Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Пахта хом ашёси етиштириш хамда харид қилиш бўйича фьючерс шартнома (Фермерлар кенгаши билан келишилган)

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
“Буюртмачи” (Кластер) тараф тўғрисида маълумотлар
  • Масалан Устав, Низом ёки ишончнома
“Хўжалик” (Фермер) тараф тўғрисида маълумотлар
  • Масалан Устав, Низом ёки ишончнома
Шартнома мазмуни

Юклаб олинг

Пахта хом ашёси етиштириш ҳамда

харид қилиш бўйича фьючерс шартнома

 

Шартнома тузилган жой

Шартнома рақами -сон

Шартнома тузилган сана

 

Бир томондан Кластернинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Кластер вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Кластер номидан фаолият олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си (бундан буён–“Буюртмачи”) ва иккинчи томондан Фермер хўжалигининг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли фермер хўжалиги номидан Фермер вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Фермер номидан иш олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си (бундан буён–“Хўжалик”) биргаликда “Тарафлар” ушбу битимни қуйидагилар ҳақида туздилар.

 

ШАРТНOМАНИНГ ПРЕДМЕТИ

 

1.1. “Хўжалик” Фермер хўжалигининг бизнес режаси мўлжалланган сана га асосан ер майдонининг балл бонитетига нисбатан ҳисобланган норматив ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, ўртача бал бонитети Ҳосилдорликнинг ўртача балл бонитети балл бўлган, Пахта хом ашёси етиштириладиган ер миқдори (гектар) гектар ер майдондан Йиғиб олинадиган пахта хом ашёси нави селекцион навли, Йиғиб олинадиган пахта хом ашёси репродукция тури репродукцияли, Йиғиб олинадиган пахта хом ашёси оғирлиги (тонна) тонна пахта хом ашёсини ҳосил йилининг 25 декабрь санасигача етиштириш ва келишилган ҳолда етказиб бериш, “Буюртмачи” эса мазкур шартноманинг 4-бўлимида белгиланган муддатларда ушбу маҳсулотларни ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

1.2. “Хўжалик” томонидан етиштирилган пахта хом ашёси учун “Буюртмачи” томонидан ушбу шартноманинг 4-бўлимида кўрсатилган тартибда ва муддатда ҳисоб-китоблар амалга оширилади. “Хўжалик” қуйидаги пахта хом ашёсини белгиланган муддатда етиштириб беришни зиммасига олади:

 

Т/р

Селекцион нав номи

Авлоди

Миқдори

Тн

Баҳоси/тн.сўм

Суммаси, сўм.

1.

Пахта хом ашёсининг селекцион нав номи

Пахта хом ашёсининг авлоди

Пахта хом ашёсининг миқдори

Пахта хом ашёсининг баҳоси

Пахта хом ашёсининг суммаси

 

1.3 Пахта хом ашёсининг сифати O‘zR.ST-615:2008-пахта “Техникавий шартлар” талабларга жавоб бериши шарт. Пахта хом ашёсини қуритиш-тозалашга қилинадиган харажатлар “Буюртмачи” ҳисобидан амалга оширилади.

1.4. “Хўжалик” “Буюртмачи” томонидан молиялаштирилган шартномадаги белгиланган (тонна) пахта хом ашёсини тўлиқ “Буюртмачи”га етиштириб беради. “Хўжалик” шартномада назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча етиштирилган маҳсулотни фақат қўшимча битим асосида сотади.

 

2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

2.1. “Хўжалик”нинг ҳуқуқлари:

ушбу шартноманинг 2.4-бандига асосан уруғлик чигит билан таъминлашни “Буюртмачи”дан талаб қилиш;

мазкур шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги давлат стандартлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш;

маҳсулотни топшириш ва сифатини аниқлашда қатнашиш, лозим бўлганда тараф бўлмаган ваколатли давлат органларининг бошқа мутахассислари иштирокида сифатини қайта ўрганишни талаб қилиш;

маҳсулотлар “Хўжалик”нинг ҳисобидан етказиб берилганда, транспорт хизматлари, юклаш, ташиш, тушириш (тушириш вақти, тонна километр ҳисобга олинган ҳолда) ҳаражатларини ваколатли органлар томонидан тасдиқланган ҳужжатлар бўйича ёки “Хўжалик” томонидан тақдим этилган норма ва меъёрий тарифлар доирасида “Буюртмачи”дан талаб қилиш;

“Буюртмачи” томонидан уруғлик материаллари ўз вақтида етказиб берилмаганда, шунингдек, терим пуллари, келишилган аванс маблағлари ва якуний ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганда, етказилган зарарларни қоплашни талаб қилиш;

пахта хом ашёсини етиштиришда махсулот қийматини ихтиёрий суғурталаш;

“Буюртмачи”дан йиғим-терим вақтида терим пулини хар куни тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Хўжаликнинг бошқа ҳуқуқлари

2.2. “Хўжалик”нинг мажбуриятлари:

мазкур шартноманинг 1.2. бандида белгиланган нав бўйича уруғликни “Буюртмачи”дан қабул қилиб олиш;

ушбу шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган экиш учун талаб этиладиган уруғлик чигит учун нави, авлоди, миқдори ва муддати кўрсатилган буюртманома тақдим этиш;

“Буюртмачи”дан қабул қилиб олинган селекцион навли уруғлик чигитни шартномада назарда тутилган ер майдонларига тўлиқ экишни таъминлаш;

шартномада кўрсатилган пахта хом ашёсини етиштириш ва “Буюртмачи”нинг қабул қилиш манзилига ташиш харажатини келишилган ҳолда етказиб бериш;

шартноманинг 1.1.-бандларида кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ бажариш;

топширилаётган маҳсулотнинг сифати ва нави стандартлар, техник шартлар ва мазкур шартномада белгиланган мажбурий шартларга мос етказиб берилишини таъминлаш;

“Буюртмачи”дан олинган уруғлик, йиғим-терим мавсуми учун керакли материаллар ва аванс маблағларидан агротехник тадбирларига мувофиқ мақсадли фойдаланиш;

“Буюртмачи”дан агротехник тадбирлар учун келишилган ҳолда олинган ёқилғи мойлаш материаллари ва минерал ўғитлардан белгиланган меъёр асосида фойдаланиш;

шартномавий мажбурият бажарилмаган тақдирда “Буюртмачи”га етказилган зарарни қоплаш;

агар “Хўжалик” мазкур шартномада кўрсатилган мажбуриятни узрли сабабларга кўра бажара олмаса, бу тўғрисида асослантирувчи ҳужжатлар билан олдиндан оқилона муддатда “Буюртмачи”ни ҳабардор қилиш;

пахта йиғим-терим ишларига теримчиларни жалб қилишда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, халқаро шартномалари, шу жумладан Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги ва “Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисида”ги конвенциялари талабларига қатъий риоя қилиш.

Хўжаликнинг бошқа мажбуриятлари

2.3. “Буюртмачи”нинг ҳуқуқлари:

топширадиган маҳсулотнинг сифати ва нави стандартлар, техник шартлар ва мазкур шартномада белгиланган мажбурий шартларга мос келишини “Хўжалик”дан талаб қилиш;

Молиялаштирилган маблағлар мақсадсиз сарфланган холатлар аниқланган тақдирда “Хўжалик”ни молиялаштиришни тўхтатиш ва мақсадсиз сарфланган маблағларни ундириш;

ушбу шартномада кўрсатилган маҳсулотни шартноманинг 2.1-банди 4-хатбоши (юклаш, ташиш, тушириш) талаблари асосида белгиланган муддатгача қабул қилиш жойига топширишни “Хўжалик”дан талаб қилиш;

“Хўжалик” томонидан пахта жойлаштирилган майдонлар тўғри кўрсатилганлигини, агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилишини мониторинг қилиш;

маҳсулот етказиб берилмаганлиги ёки сифатсиз маҳсулот етказиб берилганлиги учун етказилган зарарларни қоплашни “Хўжалик”дан талаб қилиш;

Буюртмачининг бошқа ҳуқуқлари

2.4. “Буюртмачи”нинг мажбуриятлари:

“Хўжалик”га экиш учун ушбу шартномада кўрсатилган сифатли уруғликни “Хўжалик” томонидан берилган буюртманомада кўрсатилган муддатда ва миқдорда етказиб бериш;

Етказиб берилган уруғликнинг миқдори, сифати ва нави стандартлар ва техник шартларга мос келмаса “Хўжалик”га етказилган зарарни қоплаш,

“Хўжалик” томонидан шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ етиштирилган пахта хом ашёсини қабул қилиш ва уни хақини мазкур шартноманинг 4-бўлимида белгиланган тартибда ва муддатда тўлаш;

“Хўжалик”га йиғим-терим мавсумида терим пулларини хар куни ўз вақтида тўланишини таъминлаш;

“Хўжалик”ни ушбу шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги тегишли давлат стандартлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш;

“Хўжалик” томонидан етказиб берилган маҳсулотга тўлов ёки товар-транспорт ҳужжатини маҳсулотни қабул қилган вақтнинг ўзида расмийлаштириб бериш;

маҳсулот тайёрлов масканига “Хўжалик”нинг транспорт воситасида ташилганда “Хўжалик”ка транспорт хизматлари, юклаш ва тушириш (тушириш вақти, тонна километр ҳисобга олинган ҳолда) харажатларини ваколатли органлар томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатлар ёки “Хўжалик” томонидан тақдим қилинган хужжатлар асосида якуний ҳисоб-китоблар санасига қадар тўлаш;

шартномага асосан “Хўжалик”ни агротехник тадбирлар учун бўнак маблағлари, шу жумладан келишилган ҳолда талабнома асосида ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқа зарур нарсалар билан таъминлаш;

шартнома давлат органлари томонидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда “Хўжалик”ка рўйхатдан ўтказилган шартноманинг бир нусхасини тақдим этиш;

Буюртмачининг бошқа мажбуриятлари

 

3. ШАРТНОМАНИНГ БАЖАРИЛИШИ

 

3.1.Мажбуриятлар мазкур шартнома шартлари ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур тарзда бажарилиши керак. Агар тарафлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятлар бажарилишини таъминласа, шартнома бажарилган ҳисобланади.

3.2.Ушбу шартномада кўрсатилган миқдордаги маҳсулотни қабул қилиш бўйича якуний ҳужжатлар тузилган сана “Хўжалик” томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади. Якуний ҳисоб-китобларнинг тўлов ҳужжатидаги кўрсатилган сана маҳсулотга ҳақ тўлаш бўйича “Буюртмачи” томонидан мажбуриятлар бажарилган сана хисобланади.

3.3.Маҳсулот “Буюртмачи”нинг тайёрлов масканига “Буюртмачи”нинг транспортида олиб кетилади ёки “Хўжалик” билан ташиш харажатлари келишилган ҳолда етказиб берилади.

3.4.“Буюртмачи” томонидан “Хўжалик”ка экиш материаллари (уруғлик) ушбу шартномада ҳамда буюртманомада кўрсатилган муддат ва миқдорда етказиб берилади.

3.5.“Хўжалик” томонидан “Буюртмачи”га экиш материаллари (уруғлик) туркумларини ҳамда етказиб бериш санасини ўзгартириш зарурати мавжуд бўлса 10 кун олдин тарафлар учун мақбул бўлган алоқа воситалари (чопар, почта, электрон почта) орқали хабарнома юборилиши лозим.

 

4. МАҲСУЛОТ БАҲОСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ

 

4.1. “Хўжалик” томонидан “Буюртмачи”га етиштириб бериладиган пахта хом ашёсининг харид нархи 1 (бир) тонна учун Пахта хом ашёсининг бир тонна учун харид нархи сўмни ташкил қилади. Ушбу нарх жахон бозори нархларидан келиб чиқиб тавсия этилган нархлардан кам бўлмаслиги лозим.

Шартноманинг умумий суммаси Шартноанинг умумий суммаси сўмни ташкил қилади.

4.2. Йиғим-терим мавсумида “Буюртмачи” “Хўжалик”ка топширилган пахта хом ашёси учун мутаносиб равишда терим пулларини белгиланган нархларда хар куни тўлаб боради.

4.3. “Буюртмачи” томонидан шартнома умумий суммасининг 70 фоизи “Хўжалик”га аванс сифатида тўлаб берилади. Шундан, умумий сумманинг Хўжаликка аванснинг қолдиқ қисмини тўлаб бериш муддатлари га қадар “Хўжалик”га тўлаб берилади.

4.4. Якуний ҳисоб-китоблар пахта топшириш якунлангандан кейин “Буюртмачи” томонидан “Хўжалик”ка берилган аванс маблағлари, йиғим-терим учун ўтказилган пуллар чегириб ташланиб, маҳсулотни транспортда ташиш ва тушириш ҳаражатлари ҳам белгиланган нормалар ва меъёрий тарифлар доирасида ҳисоб китоб ҳосил йилининг 25 декабрига қадар 90 фоиз, кейинги йилнинг 25 январига қадар қолган 10 фоиз тўлиқ амалга оширилади.

 

5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

5.1. Маҳсулотни қабул қилиниши асоссиз рад этилишининг ҳар бир ҳолати учун “Буюртмачи” “Хўжалик”ка устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда амалда шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

5.2. Шартномада белгиланган маҳсулотни топширишдан асоссиз бош тортганлиги, маҳсулотни тўлиқ етиштириб бермаганлиги учун “Хўжалик” “Буюртмачи”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима маҳсулотнинг амалда шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб ҳисобланади.

5.3. Мазкур шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак (аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги ёки кечиктиргани учун “Буюртмачи” “Хўжалик”ка белгиланган устамалар тўланиши инобатга олинмаган холда асоссиз тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Жаримадан ташқари “Буюртмачи” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

5.4. Товар-транспорт ҳужжатини расмийлаштириш рад этилганлиги ёки нотўғри расмийлаштирилганлиги учун айбдор томон бошқа томонга ҳар бир товар-транспорт ҳужжати учун базавий ҳисоблаш миқдорида жарима тўлайди.

5.5. “Хўжалик”ни мазкур шартномада белгиланган миқдорда вa муддатларда стандарт ва техник шартлар талабларига жавоб берадиган уруғлик билан таъминланмаганлиги учун “Буюртмачи” “Хўжалик”ка маҳсулот етказиб бериш пайтида амалда бўлган уруғлик қийматининг 20 фоиз миқдорида жарима тўлайди.

“Хўжалик” томонидан ушбу шартнома бўйича “Буюртмачи”дан қабул қилиб олинган уруғлик чигит, минерал ўғит, ёқилғи мойлаш материаллари ва бўнак (аванс) маблағларидан мақсадли фойдаланмаслик ҳамда ушбу шартномада белгиланган маҳсулотни (шартномадан ортиқча етиштирилган маҳсулот бундан мустасно) “Буюртмачи”дан ўзга шахсларга, хусусан бошқа фермер хўжаликларига сотиш холатлари аниқланганда, айбдор “Хўжалик” “Буюртмачи”га мақсадсиз фойдаланилган маҳсулотлар ва ўзга шахсларга сотиб юборилган маҳсулот қийматини қоплаб (тўлаб) бериш билан бир қаторда мазкур қийматнинг 20 фоиз миқдорида жарима тўлайди.

5.6. “Буюртмачи” томонидан маҳсулот сифати, миқдори бир томонлама нотўғри аниқланиши, уларнинг қиймати нотўғри белгиланиши ҳоллари аниқланган тақдирда “Буюртмачи” маҳсулот сифатини, шунингдек, уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда қайта тўлиқ ҳисоб-китоб қилади ҳамда “Хўжалик” кўрган зарарни қоплаб беради.

5.7. “Хўжалик” томонидан сарфланган транспорт харажатларини тўламаганлик учун “Буюртмачи” “Хўжалик”ка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сўмманинг 0,4 фоизи, бироқ тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

5.8. Мазкур шартнома бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун “Хўжалик”ни жавобгарликка тортишда “Хўжалик” томонидан мазкур шартнома бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслигига айбдор бўлган етказиб берувчи, тайёрловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг жавобгарлиги ҳам қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади.

Етказиб берувчи, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг айби билан мазкур шартноманинг “Хўжалик” томонидан бажарилмаслиги (зарур тарзда бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар белгиланган тартибда ушбу ташкилотлар томонидан қопланади ёки суд орқали ундирилади.

 

6. ФОРС-МАЖОР ВА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИШ

 

6.1. Тарафлардан бири шартномани енгиб бўлмайдиган куч ҳолат (форс-мажор)лари (зилзила, қурғоқчилик, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) сабабли бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди.

6.2. Ушбу шартнома шартларини бажаришга тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатларининг бошланиши ва тугаши тўғрисида томонлар зудлик билан бир-бирларини ҳамда енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссияни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.

Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия бундай ҳолатлар оқибатида ёки “Буюртмачи”нинг айби билан шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун “Хўжалик”ни жавобгарликдан озод қилиш бўйича хулоса беришлари мумкин.

6.3. Форс-мажор ҳолатлари бўйича келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёки туман (шахар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия иштирокида уларни судгача ҳал этиш чора-тадбирларини кўрадилар. Форс-мажор ҳолатларини аниқлашда шартнома тарафлари қатнашиши керак.

 

7. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ

 

7.1. Мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланиб, ҳудудий ваколатли органдан рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга кириб, шартномада кўрсатилган якуний ҳисоб китоблар тўлиқ амалга оширулгунга қадар амалда бўлади.

 

8. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 

8.1. Шартнома шартлари бўйича тарафлар ўртасида келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда тарафлар мустақил равишда ўзлари ёки бошқа вакиллар иштирокида ҳал этиш чораларини кўрадилар.

Тарафлар ўзаро келишувга эришмаган тақдирда Медиация тартибида низоларни ҳал қилишга ҳақли.

Тарафлар ўзаро келишувга эришмаган тақдирда эса низоли ҳолатлар тарафлардан бирининг аризасига асосан Низоли масалаларни ҳал қилиш учун мурожаат қилинувчи суд номи суди томонидан ҳал қилинади.

 

9. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

9.1. Мазкур шартнома тарафларнинг келишувига кўра ёки тарафлардан бирининг талаби асосида суд тартибида бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

9.2. Мазкур шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда амалга оширилиб тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади.

9.3. Мазкур шартнома тарафларнинг ҳар бирига, рўйхатга олувчи орган ҳамда туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши учун бир нусхадан жами тўрт нусхада тузилади.

9.4. “Буюртмачи” мазкур шартнома тўғри тузилиши ва рўйхатдан ўтказилишига масъул бўлиб, шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда шартноманинг аслини “Хўжалик”га ва туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига етказиб бериш мажбуриятини олади.

 

10. ТАРАФЛАРНИНГ МАНЗИЛИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ

 

Буюртмачи. (Кластер)

 

Хўжалик (Фермер)

Манзил: Кластернинг манзили

 

Манзил: Фермер хўжалигининг юридик манзили

Ҳ/Р: Кластернинг ҳисоб рақами

 

Ҳ/Р: Фермер хўжалигининг ҳисоб рақами

ХККМ: Кластернинг ХККМ рақами

 

ХККМ:Фермер хўжалигининг ХККМ рақами

МФО: Кластернинг МФО рақами

 

МФО: Фермер хўжалигининг МФО рақами

ИНН: Кластернинг ИНН рақами

 

ИНН: Фермер хўжалигининг ИНН рақами

 

_______________

(имзо, муҳр)

 

 

_______________

(имзо, муҳр)

 

 

 

 

2022 йил “____”__________да _____-сон билан

туман Қишлоқ хўжалиги бўлимидан

“РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ”

____________________________________

М.Ў. имзо, лавозими, Ф.И.О.

 

 

____________________ туман фермер, дехқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгалари кенгаши хуқуқшуноси

________________________________

М.Ў. имзо, Ф.И.О.

Пахта хом ашёси етиштириш хамда харид қилиш бўйича фьючерс шартнома (Фермерлар кенгаши билан келишилган)

Фьючерс (лот. futurus — келажак) — товар ёки фонд биржаларида хом ашё товарлари, олтин, валюта, қимматли қоғозларни ҳоз. амалда бўлган нархларда, лекин етказиб бериш ва ҳақини кейинги келишилган муддатларга қолдириш б-н олдисотди қилиш бўйича битишувлар. Битишув ижросига қадар харидор камроқ кафолат суммасини (закалат) беради. Аксарият ҳолларда Фьючерс битимлари товарни узил-кесил харид қилиш ёки сотиш мақсадларида эмас, балки келгуси битишувларга накд товарни ғамлаш ёки товарни кейинчалик қайта сотиш хисобидан фонда олиш мақсадларида тузилади. Ҳали ишлаб чиқарилмаган товарнинг намуналари бўйича олдисотди битишувларини ҳам Фьючерс деб аташ мумкин. Фьючерс то муддати келгунига кдцар биржаларда маклерлар томонидан кўп марта қайта сотилади ва сотиб олинади.