|
Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судига
|
|
Даъвогар: Даъвогарнинг яшаш манзилида яшовчи |
|
Даъвогарнинг Ф.И.О.си Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами Электрон почта манзили: Даъвогарнинг электрон манзили
|
|
Жавобгар: Жавобгарнинг яшаш манзилида яшовчи |
|
Жавобгарнинг Ф.И.О.си Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами Электрон почта манзили: Жавобгарнинг электрон манзили
Даъво мазмуни: Алиментнинг белгиланган миқдорини ўзгартириш ва алиментни қатъий суммада ундириш
|
ДАЪВО АРИЗА
Алиментнинг белгиланган миқдорини ўзгартириш ва алиментни қатъий суммада ундириш тўғрисида
Мен ва жавобгар ўртамиздаги никоҳ Даъвогар ва жавобгар ўртасида никоҳни қайд этган ФХДЁ бўлими номи томонидан Даъвогар ва жавобгар ўртасида никоҳ қайд этилган сана куни Даъвогар ва жавобгар ўртасидаги никоҳнинг қайд (регистрация) рақами -сон билан қайд этилган.
Биргаликдаги турмушимиздан Даъвогар ва жавобгарнинг фарзанди туғилган санада туғилган Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандининг Ф.И.О.си исмли (туғилганлик ҳақида гувоҳнома серия рақами Даъвогар ва жавобгарларнинг фарзандига берилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг серияси, рақами )фарзандимиз бор.
Фуқаролик ишлари бўйича Алимент ундириш тўғрисида қарор қабул қилган суд номи судининг Алимент ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги Алимент ундириш тўғрисидаги суд ҳужжати номига асосан жавобгардан вояга етмаган Даъвогар ва жавобгарнинг фарзанди туғилган санада туғилган Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандининг Ф.И.О.сиисмли фарзандимнинг моддий таъминоти учун жавобгарнинг ойлик иш ҳақига ва (ёки) бошқа даромадларининг Жавобгардан ундирилиши белгиланган алимент миқдори қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бироқ, жавобгар иш ҳақи ва бошқа даромадларини камайтириб кўрсатиш, бунинг натижасида алимент тўловларини камроқ тўлаш мақсадида турли баҳоналар билан даромадининг кўп қисмини расмий ҳужжатларда кўрсатмасдан келмоқда. Бунинг натижасида эса мен фарзандимни моддий таъминлашда қийналиб келмоқдаман.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасига мувофиқ, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 96-моддасига кўра, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 102-моддасида ота-онадан болаларга ундириладиган алимент миқдори алимент тўловчининг ойлик иш ҳақига ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушлар ҳисобида ёки пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин. Алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса ёхуд даромадининг бир қисмини натура тарзида оладиган бўлса, шунингдек даромаддан улуш тарзида алимент ундириш имконияти бўлмаса ёинки ота-она расман белгиланган иш ҳақи ёки даромадга эга бўлмаса, вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.
Мазкур қонунчилик талабидан келиб чиққан ҳолда вояга етмаган фарзандимни доимий равишда моддий томондан яхши таъминлашим учун жавобгардан ҳар ойда Қатъий суммада ундирилиши сўралаётган алимент миқдори сўм миқдорида алимент пули ундириш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайман.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 96, 102-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосан
СЎРАЙМАН:
Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сидан Даъвогар ва жавобгарнинг фарзанди туғилган сана да туғилган фарзандим Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандининг Ф.И.О.си нинг моддий таъминоти учун фуқаролик ишлари бўйича Алимент ундириш тўғрисида қарор қабул қилган суд номи судининг Алимент ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги Алимент ундириш тўғрисидаги суд ҳужжати номига асосан ундирилиши белгиланган алимент миқдорини ўзгартириб, ундан ҳар ойда қатъий суммада Қатъий суммада ундирилиши сўралаётган алимент миқдори сўм миқдорида алимент ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишингизни.
Илова:
Даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О.си
Ариза берилган сана
Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.
Ота-онадан болаларга ундириладиган алимент миқдори алимент тўловчининг ойлик иш ҳақига ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушлар ҳисобида ёки пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.
Алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса ёхуд даромадининг бир қисмини натура тарзида оладиган бўлса, шунингдек даромаддан улуш тарзида алимент ундириш имконияти бўлмаса ёинки ота-она расман белгиланган иш ҳақи ёки даромадга эга бўлмаса, вояга етмаган болаларнинг таъминоти учун тўланиши лозим бўлган алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.
Мазкур даъво аризасининг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, даъво аризасини мустақил ҳолда тўлдирган ҳолда бепул юклаб олишингиз мумкин.