Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Илтимоснома юзасидан эътироз

Ҳужжат тавсифи
Эътирознома реквизитлари
Эътирознома берувчи
Эътирознома мазмуни
  • Изоҳ: Ушбу бандга илтимоснома киритган тараф ёзилади. Масалан даъвогар ёки жавобгар
  • Изоҳ: Сабаблар тушунарли тарзда ва қисқача баён қилиниши лозим
  • Изоҳ: Эътирозга иш ҳолатига оид, эътирозни асословчи барча ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар илова қилиниши лозим

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Эътирознома берилган фуқаролик суди номи судига

 

 

Эътирознома берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

 

Эътирознома берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

 

ИЛТИМОСНОМАГА ЭЪТИРОЗ

 

Фуқаролик ишлари бўйича Эътирознома берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.О.сининг жавобгар Иш бўйича жавогарнинг Ф.И.О.си га нисбатан Даъво ариза мазмунитўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилаётган иш мавжуд.

Суд томонидан ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш Ишни суд мажлисида кўриб чиқиш учун тайинланган кун кунига тайинланган.

Мазкур фуқаролик иши юзасидан Иш бўйича илтимоснома киритган тараф судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, Илтимоснома мазмуни (илтимосномада нима сўралади) ни сўраган.

Мен Эътироз билдирувчининг илтимосномани асоссиз деб ҳисоблашининг сабаблари каби ҳолатлар сабабли ушбу илтимосномани асоссиз деб ҳисоблайман.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 39-моддасига кўра, тарафлар, учинчи шахслар, уларнинг вакиллари, ариза берувчилар ва судда кўрилаётган алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича бошқа манфаатдор шахслар ва бошқалар ишда иштирок этувчи шахслар деб тан олинади.

Шу Кодекснинг 40-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, рад этиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, арз қилиш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, суд муҳокамаси давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш), суд ҳужжатларининг мажбурий ижросини талаб қилиш, давлат ижрочиси томонидан ҳаракатлар содир этилишида ҳозир бўлиш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.

Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 14, 39-40, 43-44 ҳамда 219-моддаларига асосланиб,

СЎРАЙМАН:

Иш бўйича илтимоснома киритган тараф томонидан киритилган илтимоснома асоссизлиги сабабли илтимосномани рад қилишингизни.

Илова: Эътирозга илова қилинган ҳужжатлар рўйхати

Эътирознома берувчи шахснинг Ф.И.Оси

Эътирознома берилган сана

Илтимоснома юзасидан эътироз

Амалдаги Фуқаролик процессуал Кодексига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга. Ишда иштирок этиувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари юзасидан эътирозномалар ҳам қонунчилик талабларига риоя қилган ҳолда ўша судга киритилиши лозим.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда мазкур эътирознома намунаси тайёрланган бўлиб, эътирознома сўровномаларни тўлдириш орқали осонлик билан шакллантирилади.