КЎЧМАС МУЛКНИ СОТИШ
ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган сана Шартнома тузилган ҳудуд
Кейинги ўринларда “Сотувчи” деб Сотувчининг номи орқали бир томондан, кейинги ўринларда “Сотиб олувчи” деб аталадиган Сотиб олувчувчининг номи иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар
1. Шартнома предмети
1.1. Сотувчи Сотилаётган кўчмас мулкнинг номи (кейинги ўринларда “объект” деб юритилади), Сотиб олувчига мулк қилиб топшириш, Сотиб олувчи эса объектни қабул қилиш ва мазкур шартномада кўрсатилган баҳосини тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. Объектнинг тафсифи: Жойлашган ери, манзили, ер майдони ва бошқа, кўчмас мулклигини аниқ белгилаш имконини берувчи белгилар.
2. Тарафларнинг мажбуриятлари
2.1. Сотувчининг мажбуриятлари:
объектни Сотиб олувчига Объектни топширишнинг аниқ санаси ва вақти ёки маълум муддат, даврдан кечиктирмасдан топшириш;
объект билан биргаликда мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланадиган рўйхатга мувофиқ, унга оид ҳужжатларни қўшиб топшириш;
объектни сифат жиҳатидан Объектни сифати кўрсатилади талабларига жавоб берадиган ҳолатда топшириш;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқининг Сотиб олувчига ўтишини давлат рўйхатига олиш учун зарур бўлган барча ҳаракатларни ўз ҳисобидан амалга ошириш.
2.2. Сотиб олувчининг мажбуриятлари:
мазкур шартномада белгиланган муддатда объектни қабул қилиб олиш;
шартноманинг 3-бандига мувофиқ объект баҳосини тўлаш;
ушбу шартноманинг 2.1-бандида назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширишда Сотувчига зарурий ёрдам бериш.
3. Шартнома суммаси ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби
3.1. Шартномаси баҳоси Шартнома суммаси (миқдори) cўмни ташкил этади.
3.2. Шартнома бўйича ҳисоб-китоб Ҳисоб-китоб тўлов шакли орқали амалга оширилади.
3.3. Сотиб олувчи шартнома баҳосининг Олдиндан тўлов миқдори фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.
4. Тарафларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал қилиш тартиби
4.1. Тарафлар шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
4.2. Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низо ва зиддиятлар тарафлар ўртасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.
Музокаралар олиб бориш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, низо талабнома билдириш тартибига риоя қилингандан кейин фуқаролик ёки хўжалик судида кўриб чиқилади.
5. Якунловчи қоидалар
5.1. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, тарафларга биттадан берилади. Иккала нусха ҳам бир хил юридик кучга эга.
5.2. Шартномага илова қилинган объектга бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
6. Тарафларнинг реквизитлари:
Сотувчи: Сотувчининг ҳисоб-китоб рақами Сотувчининг валюта ҳисоб рақами Банкнинг номи Банкнинг коди (рақами) МФО Сотувчининг СТИР рақами, Сотувчининг телефон рақамлари Товарни юклаш реквизитлари: |
Сотиб олувчи: Сотиб олувчининг ҳисоб-китоб рақами Сотиб олувчининг валюта ҳисоб рақами Банк номи Банк коди (рақами) МФО Сотиб олувчининг СТИР рақами, Сотиб олувчининг телефон рақамлари Товарни юклаш реквизитлари: |
_________________________ _________________________
Кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномасига биноан сотувчи ер участкаси, бино, иншоот, квартира ёки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига мулк қилиб топширишни зиммасига олади. Кўчмас мулкни сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади.
Шартномани ёзма шаклда тузиш тартибига риоя қилмаслик, тарафлар ўртасида тушунмовчиликлар ва низолар келиб чиқишига олиб келади.
Мазкур шартнома намунасида бино иншоотнинг олди-сотди қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи нормалар, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, низоларни ҳал қилиш тартиби баён этилган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз шартнома тузиш ва уни расмийлаштириш имконини беради.