Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Контрактация шартномаси (2)

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Томонлар тўғрисида маълумотлар
  • (устав, қарор в.ҳ. кўрсатилади)
Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Баҳоси ва ҳисоб-китоб тартиби
  • (нархи бир тоннаси учун)
  • (рақам ва сўз билан ёзилади)
  • (олинганлиги тасдиқланадиган телеграмма, факс ва ҳо ташланади)
Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари

Юклаб олинг

Намунавий контрактация шартномаси

 

Шартнома тузилган ҳудуд Шартнома рақами Шартнома тузилган сана

 

Фермер хўжалиги фаолиятини белгиловчи ҳужжат асосида иш кўрувчи, кейинчалик «Хўжалик» деб юритилувчи Фермер хўжалиги номи номидан фермер хўжалиги бошлиғи Фермер хўжалиги раҳбарининг Ф.И.О. бир томондан, ва Тайёрловчи фаолиятини белгиловчи ҳужжат асосида иш кўрувчи, кейинчалик «Тайёрловчи» деб юритилувчи Тайёрловчи ташкилотнинг номи номидан иш кўрувчи Ходимнинг лавозими ва Ф.И.О. иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

I. Шартнома мавзуси

1.1. «Хўжалик» мазкур шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (кейинги ўринларда «Маҳсулот» деб юритилади) «Тайёрловчи»га қайта ишлаш ёки сотиш учун бериш, «Тайёрловчи» эса ушбу «Маҳсулот»ни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

1.2. Қуйидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти мазкур шартнома мавзуси ҳисобланади:

Маҳсулотнинг тури, нави, типи, класси, ҳажми

II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

2.1. «Хўжалик»нинг ҳуқуқлари:

шартномада назарда тутилган ҳолларда «Тайёрловчи»дан уруғлик ва экиш материаллари билан таъминлашни талаб қилиш;

«Маҳсулот»ни топширишда, унинг сифатини аниқлашда ҳозир бўлиш ва «Тайёрловчи»дан унга тегишли ҳақ тўланишидан талаб қилиш;

«Тайёрловчи»дан «Маҳсулот» етиштириш учун мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва суммада аванс тўланишини талаб қилиш;

«Тайёрловчи»дан шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги техник регламентлар ёки стандартлар билан таъминлашни талаб қилиш;

«Тайёрловчи»дан «Маҳсулот» хўжалик ҳисобидан транспортда ташилганда транспорт харажатларини қоплашни талаб қилиш;

«Тайёрловчи»дан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги натижасида етказилган зарар қопланишини талаб қилиш.

2.2. «Хўжалик»нинг мажбуриятлари:

«Тайёрловчига» Маҳсулотни етказиб бериш муддатидан кечикмай тегишли сифатга эга бўлган ҳажмда ва ассортиментда «Маҳсулот»нинг муайян турларини етказиб бериш;

илова қилинадиган ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштириш ва «Маҳсулот»ни топширишда талаб қилинадиган бошқа талабларга (ўраш, қадоқлаш ва бошқалар) риоя қилиш;

«Маҳсулот»ни «Тайёрловчи»га топшириш учун ўз вақтида тайёрлаш;

«Маҳсулот»ни мазкур шартномада назарда тутилган муддатларда топшириш муддатларига риоя қилиш имкони бўлмаган тақдирда, бу ҳақда «Тайёрловчи»га «Маҳсулот»ни топшириш муддати бошланишидан Мажбурият бажарилмаган тақдирда олдиндан огоҳлантириш муддати кундан кечикмай маълум қилиш.

2.3. «Тайёрловчи»нинг ҳуқуқлари:

«Маҳсулот»нинг муайян турлари шартномада белгиланган тегишли сифат ва муддатларда, ҳажмлар ва ассортиментда ҳамда томонлар келишган жадвалга мувофиқ ўз вақтида топширилишини талаб қилиш;

тузилган шартномага мувофиқ топширилаётган «Маҳсулот» ҳисобига илгари берилган аванс маблағлари қопланишини «Хўжалик»дан талаб қилиш.

2.4. «Тайёрловчи»нинг мажбуриятлари:

«Хўжалик»ка аванс маблағларини мазкур шартномада белгиланган муддатлар ва ҳажмларда тўлаш;

амалдаги техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқ харид қилинадиган «Маҳсулот» оғирлиги ва сифатини аниқлаш;

«Хўжалик» томонидан етказиб бериладиган «Маҳсулот»ни мазкур шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатларда харид қилиш;

«Маҳсулот»нинг ҳақини мазкур шартномада кўрсатилган нарх бўйича «Маҳсулот» олинган пайтдан бошлаб Маҳсулотга ҳақ тўлаш муддати кун мобайнида тўлаш;

шартномада назарда тутилган ҳолларда «Хўжалик» тасарруфида қоладиган «Маҳсулот»ни техник регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқ сақлаш ва унинг ҳолати тўғрисида «Хўжалик»ка мунтазам равишда маълум қилиш;

«Хўжалик» тасарруфида қоладиган маҳсулотнинг сифати ёмонлашиши оқибатида «Хўжалик»ка етказилган зарарни қоплаш;

мазкур шартномага мувофиқ «Маҳсулот»нинг ташилишини, томонлар келишган жадвалда назарда тутилган муддатларда «Тайёрловчи» жойлашган жой бўйича ёки у томонидан кўрсатилган бошқа жойда қабул қилиб олинишини таъминлаш;

«Маҳсулот»ни сақлашда, тайёрлашда, транспортда ташишда, унга бирламчи ишлов беришда унинг камомадининг олдини олиш;

амалдаги техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ «Маҳсулот»ни қайта ишлаш, сотувга тайёрлаш ва уни сотишга тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;

шартномаларга мувофиқ «Хўжалик»ни идиш, ўраб-жойлаш материаллари ва норматив техник ҳужжатлар (маҳсулотнинг айрим турларини харид қилиш, қабул қилиш, сифатини баҳолашни тартибга солувчи техник регламентлар ёки стандартлар, қоидалар) билан таъминлаш;

Тайёрловчи томонидан буюртмани етказишнинг охирги муддати дан кечикмай ёки ушбу давр мобайнида «Хўжалик»нинг буюртманомасида кўрсатилган муддатларда ва ҳажмда, унга ушбу материалларни етказиб беришнинг мўлжалланаётган санасидан камида беш кун олдин бериладиган ______навли, типдаги, классли, кг. уруғлик ва экиш материаллари билан «Хўжалик»ни таъминлаш. Буюртманома чопар орқали қабул қилинганда «Тайёрловчи»нинг ходими санани кўрсатган ҳолда у қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди. «Хўжалик» олдин берилган буюртманомани бекор қилишга ёхуд уруғлик ва экиш материаллари етказиб бериш санасини ўзгартиришга ҳақлидир, бу ҳақда «Тайёрловчи»га буюртманомада кўрсатилган санадан камида бир кун олдин маълум қилади.

3.1. «Маҳсулот»нинг баҳоси Маҳсулотнинг баҳоси 1 (бир) тоннаси учун сўмни ташкил этади.

3.1. «Маҳсулот»нинг баҳоси Маҳсулотнинг баҳоси 1 (бир) тоннаси учун сўмни ташкил этади.

Мазкур шартнома бўйича умумий сумма Шартноманинг умумий қиймати сўмни ташкилэтади.

3.2. «Хўжалик» уруғлик ва экиш материалларини аванс ҳисобида ёки бевосита сотиб олиш йўли билан олади (зарур бўлмагани ўчириб ташланади).

«Хўжалик» таъминланадиган уруғлик ва экиш материаллари нархи 1 (бир) кг учун 1кг экин материлларини нархи сўмни ташкил этади. Уруғлик ва экиш материалларининг умумий суммаси Уруғлик ва экиш материалларининг умумий суммаси сўмни ташкил этади.

3.3. «Тайёрловчи» «Хўжалик»ка аванс маблағларини «Маҳсулот» қийматининг камида 50 фоизи миқдорида (уруғлик ва экиш материаллари аванс ҳисобига олинганда уларнинг қиймати аванс маблағлар суммасига киритилади) қуйидаги ҳажмлар ва муддатларда тўлайди:

шартнома суммасининг камида Биринчи йил (ой,давр) учун фоиз миқдори фоизи

Биринчи йил (ой, давр) кўрсатиладида

шартнома суммасининг камида Иккинчи йил (ой, давр) учун фоиз миқдори фоизи

Иккинчи йил (ой, давр) кўрсатиладида

шартнома суммасининг камида Учинчи йил (ой, давр) учун фоиз миқдори фоиз миқдори фоизи

Учинчи йил (ой, давр) кўрсатиладида;

3.4. Етиштирилган «Маҳсулот» учун Ҳисоб-китоб шакли йўли билан Муддат кўрсатилади пайтдан бошлаб нақд пулсиз тарзида мобайнида ҳисоб-китоб қилинади.

3.5. «Тайёрловчи» тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида Тўлов амалга оширилган сана пайтдан бошлаб Тўлов амалга оширилган вақт йўли билан Тўлов амалга оширилганлиги ҳақида хабар бериш муддати муддатда Хабардор қилинадиган томон «Хўжалик»ни хабардор қилиши шарт.

3.6. «Маҳсулот»ни транспортда ташиш ва тушириш бўйича барча харажатларни «Тайёрловчи» кўтаради.

«Маҳсулот» «Хўжалик»нинг транспорти билан етказиб берилган тақдирда «Тайёрловчи» транспортда ташиш харажатларини унга қоплайди (идишни ҳам ўз ичига олган ҳолда амалдаги масса бўйича).

IV. Маҳсулот бериладиган жой

4.1. Маҳсулот бериладиган жой кўрсатилади «Маҳсулот» бериладиган жой ҳисобланади.

V. Томонларнинг жавобгарлиги

5.1. «Маҳсулот» мазкур шартномада белгиланган ассортиментда ва турлар бўйича, муддатларда қабул қилиниши рад этилишининг ҳар бир ҳолати учун «Тайёрловчи» «Хўжалик»ка белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда амалда шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб қабул қилинмаган «Маҳсулот» қийматининг 25 фоизи миқдорида, тез бузиладиган «Маҳсулот»лар бўйича эса – тўлиқ қиймати миқдорида жарима тўлайди. Бундан ташқари, «Маҳсулот»ни қабул қилиш рад этилганлиги натижасида «Хўжалик» томонидан кўрилган, жарима билан қопланмаган зарарларни қоплайди.

5.2. Шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда, турлар бўйича муддатларда «Маҳсулот» топширилиши асоссиз бош тортилганлиги учун «Хўжалик» «Тайёрловчи»га топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима харид нархига белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда ўтган даврда (ой, йил чораги, йил) «Маҳсулот»нинг амалда шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб ҳисобланади. Бундан ташқари, «Маҳсулот» тўлиқ етказиб берилмаганлиги натижасида пайдо бўлган жарима билан қопланмаган зарар қопланади.

5.3. Мазкур шартномага мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) «Маҳсулот» ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товланганлиги учун («Хўжалик»ка берилиши керак бўлган сумма, шу жумладан белгиланган устамалар ўз вақтида ўтказилмаслиги, ҳисоб-китобнинг акцепт шаклида эса – тўлов ҳужжати акцептидан асоссиз тўлиқ ёки қисман рад этилганлиги учун), «Тайёрловчи» «Хўжалик»ка олинмаган суммани, ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жаримадан ташқари «Тайёрловчи» «Хўжалик»ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

5.4. Товар-транспорт ҳужжатини расмийлаштириш рад этилганлиги ёки нотўғри расмийлаштирилганлиги учун айбдор томон бошқа томонга ҳар бир товар-транспорт ҳужжати учун бир энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида жарима тўлайди.

Юклаб жўнатилган «Маҳсулот»га тўлов ёки товар-транспорт ҳужжати нусхаси белгиланган муддатда юборилмаганлиги ёки юклаб жўнатиш тўғрисида бошқа маълумот тақдим этилмаганлиги учун айбдор томон ҳар бир бундай ҳолат учун етказиб берилаётган «Маҳсулот» қийматининг 1 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

5.5. «Хўжалик» мазкур шартномада белгиланган миқдорда ва муддатларда техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берадиган идиш ва ўраб-жойлаш материаллари билан таъминланмаганлиги учун «Тайёрловчи» «Хўжалик»ка «Маҳсулот» етказиб бериш пайтда амалда бўлган идиш, ўраб-жойлаш материаллари қийматининг икки баравари миқдорида жарима тўлайди. Агар «Тайёрловчи»нинг «Хўжалик»ни идиш билан таъминланмаганлиги «Маҳсулот» сифатининг пасайишига ёки бузилишига олиб келса, «Тайёрловчи» «Хўжалик»ка жарима билан қопланмаган қисм бўйича зарарларни қоплайди. Бунда «Хўжалик» сифатсиз «Маҳсулот» етказиб берилганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.

5.6. «Тайёрловчи» томонидан «Маҳсулот»нинг миқдори нотўғри аниқланган, унинг қиймати нотўғри белгиланган ва ундирилган ҳоллар аниқланган тақдирда «Тайёрловчи» «Маҳсулот»нинг сифатини, шунингдек унинг миқдорини ва, ундан ташқари ҳисоблаб чиқилган суммани ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади, «Хўжалик»ка нотўғри ҳисоблаб чиқилган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

5.7. «Хўжалик» томонидан мазкур шартнома бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун «Хўжалик»ни жавобгарликка тортишда шунингдек уларнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) «Хўжалик» томонидан мазкур шартнома бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилмаслигига (зарур тарзда бажарилмаслигига) олиб келган хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади.

Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг айби билан мазкур шартноманинг «Хўжалик» томонидан бажарилмаслиги (зарур тарзда бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар белгиланган тартибда ушбу ташкилотлар томонидан қопланади.

5.8. Мазкур шартномада назарда тутилмаган томонларнинг жавобгарлиги чора-тадбирлари фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.

VI. Низоларни ҳал этиш тартиби

6.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёхуд туман қишлоқ хўжалиги бўлими иштирокида уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими низони кўриб чиқишда қатнашишда маҳсулотнинг сифати пасайиши ёки бузилиши ҳоллари бўйича хулоса бериши, шунингдек табиий офатлар ва бошқа ноқулай шарт-шароитлар оқибатида ёхуд «Тайёрловчи»нинг айби билан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун «Хўжалик»ни жавобгарликдан озод қилиш учун хулоса бериши мумкин.

6.2. Томонлар келишмовчиликлар ва низоларни ҳал этиш учун бевосита судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

VII. Шартноманинг амал қилиши

7.1. Мазкур шартнома мазкур шартноманинг 8.4-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб амалга киради ва томонлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаргунга қадар амал қилади.

7.2. Томонлар ўртасидаги муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилган ва ҳисоб-китоб тўлиқ тугалланган тақдирда тўхтатилади.

VIII. Якуний қоидалар

8.1. Мазкур шартнома томонларнинг келишувига кўра ёки бошқа томон шартнома шартларини жиддий равишда бузган тақдирда, томонлардан бирининг талаби бўйича суд тартибида бекор қилиниши мумкин.

8.2. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма шаклда содир этилиши ва томонларнинг бунга зарур даражада вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади.

8.3. Мазкур шартнома томонларнинг ҳар бири ва қишлоқ хўжалиги бўлими учун бир нусхадан уч нусхада тузилади. Шартноманинг барча нусхалари тенг юридик кучга эгадир.

8.4. Мазкур шартнома, унга ўзгартиришлар (қўшимчалар) «Хўжалик» жойлашган жой бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.

IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари:

«ХЎЖАЛИК»

Фермер хўжалик номи

Солиқ тўловчининг идентификация рақами Фермер хўжаликни СТИР рақами

Фермер хўжалиги бошлиғининг Ф.И.О.

М.Ў. имзо ____________________

«ТАЙЁРЛОВЧИ»

Тайёрловчининг номи

Солиқ тўловчининг идентификация

Рақами Тайёрловчининг СТИР рақами

Тайёрловчининг лавозими Ф.И.О.

М.Ў. имзо_____________________

Туман фермерлар кенгашининг фермер хўжаликларининг шартномавий-ҳуқуқий муносабатлари бўйича бош мутахассиси

Фермер хўжалиги бошлиғининг Ф.И.О.

__________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Контрактация шартномаси (2)