Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Маиший истеъмолчилар (шунингдек оилавий корхоналар)га табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Етказиб берувчи
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
  • филиал ёки ваколатли вакил
Истеъмолчи
Шартнома шартлари

Юклаб олинг

 

Маиший истеъмолчилар (шунингдек оилавий корхоналар)га

табиий газ етказиб бериш бўйича

ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

 

Шартнома тузиш ҳуқуқини берган ташкилот номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли томонидан берилган Етказиб берувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритувчи газ таъминоти ташкилоти Етказиб берувчи ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли Етказиб берувчи ташкилот раҳбари лавозими,Етказиб берувчи ташкилот раҳбари Ф.И.О.си (бундан кейинги ўринларда “Етказиб берувчи” деб юритилади) бир томондан ва Истеъмолчининг яшаш манзили манзилида яшовчи “Истеъмолчи” (турар жой ёки объект мулкдори, ижарачиси) Истеъмолчининг Ф.И.О.си иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида мазкур шартномани туздилар:

 

I. Шартнома предмети

 

1.1. Мазкур шартнома билан Етказиб берувчи ўзининг газ тармоқлари орқали Истеъмолчига табиий газ (кейинги ўринларда газ деб аталади) етказиб бериш, Истеъмолчи эса истеъмол қилинган газ учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

1.2. Истеъмолчи газни фақат маиший эҳтиёжи учун сотиб олади ва ундан фойдаланади (оилавий корхона газдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ҳам фойдаланиши мумкин), шунингдек, ўз тасарруфидаги газ тармоқларидан фойдаланиш хавфсизлигини, фойдаланаётган газ ёниш қурилмалари ва жиҳозлари, шунингдек газни ҳисоблаш приборлари (кейинги ўринларда ҳисоблаш прибори деб аталади) соз ҳолатда бўлишини таъминлайди.

1.3. Ушбу шартнома шартлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22–сонли қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш Қоидаларига талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Тарафлар шартнома шартларига риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.

 

II. Етказиб берилган газни ҳисоблаш

 

2.1. Етказиб берилаётган газ миқдори:

-ҳисоблаш приборлари кўрсаткичлари бўйича;

- улар мавжуд бўлмаган ҳолларда эса Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Газни ҳисоблаш приборлари бўлмаганда коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига бериладиган табиий газ сарфининг ойлик нормалар бўйича аниқланади (оилавий корхоналар бундан мустасно).

2.2. Ҳисоб-китоб ойида етказиб берилган газ ҳажми Етказиб берувчи вакиллари томонидан ҳисоблаш приборларидан кўрсаткичларни ёзиб олиш асосида, кейинчалик ёзиб олинган кўрсаткичларни биллинг тизимига киритиш, шунингдек, истеъмолчи томонидан ҳисоблаш олиш приборлари кўрсаткичларини интерактив хизматлар воситаларига киритиш орқали аниқланади.

Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда ТГҲНАТ деб аталади)га уланган, шунингдек, газни ҳисоблаш приборларига эга бўлмаган ва белгиланган меъёрлар бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар бундан мустасно.

Ҳисоб-китоб ойида ҳисоблаш приборидан кўрсаткичларни ёзиб олинмаган тақдирда, истеъмолчи билан ҳисоб-китоб жорий ойда газни истеъмол қилиш меъёрларидан келиб чиқиб ва ҳисоб-китоб ойда ҳақиқатда истеъмол қилинган ҳажмга аниқлик киритган ҳолда амалга оширилади. Бунда кўрсаткичларга аниқлик киритилгандан сўнг ҳақиқатда истеъмол қилинган газ учун қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.

ТГҲНАТга уланган ва белгиланган меъёрлар асосида ҳисоб-қитоб қилинадиган истеъмолчиларга ҳисоб-китоб ойида етказиб берилган газ ҳажми биллинг тизими орқали автоматлаштирилган режимда аниқланади.

2.3. Ҳисоблаш приборининг ўлчов (диапазони) ўрнатилган газ қурилмалари қувватига мос келиши керак.

2.4. Ҳисоблаш прибори Истеъмолчининг айби билан ишдан чиққанда (ҳисоблаш приборининг қасддан бузилиши, унга зарар етказилиши, ташқи таъсир кўрсатилиши ёки йўқолиши), уни алмаштириш, таъмирлаш, текшириш ва ўрнатиш бўйича сарф-харажатларнинг ўрни тўлиқ истеъмолчи ҳисобидан қопланади.

2.5. Ҳисоблаш прибори фойдаланиш учун яроқли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат, ишлаб чиқарувчи корхона томонидан белгиланган шаклдаги амал қилувчи белгилар ва тамғаларга эга бўлиши керак.

2.6. Ҳисоблаш приборининг техник ҳолати ва уни таъмирлаш учун жавобгарлик Етказиб берувчининг зиммасига юкланади.

2.7. Ҳисоблаш приборларини қиёслов даврийлиги 8 йил этиб белгиланади. Газ ҳисобга олиш приборларига 2019 йил 1 ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади.

2.8. Ҳисоблаш приборига тамға ўрнатиш Етказиб берувчининг масъул ходимлари томонидан далолатнома тузган ҳолда ҳамда Истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.

2.9. Ҳисоблаш приборларининг, шу жумладан ўрнатилган тамғаларнинг сақланиши ва бутунлиги учун жавобгарлик Истеъмолчи зиммасига юкланади.

2.10. Ҳисоблаш прибори ўрнатилгандан кейин Етказиб берувчи томонидан уч кун муддат ичида “Биллинг” тизимига киритилади.

2.11. Ҳисоблаш приборини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, текшириш ва созлигини мониторинг қилиш ва қайта қиёсловдан ўтказиш учун ечиб олиш Етказиб берувчи томонидан Истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.

2.12. Ҳисоблаш прибори Истеъмолчининг мулки бўлганда уни алмаштириш учун ечиб олиш Истеъмолчининг аризаси асосида Етказиб берувчи вакиллари иштирокида амалга оширилади.

2.13. Мулкий эгалигидан катъий назар ҳисоблаш приборининг қиёслов муддати тугаганлиги сабабли ечиб олиш Етказиб берувчи вакиллари томонидан Истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида белгиланган тартибда амалга оширилади.

2.14. Ҳисоблаш приборининг созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш Етказиб берувчи вакиллари томонидан Истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.

2.15. Ушбу шартноманинг 2.11 ва 2.12-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ечиб олинган ҳисоблаш приборини (Истеъмолчининг мулки бўлганда) ўрнатиш Истеъмолчининг аризасига кўра ёхуд тегишли қиёслов муддати тугагандан сўнг ўн тўрт иш куни ичида Етказиб берувчи вакиллари томонидан амалга оширилади ва масъул ходимлари томонидан тамғаланади.

2.16. Ушбу шартноманинг 2.14-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ечиб олинган ҳисоблаш приборини ўрнатиш, мониторинг тугаганидан сўнг кечиктирмасдан, дарҳол Етказиб берувчининг вакиллари томонидан амалга оширилади ва масъул ходимлари томонидан тамғаланади.

2.17. Ҳисоблаш приборининг мониторингидан ёки текширув натижаларидан норози бўлган Истеъмолчи юқори турувчи орган ёки тегишли судга белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.

2.18. Истеъмолчи томонидан қуйидаги қоидабузарликлар содир этилган тақдирда, Етказиб берувчининг ваколатли ходими томонидан ундан сўнгги кўрик ўтказилган вақтдан ёки охирги марта электрон тарзда кўрсаткичларни олинган кундан бошлаб уланган ва фойдаланилаётган газ қурилмалари бир кунда 24 соат тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан истеъмол қилинган газ ҳажмининг нархи амалдаги тарифлар асосида ундирилади:

а) ҳисоблаш приборига қасддан шикаст етказиш;

б) узиб қўйиш мосламалари, газдан фойдаланиш қурилмалари ёки газни ҳисоблаш приборида ўрнатилган тамғаларни қасддан бузиш;

в) ҳисоблаш приборисиз ёки уни четлаб ўтган ҳолда газ истеъмол қилиш, (Истеъмолчига белгиланган меъёрлар бўйича хизмат кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно);

г) газ қувурлари ёки газ тақсимлаш шаҳобчаларида (кейинги ўринларда ГТШ деб аталади), газ тақсимлаш тармоқларининг технологик иш режимининг бузилишига олиб келадиган қурилмаларни ўрнатиш;

2.19. Истеъмолчи Етказиб берувчининг ваколатли ходимларига, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” ходимларига Етказиб берувчининг вакили билан биргаликда, иш куни соат 08:00 дан 20:00 гача тегишли гувоҳномаларини кўрсатган тақдирда ҳисоблаш приборлари ва газ асбобларини монеликсиз кўздан кечириш учун кириш имкониятини таъминлаши шарт.

2.20. Етказиб берувчи ва Ўзнефтгазинспекция ходимларини Истеъмолчи томонидан ҳисоблаш приборлари ва газ асбобларини кўздан кечиришга имкон бермаган ёки киритилмаган тақдирда, ушбу ҳолат далолатнома билан расмийлаштирилади. Истеъмолчи мазкур далолатнома билан танишиб имзо чекиши лозим. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, далолатномада бу ҳақда белги қўйилади. Рад этиш ҳолати камида икки нафар ҳолислар ва ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши керак. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этиш сабабини баён қилиш ҳуқуқига эга ва бу далолатномада қайд этилади.

Далолатномага имзо қўйишни рад этиш Истеъмолчини газ тармоғидан узиб қўйиш учун асос бўлади ва у бу ҳақида огоҳлантирилади.

 

III. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби

 

3.1. Фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоб ваколатли орган томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича амалга оширилади.

3.2. Истеъмолчи ой тугаганидан сўнг 10 кун мобайнида истеъмол қилинган газ ҳажми учун табиий газ истеъмолини ҳисоблаш приборлари кўрсаткичлари ёки белгиланган меъёрлар асосида тўловни амалга оширади.

ТГҲНАТга уланган Истеъмолчилар эса олдиндан тўлов миқдорини киритадилар ва улар билан тўлиқ ҳажмда ҳисоб-китоб автоматик тарзда юритилади.

3.3. Истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган газ учун тўлов банк муассасалари ва коммунал тўловларни қабул қилиш кассалари, шунингдек, электрон тўловлар орқали ёки бевосита нақд бўлмаган шаклда амалга оширилиши мумкин.

3.4. Истеъмол қилинган газ бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда Истеъмолчига тегишли бўлган доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган вояга етган жисмоний шахслар қарздорликни тўлаш бўйича солидар жавобгар бўладилар. Вояга етган жисмоний шахснинг солидар жавобгарлиги у маиший истеъмолчига тегишли бўлган доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган вақтдан бошлаб вужудга келади ва рўйхатдан чиқарилган вақтгача амал қилади.

3.5. Истеъмолчи газ тармоқларидан қуйидаги ҳолатларда узиб қўйилади:

- фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоб ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида қарздорлик мавжуд бўлганда;

- ТГҲНАТга уланган Истеъмолчилар олдиндан амалга оширилган тўловлари миқдори тугаётганлиги бўйича SMS (м3 ёки сўм) орқали уяли алоқа воситасига огохлантириш юборилгандан сўнг, олдиндан тўлов тугагунга қадар бўлган даврда автоматик тарзда ўчирилиши;

- Етказиб берувчининг қонунчиликда белгиланган мажбурий кўрсатмалари бажарилмаганда, шу жумладан унинг вакилларини ҳисоблаш приборларидан кўрсаткични ечиб олишга қўйилмаганда;

- газни талон-тарож қилиш, газ тармоқларига ноқонуний уланиш ёки газдан фойдаланиш қоидаларини бузишнинг бошқа ҳолатлари ёхуд газнинг режимини бузадиган, қўлбола усулда ясалган ностандарт қурилмалар уланганлиги аниқланганда;

- Етказиб берувчи газ учун қарздор бўлган истеъмолчиларни қарзни беш кун ичида узиш лозимлиги ҳақида хабардор қилишни таъминлайди ҳамда хабардор қилинган вақтдан бошлаб беш кун муддат ўтгандан сўнг, қарздорликни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ундириш чораларини кўради.

3.6. Шартноманинг 3.5-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича тармоқдан ўчирилган истеъмолчиларни қайта тармоққа улашда Истеъмолчидан тўлов кунида амалда бўлган республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади (ТГҲНАТга уланган ва истеъмолчининг аризасига (талабига) биноан газ тармоқларидан Етказиб берувчи томонидан муқаддам узиб қўйилган Истеъмолчилар бундан мустасно).

3.7. Етказиб берувчининг маълумот базаларида белгиланган тарифлар ўзгаришига (ортиши) қадар Истеъмолчи амалга оширган тўловлар ҳақидаги ҳисобга олинмаган ҳужжатлар аниқланган тақдирда, ушбу Истеъмолчи бўйича ҳисоб-китоб (қайта ҳисоб-китоб) тўлов вақти (санаси) амалда бўлган тарифлар асосида амалга оширилиб, кейинчалик биллинг тизимидаги шахсий ҳисоб рақами кўрсаткичларига тузатиш киритилади.

3.8. Фойдаланилган газ ҳақининг суммаси ҳисоблаш приборларидан кўрсаткичларни олиш вақтида амал қилган тарифлар асосида ҳисобланади. Тарифлар ўзгарганда, аввал ҳисобланган ҳақ суммаси бўйича тарифлар ўзгаришига қадар тўлов амалга оширилмаган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинмайдиган қарздорлик вужудга келган деб тан олинади.

3.9. Тарифлар ўзгарган ҳолларда газ ҳажми учун бўнак тариқасида тўловни амалга оширган Истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

3.10. Истеъмолчининг мазкур Шартноманинг 2.18-бандида кўрсатиб ўтилган қоидабузарлик ҳолатлари, шунингдек, шахсий ҳисоб рақамига (белгиланган меъёрлар бўйича истеъмол қилинган газ миқдорини ҳисоблаш учун Етказиб берувчининг биллинг тизимига) киритилган бошланғич маълумотлар (иситиш майдони, газдан фойдаланиш ускуналари ва яшовчилар сони) бузиб кўрсатилиши ҳолатлари аниқланганда, Истеъмолчидан Етказиб берувчи ваколатли ходимининг охирги ташриф буюрган кунидан ёки охирги марта электрон тарзда кўрсаткичларни олинган кундан бошлаб, амалда аниқланган маълумотлар асосида белгиланган истеъмол меъёри бўйича ҳисобланган газ ҳажмининг ҳақи ундирилади.

3.11. ТГҲНАТга уланган Истеъмолчининг газ тармоғидан узиб қўйилганда, Истеъмолчи томонидан тўловлар амалга оширилганда 5 минутдан ошмаган ҳолда SMS коди юборилади.

 

IV. Техник ҳизмат кўрсатиш тартиби

 

4.1. Етказиб берувчи қуйидаги ҳолларда мазкур Шартноманинг 4.3-бандида кўрсатилган муддатларда Истеъмолчининг ички газ тармоқлари, газдан фойдаланувчи ускуналарни техник тафтишдан ўтказади ва (ёки) уларга профилактик хизмат кўрсатади:

а) “Етказиб берувчи”нинг тасдиқланган жадвалига асосан;

б) Истеъмолчининг ёзма ёки бошқа усулда берилган талабномага мувофиқ.

4.2. Етказиб берувчи Истеъмолчи иштирокида техник тафтиш ва (ёки) профилактик ҳизматни ўтказиб, бажарилган ишлар далолатномасини расмийлаштиради. Етказиб берувчи бажарилган ишлар сифат учун жавобгар ҳисобланади.

4.3. Етказиб берувчи томонидан тасдиқлаган жадваллар ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатилади:

- кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда – икки йилда бир марта;

- турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари – ҳар йили бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш – ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал.

4.4. Истеъмолчи хақиқатда кўрсатилган ҳизматлар учун тўловни тасдиқланган тарифлар асосида амалга оширади.

Агарда хизмат кўрсатувчи корхона томонидан хизмат кўрсатилмаган тақдирда Истеъмолчи томонидан тўловлар амалга оширилмайди.

 

V. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

5.1. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- газ стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳажмда ва сифатда, узатиш режимига риоя қилган ҳолда узлуксиз етказиб берилишини талаб қилишга;

- газни етказиб бериш шартномаси бекор қилинганда, солиштирув далолатномаси асосида фойдаланилмаган газ ҳажми учун тўланган суммани қайтаришни талаб қилишга;

- газни етказиб бериш шартномасини қонунчилилк ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама бекор қилишга;

- газни етказиб бериш тўхтатилганда ёки қисқарганлиги натижасида етказилган зарарни қопланишини талаб қилишга;

- Етказиб берувчи вакилини газ тармоғидан узиб қўйиш ва қайта улаш учун қўшимча тўловларни амалга оширмаган ҳолда газ приборини газ таъминотидан вақтинча ёки доимий узиб қўйиш учун чақиртиришга;

- оилавий корхона етказиб берилган газнинг аниқланган ҳажмига ва бошқа параметрларга норози бўлган тақдирда, Етказиб берувчидан газни ҳисоблаш прибори ишлашининг ишончлигини текшириш учун комиссия ташкил этишни талаб қилиш.

Истеъмолчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Истеъмолчининг бошқа ҳуқуқлари

5.2. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур:

- янги турар жойларга кўчиб ўтилганда ҳамда мавжуд уй-жой фондини газлаштириш давомида газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича кўрсатмалар олиш;

- ўз тасарруфидаги газ тармоқлари, ҳисоблаш прибори, ускуналар, шунингдек фойдаланилаётган ертўлалар, техник йўлаклар ва бошқаларни соз ҳолатда сақлаш, электр ёритиш ва вентиляция тизимининг доимий ишлашини таъминлаш;

- бинолар ертўлаларидаги ер ости коммуникацияларининг зичлигини, шунингдек, бинолар қурилиш элементларининг газ тармоқлари билан ўзаро кесишган жойларини кузатиб бориш;

- ўз хизмат гувоҳномаларини кўрсатган Етказиб берувчи ходимларига фавқулодда ва авария ҳолатларида куннинг исталган вақтида, газ сизиб чиқиш ҳолатини текшириш учун барча ертўлалар, техник йўлаклар, хоналарга киришини таъминлаш;

- белгиланган тартибда тутун мўрилари, мўрилар каллаклари ва вентиляция каналлари ҳолатини ўз вақтида текширилишини ташкил қилиш;

- тутун мўрилари ва вентиляция каналларидаги носозликлар тўғрисида ёнғин хавфсизлиги ҳизматларига носозликларни тузатиш учун зудлик билан хабар бериш;

- хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган турар жойларни бузилиши ёки қайта қурилиши ҳақида Етказиб берувчини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиш;

- Етказиб берувчининг қонунчиликда белгиланган мажбурий кўрсатмаларини бажариш;

- турар жой ичидаги газ қувурини коррозиядан ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш, мунтазам равишда бўяб туриш;

- табиий газдан оқилона фойдаланиш;

- газ анжомларини ёқилган ҳолда қаровсиз қолдирмаслик ва ёш болаларга газдан фойдаланишга рухсат бермаслик;

- фойдаланилган газ ва газдан фойдаланиш ускунаси ҳамда уй ичи газ тармоқларига ҳизмат кўрсатиш юзасидан хақиқатда бажарилган ишлар учун Етказиб берувчи билан ўз вақтида ҳисоб-китобни амалга ошириш;

- газ приборини тоза сақлаш, таом тайёрлаш жараёнида прибор ёндиргичларини ифлосланишдан сақлаш;

- газлаштириш лойиҳаси сақланишини таъминлаш ҳамда уни Етказиб берувчи ва бошқа ваколатли давлат органлари вакили талаби билан тақдим қилиш;

- ертўла, йўлак, ҳовли, кўчада табиий газ ҳиди сезилган тақдирда, авария хизматига “104” телефони орқали хабар бериш;

- газ билан тўлган жойлардан одамларни олиб чиқиш, электр ёритиш тизими ёниб ва ўчиб қолиши, очиқ олов ёки учқун пайдо бўлишини олдини олиш чораларини кўриш;

- Етказиб берувчи вакилларини тегишли гувоҳномаларини кўрсатган тақдирда иш куни соат 08:00 дан 20:00 гача табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари ва газ асбобларини кўздан кечириш учун қаршиликсиз кириш имкониятини таъминлаш;

- газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида унинг ишлашига тўсқинлик қиладиган хатти-ҳаракатларни амалга оширмаслик, уларга қасддан шикаст етказишни олдини олиш ва ўрнатилган тамғаларнинг бутунлигини таъминлаш.

Истеъмолчиларнинг бошқа мажбуриятлари

5.3. Етказиб берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- техник заруратга кўра, ушбу шартномага мувофиқ белгиланган тартибда Истеъмолчини камида 3 кун олдин хабардор қилган ҳолда газни етказиб беришни тўхтатиш;

- газ таъминоти тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланганда, белгиланган тартибда газ тармоғидан узиб қўйиш;

- Истеъмолчилардан табиий газдан фойдаланиш қоидалари ва газни етказиб бериш шартномаси талабларига риоя этишни талаб қилиш;

- газни етказиб бериш шартномасини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама бекор қилиш;

- газ тармоқларида аварияни олдини олиш ёки бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш зарурати туғилганида, Истеъмолчи билан келишмасдан ва огоҳлантирмасдан, зудлик билан хабардор қилган ҳолда, газни етказиб беришни тўхтатиш ёки чеклаш.

Етказиб берувчининг бошқа ҳуқуқлари

5.4. Етказиб берувчи қуйидагиларга мажбур:

- ўзига қарашли бўлган газ тармоқларини соз ҳолатда сақлаш ва уларда ўз ҳисобидан таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш;

- ўзига қарашли бўлган газ тармоқларининг техник ҳолати ва улардаги рухсатсиз уланишларни аниқлаш учун даврий равишда кўздан кечириш;

- газ етказиб бериш тўхтаган тақдирда бу тўғрисида Истеъмолчини хабардор қилиш;

- газнинг рухсатсиз истеъмол қилинганлиги, газ тармоқлари моддий бойликларининг талон-тарож қилинганлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилиш;

- Истеъмолчига газ етказиб бериш шартномасида келишилган шартларда газ етказиб бериш;

- Истеъмолчига йўриқномалар бериш ва хонада ўрнатилган газ приборларидан хавфсиз фойдаланиш масалалари бўйича эслатмани топшириш;

- ваколатли давлат органларининг мажбурий кўрсатмаларини бажариш;

- Истеъмолчининг ички газ тармоқлари, газдан фойдаланувчи ускуналарини техник тафтишдан ўтказиш ва профилактика хизматлари кўрсатиш;

- Истеъмолчини техник ҳизмат кўрсатиш (тафтиш ўтказиш) саналари ҳақида турар жойлар йўлакларида эълонлар ёки бошқа мавжуд усуллар орқали камида уч сутка аввал огоҳлантириш;

- Истеъмолчининг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида, нархларни тартибга солиш органи томонидан тасдиқланган тарифлар бўйича, қуйидаги муддатларда газдан фойдаланиш ускуналарини таъмирлаш:

табиий газ сизиб чиқишида – дарҳол;

таом тайёрлаш (газ плитаси) учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида – бир кун давомида;

иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида – бир кун давомида;

иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) – икки кун давомида;

газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда – беш кун давомида;

- Истеъмолчига газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ҳар ойда киритиб бориш, тўловларни амалга ошириш ва интерактив хизматларнинг бошқа имкониятларидан фойдаланиш учун ҳақ ундирмасдан шахсий кабинет очиш имконини бериш;

- Истеъмолчи аризасига асосан ҳисоб-китоб аҳволи ҳамда истеъмол қилинган газ учун қарздорлик мавжуд эмаслиги (мавжудлиги) ҳақида маълумотномани икки иш куни ичида ҳақ ундирмаган ҳолда тақдим этиш.

Етказиб берувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Етказиб берувчининг бошқа мажбуриятлари

VI. Тарафларнинг жавобгарлиги

 

6.1. Зарур миқдорда газ етказиб берилмаган ҳолатда, Етказиб берувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи, бироқ етказиб берилмаган газ умумий қийматининг 50% фоизи дан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима (пеня) тўлайди.

6.2. Енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолати вужудга келганда, Етказиб берувчи мазкур шартнома шартларини бузилиши учун жавобгарликдан озод этилади.

6.3. Истеъмолчи қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:

- газдан мазкур шартномада назарда тутилган шартларга зид равишда фойдаланиш;

- ўзбошимчалик билан газ таъминоти тармоқларига уланиш ёки газдан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, ҳисоблаш приборига ва ундаги барча пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан аралашиш.

6.4. Мазкур шартноманинг 2.18-бандида кўрсатилган ҳолатларда газ ҳажмлари нархининг ундирилиши Истеъмолчини қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод қилмайди.

6.5. Олинган газ учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, Етказиб берувчига ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,1 фоиз, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима (пеня) тўланади.

 

VII. Коррупцияга қарши талаблар

 

7.1. Шартноманинг ҳар бир томони ўзига нисбатан қўлланиладиган барча, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги Коррупцияга қарши тегишли шартлар ва талабларни тушуниши ҳақида бир-бирини ишонтиради ва уларга амал қилишини кафолатлайди.

7.2. Истеъмолчи ушбу шартнома амалда бўлган бутун давр мобайнида у (шунингдек унинг мансабдор шахслари, директори, ходимлари, агентлари ва бошқа вакиллари) Етказиб берувчининг манфаатларида унинг агенти ёки вакили сифатида ҳаракат қилиб, Етказиб берувчининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларининг Коррупцияга қарши тегишли шартлари ва талабларига қатъий риоя этиш мажбуриятини олади.

 

VIII. Якунловчи шартлар

 

8.1. Мазкур Шартнома Истеъмолчи газ тармоқларидан амалда узиб қўйилгунига қадар, тарафларнинг ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарилиши қисми бўйича эса уларнинг тўлиқ бажарилгунига қадар амал қилади.

8.2. Шартномани амал қилиш муддати давомида қонун ҳужжатларида ўзгаришлар рўй берган тақдирда, мазкур шартнома қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилиши лозим.

8.3. Тарафлар мазкур шартномани бажариш жараёнида юзага келадиган барча келишмовчиликлар ва низоли масалаларни музокара йўли билан ҳал қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Келишмовчиликларни музокара йўли билан ҳал қилиш имкони бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал этилади.

8.4. Ушбу шартнома тарафларнинг ҳар бири учун икки нусхада тузилган, ҳар иккала нусха бир ҳил юридик кучга эга.

8.5. Етказиб берувчи ва Истеъмолчи газ етказиб беришда, уни истеъмол қилишда, шунингдек, ўзаро ҳисоб-китоб қилишда мазкур шартнома ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларига амал қилишга мажбурдир.

8.6. Шартномага тарафлар имзо қўйгандан бошлаб Шартноманинг амал қилиш муддати муддатга амал қилади. Шартнома муддати тугагач, тарафлардан бири уни узайтириш ёки бекор қилиш ҳақида ариза бермаган тақдирда, шартнома кейинги йилга узайтирилган ҳисобланади. Шартномани бекор қилиш ҳақидаги талабнома, билдириш хати ва бошқалар шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин берилиши керак.

 

IX. Тарафларнинг юридик манзили, реквизитлари ва имзолари

 

«Етказиб берувчи»

 

«Истеъмолчи»

Манзил:Етказиб берувчи ташкилотнинг манзили

 

Манзил:Истеъмолчининг яшаш манзили

Почта манзили: Етказиб берувчи ташкилотнинг почта манзили

 

шахсий ҳисоб рақами: Истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақами

КТУТ коди: Етказиб берувчи ташкилотнинг КТУТ коди

 

СТИР: Истеъмолчининг СТИР рақами

ХХТУТ: Етказиб берувчи ташкилотнинг ХХТУТ коди

 

ИНПС: Истеъмолчининг ИНПС рақами

Боғланиш телефони: Етказиб берувчи ташкилотнинг алоқа рақами

 

Боғланиш учун телефонлар:

Уяли алоқа: Истеъмолчининг уяли алоқа рақами

Уй: Истеъмолчининг уй телефони рақами

Тўловлар учун банк ҳисоб-рақами: Етказиб берувчи ташкилотнинг банк ҳисоб-рақами

 

Паспорт серия ва рақами: Истеъмолчининг паспорт серия рақами

Банк номи: Етказиб берувчи ташкилотнинг банк номи

 

Истеъмолчига паспорт берилган ҳудуд ИИБ томонидан берилган

ФПМ : Етказиб берувчининг ФПМ рақами

 

Паспорт берилган сана Истеъмолчига паспорт берилган сана

СТИР: Етказиб берувчининг СТИР рақами

 

Истеъмолчининг Ф.И.О.си Имзо:_______

 

Раҳбар: Етказиб берувчи ташкилот раҳбари лавозими Имзо:_________

 

М.Ў.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

20 __ йил “___” __________ даги

______ - сон шартномага 1-илова

 

Ўрнатилган газ қурилмаларини хавфсиз ишлатиш бўйича

КЎРСАТМА ВА ЭСЛАТМА

 

Табиий газ (метан) – рангсиз, заҳарли газ ҳисобланади ва шу сабабли бинолардаги газ қувуридан сирқиб чиққан ҳолларда сезилмайдиган газли ҳаво аралашмаси пайдо бўлиши мумкин.

Кундалик ҳаётда газдан хавфсиз фойдаланиш учун унинг табиий хусусиятларини ва қуйидаги қоидаларга риоя этиш зарур:

1. Хонада газ ҳиди пайдо бўлганда, дарҳол газ қурилмаларининг оғзини беркитиб, дераза ва эшикларни очиш, елвизак ҳосил қилиш ва телефон орқали

104 авария ҳизматини чақириш зарур. Олов ёқмаслик, чекмаслик, электр ёритиш асбоблари ва электр қурилмаларини ёқмаслик, электр қўнғироқлардан фойдаланмаслик, газланган ҳудуддан одамларни зудлик билан олиб чиқиш керак.

2. Газ плитасидан фойдаланганда ойна очиқ ҳолда бўлиши лозим. Тоза ҳаво етарлича келмаганда газ охиригача ёнмаслиги мумкин ва ис гази пайдо бўлади. Ис гази – метаннинг охиригача ёнмаган маҳсулоти. Рангсиз ва ҳидсиз, ўта заҳарли. Бино ҳажмининг 10 фоизига етарли ис гази йиғилганда ва инсон бир неча марта ундан нафас олса, уни ўлимга олиб келиши мумкин. Ис гази чиқишининг белгилари: оловда сариқ, қизил ранг чиқиши.

3. Газ қурилмаси носозлигида ёки газ қурилмалари профилактикаси учун газ ҳизмати эксплуатация ходимларини 104 рақами орқали чақириш.

4. Мўрилар ва вентиляциянинг нормал ҳолатда ишлаши, газ иситиш қозонларини ишлатиш пайти ва ишлатишдан олдин тягани текшириш.

5. Иситиш мавсуми бошланишида мўрилар ҳолатини текшириш.

 

 

 

 

Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

 

1. Газда ишлайдиган қурилмаларини ўзбошимчалик билан газга улаш, жойини ўзгартириш, алмаштириш ва таъмирлаш;

2. Газда ишлайдиган қурилмалар ўрнатилган биноларни меърий шартларга тўғри келмаган ҳолда қайта режалаштириш;

3. Газда ишлайдиган қурилма, тутун ва вентиляцион тизимлар конструкциясига ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш, шунингдек, вентиляция каналларини тўсиб қўйиш, мўриларни тозалаш учун мўлжалланган «карман» ва люкларни беркитиб ташлаш;

4. Хавфсизлик ва бошқариш автоматикасини ўзбошимчалик билан ўчириш, газ қурилмалари, автоматика ва арматура носоз бўлганда улардан фойдаланиш;

5. Девор қалинлиги ўзгарганида, газлаштирилган печ ва мўрилар дарз кетишида табиий газдан фойдаланиш;

6. Мўри ва вентиляция каналларини текшириш ва тозалаш тўғрисидаги далолатноманинг йўқлиги ёки унинг вақти тугаганида табиий газдан фойдаланиш;

7. Мўри ва вентиляция каналларини ўзбошимчалик билан тозалаш;

8. Ёпиқ ойналар, жалюзили панжаралар, вентиляция каналлари панжаралари ёпиқ бўлганда, ванна ва ошхона эшиклари остида тешиклар ҳамда мўри ва вентиляция каналларида тяга йўқлигида газ қурилмаларидан фойдаланиш;

9. Ишлаб турган газ қурилмаларини қаровсиз қолдириш, тўхтовсиз ишловчи ва бунга муносиб автоматикага эга бўлган қурилмалар бундан мустасно;

10. Мактаб ёшидаги болаларни ҳамда ўзини бошқара олмайдиган ва газдан фойдаланиш қоидаларини билмайдиганларни газда ишлайдиган қурилмалардан фойдаланишини тақиқлаш;

11. Газ қувурларига арқон боғлаш ва уларга юк қўйиш;

12. Газ ва газда ишлайдиган қурилмалардан белгиланган мақсадда фойдаланмаслик, хоналарни иситишда улардан фойдаланиш;

13. Газда ишлайдиган қурилмалар жойлашган хоналардан дам олиш ва ухлаш мақсадида фойдаланиш;

14. Табиий газ бор-йўқлигини билиш учун олов ёқиб текшириб кўриш (одатда бу мақсадларда совунли эмульсия ёки махсус қурилмалардан фойдаланиш лозим);

15. Газ тармоқларида газ тақсимлаш тармоқларининг технологик режимини бузувчи насос қурилмаларини ўрнатиш.

 

 

ДИ Қ Қ А Т !

 

Газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик

инсон ҳаёти учун ХАВФЛИ бўлиши мумкин!

 

Нафақат яқинларингиз ҳаёти ва мулки олдида, балки қўшни

ва бошқа фуқаролар олдидаги ўз шахсий жавобгарлигингизни

 

УН У Т М А Н Г !

 

Сизнинг хавфсизлигингиз ўз қўлингизда!

20 __ йил “___” __________ даги

______ - сон намунавий шартномага 2-илова

 

“Истеъмолчи”нинг яшовчилар сони ҳамда газ ускуналарининг

техник параметрлари ҳақида

МАЪЛУМОТЛАР

 

Т/р

 

Номланиши

 

Шу жумладан йилларда

2021 й

2022 й

2023 й

2024 й

2025 й

1

Яшовчилар сони

 

 

 

 

 

2

Иситиладиган ҳажм (метр куб)

 

 

 

 

 

3

Ҳисоблаш қурилмасининг завод рақами,

тури ва маркаси

 

 

 

 

 

4

Ҳисоб қурилмасининг амал қилиш муддати

 

 

 

 

 

5

 

 

 

 

Ўрнатилган қурилмалар:

 

 

 

 

 

2комфоркали газ плитаси

 

 

 

 

 

3комфоркали газ плитаси

 

 

 

 

 

4комфоркали газ плитаси

 

 

 

 

 

__ комфоркали газ плитаси

 

 

 

 

 

6

Газ ўчоғи

 

 

 

 

 

7

Иситиш печи (ОП), иситиш-қайнатиш печи (ОВП)

 

 

 

 

 

8

Оқимли сув қиздиргич (Газ колонкаси)

 

 

 

 

 

9

 

 

 

 

 

 

 

Сув қиздиргич (Ёғочни ёқиш колонкаси)

 

 

 

 

 

АГВ-80

 

 

 

 

 

АГВ-120

 

 

 

 

 

АОГВ-11/6

 

 

 

 

 

АОГВ-15

 

 

 

 

 

АОГВ-23

 

 

 

 

 

ВНИИСТО

 

 

 

 

 

Аристон

 

 

 

 

 

10

 

 

Бошқа қурилмалар __________________

 

 

 

 

 

Бошқа қурилмалар __________________

 

 

 

 

 

Бошқа қурилмалар __________________

 

 

 

 

 

11

 

 

 

 

 

 

 

Уй ҳайвонлари сони:

 

 

 

 

 

От

 

 

 

 

 

сигир

 

 

 

 

 

чўчқа

 

 

 

 

 

қўй (эчки)

 

 

 

 

 

Бошқалар __________________

 

 

 

 

 

Бошқалар __________________

 

 

 

 

 

Бошқалар __________________

 

 

 

 

 

12

 

 

 

Меъёр бўйича ойлик тўлов:

 

 

 

 

 

ёзги (сўм)

 

 

 

 

 

қишки (сўм)

 

 

 

 

 

Тариф бўйича йиллик тўлов (сўм)

 

 

 

 

 

 

 

 

Келишилган:

 

Етказиб берувчи

 

Истеъмолчи

Етказиб берувчи ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

 

 

Истеъмолчининг яшаш манзили

Етказиб берувчи ташкилот раҳбари Ф.И.О.си

 

 

_________

 

 

Истеъмолчининг Ф.И.О.си

 

 

_________

 

 

Имзо Муҳр

 

 

 

 

Имзо Муҳр

 

 

 

 

Маиший истеъмолчилар (шунингдек оилавий корхоналар)га табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома

Маиший истеъмолчилар (шунингдек оилавий корхоналар)га табиий газ етказиб бериш шартномаси орқали истеъмолчи табиий газни фақат маиший эҳтиёжлар учун сотиб олади.

Ушбу Шартнома шартлари турар жойдан бир вақтнинг ўзида унда истиқомат қилган ҳолда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган оилавий корхоналарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Маиший истеъмолчи – табиий газдан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи аҳоли, шунингдек оилавий корхоналар.