизнинг асл хоҳиш-истакларимизга мос келади.

13. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 185-моддасига асосан ушбу келишув белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вояга етмаган Алимент тўланиши лозим бўлган биринчи боланинг Ф.И.О ва Алимент тўланиши лозим бўлган иккинчи боланинг Ф.И.О да мулк ҳуқуқи вужудга келади.

14. Мазкур келишув тарафлар томонидан тўрт нусхада тузилиб, имзоланди, улардан бир нусхаси Келишувни тасдиқлаган нотариал идора номи ва рақами нотариал идора нотариуси Келишувни тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О да сақланади, қолган нусхалари тарафларга давлат рўйхатидан ўтказиш учун берилди.

Имзолар:

1. Алимент тўловчининг Ф.И.О ______________

Имзо

2. Алимент олувчининг Ф.И.О ______________

Имзо

Нотариуснинг тасдиқлов ёзуви.

Алиментни натура шаклида тўлаш тўғрисида шартнома

Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартибини ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақлидирлар.

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби кўрсатилиб, алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида нотариал тартибда тузилади. Алимент тарафларнинг келишувига асосан натура (уй-жой, автомашина) шаклида ҳам тўланиши мумкин.

Алимент тўлашнинг тартиби ва миқдори бўйича аниқ келишувга эришилиши келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.

Тақдим этилаётган намуна амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз келишув тузиш ва уни расмийлаштириш имконини беради.