Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш
намунавий шартномаси
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой |
Истеъмолчининг шахсий ҳисоб-рақами: Истеъмолчининг шахсий ҳисоб-рақами
“Таъминотчининг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли”номли Таъминотчи корхонаси хизмат кўрсатадиган туман ёки шаҳар номи электр таъминоти корхонасида Таъминотчи корхона раҳбарига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат берилган санада рўйхатдан ўтказилган Таъминотчи ташкилот вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритувчи раҳбари Таъминотчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си (кейинги ўринларда Таъминотчи корхона деб аталади) бир томондан ҳамда иккинчи томондан Улгуржи истеъмолчи (кейинги ўринларда Истеъмолчи деб аталади) Истеъмолчининг тўлиқ номи ташкилий ҳуқуқий шакли раҳбари Истеъмолчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си .си билан Шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1. Ушбу электр энергияси таъминоти шартномасига (кейинги ўринларда – Шартнома деб аталади) мувофиқ, Таъминотчи корхона Истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва Истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
II. ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
2.1. Электр энергияси истеъмолининг йиллик шартномавий ҳажми:
актив энергияси Истеъмолчининг йиллик истеъмол қиладиган актив энергияси ҳажми кВт*соат;
реактив энергияси Истеъмолчининг йиллик истеъмол қиладиган реактив энергияси ҳажми кВар*соат.
2.2. Етказиб бериладиган электр энергиянинг шартнома тузилган кунидаги нархи Электр энергиясининг шартнома тузилган вақтдаги нархи сўмни, тариф бўйича Электр энергиясининг шартнома тузилган вақтдаги тариф бўйича нархи сўмни ташкил этади. Тариф турлари Электр энергиясининг тариф тури
2.3. Истеъмолчига етказиб бериладиган электр энергиясининг ойлар кесимидаги йиллик ҳажми ушбу Шартномага 1-иловасига мувофиқ белгиланади.
Таъминотчи корхона томонидан хизматларни тўлиқ ҳажмда кўрсатиш учун электр таъминотида танқислик юзага келган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорида қайд этилган стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчиларга зарур бўлган электр энергиясининг минимал ҳажмини, шу жумладан чораклар ва ойлар бўйича Истеъмолчи билан белгиланган ва олдиндан келишилган тартибда етказиб берилишини таъминлаши шарт (7-илова).
2.4. Истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақ тўланиши лозим бўлган ҳажми ушбу Шартномага 2-иловада назарда тутилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида, ҳисобга олиш приборлари уланган ток ва кучланиш трансформаторларининг трансформация коэффициентларини инобатга олган ҳолда аниқланади.
2.5. Истеъмолчининг (тадбиркорлик субъектларидан ташқари) электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари, шунингдек электр энергиясини ҳисобга олишнинг бошқа воситалари истеъмолчининг маблағлари ҳисобига сотиб олинади, давлат қиёсловидан ўтказилади, Таъминотчи корхона томонидан бепул ўрнатилади, пломбаланади ва рўйхатдан ўтказилади.
Тадбиркорлик субъектларининг электр энергиясини ҳисобга олиш электрон асбобларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд (жумладан, индукцион) ҳисобга олиш приборлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан алмаштирилади.
Ҳисобга олиш Истеъмолчининг айби билан бузилган тақдирда (ток ва кучланишни ўлчаш трансформаторларининг ишдан чиқиши, шунингдек иккиламчи коммутация, ҳисобга олиш приборларининг шикастланиши ва уларнинг йўқолиши) ҳисобга олиш назорат қилиш асбобларини ва уларга тегишли асбоб-ускуналарни алмаштириш, таъмирлаш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва ўрнатиш истеъмолчи томонидан улар қиймати ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўланган ҳолда, Таъминотчи корхона томонидан амалга оширилади.
III. ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
3.1. Электр энергияси учун ҳисоб-китоблар бир ставкали, табақалаштирилган, ўсиб борувчи, камаювчи коэффициент қўлланиладиган ёки аҳолига тенглаштирилган тарифлар асосида амалга оширилади.
3.2. Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган Истеъмолчи (бюджет ташкилотлари, сув таъминоти ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) электр энергияси учун ҳисоб-китобларни табақалаштирилган тариф бўйича амалга оширади.
Истеъмол қилинган энергия учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоблар:
ярим тиғиз давр – сутканинг ёруғ вақтида (соат 900 дан 1700 гача) – белгиланган тариф бўйича,
тиғиз давр – энг катта юкламали соатларда (ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатлари: эрталабки энг катта миқдор соат 600 дан 900 гача, кечки энг катта миқдор соат 1700 дан 2200 гача) белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коэффициентни қўллаш орқали;
тунги давр – сутканинг қоронғи вақтида (энг кам юкламали соатларида:
2200 дан 2400 гача ва 0000 дан 600 гача) – белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар камаювчи коэффициентни қўллаш орқали амалга оширилади.
Белгиланган тариф II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун бир ставкали тарифга мос келади.
Табақалаштирилган тариф қўлланилмайдиган истеъмолчига нисбатан энергия учун ҳисоб-китобларда бир ставкали тариф қўлланилади.
Реактив энергия компенсацияси учун чегирмалар (устамалар) реактив энергияни ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади ҳамда тегишли равишда истеъмол қилинган (ҳосил қилган) реактив энергиянинг 1 кВар/соат учун тўлов тарзида ундирилади.
Реактив энергиянинг шартномавий миқдори реактив энергиянинг иқтисодий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Реактив энергиянинг ҳар бир ҳисобот даври учун иқтисодий қиймати, шартномада кўрсатилган ва ўрнатилган тартибда аниқланадиган қувват коэффициентининг оптимал миқдори ҳисобга олиниб, ушбу давр учун актив энергиянинг шартномадаги миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Уланган қувватидан қатъий назар, крипто-актив ва майнинг соҳасида фаолиятни амалга оширувчи Истеъмолчилар (турли криптовалюталарда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият) фойдаланган электр энергияси учун тўловларни тегишли тариф гуруҳига асосан белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўлайди.
3.3. Бир неча тариф гуруҳларига мансуб Истеъмолчи билан ҳисоб-китоблар, ҳар бир тариф гуруҳига алоҳида ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
3.4. Таъминотчи корхона Истеъмолчи (ёки унинг вакили) билан биргаликда истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги миқдорини аниқлаш учун улардаги электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ҳар ойда ёзиб олиши ва зарур бўлганда электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини улаш схемасини текшириб кўриши керак.
Таъминотчи корхона Истеъмолчи билан биргаликда ҳисоб-китоб даври тугагандан сўнг (мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда) ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларини ҳар ойда ёзиб олади ва ушбу Шартноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда энергия сарфи бўйича ҳисобот тузади. Истеъмолчи томонидан электр энергияси сарфи тўғрисида Таъминотчи корхонага белгиланган шакл бўйича ўз қўли билан, факсимиль, электрон ёки почта алоқаси орқали тақдим этилган ҳисобот ҳам истеъмол қилинган амалдаги ҳажмини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Бунда, тўловларни табақалаштирилган тарифда амалга оширадиган Истеъмолчилар бўйича электр энергияси сарфи бўйича ҳисоботда фойдаланилган электр энергияси (актив ва реактив) тўлиқ ҳажмидан ташқари тиғиз, ярим тиғиз ва тунги пайтларда фойдаланилган электр энергияси ҳажмлари алоҳида ҳам кўрсатилиши шарт.
Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда ЭҲНАТ деб аталади) жорий этилган истеъмолчиларда ҳисобга олиш приборларидаги кўрсаткичлар автоматлаштирилган тизимнинг техник параметрларига мувофиқ, бироқ бир ойда камида бир марта ёки истеъмолчининг буюртмаси бўйича ёзиб олинади.
3.5. Электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган тақдирда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси уларнинг кучга киришидан камида 15 кун олдин қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Бунда электр энергияси учун тарифлар ўзгарган санадан қатъий назар, электр таъминоти шартномаси ўз кучида қолади ва истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун янги тариф кучга кирган кундан бошлаб хақ тўлашга мажбурдир.
Тариф ўзгарган тақдирда, истеъмолчилар электр энергияси (шу жумладан актив ва реактив энергия)нинг аванс тариқасида тўланган ҳажми учун тўлов кунидан бошлаб кейинги бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда қўшимча тўлов тўлашдан озод этилади.
Арифметик хатоликлар, тарифларни нотўғри қўллаш туфайли пайдо бўладиган кам ва ортиқча тўловлар тегишли тариф бўйича кВт*соатларда қайта ҳисоблаб чиқилади ва Таъминотчи корхона томонидан даъво муддати доирасида кўрсаткичлардаги тафовут ёки қўшимчалар билан биргаликда ҳисобга олинади.
3.6. ЭҲНАТга уланган ёки олдиндан ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилади.
Истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.
Бунда, ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш хоҳишини билдирган Истеъмолчи ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб, ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин билдирги тартибида Таъминотчи корхонага мурожаат қилган тақдирда электр энергияси Истеъмолчига 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилишига йўл қўйилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳамда 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаётган Истеъмолчи томонидан ойнинг охиригача якуний ҳисоб-китоб амалга оширилмаган ҳолларда мазкур Истеъмолчига нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.
3.7. Таъминотчи корхона Истеъмолчининг энергия сарфи тўғрисидаги ҳисоботи асосида белгиланган тартибда ҳисоб-китобни амалга оширади ва беш кун ичида тўлов амалга ошириш учун ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағини тақдим этади.
Истеъмолчи турли тариф гуруҳларига тегишли бўлган бир нечта объектга эга бўлса, ҳар бир тариф гуруҳи учун тариф кўрсатилган ҳолда умумий ҳисоб-фактура тақдим этадилади.
Таъминотчи корхона томонидан махсус дастурий маҳсулот орқали ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағи шакллантирилади ҳамда Истеъмолчи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, оператор орқали роуминг операторига юборилади. Агар махсус дастурий маҳсулот орқали етказиш имконияти мавжуд бўлмаса, ҳисоб-фактура ва тўлов ҳисоб-варағи ёзма шаклда берилади.
(Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2019 йилдаги 522-сонли “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори)
3.8. Ҳисобга олиш прибори ушбу Шартноманинг 3-иловасига мувофиқ, электр тармоқларининг мансублик баланси бўйича фарқлаш далолатномаси ва томонларнинг эксплуатация жавобгарлиги асосида аниқланадиган электр тармоғининг мансублик баланси чегарасида ўрнатилмаганда, чегарадан ҳисобга олиш прибори ўрнатилган жойигача бўлган участкада энергиянинг технологик сарфланиш ҳажми Истеъмолчи билан биргаликда ҳисоблаш йўли орқали аниқланади ва ушбу Шартноманинг 4-иловасига мувофиқ далолатномада кўрсатилади ва электр тармоғининг баланс бўйича мансублигига қараб ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ва истеъмолчининг ҳисобига ўтказилади. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-эксплуатация ташкилотларининг кўп қаватли уйнинг ички тармоғидаги йўқотишлар бундан мустасно.
Бунда, 750 кВА ва ундан юқори қувватга уланган, табақалаштирилган тарифда тўловларни амалга оширадиган Истеъмолчи учун энергиянинг технологик сарфланиш ҳажми сутканинг тиғиз, ярим тиғиз ва тунги пайтлари учун алоҳида аниқланиб, мутаносиб равишда жами олинган электр ҳажмининг тегишли пайтларига тўлов ҳақини ёзиш учун қўшиб борилади (6-,7-иловаларни реактив қувватга эга ва технологик бронли истеъмолчилар тўлдиради).
3.9. Электр энергияси ягона электр энергетика тизимидан транзит бўйича Истеъмолчининг электр тармоғи орқали ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоғига узатилганда, Истеъмолчи тармоқларидаги электр энергияси технологик сарфининг бир қисми, Истеъмолчининг электр тармоғига келиб тушган электр энергиясининг умумий миқдорига нисбатан ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоғига истеъмолчи томонидан узатилган электр энергияси миқдорига мутаносиб равишда, ягона электр энергетика тизимининг электр тармоқларидаги технологик сарфларга ўтказилади.
3.10. Электр энергияси сарфи тўғрисидаги ҳисобот Истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, Таъминотчи корхона томонидан электр энергияси (шу жумладан актив ва реактив энергия) истеъмолининг шартномавий миқдори бўйича ёки ўтган ҳисоб-китоб давр учун электр энергияси истеъмолининг ўртача суткалик амалдаги миқдори тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари назорат тартибида Таъминотчи корхона томонидан ёзиб олингандан кейин амалда истеъмол қилинган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилинади. Қайта ҳисоб-китоб Истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёхуд унинг иштирокисиз белгиланган тартибда амалга оширилади.
3.11. Таъминотчи корхона Истеъмолчининг шахсий ҳисоб-рақам ва ҳисобга олиш приборларининг ҳолати ҳақида батафсил маълумотлар доимий асосда шакллантирилиши ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига реал вақт режимида юборилишини таъминлайди.
3.12. Шартномада ҳисоб-китоб даври учун кўрсатилган энергия миқдордан
5фоиздан ортиқ миқдорда энергия истеъмол қилганда, Истеъмолчидан шартномада кўрсатилган миқдордан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси жами ҳажми учун белгиланган тарифнинг 1,15 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Истеъмолчининг электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия компенсацияси учун тарифга устамалар, шунингдек, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмайди.
Истеъмолчи шартномада кўрсатилган электр энергияси хажмини тўлиқ истеъмол қилмаган тақдирда, аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб берилмайди ва электр энергия учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.
Ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун Истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
3.13. Истеъмолчи ва Таъминотчи корхона ҳар ойда ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин беш кун мобайнида ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномасини тузади.
3.14. Истеъмолчи қуйидаги ҳолларда электр тармоқларидан узилади:
ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган электр энергияси учун қарздорлик мавжуд бўлганда;
Таъминотчи корхонанинг қонуний талабномалари бажарилмаганда, шу жумладан, унинг тегишли вакилларига ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини олишга йўл қўйилмаганда;
ҳисобга олиш приборларини қасддан бузганда, кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига ташқаридан аралашиш хатти-ҳаракатлари амалга оширилганда;
электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани, электр тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож қилиш ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалар (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади)ини бузиш ҳолатлари аниқланганда.
ягона электр энергетика тизимида электр энергия ва қувватда танқислик вужудга келганда, аварияларга йўл қўймаслик ва истеъмолчиларнинг тартибсиз узиб қўйилишини олдини олиш мақсадида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўчириш вақтини кўрсатган ҳолда, истеъмолчилардан рекламалар, иллюминациялар, бино ва иншоотларни ёритгичларини, электр иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш қурилмаларини ўчириб қўйиш талаби бажарилмаганда;
суд органлариннинг қонуний кучга кирган қарорларига асосан.
Истеъмолчилар ва субистеъмолчилар (ижарачилар), тадбиркорлик субъектлари ёхуд фуқаролар ўртасида турли хил низоли (келишмовчилик) ҳолатларда, фақатгина суднинг қонуний кучга кирган қарорларига асосан Таъминотчи корхона электр тармоқдан ажратиш ёки қайта улашни амалга оширади.
3.15. Ҳисобга олинмаган энергия учун амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб, Истеъмолчини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Қоидаларни бузганлик учун жавобгарликдан озод этмайди.
3.16. Таъминотчи корхона етказиб берилган электр энергия учун қарздор бўлган Истеъмолчига қарзни беш кун ичида тўланиши ҳақида хабардор қилишни таъминлайди (ЭҲНАТга уланган истеъмолчилар бундан мустасно).
Таъминотчи корхона Истеъмолчини хабардор қилган вақтдан бошлаб беш кун муддат ўтгандан сўнг, Истеъмолчини дебитор қарздорлик учун тармоқдан узиб қўйиш ва уларни қайтадан улашни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
Қайта уланишда Истеъмолчидан тўлов куни амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида хақ ундирилади. Бунда, ЭҲНАТга уланган истеъмолчилар бундан мустасно, лекин ҳисоблагич ва ЭҲНАТ тизимига ташқи таъсир кўрсатилган ҳолатларда жойига чиққан ҳолда тармоқдан ажратилганда ҳамда дастур томонидан тармоқдан ажратиш ва улаш имконияти мавжуд бўлмаган ЭҲНАТга уланган Истеъмолчидан ҳам қайта уланиш учун тўлов ундирилади
3.17. Истеъмолчи электр тармоқларининг техник ҳолатини таъминлаш бўйича эксплуатация харажатлари учун субистеъмолчилар, истеъмолчи билан субистеъмолчи ўртасида тузилган алоҳида шартнома бўйича электр энергиясининг умумий ҳажмидан олинадиган улушга мутаносиб равишда ҳақ тўлайди.
Эксплуатация харажатларини субистеъмолчига бериладиган электр энергияси тарифига қўшишга рухсат этилмайди.
3.18. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-эксплуатация ташкилотлари, электр энергиясидан аҳолига электр энергияси етказиб бериш мақсадида фойдаланувчи идоравий ва муниципиал уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари, диний ташкилотлар, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналарга маиший истеъмолчиларга белгиланган тариф қўлланилади.
3.19. Электр энергиясини ҳисобга олиш прибор билан биргаликда фойдаланиладиган ўлчов трансформаторларини бошқа жойга ўрнатиш ва алмаштириш Таъминотчи корхона билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Истеъмолчи электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган тақдирда, электр қурилмалари электр тармоғидан дарҳол узиб қўйилади, истеъмолчидан эса рухсатсиз истеъмол қилинган электр энергиясининг қиймати истеъмолчи расмий равишда давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўтган вақт мобайнида (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ёки даъво муддати учун электр энергиясини қабул қилгич қурилманинг уланган қувват бўйича суткасига 24 соат давомида ишлаши ва ўзбошимчалик билан уланган электр тармоғи (электр узатиш линияси ва трансформаторлар) участкасида йўқотилган қувват ҳисобидан ундирилади.
Ҳисобга олинмаган электр энергияси қийматини ундириш учун электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилишига йўл қўйган истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёки Истеъмолчи иштирок этишни рад этган тақдирда унинг иштирокисиз белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.
Истеъмолчининг айби билан электр энергиясини ҳисобга олиш приборига зарар етказилган (пломбаси бузилса, ойнаси синса ва бошқалар), электр энергиясини ҳисобга олиш приборини улаш схемаси ўзгартирилган, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилган, электр энергиясини ҳисобга олиш приборидан ташқари электр қабул қилгичларни улаш ёки энергия бошқа усулда ўғирланган ҳолларда, Таъминотчи корхонанинг ваколатли вакили белгиланган шакл бўйича қоидани бузиш далолатномасини тузади. Ушбу далолатнома асосида Таъминотчи корхона Истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўяди.
Ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорининг қиймати Таъминотчи корхона томонидан ушбу Шартномада кўрсатилган Истеъмолчининг иш соатлари сони ҳисобга олинган ҳолда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати бўйича қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Истеъмолчининг айби билан электр энергиясини ҳисобга олиш прибори, ўлчов трансформаторларини улаш схемалари ўзгартирилганда, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганда ва ҳисобга олишни назорат қилиш асбобларидан ташқари электр қабул қилгичлар кўз билан аниқлаб бўлмайдиган (аниқлаш мураккаб бўлган) яширин йўл билан (яширин электр симлари, переключателлар монтаж қилиниши ва шу кабилар) уланганда – электр энергияни ҳисобга олишнинг назорат асбоблари охирги алмаштирилган ёки уланиш схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда;
электр энергиясини ҳисобга олиш приборига Истеъмолчининг айби билан зарар етказилганда (пломбаси бузилишига йўл қўйилган, ойнаси синган ва шу каби ҳолатлар) ёки электр энергияси айланиб чиқишда кўз билан аниқлаш мумкин бўлган бошқа усулда ўғирланган тақдирда – охирги марта айланиб чиқилган ёки охирги марта электрон тарзда кўрсаткичларни олинган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади;
Ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қийматини ҳисоб-китоб қилишда қоида бузиш аниқланишидан олдинги давр учун амалдаги тўловлар ҳисобга олинган ҳолда, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилаётган вақтдаги тариф қўлланилади. Бунда I тариф гуруҳидаги Истеъмолчилар учун ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорининг қиймати ягона электр энергетикаси тизимининг максимал юкланиш соатларида амал қиладиган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
Электр энергиясини ҳисобга олиш Истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб Таъминотчи корхонанинг қарори бўйича, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
Электр энергиянинг ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги керак ва шу вақт ичида ҳисобга олиш тикланиши зарур.
Агар, электр энергияни ҳисобга олиш приборини объектив сабабларга кўра, кўрсатилган муддатда (ўлчаш трансформаторининг, ҳисобга олиш приборининг йўқлиги, ўтиб бўлмайдиган йўллар ва шу кабилар туфайли) тиклаш имконияти бўлмаса, истеъмолчига етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва ҳисобга олишни тиклаш муддати истеъмолчи ва ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ўзаро келишуви билан белгиланади.
Электр энергиясидан фойдаланишда Истеъмолчи томонидан йўл қўйилган қоидабузилишлар Таъминотчи корхона вакили ва Истеъмолчи томонидан имзоланган икки нусхадаги белгиланган шакл бўйича далолатнома билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси Истеъмолчига берилади ва Таъминотчи корхона томонидан ушбу Қоидаларни бузган Истеъмолчи электр қурилмалари тармоқдан узиб қўйилади.
Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, қоида бузиш далолатномасида истеъмолчини таништирганлик тўғрисида белги қўйилади.
Далолатнома тузилгандан сўнг Таъминотчи корхона Истеъмолчи иштирокида 10 кунлик муддатда далолатномага асосан Истеъмолчи томонидан амалга оширилган қоидабузарлик бўйича тегишли ҳисоб-китоб кўриб чиқилади ва унинг натижасида қоидабузарлик Истеъмолчига тўлиқ асослантирилади. Истеъмолчи томонидан Таъминотчи корхонага тўлаши лозим бўлган ҳисоб-китобни батафсил тушунтирган ҳолда ҳисоб-китобнинг бир нусхасини тақдим этиши лозим.
Истеъмолчи Таъминотчи корхона томонидан қўйилган қоидабузарликка (айбловга) ва ҳисоб-китобга норози бўлган тақдирда белгиланган тартибда тегишли идораларга ҳамда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
IV. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Истеъмолчининг электр қурилмаларини Таъминотчи корхона электр тармоқларига техник шартларга мувофиқ ўрнатилган тартибда улаш;
сифат кўрсаткичлари амалдаги давлат стандартларига (ГОСТ 32144-2013 ва ГОСТ 13109-97) мувофиқ ўрнатилган тартибда электр энергиясини олиш;
электр энергияси етказиб беришнинг тўхталиши ёки тўхтатиб қўйилиши сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш;
Таъминотчи корхонага истеъмол қиладиган электр энергияси ҳажмларининг ўзгартирилиши тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш. Бунда электр энергиясининг шартномадаги ҳажмини ўзгартириш бўйича таклиф мўлжалланаётган ўзгартиришдан 10 кун олдиндан (жорий ой тугагунгача) берилиши керак
электр энергияси тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаслиги ёки сифат кўрсаткичлари амалдаги давлат стандартларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси етказиб берилиши оқибатида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки электр таъминоти корхонаси (айбдор ташкилот) томонидан етказилган зарарларни белгиланган тартибда қоплаш;
Шартномани қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама тартибда бекор қилиш;
Шартнома бекор қилганда фойдаланилмаган электр энергияси миқдори учун тўланган маблағни қайтарилишини талаб қилиш;
Электр энергияси етказиб берилиши тўхтатилганда етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
электр таъминоти шартномасини тузишда ва бажаришда юзага келаётган низоларни ҳал этиш учун судга, монополияга қарши давлат органига ёки бўйсунуви бўйича юқори органга (мансабдор шахсга) мурожаат қилиш;
Таъминотчи корхона вакиллари келганда уларни келганлигини қайд этиш дафтари (шнурланган ҳолда) тутилган тақдирда унга Таъминотчи корхона вакили келганида белгиланган тартибда ўзи тўғрисидаги маълумотларни (ФИО, мансабдор шахс буйруғи рақами ва санаси, лавозими, сана, келган вақти, келиш сабаби ва бошқалар) ёзма тўлдиртириб, имзо чектириш;
электр энергияси приборлари ва қурилмалари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида доимий ишлайдиган кузатув камераларини ўрнатиш.
Истеъмолчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Истеъмолчининг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари
4.2. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:
Таъминотчи корхона томонидан белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиш;
фойдаланилган электр энергияси (қуввати) учун ўз вақтида ҳақ тўлаш;
ишлатилаётган электр қурилмалари, асбоблар ва асбоб-ускуналарнинг зарур техник ҳолатини ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш, ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ёки электр таъминоти корхонасига электр асбоб-ускуналарининг носозлиги тўғрисида хабар қилиш;
электр энергиясидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
“Ўзэнергоинспекция”нинг ёзма кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;
Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари талабларига риоя этиш;
ўрнатилган тартибда Таъминотчи корхона вакилига электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини кўришига имкон бериш;
йил мобайнида янгидан ишга тушириладиган электр қурилмаларидан фойдаланиш бошланишидан камида бир ой олдин электр энергиясининг зарур миқдори учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига буюртманома бериш;
келгуси йил учун электр энергиясига бўлган эҳтиёжни аниқлашда электр энергиясини электр тармоқларидан узатишда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (ишлар турларининг) технологик жараёни ишлаб чиқариш эҳтиёжларига, ишлаб чиқариш бинолари ва маъмурий биноларни ёритиш, иситиш, шамоллатиш учун электр энергия сарфини, шунингдек, ушбу электр тармоқларига уланган субистеъмолчиларнинг эҳтиёжини ҳисобга олиш.
Истеъмолчи томонидан ҳисобга олиш приборни ЭҲНАТда муқобил (соз ҳолда) ишлашига тўсқинлиқ қилиши амалдаги Қонун ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга асосан жавобгар бўлишига сабаб бўлади.
Шунингдек, уланган қуввати 5 МВт ва ундан ортиқ бўлган Истеъмолчи Таъминотчи корхонанинг талабига кўра қуйидагиларни ҳисобга олиши ва бу ҳақида хабар бериши шарт:
истеъмол қилинаётган қувватнинг ҳар суткалик, ҳар ойлик сарфи ва амалдаги миқдори;
ягона электр энергетика тизимининг энг кўп ва энг кам юкламали даврларида реактив энергия ва қувватнинг ҳар суткалик сарфи;
ягона электр энергетика тизимининг энг кўп юкламасининг ўтиш даврида актив энергия (қувват)нинг ҳар 30 дақиқадаги сарфи.
Уланган қуввати 250 кВА ва ундан ортиқ бўлган истеъмолчилар юқорида кўрсатилган мажбуриятлар билан биргаликда қуйидагиларга мажбур:
маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш (ишларни амалга ошириш) учун электр энергияси сарфининг техник ва иқтисодий жиҳатдан асосланган илғор нормаларини ишлаб чиқиш - умумий ишлаб чиқариш ва технологик; якка тартибдаги ва гуруҳ бўйича; йиллик, чораклик ва ойлик - уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш технологияси такомиллаштирилиши (ўзгартирилиши) ва янги техника жорий этилишига қараб қайта кўриб чиқиш;
корхона бўйича, шу жумладан кўп энергия сарфлайдиган ускуналар, цехлар
ва истеъмолчилар гуруҳлари бўйича электр энергияси балансларини тузиш ҳамда улар асосида ишлаб чиқариш жараёнларида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш, электр энергиясининг самарасиз сарфланиши ва исроф бўлишини аниқлаш, уларни камайтириш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
келгуси давр учун электр энергиясига бўлган эҳтиёжни ва электр тармоқларининг энергия ўтказиш қобилиятини ошириш, электр таъминоти схемаларини такомиллаштириш заруриятини аниқлаш мақсадида (маҳсулот ишлаб чиқаришнинг, бажариладиган иш турларининг мўлжалланаётган прогноз ҳажмларидан ва электр энергияси сарфи меъёрларидан келиб чиқиб, уларни камайтириш ва электр энергиясини тежашни ҳисобга олган ҳолда) электр энергиясининг бир йил ва келгуси давр учун балансларини тузиш;
маҳсулот (ишлар) бирлигига электр энергияси сарфининг тасдиқланган меъёрларига риоя қилиш ва уларни камайтириш бўйича белгиланган тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш;
электр энергиясини тежаш бўйича (йиллик ва узоқ истиқбол учун) ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Истеъмолчи Таъминотчи корхона томонидан ўрнатилган тартибда белгиланган энергия истеъмолини чеклаш жадвалини бажариши шарт.
Йиллик электр энергияси истеъмоли икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғига тенг ёки ортиқ бўлганда ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда энергетика текширувидан ўтказилади;
Таъминотчи корхона вакиллари ташриф буюрганда қонунбузилиш ҳолати аниқланганида ва аниқланмаганида тақдирида ҳам белгиланган тартибда ва шаклда далолатнома расмийлаштириб, уни бир нусхасини тақдим этилишини талаб қилиш;
Истеъмолчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Истеъмолчининг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
4.3. Таъминотчи корхона қуйидаги ҳуқуқларга эга:
истеъмолчилардан электр таъминоти шартномасида белгиланган мажбуриятларни тегишли даражада бажаришни талаб этиш;
истеъмолчилар томонидан электр таъминоти шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёки бузилиши оқибатида унга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда қопланиши;
авария режимида истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиш (ўчириш);
ЭҲНАТга уланган ва олдиндан тўланган маблағ тугагандан сўнг электр энергияси учун олдиндан тўловни амалга ошириш қурилмасига эга ҳисобга олиш прибори мавжуд бўлган истеъмолчиларни узиш. Бунда узилгандан сўнг истеъмолчининг кўриши мумкин бўлган зарари учун Таъминотчи корхона жавобгар бўлмайди.
Қоидалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолатларда Истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиш оқибатлари учун жавобгар бўлмайди.
Таъминотчи корхона қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Таъминотчининг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари
4.4. Таъминотчи корхона қуйидагиларга мажбур:
Истеъмолчига электр энергиясини электр тармоғи орқали электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик бўлиниш чегарасигача шартномада кўрсатилган ҳажмда мунтазам етказиб бериш;
ускуналар, электр узатиш линияларини, ҳисобга олиш приборларидан фойдаланиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, шунингдек, ўз электр хўжалиги объектларидаги носозликларни бартараф қилиш;
электр тармоғи ҳўжалиги объектларини режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантириш;
Истеъмолчини электр энергиясини етказиб берилиши тўхтатилиши ва тўхтатилиш сабаблари тўғрисида хабардор қилиш (Истеъмолчи масъул ходимларини уяли алоқа воситаси орқали (телефонограмма), овозли хабар, телеграм хабарнома, СМС хабар (интернет сайтлар) орқали ёки ёзма тарзда) киритилаётган чеклашлар тўғрисида, чеклашларни ҳажми ва вақти кўрсатилган ҳолда Истеъмолчига олдиндан хабар бериш;
электр энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги ёки электр таъминотидаги бошқа бузилишлар тўғрисидаги Истеъмолчининг аризасини, ариза олинган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай кўриб чиқиш Қоидаларга мувофиқ бартараф этиш ва батафсил жавоб юбориш;
Истеъмолчига ўрнатилган тартибда етказиб берилган энергия ҳисобини юритиш;
Истеъмолчининг белгиланган тартибда киритилган таклифларига мувофиқ беш кун муддатда электр энергиясининг ойлик шартномавий ҳажмига ўзгартиришлар киритиш, электр энергиясининг ойлик шартномавий миқдорини кўпайтириш (камайтириш) мумкин бўлмаган тақдирда - бу ҳақда, рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда, истеъмолчига хабар қилиш;
Истеъмолчида ўрнатилган ҳисобга олиш приборларини алмаштириш
ва ўрнатиш, пломбалашни таъминлаш;
амалдаги давлат стандартига (ГОСТ 32144-2013 ва ГОСТ 13109-97) мувофиқ бўлган электр энергиясини етказиб бериш.
истеъмолчининг сарфлаган электр энергияси учун қарзи вужудга келганда қарзни беш кун муддатда тўлаш зарурлиги тўғрисида ёзма хабардор қилиш (ЭҲНАТга уланган истеъмолчилар бундан мустасно);
Истеъмолчиларга тузиладиган далолатномаларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган шаклларини ўз веб сайтида эълон қилиши;
ишдан бўшатилган Истеъмолчилар билан ишлаб келган ходимларни (инспекторларни) ишдан бўшаганида ва янги ходимларнинг ишга тайинлангинлиги тўғрисида ўз веб сайтида ва ижтимоий тармоқлари саҳифаларида эълонлар бериб, Истеъмолчиларни хабардор қилиш;
Истеъмолчига кузатув, ўрганиш, борганда қонунбузилиш ҳолати аниқланганида ва аниқланмаганида тақдирида ҳам белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштириб, уни бир нусхасини Истеъмолчига тақдим этиш;
Истеъмолчи томонидан электр таъминоти корхонаси вакилларини қайд этиш дафтари тутилган тақдирда унга Таъминотчи корхона вакили борганида белгиланган тартибда ўз тўғрисидаги маълумотларни (мансабдор шахс буйруғи рақами ва санаси, лавозими, сана, келган вақти, келиш сабаби ва бошқалар) ёзма тўлдириб, имзо чекиш;
телефон рақамлари ўзгарганда, бу ҳақида Истеъмолчиларга хабар бериш.
Таъминотчи корхона қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Таъминотчининг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
5.1. Электр таъминоти шартномаси бўйича тарафлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади шунингдек, шартнома шартлари бажарилмаган ёки тегишли тарзда бажарилмаган ҳолларда, Таъминотчи корхона бунинг натижасида етказилган ҳақиқий зарарни қоплашга, Истеъмолчи эса етказилган ҳақиқий зарарни қоплашга мажбур.
5.2.Таъминотчи корхона Истеъмолчи олдида моддий жавобгар бўлмайди агар:
Истеъмолчи электр энергияси истеъмолининг белгиланган режимига риоя қилмай, электр энергияси истеъмоли ёки қувватининг шартномавий миқдоридан ошиб кетишига йўл қўйганда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан белгиланган электр энергияси истеъмолини чеклаш жадвалини бажармаган кунларда сифати паст электр энергияси етказиб берилганлиги учун;
захира манбаи автоматик ишга тушганда, автоматик қайта улаш ва автоматик тарзда тез-тез ўчиришлар вақтида электр энергиясини етказиб бериш борасидаги танаффуслар учун.
Энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Агар энергия беришдаги узилишлар қувват ва энергия етишмаслиги сабабли энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан қонунчилик асосида истеъмолни тартибга солиш натижасида юз берган бўлса, энергия билан таъминловчи ташкилот айбдор бўлган тақдирдагина шартнома мажбуриятларини бажармагани ёки тегишли даражада бажармагани учун жавоб беради.
Электр энергиясини сифат кўрсаткичлари амалдаги стандарт талабларидан белгиланган меъёрларидан бузилганда уни аниқлаш Таъминотчи корхона ва Истеъмолчи, “Ўзэнергоинспекция”, аккредитациядан ўтган стандарт органи билан биргаликда махсус аккредитациядан ўтказилган электр энергиясини ўлчов ускуналари орқали ўлчов ишлари олиб бориш натижасида аниқланади ва белгиланган тартибда далолатнома тузилади, имзоланади ҳамда томонларга бир нусхадан берилади. Ушбу ўлчов даври 3 кун давомида амалга оширилади. Бунда барча ҳаражатлар айбдор томон маблағлари ҳисобидан қопланади.
5.3. Томонлар уларнинг хоҳиш ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган табиий офатлар ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар сабабли ушбу шароитларда қайтариб бўлмайдиган ва олдиндан билиб бўлмайдиган фавқулодда ҳолатларни ўз ичига олган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) оқибатида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажара олмаса, томонлардан ҳеч бири ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармагани учун жавоб бермайди.
5.4. Мазкур шартномани бажариш жараёнида юзага келадиган барча келишмовчилик ва низолар музокара ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокара ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар қонунчиликда белгиланган тартибида ҳал қилинади.
VI. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ЧЕКЛАШ ЁКИ УЗИБ ҚЎЙИШ ШАРТЛАРИ
6.1. Қувват ва электр энергияси истеъмоли бўйича чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчилар билан биргаликда ишлаб чиқилади, маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари билан келишилади, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан тасдиқланади ва ягона электр энергетика тизимида электр қуввати ва энергия танқислиги пайдо бўлганда жорий этилади. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарори билан тасдиқланган Табиий монополиялар субъектлари томонидан мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхатида қайд этилган Истеъмочиларга асосий фаолиятини ёки асосий функцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган энг кам даражада етказиб берилиши назарда тутилади.
6.2. Электр энергиясини чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари истеъмолчининг технологик ва авария бронини аниқлаш далолатномасига асосан, жорий йилнинг
1октябридан кейинги йилнинг 1 октябригача бўлган давр учун тузилади ҳамда жадвалларга киритилган барча истеъмолчилар учун уларни бажариш мажбурий ҳисобланади.
Жадвалларнинг қуйидаги турлари тузилади:
ягона электр энергетика тизимида ёқилғи ёки гидроресурслар етишмаганда электр энергиясини (кВт*соатда) чеклаш жадвали. Жадвалда электр энергия истеъмолини истеъмолчиларнинг технологик бронигача, кейинчалик эса авария бронигача (чеклашга мансуб бўлмаган объектлардан ташқари) ва бунда истеъмолни
5та навбатга бўлган ҳолда қисқартириш назарда тутилиши лозим;
ягона электр энергетика тизимида қувват етишмаганда қувватни (кВтда) чеклаш жадвали. Жадвалда ягона электр энергетика тизимининг эрталабки ва кечки энг катта юкламалари юзага келадиган соатларда истеъмол қилинадиган қувватни истеъмолчиларнинг авария бронигача камайтириш ва бунда истеъмол қилинадиган қувватни 5 та навбатга бўлиш назарда тутилиши лозим;
қувват тақчиллиги юзага келиши натижасида авария хавфи пайдо бўлганда ва чеклаш жадвалларини жорий қилиш имконияти бўлмаганда, қувватни чеклаш жадвали. Жадвалда узиб қўйилиши мумкин бўлмаган объектлардан ташқари, ягона электр энергетика тизими истеъмолчиларини тўлиқ узиб қўйиш ва узиб қўйиладиган қувватни 5 навбатга бўлиш назарда тутилиши лозим.
Электр энергиясини чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари электр станциялари ва электр тармоқлари ускуналарининг йўл қўйиб бўлмайдиган шароитларда ишлашининг олдини олиш, ягона электр энергетика тизимининг барқарор параллель ишлашини таъминлаш, авариялар юзага келишининг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларнинг тартибсиз узиб қўйилишини бартараф этиш мақсадида ягона электр энергетика тизимида электр энергияси ва қувват танқис бўлган ҳолларда тузилади.
6.3. Чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларини амалга киритиш тартиби қуйидагилар:
электр энергияси ва қувватни чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ раҳбари фармойиши билан амалга киритилади. Диспетчерлик бошқарувининг барча даражаларида электр энергиясини чеклашни жорий этиш фармойиши оператив журналда чеклаш ҳажми, чеклаш бошланадиган ва тугайдиган вақт қайд этилган ҳолда берилади;
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчиларга кейинги суткаларда электр энергиясини чеклаш жадвалларининг амалга киритилиши тўғрисида жорий сутканинг соат 1400 дан кечиктирмай, чеклаш ҳажми, чеклаш бошланадиган ва тугайдиган вақтини кўрсатган ҳолда маълум қилади.
Электр энергиясини чеклаш жадвалларини зудлик билан жорий этиш зарур бўлганда, бу ҳақидаги билдиришнома сутканинг вақтидан қатъи назар, чеклашнинг амал қилиши бошланишидан 1 соат олдин истеъмолчиларга етказилади.
Узиб қўйиш жадваллари истеъмолчилар томонидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасидан узиб қўйиш жадваллари жорий этилиши тўғрисидаги билдиришнома олингандан кейин дарҳол жорий этилади.
Истеъмолчилар – чеклаш ва узиб қўйиш жадвалига киритилган, шу жумладан узлуксиз ишлаб чиқариш технологик жараёнига эга корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (чеклаш ва узиб қўйилиши мумкин бўлмаган объектлардан ташқари) чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларининг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан кўрсатилган муддатда сўзсиз бажарилишини ташкил этиши шарт. Акс ҳолда, улар узиб қўйиш ва чеклаш жадваллари бажарилмаганлиги туфайли ягона электр энергетика тизими марказларидан мажбурий узиб қўйиш натижасида юзага келадиган оқибатлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергияси ва қувватини чеклаш жадвалларини амалга киритиш тўғрисидаги фармойиш истеъмолчилар томонидан бажарилмаганда, уларни огоҳлантиргандан сўнг электр энергияси ва қувват истеъмолининг белгиланган даражада камайишини таъминловчи миқдорда электр энергияси етказиб берилишини мажбурий равишда чеклайди.
Бу борадаги технологик жараёнлар бузилишининг оқибатлари учун жавобгарлик Истеъмолчи корхона раҳбарлари зиммасига юкланади.
6.4. Қоидаларда назарда тутилмаган сабабларга кўра Истеъмолчиларни электр энергиясидан ўчирганлик учун ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий чоралар қўлланилади.
VII. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ШАРТЛАШУВ
7.1. Ушбу шартноманинг ҳар бир томони ўзига нисбатан қўлланиладиган барча, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларидаги Коррупцияга қарши тегишли шартлар ва талабларни тушуниши ҳақида бир-бирини ишонтиради ва уларга амал қилишини кафолатлайди.
7.2. Истеъмолчи ушбу шартнома амалда бўлган бутун давр мобайнида у (шунингдек унинг мансабдор шахслари, директори, ходимлари, агентлари ва бошқа вакиллари) Таъминотчи корхонанинг манфаатларида унинг агенти ёки вакили сифатида ҳаракат қилиб, Таъминотчи корхонанинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларининг Коррупцияга қарши тегишли шартлари ва талабларига қатъий риоя этиш мажбуриятини олади.
VIII. ЯКУНИЙ ШАРТЛАР
8.1. Мазкур Шартномани тарафлар имзолаган кундан бошлаб Шартноманинг амал қилиш муддатигача бўлган муддатга амал қилади.
Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда, томонлардан бири уни узайтириш ёки бекор қилиш бўйича ариза бермаган бўлса, шартнома кейинги ҳар бир йилга узайтирилган ҳисобланади (Бюджет ташкилотлари бундан мустасно). Ариза ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин тақдим этилиши лозим.
8.2. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган ва томонларнинг ҳар бирида сақланаётган икки (Бюджет ташкилотлари учун уч) нусхада тузилган. Ушбу Шартнома Шартноманинг саҳифаси бетдан иборат ва унинг иловалари унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
8.3. Томонларнинг бирини ташаббуси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш, иккинчи томонни бекор қилиш муддатидан ўттиз кун олдин хабардор қилган ҳолда ва томонлар ўзаро ҳисоб-китоб қилиши шарти билан бекор қилиниши мумкин. Бекор қилиш тўғрисида хабарнома ёзма равишда юборилади.
8.4. Барча ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар фақат ёзма равишда амалга оширилиб, томонларнинг ваколатли шахслар томонидан имзоланган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади.
8.5. Ушбу Шартнома талабларида назарда тутилмаган ва тутилмаган ҳолатлар бўйича низолар келиб чиққан тақдирда қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тартибга солинади.
Истеъмолчиларга огоҳлантириш !
Умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр энергиясини ҳисобга олиш приборларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101 ҳамда Жиноят кодексининг 1852 -моддаларига асосан жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
VII. ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ
Таъминотчи: |
Истеъмолчи: |
Манзил: Таъминотчининг номи, почта ва манзили |
Юридик манзил: Истеъмолчи ташкилотнинг жойлашган манзили |
Ҳ/Р: Таъминотчининг ҳисоб рақами |
Ҳ/Р: Истеъмолчи ташкилотнинг ҳисоб рақами |
СТИР: Таъминотчининг СТИР рақами |
СТИР:Истеъмолчининг СТИР рақами |
Банк коди (МФО) Таъминотчининг банк коди рақами |
|
Банк коди (МФО) Истеъмолчининг банк коди рақамиҚҚС тўловчининг коди: ҚҚС тўловчининг коди |
Республика ва маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган Истеъмолчилар учун: Банк коди (МФО): Банк коди (МФО) рақами СТИР рақами: СТИР рақами |
Статистик кодлар: DBIBT (СООГУ) DBIBT (СООГУ) рақами |
Бюджет фондининг ҳисоб рақами: Банк коди: (МФО) Банк коди (МФО) рақами СТИР рақами СТИР рақами |
MHOBT (СОАТО) MHOBT (СОАТО) рақами |
Кадастр рақами Истеъмолчининг кадастр рақами |
Телефон ва факс рақамлари: Телефон ва факс рақамлари: |
Статистик кодлар: IFUT (ОКЕД): IFUT (ОКЕД) рақами |
|
|
DBIBT (СООГУ):DBIBT (СООГУ) рақами |
|
MHOBT (СОАТО): MHOBT (СОАТО) рақами |
|
КФС рақами |
|
TSHK (КОПФ): TSHK (КОПФ) рақами |
Телефон ва факс рақамлари: Истеъмолчининг телефон ва факс рақами |
Таъминотчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си Имзо:______ М.Ў: |
Истеъмолчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си Имзо:______ М.Ў: |
ЮРИСТКОНСУЛЬТ ХУЛОСАСИ:
Таъминотчи корхона юристконсульти:
_________________________________________________________________________
_________________________________________________________________________
_________________________________________________________________________
Юристконсульт: ________________
ЮРИСТКОНСУЛЬТ ХУЛОСАСИ:
Истеъмолчи юристконсульти:
____________________________________________________________________
____________________________________________________________________
____________________________________________________________________
Юристконсульт: _____________________
|
|
______- сонли шартномага 1– илова |
Етказиб бериладиган энергия ҳажми
1.Тариф гуруҳи ____________________________
2.Фаолият тури ____________________________
3.Истеъмолчи электр қурилмаларининг уланган қуввати: ___________кВА (кВт)
4.Техник шарт бўйича рухсат берилган қувват ______________ кВт
5.Электр таъминоти ишончлилиги бўйича тоифаси (лойиҳа бўйича)____________
Электр таъминоти ишончлилиги бўйича тоифаси (амалда) ____________
6.Ҳисоб-китоб тури: _______________________________________________________________________
_______________________________________________________________________
(тариф тури: табақалаштирилган, бир ставкали ёки ахолига тенглаштирилган) (кераклиси тўлиқ кўрсатилади)
миқдори
|
Энергия ҳажми минг кВт*соат
|
Шу жумладан, тариф гуруҳлари бўйича |
Реактив энергиянинг иқтисодий миқдори |
|||||||
I |
II |
III |
IV |
минг кВар*соат |
||||||
Йил, жами |
|
|
|
|
|
|
||||
Январь |
|
|
|
|
|
|
||||
Февраль |
|
|
|
|
|
|
||||
Март |
|
|
|
|
|
|
||||
Апрель |
|
|
|
|
|
|
||||
Май |
|
|
|
|
|
|
||||
Июнь |
|
|
|
|
|
|
||||
Июль |
|
|
|
|
|
|
||||
Август |
|
|
|
|
|
|
||||
Сентябрь |
|
|
|
|
|
|
||||
Октябрь |
|
|
|
|
|
|
||||
Ноябрь |
|
|
|
|
|
|
||||
Декабрь |
|
|
|
|
|
|
Ташкилот кунига фойдаланади ___________ соат, ойга ________ кун
Умумий юкламага нисбатан сменалар бўйича юкланиш % ҳисобида I __, II __, III __
Таъминотчи корхона: ______________ __________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.Ш |
Истеъмолчи: ________________ ____________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.Ш. |
|
_____– сонли шартномага 2– илова |
Энергияни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган жойлар ва уларнинг тавсифлари
Истеъмолчининг (субистеъмолчининг) ҳисобга олиш прибори ўрнатилган жойлари, тури ва кучланиш тоифаси (кВ)
|
Ҳисобга олиш прибори тури (актив), (номинал токи)
|
Ҳисобга олиш прибори рақами
|
Ҳисобга олиш прибори клемма қопқоғидаги пломбанинг рақами
|
Ўлчов трансформатор-ларининг трансформация коэффициенти |
Ҳисоб-китоб коэффициенти |
Ҳисобга олиш приборининг шартнома тузилган кундаги кўрсаткичлари |
Тариф тури сўм/ 1кВт*соат
|
|
Ток |
Кучланиш |
|
||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
Таъминотчи корхона: _______________ _______________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.Ш. |
Истеъмолчи: ______________ ____________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.Ш. |
|
_______-сонли шартномага 3– илова |
Томонлар электр тармоқларининг баланс мансублиги
ва эксплуатация қилиш бўйича масъуллик чегараси далолатномаси
Ҳисобга олиш прибори давлат рақами ______________ ток трансформатори _____кучланиш трансформатори _____ жами коэффициент_______ уланган қуввати_______кВт
Ҳисобга олиш прибори ўрнатилган манзил:
______________________________________________________________________
(шаҳар, қфй, мфй, кўча номи, уй рақами)
1.Тариф гуруҳи ______ Фаолият тури ____________________________
2.Тариф гуруҳи ______ Фаолият тури ____________________________
_________________________________________________________________
1. Истеъмолчининг балансида қуйидаги электр қурилмалар мавжуд:
а) ҳаво электр тармоғи _____________________________________
_________________________________________________________
б) кабель электр тармоғи ___________________________________
_________________________________________________________
_________________________________________________________
в) подстанциялар, трансформатор подстанциялари ТП рақами_______________________________________________________________________
_____________________________________________________________________________
2. Истеъмолчи ва Таъминотчи корхона ўртасидаги электр тармоқларнинг баланс бўйича
мансублик чегараси___________________________________________________________________
___________________________________________________________________________
3. Улардан қуйидагиларга:
а) ___________________________________________________________________________
_____________________________ хизмат кўрсатиш Истеъмолчи ходимлари томонидан,
б)________________________________________________________________________
__________________________________________________________________________
билан 202__ йил ___________ санада тузилган ______-cонли Техник хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида Таъминотчи корхона томонидан хизмат кўрсатилади. Техник хизмат кўрсатиш шартномаси тузилмаса Таъминотчи корхона томонидан хизмат кўрсатилмайди.
4. Электр қурилмаларнинг ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича жавобгарлик чегараси қуйидагича белгиланди_________________________________________________________
Таъминотчи корхона: ______________ __________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.Ш |
Истеъмолчи: ________________ ____________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.Ш. |
|
____-сонли шартномага 4- илова |
Энергияни йўқолишларини аниқлаш бўйича
ДАЛОЛАТНОМА
Энергия ҳисобга олиш приборлари электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик чегарасида ўрнатилмаганда, электр тармоқларининг баланс бўйича мансублиги чегараси ҳисобга олинган ҳолда мансублик чегарасидан хисобга олиш прибори ўрнатилган жойгача бўлган қисми ҳисоблаш йўли билан аниқланади ва қуйидагиларга ҳисобланади:
а) Қуввати ________ кВА бўлган трансформаторлардаги ойлик актив энергиянинг йўқолишлари _____________ кВт.соат ёки _________%, реактив энергия йўқолишлари _________ кВАр.соат ёки _________ % ташкил этади;
б) Истеъмолчининг кабель линияларидаги ҳар ойлик энергияни йўқотиш:
Узунлиги ____________________________________________________________м;
Кесим юзаси ________________________________________________________ мм2;
Русуми ________________________________________________________________ ;
Кучланиши _________ кВ бўлса, _________кВт.соатни, ёки ________ % ташкил этади;
в) Истеъмолчининг ҳаво линияларидаги ҳар ойлик энергия йўқолишлари:
Узунлиги ____________________________________________________________м;
Кесим юзаси ________________________________________________________ мм2;
Русуми ________________________________________________________________;
Кучланиши _________ кВ бўлса, _________ кВт.соатни, ёки ________ % ташкил этади.
Энергияни ҳар ойда жами йўқотишлар ҳажми ҳисоб давридаги энергия
сарфининг ____ фоизини ташкил этади.
Таъминотчи корхона: ______________ __________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.Ш |
Истеъмолчи: ________________ ____________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.Ш. |
|
____-сонли шартномага 5- илова |
Энергия (актив, реактив) сарфи бўйича
ҲИСОБОТ
20___ йил _________________ ойи бўйича
Кўрсаткичлар қайд этилган сана “___” __________________ 20 _____ йил.
Уланган жой номи, ҳисобга олиш приборининг завод рақами, ҳисобга олиш тури (актив, реактив)
|
Ҳисоб-китоб коэффициенти |
Ҳисобга олиш прибори кўрсатгичлари |
Ҳисобга олиш прибори курсаткич-ларининг фарқи |
Сарф кВт.с., кВАр.с |
Табақалаштирилган тариф бўйича сарф кВт.с. |
|||||||
ток трансфор-маторининг (ТТ)
|
кучланиш транс- форма- торининг (КТ)
|
умумий
|
бошланғич
|
охирги
|
Эрталабки тиғиз вақт |
Кун |
Кечки тиғиз вақт |
Тун |
||||
соат 6-9 |
соат 9-17 |
соат 17-22 |
соат 22-24 |
соат 0-6 |
||||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
12 |
13 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жами |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Изоҳ: 7 устун= 6 устун - 5 устун;
табақалаштирилган ҳисоб учун назорат рақами 8 устун = 7 устун *4 устун;
8устун = 9 устун +10 устун +11 устун +12 устун +13 устун.
Таъминотчи корхона: ______________ __________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.Ш |
Истеъмолчи: ________________ ____________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.Ш. |
|
_____-сонли шартномага 6- илова |
Компенсация қурилмаларининг ишлаш режими
Компенсация қурилмаларининг белгиланган қуввати
Т/р
|
Компенсация қурилмаларининг турлари
|
Қуввати
|
Уланиш вақти |
Жами
|
|
Эрталаб |
Кечқурун |
||||
1.
1.1
1.2
2.
3.
4. |
Конденсаторлар, кВАр 1000 Вгача 1000 Вдан юқори, жумладан:
Автоматик бошқариладиган: 1000 Вгача 1000 Вдан юқори,
Қўлда бошқариладиган: 1000 Вгача 1000 Вдан юқори,
Синхрон двигателлар - (СД), кВт
СДнинг реактив қуввати, кВар (СДнинг ўрнатилган қувватининг 30 фоизи, кВт)
Жами (1б.+3б.) кВАр: 1000 Вгача 1000 Вдан юқори.
|
|
|
|
|
ИЗОҲ: авторежимда ишлайдиган конденсатор қурилмалари билан жиҳозланган ташкилотлар уланиш вақтларини тўлдириши шарт эмас.
Реактив энергиянинг иқтисодий миқдори
Йил, ой
|
Реактив энергиянинг иқтисодий миқдори (кВар*соат)
|
Шу жумладан тариф гуруҳлари бўйича |
||
I |
II |
IV |
||
Январь |
|
|
|
|
Февраль |
|
|
|
|
Март |
|
|
|
|
Апрель |
|
|
|
|
Май |
|
|
|
|
Июнь |
|
|
|
|
Июль |
|
|
|
|
Август |
|
|
|
|
Сентябрь |
|
|
|
|
Октябрь |
|
|
|
|
Ноябрь |
|
|
|
|
Декабрь |
|
|
|
|
Жами: |
|
|
|
|
Реактив энергиянинг ҳар бир ҳисобот даври учун иқтисодий қиймати, реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 10 октябрда 1864-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) аниқланади
Ҳисобот даврининг якуни бўйича реактив энергия иқтисодий қийматининг амалдаги миқдори истеъмол қилинган актив энергия ва қувват коэффициентининг шартномавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Тарифга устама қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда фаол энергиянинг амалдаги тарифи бўйича:
5% - реактив энергиядан иқтисодий қиймат доирасида фойдаланилганда, бу амалда истеъмол қилинган актив энергия ва қувват коэффициентининг шартномавий миқдоридан келиб чиққан холда аниқланади;
10 % - реактив энергиядан иқтисодий қиймат миқдоридан ортиқ фойдаланилганда, бу амалда истеъмол қилинган актив энергия ва қувват коэффициентининг шартномавий миқдоридан келиб чиққан холда аниқланади;
Реактив энергия компенсацияси учун электр энергияси тарифига устамалар жарима санкцияси хисобланмайди ва электр таъминоти шартномасига асосан ундирилади.
Реактив энергия ўрни етарлича тўлдирилмаслиги ҳисобига қувват коэффициентининг норматив қиймати Истеъмолчи томонидан қўллаб-қувватланмаслиги аниқланганда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда актив электр энергия йўқолиши қийматининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари амалга оширилади, шунингдек, қувват коэффициенти кўрсаткичлари белгиланган нормативларга нисбатан пасайтирилганлиги учун Истеъмолчилардан қўшимча маблағлар ундирилади (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 10 октябрда 1864-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан).
Бунда ҳисоб-китоблар ва қўшимча маблағни ундириш ҳисоб-китоб даврида Шартномада кўрсатилганига нисбатан Истеъмолчи томонидан қувват коэффициентининг амалдаги қийматини пасайтиришга йўл қўйилганлиги тўғрисида “Ўзэнергоинспекция”нинг тасдиқлови бўлганда амалга оширилади.
Тариф чегирмалари Истеъмолчи ягона электр тизими тармоғида электр тармоғининг катта юкламали соатларида реактив энергия ҳосил қилганда ва электр тармоғининг кичик юкламали соатларида энергия тизими тармоғидан реактив энергия истеъмол қилинганда, агар Истеъмолчининг бундай режимида ишлаш зарурати Шартномада кўрсатилган бўлса, тақдим этилади.
Чегирма қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда актив энергия учун амалдаги тарифнинг 15% миқдорида белгиланади.
Таъминотчи корхона: ______________ __________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.Ш |
Истеъмолчи: ________________ ____________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.Ш. |
|
__-сонли шартномага 7- илова |
Авариявий ва технологик бронни аниқлаш бўйича
ДАЛОЛАТНОМА
Истеъмолчининг_________________________________________иштирокида тузилди.
Ягона электр энергетикаси тизимида узоқ муддатли ёки қисқа муддатли қувват танқислиги юзага келганда Истеъмолчи қуйидагиларни бажариши керак:
Ускуна юкламасини технологик брон даражасигача пасайтириш:
Т/р |
Технологик бронига тааллуқли цехлар ва агрегатлар номи* |
Ишда қолдирилган юкламалар қуввати (кВт) |
Изоҳ |
1 |
|
|
|
2 |
|
|
|
3 |
|
|
|
4 |
|
|
|
Жами:________кВт
*а) Барча цехлар ва агрегатлар зудлик билан ўчирилади. Ўчирилиши яроқсиз маҳсулот ишлаб чиқарилиши, ускунанинг бузилиши, портлаш, ёнғин, заҳарланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларга олиб келувчи цехлар ва агрегатлар бундан мустасно.
б) Технологик бронга шунингдек авария бронига тааллуқли цехлар ва агрегатлар ҳам киради (2-бандга қаранг.)
Технологик бронни чеклаш босқичлари:
Iбосқич _______________________ кВт; II босқич _____________________кВт;
III босқич _______________________ кВт; IV босқич _____________________кВт.
_____________ ўтганидан кейин цехлар ва агрегатлар авария брони даражасигача узиб қуйилади.
Т/р |
Авария бронига тааллуқли цехлар ва агрегатлар номи* |
Ишда қолдирилган юкламалар қуввати (кВт) |
Изоҳ |
1 |
|
|
|
2 |
|
|
|
3 |
|
|
|
4 |
|
|
|
Жами:________кВт.
*а) Ўчирилиши сув таъминоти, алоқа воситалари ишининг тўхташига, иситиш тизимининг музлаб қолишига олиб келувчи цехлар ва агрегатлар, ҳамда қўриқлаш ёритгичлари электр тармоғидан узилмаган ҳолда қолдирилади.
б) Ёнғинга қарши захира насослар ва бошқа ёнғинга қарши агрегатлар авария бронига кирмайди (ушбу агрегатлар, заруратга қараб, олдиндан Таъминотчи корхона билан келишилган ҳолда рўйхатга киритилиши мумкин).
Таъминотчи корхона: ______________ __________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.Ш |
Истеъмолчи: ________________ ____________
М.Ў., имзо, лавозими, Ф.И.Ш. |
Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси орқали истеъмолчи энергияни фақат улугржи эҳтиёжлар учун сотиб олади.
Улгурчи истеъмолчи – электр энергиясидан улгурчиэҳтиёжлар учун фойдаланувчи ҳисобланади.