Табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш
ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой |
Кейинги ўринларда “Истеъмолчи” деб аталувчи Истеъмолчининг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Истеъмолчи вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Истеъмолчи ташкилот раҳбари лавозими Истеъмолчи ташкилотнинг раҳбари Ф.И.О.си бир томондан, Етказиб берувчининг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинчалик “Етказиб берувчи”деб аталувчи) номидан Етказиб берувчи вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи, Етказиб берувчи ташкилот раҳбари лавозими,Етказиб берувчи ташкилот раҳбари Ф.И.О.си ,иккинчи томондан, ушбу Шартномани қуйидагилар ҳақида имзоладилар:
I.ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Етказиб берувчи ўз зиммасига газ тармоқлари орқали Истеъмолчининг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни (кейинларда ўринларда газ деб аталади) мазкур шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш мажбуриятини олади, Истеъмолчи эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни қабул қилиш мажбуриятини олади ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширади.
1.2. Етказиб берувчи ушбу шартномага мувофиқ, газ таъминоти лойиҳаси асосида, стандартлаштирилган ва сертификатланган газ ёқиш мосламалари ва газдан фойдаланиш учун ускуналар, шунингдек, газ сарфини ҳисобга олиш приборлари (кейинги ўринларда ўлчаш мосламалари деб аталади) мавжуд бўлганда газ етказиб беради.
1.3. Истеъмолчи Етказиб берувчига тасдиқланган меъёрларга (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг 6-банди) асосан келгуси йилда газга бўлган асосланган эҳтиёжни тақдим этади.
Истеъмолчи ҳар йили 15 июлгача бўлган муддатда етказиб берувчига чораклар бўйича (қиш даври учун – ойлар бўйича) тақсимланадиган келгуси йилги газ истеъмолининг прогноз қилинаётган ҳажми учун, шу жумладан шахсий электрон кабинет орқали, буюртма беради.
1.4. Истеъмолчининг асослантирилган буюртманомасига асосан Истеъмолчига газни етказиб бериш мўлжалланган йил йил учун етказиб бериладиган газ ҳажми Истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми куб метрни, нархи Истеъмолчига етказиб бериладиган газ нархи сўмни ташкил қилиб, белгиланган ҳажмдаги босим билан техник шартлар асосида, шу жумладан чораклар ва ойлар бўйича қуйидагича аниқланади:
Iчорак |
Iчорак учун истеъмолчига етказиладиган газ ҳажми (минг куб.м) |
минг куб.м., |
январь |
Январь ойи учун истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми , |
февраль |
Февраль ойи учун истеъмолчига етказиб бериладиган ҳажми , |
март |
Март ойи учун истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми |
II чорак |
II чорак учун истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми (минг куб.м) |
минг куб.м., |
Апрель |
Апрель ойи учун истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми , |
май |
Май ойи учун истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми |
июнь |
Май ойи учун истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми |
III чорак |
III чорак учун истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми (минг куб.м) |
минг куб.м., |
июль |
Июль ойи учун истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми |
август |
Август ойи учун истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми |
сентябрь |
Сентябр ойи учун истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми |
IV чорак |
IV чорак учун истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми (минг куб.м) |
минг куб.м., |
октябрь |
Октябрь ойи учун истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми |
ноябрь |
Ноябрь ойи учун истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми |
декабрь |
Декабрь ойи учун истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми |
Етказиб берувчи томонидан хизматларни тўлиқ ҳажмда кўрсатиш учун газ тақсимоти тармоқларининг ишлаши издан чиққан тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарорида қайд этилган стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга Истеъмолчиларга Стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга (кейинги ўринда СВИАЭ) истеъмолчига газни етказиб бериш йили йилда зарур бўлган газнинг минимал ҳажми СВИАЭ истеъмолчига етказиб берилиши лозим бўлган газнинг минимал ҳажми минг куб метрни, шу жумладан чораклар ва ойлар бўйича қуйидагини ташкил қилади:
Iчорак |
Iчорак учун СВИАЭ истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми (минг куб.м) |
минг куб.м., |
январь |
Январ ойи учун СВИАЭга етказиб бериладиган газ ҳажми |
февраль |
Февраль ойи учун СВИАЭга етказиб бериладиган газ ҳажми |
март |
Март ойи учун СВИАЭга етказиб бериладиган газ ҳажми |
II чорак |
II чорак учун СВИАЭ истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми (минг куб.м) |
минг куб.м., |
апрель |
Апрель ойи учун СВИАЭга етказиб бериладиган газ ҳажми |
май |
Май ойи учун СВИАЭга етказиб бериладиган газ ҳажми |
июнь |
Июнь ойи учун СВИАЭга етказиб бериладиган газ ҳажми |
III чорак |
III чорак учун СВИАЭ истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми (минг куб.м) |
минг куб.м., |
июль |
Июль ойи учун СВИАЭга етказиб бериладиган газ ҳажми |
август |
Августь ойи учун СВИАЭга етказиб бериладиган газ ҳажми, |
сентябрь |
Сентябрь ойи учун СВИАЭга етказиб бериладиган газ ҳажми. |
IV чорак |
IV чорак учун СВИАЭ истеъмолчига етказиб бериладиган газ ҳажми (минг куб.м) |
минг куб.м., |
октябрь |
Октябрь ойи учун СВИАЭга етказиб бериладиган газ ҳажми |
ноябрь |
Ноябрь ойи учун СВИАЭга етказиб бериладиган газ ҳажми |
декабрь |
Декабрь ойи учун СВИАЭга етказиб бериладиган газ ҳажми. |
1.5. Агар, Истеъмолчи ойлар бўйича бўлинган буюртманомани такдим этмаса, Етказиб берувчи томонидан табиий газ ҳажми чораклар бўйича (қиш даври учун — ойлар бўйича) тенг таксимланади.
1.6. Етказиб берувчи Истеъмолчининг келгуси ой учун кутилаётган ўзгариш тўғрисидаги аризасини тасдиқланган ресурслар баланси ва табиий газ тақсимотига мувофиқ ажратилган ҳажмлар даражасида кўриб чиқиши мумкин.
1.7 Ушбу шартнома шартлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22–сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш Қоидаларига талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Тарафлар шартнома шартларига риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.
II. ГАЗНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТЛАРИ
2.1. Газ ушбу шартномада кўрсатилган муддатларда ва ҳажмларда ҳамда ГОСТ 5542-2014 (Саноат ва коммунал фойдаланиш учун табиий ёнувчи газлар)га мувофиқ етказиб берилади.
2.2. Истеъмолчи Етказиб берувчидан ушбу шартноманинг 1.4–бандига асосан ҳар бир ой учун кунлик (соат) тенг тақсимланган ҳолда газни қабул килиб олади, шунингдек, 4.11-бандига асосан газни етказиш-қабул қилиш далолатномасини имзолайди.
2.3. Етказиб берувчи Истеъмолчига газни етказиб бериш ва қабул қилиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги ҳақида 3 сутка олдин қайд қилинган хабарномани мавжуд усуллар орқали маълум қилиши шарт.
Етказиб берувчининг фавқулодда-диспетчерлик хизмати телефон рақами:
Етказиб берувчининг фавқулодда ҳолат учун алоқа рақами
Истеъмолчининг манзили ва телефон рақами:
Истеъмолчининг манзили ва телефон рақами
2.4. Етказиб берувчи газ етказиб беришнинг қисқартирилиши ҳақида қайд қилинган хабарномани мавжуд усуллар орқали Истеъмолчини амалда газ етказиб бериш қисқартирилишидан 3 кун олдин хабардор қилади.
Газ қувурларида авария ҳолатларида Етказиб берувчи Истеъмолчини газ етказиб бериш камайтирилганлиги ёки тўхтатилганлиги тўғрисида тезкор хабардор қилади.
2.5. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маиший истеъмолчиларни, идоравий ва муниципал уй-жой фондини, аҳоли эҳтиёжларини, шунингдек стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмолчиларни об-ҳаво совиб кетиши даврида газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган тартибда Истеъмолчига газ етказиб бериш қисқартирилиши ёки бутунлай тўхтатилиши мумкин.
2.6. Истеъмолчи ўз тасарруфидаги газ тармоқлари ва уларга ўрнатилган ускуналар, Истеъмолчига тегишли бўлган газ тақсимлаш пунктлари (ГТП) ва газдан фойдаланиш қурилмалари, газ тармоқларининг сақланиши ва техник хизмат кўрсатилиши, фойдаланилиши ва уларнинг яроқлилиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.
2.7. Истеъмолчи заҳира ёқилғига ўтказиш жадвалига киритилган тақдирда захира ёқилғи туридан фойдаланишни кўзда тутиши ва уни етарли миқдорда (3 ой давомида эҳтиёжни қоплайдиган) шакллантириши шарт. (стратегик корхоналар ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчилар бундан мустасно).
Истеъмолчи табиий газдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ захира ёқилғига ўтиши ва газдан фойдаланишни тўхтатиши лозим. Газ етказиб беришнинг тўхтатилиши тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади
2.8. Истеъмолчида газ истеъмоли ҳажми ўзгариши муносабати билан қўшимча газдан фойдаланиш қурилмаларининг ўрнатилиши, реконструкция ёки таъмирланиши лозим бўлганда Истеъмолчи Етказиб берувчидан реконструкция қилишнинг техник шартларини олиши шарт. Газ тармоқларига уланиш Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
2.9. Истеъмолчи ёки Етказиб берувчининг тўлов реквизитлари ўзгарган тақдирда улар дарҳол бу ҳақда бир бирларини хабардор қилишлари лозим.
2.10. Газни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва истеъмол қилишнинг ягона ажралмас технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, газни ишлаб чиқарувчи, транспортировка қилувчи корхоналарнинг ва Етказиб берувчининг амалдаги қонунчилик талабларига мос бўлган кўрсатмаларининг бажарилиши Истеъмолчи учун мажбурийдир.
2.11. Истеъмолчи газ ҳисоблаш прибори маълумотларини Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда ТГНҲАТ деб аталади)га онлайн тарзда мунтазам узатилишини таъминлаш чораларини кўради.
Маълумотларни ТГНҲАТга онлайн тарзда узатилишида Етказиб берувчига алоқадор бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
III. ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН ГАЗНИ ҲИСОБГА ОЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
3.1. Газни ҳисобга олмасдан етказиб беришга йўл қўйилмайди.
3.2. Етказиб берилган газ миқдори газ тармоқлари бўлиниши чегарасида ўрнатилган ҳисоблаш приборлари ёки ўлчаш комплекси кўрсаткичлари бўйича аниқланади ҳамда ҳар икки томон имзолайдиган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Газ тармоғи бўлиниши чегараси Етказиб берувчи ва Истеъмолчи ўртасидаги, тегишлилиги бўйича аниқланадиган газ тармоғи бўлиниши нуқтаси ҳисобланади ва унда ҳисоблаш приборлари ёки ўлчаш комплекси ўрнатилиши шарт.
3.3. Етказиб берилган газ учун ҳисоб-китоб стандарт шартларга нисбатан газ ҳажмини – куб метрларга келтирган ҳолда (Т = 200С, Р = 760 мм симоб устуни ҳисобида) амалга оширилади. Табиий газ сарфини ҳисоб-китоб қилишда қуйидаги жиҳатлар ҳисобга олинади:
манометрлар ва термометрларнинг созлиги, уларнинг давлат қиёсловидан ўтганлигининг амал қилиш муддати;
ГТШни созлаш (тартибга солиш) муддати, шунингдек амалдаги ишчи босимининг ГТШнинг созланганлиги тўғрисидаги далолатномада қайд этилган параметрларга мувофиқлиги.
Юқоридаги кўрсаткичларга риоя қилинмаганда, ортиқча = 1,0 кг/см2 коэффициенти қўлланади.
3.4. Етказиб берувчининг ёки Истеъмолчининг балансида бўлган газ ўлчаш прибори ва/ёки ўлчов комплекси унинг мулки ҳисобланади.
3.5. Истеъмолчи томонидан газ ўлчаш прибори ва/ёки ўлчов комплекси танлови тегишли қоидалар ва меъёрларга мувофиқ амалга оширилади ва Етказиб берувчи билан келишилади. Истеъмолчи томонидан газ ўлчаш прибори ва/ёки ўлчов комплекси газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ТГҲНАТ)га уланиши лозим.
3.6. Газ ўлчаш приборлари ва/ёки ўлчов комплексини ўрнатиш ва ишлатиш амалдаги қоидалар ва меъёрларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
3.7. Газ ўлчаш приборлари ва/ёки ўлчов комплексларининг метрологик ва техник тавсифлари амалдаги меъёрлар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак.
3.8. Газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини давлат қиёсловидан ўтказиш метрология хизмати органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
3.9. Режалаштирилган ишларнинг бир қисми сифатида (қиёслов кўриги/калибрлаш, торайиш мосламасини алмаштириш, таъмирлаш) газ ўлчаш приборларини ва/ёки ўлчов комплексининг қисмларини ечиш ва ўрнатиш техник ва/ёки ишлаб чиқариш эхтиёжлари асосида келишув бўйича ва иккала томоннинг вакиллари иштирокида амалга оширилади.
3.10. Газ ўлчаш приборлари ва/ёки ўлчов комплексларини модернизация қилиш, газ ўлчаш приборларини алмаштириш, газни ўлчашнинг бошқа усулларини танлаш масалалари Етказиб берувчи билан келишилади.
3.11. Газнинг физик-кимёвий параметрлари стандарт шароитдаги зичлик, азот (N2) ва углерод диоксиди (CO2) Стандарт торайтирувчи қурилмалар асосидаги ўлчов комплексларининг конфигурациясига киритилади.
Етказиб берувчи Истеъмолчи билан биргаликда ҳисоблаш приборига, унинг сифат лабораторияси томонидан тақдим этиладиган газ таркиби бўйича тузатувчи ўзгартиришларни 12 соатдан кечиктирмасдан киритиши керак. Газ таркиби бўйича кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва ҳаққоний киритилиши учун жавобгарлик Етказиб берувчи зиммасида бўлади.
3.12. Етказиб берувчи Истеъмолчининг газ ўлчаш приборлари ва/ёки ўлчов комплекслари ва уларнинг таркибий қисмларининг тўғри ишлашини кузатиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, Истеъмолчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Етказиб берувчи вакилларининг тегишли гувоҳнома кўрсатилган тақдирда ўлчаш приборлари ва/ёки ўлчаш комплексларига тўсиқсиз киришини таъминлайди.
3.13. Қуйидаги ҳолатларда етказиб берилган табиий газ учун пломбаланмаган газдан фойдаланиш асбоб-ускуналарининг бир суткада тўлиқ қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан амалга оширилади:
газни ҳисобга олиш приборини давлат қиёсловидан ўтказиш муддати тугаганда ва Истеъмолчи давлат қиёсловини ўтказишга тўсқинлик қилган ҳолатда, тегишли ҳисоб-китоб қиёслов муддати тугаган вақтдан бошлаб у ўтказилгандан кейин газни ҳисобга олиш приборини ўрнатишгача бўлган даврга.
Истеъмолчи томонидан қуйида кўрсатилган қоида бузилишлари содир этилган тақдирда, ундан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари нархи (амалдаги тарифлар бўйича) Етказиб берувчининг ваколатли ходими сўнгги кўрикдан ўтказиш вақтидан бошлаб, газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда, бироқ мазкур ҳисоб-китоб даври (ой)дан ортиқ бўлмаган муддатга ундирилади:
а) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига қасддан шикаст етказиш;
б) ўчириш қурилмалари, газдан фойдаланадиган ускуна ёки табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборида ўрнатилган тамғаларни қасддан бузиш;
в) табиий газ ҳисобини юритмасдан ёки ўрнатилган табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан фойдаланмасдан табиий газни ишлатиш, ойлик меъёрлар бўйича аҳоли маиший эҳтиёжлар учун табиий газ етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатиш бундан мустасно;
г) газ қувурлари ёки ГТШларда, газ тақсимлаш тармоқларини технологик иш режимини бузишга олиб келадиган қурилмаларни ўрнатиш.
Охирги кўрик ёки охирги ташриф – газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими томонидан ҳисоблагични техник ва метрологик ҳолатини ҳамда газ ускуналарини жойига чиққан ҳолда кўздан кечириш (тасдиқловловчи хужжатлар тақдим этилганида) ҳисобланади.
Хатловдан ўтказиш далолатномаси мавжуд бўлмаганда табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини давлат қиёсловидан ўтказиш учун ечиб олиш санаси охирги хатлов ўтказилган кун ҳисобланади.
Истеъмолчилар томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирмасдан газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган тақдирда, ушбу хатти-ҳаракатларни содир этган шахслардан рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажмлари қиймати Истеъмолчи давлат рўйхатидан расмий ўтказилган кундан бошлаб (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ўтган вақт мобайнида газдан фойдаланиш ускунасининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши (ёки стандарт газдан фойдаланиш ускунаси мавжуд эмаслигида қувурнинг ўтказиш имконияти) ҳисобидан келиб чиққан ҳолда, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган миқдорда ундирилади.
Шунингдек, тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмол қилинган табиий газ ҳажмларининг қиймати қуйидаги ҳолларда ундирилади:
а) ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборининг конфигурацияси ва созлигини ўзгартириш учун табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига модем ёки бошқа алоқа воситаларининг рухсатсиз улангани
аниқланганда – рухсатсиз аралашилган кундан бошлаб бутун вақт давомида (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
б) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборининг хотирасидан истеъмолчининг айби билан назорат қилинадиган маълумотлар қисман ёки тўлиқ йўқотилишига йўл қўйилганда – маълумотлар йўқотилган вақтдан носозлик аниқланган вақтгача (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), вақтни (даврни) аниқлаш имкони бўлмаганда – охирги кўрик ёки газ таъминоти ташкилоти вакили бориб кўрган вақтдан бошлаб, лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
в) газ истеъмоли ҳажмлари ҳисобга олиш приборининг рухсат этилган максимал ўлчов чегарасидан ортиқча бўлганда. Ушбу ҳолатда пломбаланмаган газ жиҳозларида фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоблар охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, хатлов далолатномаси мавжуд бўлмаганда эса – газ таъминоти ташкилоти вакили томонидан охирги марта бориб кўрилган кунда амалга оширилади;
г) ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ва схемаси ўзгартирилганда, прибордан ташқари визуал аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан уланишлар (газ қувурлари, байпас линиялари ва бошқаларни яширинча монтаж қилиниши) аниқланганда – охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
д) ҳисобга олиш прибори бузилганда ёки мавжуд бўлмаганда (истеъмолчи айби билан), пломбалар узилганда ва визуал аниқланадиган табиий газнинг ҳақиқий истеъмоли кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги бошқа қоидабузарликларда (жумладан, ҳисобга олиш приборидан ташқари ёки ундан олдин газ қувурлари ва байпас линиялари уланганда) – бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда;
Ҳисоблаш прибори Истеъмолчининг айбисиз носоз ҳолга келганда, ҳисоблаш прибори ТГНҲАТга уланган бўлиб, тизимдан архив маълумотлар олиш имкони бўлганда, ҳисоб-китоб амалга оширишда ушбу маълумотлардан фойдаланилади.
Ҳисоблаш прибори носоз ҳолга келганда, Истеъмолчи 24 соатдан кечиктирмасдан бу ҳақида Етказиб берувчига хабар бериши, шунингдек, Истеъмолчини ва газдан фойдаланувчи ускуналари иш жадвалини тузиши ва газдан фойдаланилмайдиган газ ускуналарини Етказиб берувчи Истеъмолчи иштирокида тамғалаб қўйиши ва тегишли далолатнома расмийлаштириши шарт.
е) газлаштириш ҳужжатларини расмийлаштирмасдан қўшимча газ қурилмаси ўрнатиш ҳолати аниқланганда (қўшимча газ анжомларини ўрнатиб олиб фойдаланаётганлик факти бўйича асослантирувчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида),
-охирги хатлов далолатномаси тузилган кундан, лекин бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда.
Газ узиб қўйилганидан сўнг ўзбошимчалик билан қайта уланганда, истеъмол қилинган газ ҳажми ва унинг қиймати газ узиб қўйилган кундан бошлаб, уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада 24 соат ичида тўлиқ қувват билан ишлаб туриши ҳисобидан аниқланади.
Бунда қоидабузарлик тўғрисидаги далолатномага мувофиқ амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб ҳажми ва суммаси қонун бузилиши натижасида келтирилган зарарни ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.
3.14. Етказиб берувчи томонидан етказиб бериладиган газ ҳажмининг ишончлилигига таъсир кўрсатувчи газ ўлчаш прибори ва/ёки ўлчов комплексининг ишлаши бузилган ҳолатлар аниқланганда, Етказиб берувчи “Ўзстандарт” агентлиги бўлинмаларида ўлчов комплекслари ва газни ҳисоблаш приборларини экспертизадан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Агар газ ўлчаш прибори ва/ёки ўлчов комплекси носоз бўлса, экспертизадан ўтказганлик учун тўловлар Истеъмолчи томонидан, соз ҳолатда бўлганда эса Етказиб берувчи томонидан амалга оширилади.
3.15. Агар газ ўлчаш прибори ва/ёки ўлчов комплекси носоз ҳолга келганда ёки газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланган тақдирда Истеъмолчи 24 соатдан кечиктирмасдан бу ҳақида Етказиб берувчига хабар бериши, шунингдек, Истеъмолчини ва газдан фойдаланувчи ускуналари иш жадвалини тузиши ва газдан фойдаланилмайдиган газ ускуналарини Етказиб берувчи Истеъмолчи иштирокида тамғалаб қўйиши ва тегишли далолатнома расмийлаштириши шарт.
IV. ЕТКАЗИБ БЕРИЛГАН ГАЗ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБНИ
АМАЛГА ОШИРИШ
1. Истеъмолчи мазкур шартнома асосида етказиб берилган газ учун тўловни амалга ошириши шарт.
4.2. Газ учун нархлар ваколатли орган томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Бунда, Истеъмолчининг идоравий ва муниципал уй-жой фондига, ётоқхоналарига ва аҳоли эҳтиёжи учун локал қозонхоналарига Етказиб берувчи томонидан маиший истеъмолчилар учун белгиланган тариф қўлланилади ва бу тўғрисида шартноманинг иловасига мувофиқ қайд этилади.
4.3. Истеъмолчи ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин Етказиб берувчи ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5-бандларида кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 70 фоиз суммасини олдиндан тўлайди.
Ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш хоҳишини билдирган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб етказиб берилган табиий газ учун 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида Етказиб берувчига билдирги тартибида мурожаат қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолатларда истеъмолчилар ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида 5 кун олдин газ таъминоти ташкилотининг ҳисоб рақамига табиий газ етказиб беришга тузилган шартномада кўрсатилган ойлик табиий газ ҳажми қиймати суммасининг 50 фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлашлари шарт. Амалда истеъмол қилинган табиий газ ҳажми учун якуний ҳисоб-китоб ҳисобот ойининг охиригача амалга оширилади.
4.4. Истеъмолчига газ олдиндан тўловсиз етказиб берилмайди.
4.5. Олдиндан тўлов амалга оширилмаган тақдирда, Истеъмолчига газ етказиб берилмайди (стратегик корхоналар ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчилар бундан мустасно).
4.6. Истеъмолчи томонидан олинган газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилади.
4.7. Стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга Истеъмолчилар ҳисоб-китоб қилиш ойи тугагандан кейин 30 кун мобайнида олинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга оширадилар.
4.8. Газдан фойдаланишда Истеъмолчининг айби билан газ етказиб беришга шартномада кўрсатилган ҳажмдан кам фойдаланилган тақдирда, аванс тарзида тўланган маблағлар қайтарилмайди, кўрсатиб ўтилган маблағлар эса келгусида газдан фойдаланишда ҳисобга олинади.
4.9. Истеъмолчи томонидан газ етказиб бериш учун тузилган шартномада ҳисоб-китоб ойи давомида белгиланганидан кўп ҳажмда ва Етказиб берувчи билан олдиндан келишилмасдан газ олинган такдирда, Истеъмолчидан (газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотлар бундан мустасно) шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади.
Бунда, газнинг ҳисобини юритилишида истеъмолчи айбдорлиги асослантирилиб камчиликлари аниқланганда, истеъмол қилинган газ ҳажмини ўрнатилган газ асбоб-ускуналарини тўлиқ қуввати бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинган тақдирда, истеъмолчидан шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган газ қийматига нисбатан 1,4 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилмайди.
Навбатдаги ой (чорак) учун кўрсатилган газ ҳажмлари бўйича ушбу шартнома ўзгартирилишидан олдин Истеъмолчи Етказиб берувчига бу ҳақида ўн кундан кечикмай хабар берган тақдирда, бундай ҳолатлар ортиқча олинган миқдор деб ҳисобланмайди.
4.10. Газ учун истеъмолчининг тўлов муддати ўтган қарзи мавжуд бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари истеъмолчини хабардор қилган ҳолда, тўлов муддати ўтган қарзни тўлашга йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.
4.11. Етказиб берувчи ва Истеъмолчи ўртасидаги ҳисоб-китоб ҳаққонийлигини таъминлаш учун ҳисобот даврида Газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади.
Далолатномани расмийлаштиришда қуйидагилар инобатга олинади:
а) газ ҳисоблаш прибори кўрсаткичлари, автоматик тарзда тўғриланадиган газни ҳисоблаш приборидан ҳисобот даври учун олинган (кўчирма) архив маълумотлари;
б) истеъмолчи газ тармоқлари ва ГТШдаги технологик йўқотишларнинг ҳисобланган ҳажми кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилган далолатнома.
4.12. Кўрсаткичлар олинганидан сўнг кейинги ойнинг 5-кунига қадар Етказиб берувчи томонидан ҳисоб-китоб ойи учун газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномаси ва счет-фактура расмийлаштирилади.
4.13. Истеъмолчи ойнинг 7 кунидан кечиктирмасдан Етказиб берувчидан ҳисоб-китоб ойи учун газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини ва счет-фактурани қабул қилиб олади ва имзолайди ҳамда бир нусхасини Етказиб берувчига жўнатади.
4.14. . Газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасини имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан имзолаш Истеъмолчини кўрсатиб ўтилган табиий газ ҳажмлари учун тўловлардан озод қилмайди. Етказиб берилган ёки қабул қилинган газ миқдорини аниқлашдан норози бўлган томон далолатномада норозилик сабабларини мажбурий акс эттириш йўли билан ҳисоб-китоб қилиш ойи тугагандан кейин 10-кунгача бошқа томонга бу тўғрисида далолатноманинг бир нусхасини тақдим қилади. Ушбу масалани ўзаро ҳал этиш имконияти бўлмаганда, келишмовчилик сабаблари қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши керак.
4.16. Етказиб берилган табиий газ учун қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича аризалар иқтисодий ишлар бўйича судида кўриб чиқилаётганда табиий газ етказиб берувчи ташкилот олдиндан давлат божи тўлашдан озод қилиниб, кейинчалик давлат божи суммаси айбдор томондан ундирилади.
4.17. Газ учун амалдаги тарифлар (нархлар) ўзгарган ҳолатда, Етказиб берувчи бу ҳақидаги ахборотни ўн беш кун олдин оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилади. Газ учун тарифлар ўзгарганида, мазкур Шартнома ўз кучида қолади, истеъмол қилинган газ учун тўлов эса янги тариф асосида, у қонунда белгиланган тартибда кучга кирганидан сўнг амалга оширилади.
Бунда истеъмолчи табиий газнинг аванс тариқасида тўланган ҳажми учун тўлов кунидан бошлаб кўпи билан кейинги 1 ой қўшимча тўлов тўлашдан озод қилинади.
Фойдаланилган газ учун тўлов суммаси газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан кўрсатгичларни олиш вақтида амалда бўлган тарифлар асосида ҳисобланади. Тарифлар ўзгарганда, аввал ҳисобланган сумма бўйича тарифлар ўзгаришига қадар тўлов амалга оширилмаган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинмайдиган қарздорлик вужудга келган деб тан олинади.
V. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ВА ГАЗДАН НОҚОНУНИЙ
ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
5.1. Газдан фойдаланишда Истеъмолчи томонидан 3.13-бандида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилиши, Етказиб берувчи ва Истеъмолчи вакиллари томонидан имзоланадиган ва икки нусхада тузиладиган далолатнома билан расмийлаштирилади.
5.2. . Ушбу шартноманинг 5.1-бандига асосан расмийлаштирилган далолатномага мувофиқ Истеъмолчидан, Етказиб берувчи вакилининг сўнгги кўздан кечириш кунидан бошлаб, фойдаланган газ ҳажми қиймати (амалдаги тарифлар бўйича) ундирилади.
5.3. Бунда мазкур шартноманинг 5.2-бандида кўрсатилган ҳолатларда газ ҳажми қийматининг ундирилиши Истеъмолчини қонунчиликда белгиланган жавобгарликдан озод қилмайди.
VI. ТАРМОҚДАН УЗИБ ҚЎЙИШ ВА ҚАЙТА УЛАНИШ ТАРТИБИ
6.1. Истеъмолчи (стратегик корхоналар ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчилар бундан мустасно) газ тармоқларидан қуйидаги ҳолатларда узиб қўйилади:
–фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоб ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида қарздорлик мавжуд бўлганда;
–Етказиб берувчининг қонунчиликда белгиланган кўрсатмалари бажарилмаганда, шу жумладан унинг вакиллари ҳисоблаш приборларидан кўрсаткични олишига қўйилмаганда;
–ҳисоблаш приборларига қасддан зарар етказилганда, прибор кўрсатгичларини ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлар амалга оширилган ва бошқа Табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларида;
–газни талон-тарож қилиш, газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланганда.
–ТГНҲАТ носоз ёки мавжуд бўлмаса.
6.2. Етказиб берувчи етказиб берилган газ учун қарздор бўлган Истеъмолчини қарзни беш кун ичида узиши лозимлиги ҳақида хабардор қилади.
Етказиб берувчи Истеъмолчини хабардор қилган вақтдан бошлаб беш кун муддат ўтгандан сўнг, Истеъмолчини дебитор қарздорлик учун газ тармоқларидан узиб қўйиш ва уларни қайтадан улашни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
Қайта уланишда Истеъмолчидан тўлов куни амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида ҳақ ундирилади. Бунда, ТГНҲАТга уланган ҳамда ҳисобга олиш прибори автоматик тарзда ўчириб-ёқиш қурилмасига эга бўлган истеъмолчиларни газ тармоқларига қайта уланиши учун ҳақ ундирилмайди.
VII. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.
7.1. Етказиб берувчи қуйидагиларга мажбур:
-ўзига қарашли бўлган газ тармоқларини соз ҳолатда сақлаш ва уларни
ўз ҳисобидан таъмирлаш-тиклашга;
-ўз газ тармоқларининг техник ҳолатини ва уларда рухсатсиз уланишларни аниқлаш учун даврий кўздан кечиришга;
-газ етказиб бериш қисқартириш ёки тўхтатиш тўғрисида ушбу шартноманинг 2.4 ва 2.5-бандлари талабларига кўра Истеъмолчини хабардор қилишга;
-ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланганда, газ тармоқлари моддий бойликларининг талон-тарож қилинганлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилишга;
-истеъмолчига газ етказиб бериш шартномасида келишилган шартлар асосида газ етказиб беришга;
-ваколатли давлат органларининг мажбурий кўрсатмаларини бажаришга;
-қонунчилик ҳужжатларида белгиланган стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмолчиларни об-ҳаво совиб кетиши даврида табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ушбу шартноманинг 2.5-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда табиий газни қисқартириш ёки тўхтатиб қўйишга.
Етказиб берувчи Қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Етказиб берувчининг бошқа мажбуриятлари
7.2. Етказиб берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-истеъмолчини белгиланган тартибда ушбу шартноманинг 2.4 ва 2.5-бандлари талабларига мувофиқ хабардор қилган ҳолда, газни етказиб беришни қисқартириш ёки тўхтатиш;
-ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланганда, уларни газ тармоғидан узиб қўйиш;
-истеъмолчилардан Табиий газдан фойдаланиш қоидалари ва газни етказиб бериш шартномаси талабларига риоя этишини талаб қилиш;
-шартномани қонун ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама бекор қилиш;
-газ тармоқларида авариянинг олдини олиш ёки бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш зарурати юзага келганда, истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан ҳамда зудлик билан хабардор қилган ҳолда, табиий газни етказиб беришни тўхтатиш ёки чеклаш.
Етказиб берувчининг бошқа ҳуқуқлари
7.3. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:
-газдан оқилона ва самарали фойдаланишга;
-ҳар ойнинг 5-санасигача Етказиб берувчига унинг вакили билан бирга электрон газ ҳисобдонини архив маълумотлари (распечатка) ёки газни ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларини тақдим этишга;
-тасарруфидаги газ қувурлари ва ускуналарини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлашга;
-газ тармоқларида ёки газдан фойдаланиш ускунасида вужудга келган табиий газ сизиб чиқиши ҳолати ҳақида газ таъминоти ташкилоти диспетчерлик хизматларини зудлик билан хабардор қилишга;
-ўзининг газ тармоқлари дахлсизлигини таъминлаш ва эҳтимоли бўлган рухсатсиз уланишларни аниқлаш мақсадида уларни ва улардаги ускуналарни мунтазам равишда кўздан кечириб чиқишга;
-газ таъминоти ташкилотлари газ тармоқларига сертификатланмаган, газлаштириш лойиҳасига (кейинги ўринларда ЛТҲ деб аталади) мувофиқ бўлмаган газдан фойдаланиш ускунасининг уланишига йўл қўймасликка;
-газ таъминоти ташкилоти вакилларининг (тегишли гувоҳнома кўрсатилган тақдирда) газни истеъмол қилишни ҳисобга олиш приборларини ва/ёки газдан фойдаланиш ускунасини куннинг исталган вақтида эркин кўздан кечиришини таъминлашга;
-газдан фойдаланиш ускунасидаги носозликларни (бундай турдаги ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослаштирилган бригадалар ёки ходим ёрдамида) бартараф этишга;
-газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни амалга оширмасликка, уларнинг қасддан бузилишига йўл қўймасликка ва ўрнатилган тамғаларнинг бутунлигини таъминлашга;
-газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари ишидаги носозлик аниқланган тақдирда, 24 соат ичида газ таъминоти ташкилотини ўзи учун қулай шаклда дарҳол хабардор қилишга;
Истеъмолчининг бошқа мажбуриятлари
7.4. Истеъмолчи Етказиб берувчидан қуйидагиларни талаб қилиш ҳуқуқига эга:
-етказиб берилган газнинг аниқланган ҳажмига ва бошқа параметрларига норози бўлган тақдирда, Етказиб берувчининг газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари ишлашининг ишончлилигини текшириш учун комиссия ташкил этиш;
-табиий газнинг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда кўзда тутилган сифатда ва етказиб бериш режимига риоя қилган ҳолда узатилиши;
-шартнома бекор қилинганда, фойдаланилмаган газ ҳажми учун тўланган суммани қайтариш;
-шартномани қонун ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама бекор қилиш;
-газни етказиб бериш тўхтатилганда, зарарни қоплашни талаб қилиш;
-газ етказиб беришни вақтинча тўхтатишни.
Истеъмолчи конунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
Истеъмолчининг бошқа ҳуқуқлари
VIII. ТАРАФЛАРНИНГ МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ
8.1. Етказиб берувчи Истеъмолчига шартномага асосан газ етказиб бермаган ёки тўлиқ етказиб бермаганлиги оқибатида етказилган аниқ зарар ва бой берилган фойдани белгиланган тартибда қоплайди.
8.2. Етказиб берувчи томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида Истеъмолчига моддий зарар етказилганда, Истеъмолчи
Етказиб берувчининг мансабдор шахсига нисбатан белгиланган тартибда жарима қўллаш бўйича судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
8.3. Шартномада кўрсатилган ҳажмдан кам ҳажмда газ етказиб берилган тақдирда, Етказиб берувчига нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган тартиб асосида жарима санкциялари қўлланилади, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
а) форс-мажор ҳолатлар;
б) газ тармоқларида авария ҳолатлари;
в) қиш даврида вақтинча газ етказиб беришни белгиланган тартибда чеклаш жорий этилганда (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 декабрдаги 277-сон қарори, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари қарорлари билан тасдиқланган газ етказиб бериш тармоғидан узиб қўйилмайдиган объектлар рўйхатига киритилган корхоналардан ташқари).
8.4. Етказиб берилган табиий газнинг сифати шартнома ёки норматив ҳужжатлар талабларига мос келмаганда, Истеъмолчи газ қабул қилиш ёки унинг учун ҳақ тўлашни рад этганда Етказиб берувчидан етказиб берилган сифати зарур даражада бўлмаган газ ҳажми қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар, газ қиймати тўланган бўлса, Истеъмолчи Етказиб берувчидан белгиланган тартибда тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
8.5. Етказиб берувчи томонидан шартномада кўрсатилган ҳажмлардан кам газ етказиб берилганда, Етказиб берувчи Истеъмолчига муддати ўтган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ етказиб берилмаган газ қийматининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.
8.6 Шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, Истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.
Алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотлар газ таъминоти ташкилотига тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг
0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
IХ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ТАЛАБЛАР
9.1. Ушбу шартноманинг ҳар бир томони ўзига нисбатан қўлланиладиган барча, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларидаги Коррупцияга қарши тегишли шартлар ва талабларни тушуниши ҳақида бир-бирини ишонтиради ва уларга амал қилишини кафолатлайди.
9.2. Истеъмолчи ушбу шартнома амалда бўлган бутун давр мобайнида у (шунингдек унинг мансабдор шахслари, директори, ходимлари, агентлари ва бошқа вакиллари) Етказиб берувчининг манфаатларида унинг агенти ёки вакили сифатида ҳаракат қилиб, Етказиб берувчининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларининг Коррупцияга қарши тегишли шартлари ва талабларига қатъий риоя этиш мажбуриятини олади.
Х. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
10.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар юзага келган тақдирда томонлар қонунчилик талабларига кўра, уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.
Келишмовчиликлар ва низоли масалаларни ҳал этиш учун тарафлар белгиланган тартибда ваколатли органларга ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
10.2. Шартнома шартларини бир томонлама рад этиш ва бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
ХI. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАР
11.1. Томонлар уларнинг хоҳиш ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган табиий офатлар ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар сабабли ушбу шароитларда қайтариб бўлмайдиган ва олдиндан билиб бўлмайдиган фавқулодда ҳолатларни ўз ичига олган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) оқибатида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажара олмаса, томонлардан ҳеч бири ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармагани учун жавоб бермайди.
11.2. Агар кўрсатилган форс-мажор ҳолатлари мажбуриятларнинг шартномада белгиланган муддатларда бажарилишига таъсир қилса, у ҳолда ушбу муддатлар форс-мажор ҳолатларининг амал қилиш вақтига, аммо табиий таъминоти шартномасининг амал қилиш муддатидан кўп бўлмаган вақтга узайтирилади.
XII. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ
12.1. Ушбу шартномага киритиладиган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилган ва томонлар ўртасида имзоланган бўлиши лозим.
12.2. Бюджет ташкилот учун шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралидаги ПҚ-594-сон қарорига асосан Ғазначилик бўлими томонидан мажбурий тартибда рўйҳатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.
12.3. Ушбу шартнома Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган кунгача бўлган муддатга тузилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан томонлардан ҳеч бири уни бекор қилиш ҳақида мурожаат қилмаган тақдирда, шартнома кейинги йилга узайтирилган ҳисобланади.
Бюджет ташкилотлари учун шартнома бир йилга тузилади, шартноманинг муддати тугаганидан кейин, агар томонлардан бири шартномани бекор қилиш тўғрисида талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, шартнома кейинги йилга узайтирилган ҳисобланади. Бюджетдан маблағ олувчилар ҳар йили 31 декабр санасига қадар янги шартнома тузишлари лозим.
12.4. Томонларнинг ушбу шартнома бўйича даъволари даъво қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида кўриб чиқилади.
Томонлар ўртасидаги ўзаро келишувга асосан ҳал этилмаган низолар жавобгарнинг жойлашган жойидаги Иқтисодий суд томонидан ҳал қилинади.
XIII. ШАРТНОМАНИНГ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
13.1 Фуқаролик кодексида, бошқа қонунларда ёки мазкур шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
а) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
б) Фуқаролик Кодекси, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади.
13.2 Фуқаролик Кодексининг 455, 476-моддаларида назазарда тутилган асосларга кўра табиий газ етказиб бериш Етказиб берувчи бир томонлама бекор қилишга хақли.
13.3 Шартномани амал қилиш даврида шартнома VI-бўлимида назарда тутилган бандларини бир неча бор бузиш ҳолатларида бекор қилиниши мумкин.
13.4. Истеъмолчи томонидан шартноманинг 13.1–бандида кўрсатилган
қоида–бузарликлар бартараф этилиб, ушбу қоидабузарликлар натижасида етказилган зарар тўлиқ қопланганидан сўнг, истеъмолчи билан газ етказиб бериш шартномаси тузилади.
XIV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
14.1. Ушбу шартнома шартларида назарда тутилмаган ҳолатлар ва ўзаро келиб чиқадиган низолар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ тартибга солинади.
14.2. Ушбу шартнома 14 варақдан иборат бўлиб, бир хил юридик кучдаги икки нусхада тузилган ва ҳар бир томонда бир нусхадан сақланади.
XIV. ТОМОНЛАРНИНГ БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ ВА МАНЗИЛИ:
«Истеъмолчи» |
«Етказиб берувчи» |
|||
Манзил:Истеъмолчи ташкилотнинг манзили |
Манзил:Етказиб берувчи ташкилотнинг манзили |
|||
Почта манзили: Истеъмолчи ташкилотнинг почта манзили |
КТУТ коди: Етказиб берувчи ташкилотнинг КТУТ коди |
|||
КТУТ коди: Истеъмолчи ташкилотнинг КТУТ коди |
ХХТУТ коди: Етказиб берувчининг ХХТУТ коди |
|||
ХХТУТ: Истеъмолчи ташкилотнинг ХХТУТ коди |
Боғланиш телефони: Етказиб берувчининг алоқа рақами |
|||
Боғланиш телефони: Истеъмолчи ташкилотнинг телефон алоқа рақами |
||||
Тўловлар учун банк ҳисоб-рақами: Истеъмолчи ташкилотнинг банк ҳисоб-рақами |
Тўловлар учун банк ҳисоб-рақами: Етказиб берувчининг банк ҳисоб рақами |
|||
Банк номи: Истеъмолчи ташкилот банкининг номи |
Банк номи: Етказиб берувчи банкининг номи |
|||
ФПМ : Истеъмолчининг ФПМ рақами |
ФПМ : Етказиб берувчининг ФПМ коди |
|||
СТИР: Истеъмолчининг СТИР рақами |
СТИР: Етказиб берувчининг СТИР рақами |
|||
Истеъмолчи ташкилот раҳбари лавозими |
_________ Имзо Муҳр |
Етказиб берувчи ташкилот раҳбари лавозими |
_________ Имзо Муҳр |
Юрист маслаҳатчи хулосаси:
_________________________________________________________________
_______________________________________________________________________
_______________________________________________________________________
_______________________________________________________________________
_______________________________________________________________________
______________
_______________________________ (Ф.И.О.) |
_________________ (имзо, муҳр) |
________________ (сана) |
Фойдаланишга қабул қилинган газда ишлайдиган қурилмалар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Корхона, бўлим, цех ва бошқаларнинг номланиши |
Агрегатлар |
Газни лойиҳавий сарфи (паспорт), м3/соат |
Ҳисобга олиш приборлари турлари |
Изоҳ* |
|
номланиши |
сони |
|||||
*___________ қандай тарифлар қўлланилиши қайд этилади, табиий газдан аҳолини газ билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ҳамда аҳоли эҳтиёжи учун локал қозонхоналарга маиший истеъмолчилар учун белгиланган тариф қўлланилишини назарда тутиб, ушбу ҳолат алоҳида қайд этилади. |
Келишилган:
Етказиб берувчи
|
Истеъмолчи
|
|||||
Етказиб берувчининг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли |
Истеъмолчининг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли |
|||||
Етказиб берувчи ташкилот раҳбари Ф.И.О.си |
_________ |
Истеъмолчи ташкилотнинг раҳбари Ф.И.О.си |
_________ |
|||
Имзо Муҳр |
Имзо Муҳр |
Улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш шартномаси орқали истеъмолчи табиий газни фақат улугржи эҳтиёжлар учун сотиб олади.
Улгурчи истеъмолчи – табиий газдан улгурчи эҳтиёжлар учун фойдаланувчи ҳисобланади.