|
Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик суди номи судига
|
|
Даъвогар: Даъвогарнинг яшаш манзилида яшовчи |
|
Даъвогарнинг Ф.И.О.сидан Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами E-mail: Даъвогарнинг E-mail манзили
|
|
Жавобгар: Жавобгар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли |
|
Манзил: Жавобгарнинг манзили Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами E-mail: Жавобгарнинг E-mail манзили
|
|
Учинчи шахс: Учинчи шахснинг Ф.И.О.си |
Манзил: Учинчи шахснинг яшаш манзили Телефон: Учинчи шахснинг телефон рақами E-mail: Учинчи шахснинг E-mail манзили Даъво мазмуни: Ишга тиклаш ва ноқонуний равишда ишдан бўшатиш натижасида етказилган маънавий зарарни ундириш тўғрисида |
Даъво аризаси
(Ишга тиклаш ва маънавий зарарни ундириш тўғрисида)
Мен Даъвогар ишлаб келаётган ташкилот номи раҳбари Даъвогарни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни қабул қилган мансабдор шахснинг исм шарифи нинг Даъвогарни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинган кун кунги Даъвогарни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ рақами-сонли буйруғи асосида Даъвогар ишга қабул қилинган вазифа (лавозим) вазифасига ишга кабул килинганман.
Шу кунга кадар ўзимга бириктирилган хизмат вазифаларимни белгиланган муддатларда, лозим даражада бажариб келганман. Бироқ Даъвогар ишлаб келаётган ташкилот номи раҳбари, мазкур иш бўйича учинчи шахс Учинчи шахснинг Ф.И.О.сининг Даъвогарни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинган сана кунги Даъвогарни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ рақами-сонли буйруғи билан мен билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси МКнинг Меҳнат кодексининг даъвогарни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруққа асос қилиб олинган моддаси -моддаси Меҳнат кодексининг даъвогарни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруққа асос қилиб олинган қисми га асосан бекор килиниб, мен Даъвогар ишдан бўшатилган пайтда эгаллаб турган вазифаси (лавозими) вазифасидан озод қилинганман.
Иш берувчи буйруқ қабул қилинишига Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилишга асос қилиб кўрсатган ҳолат ҳолатини асос сифатида келтирган.
Бироқ мен меҳнат вазифаларимни шу кунга қадар ҳалол, виждонан бажариб келганман. Иш берувчининг буйруғига асос сифатида келтирилган ҳолатлар исботланмаган бўлиб, буйруқ ҳуқуқий жиҳатдан асосланмаган.
Жавобгар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шаклининг жамоа шартномасига кўра, иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишда албатта касаба уюшмасининг розилиги олиниши лозим.
Бироқ мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда юқоридаги қоидага зид равишда касаба уюшмасининг ёзма розилиги олинмаган.
Шунингдек, иш берувчи буйруқда асос сифатида кўрсатган Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилишга асос қилиб кўрсатган ҳолат ҳолатини исботлаб бера олмади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 6-моддасининг бешинчи қисмига кўра, меҳнат ва (ёки) машғулотлар соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситилиш факти устидан белгиланган тартибда шикоят қилиши, шу жумладан камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённинг компенсация қилиниши тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Шунингдек, мазкур кодекснинг 561-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларига кўра, меҳнат шартномаси қонуний асоссиз бекор қилинган, ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган, меҳнат шартлари ўзгартирилган ёхуд ишдан четлаштирилган ҳолларда якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқувчи орган ходимни аввалги ишига тиклайди, шунингдек аввалги меҳнат шартларини тиклайди.
Ғайриқонуний равишда ҳукм қилинганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ёхуд ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги муносабати билан ишдан (лавозимидан) четлаштирилган ходимга аввалги иши (лавозими) берилиши керак, агар бунинг имкони бўлмаса (ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) тугатилиши, қисқартиришга олиб келган штатлар ўзгариши ёки ишига (лавозимига) тикланишига тўсқинлик қилувчи қонунда назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлган тақдирда), аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1021-моддасига кўра, маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади. Мазкур кодекснинг 1022-моддасига кўра, маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.
Мен ноқонуний равишда ишдан бўшатилганлигим сабабли рухий жиҳатдан тушкунликка тушдим. Жамоадаги ўрнимга, ишчанлик обрў-эътиборимга зарар йетиб, маънавий зарар кўрдим.
Шунга кўра, менга етказилган маънавий зарарни Меҳнат шартномаси ноқонуний равишда бекор қилинганлиги сабабли даъвогар ўзига етказилган маънавий зарар учун ундириб беришни сўраган сумма сўм деб баҳолайман.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 6, 111-моддалари, Фуқаролик Кодексининг 1021, 1022-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига асосан
СЎ Р А Й М А Н :
Жавобгар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли нинг Даъвогарни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинган сана кундаги Даъвогарни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ рақами-сонли буйругини бекор қилишингизни;
2. Мени Жавобгар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли да муқаддам ўзим ишлаб келган Даъвогар ишдан бўшатилган пайтда эгаллаб турган вазифаси (лавозими) вазифага ишга тикланишингизни.
3. Жавобгардан менинг фойдамга мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ва Меҳнат шартномаси ноқонуний равишда бекор қилинганлиги сабабли даъвогар ўзига етказилган маънавий зарар учун ундириб беришни сўраган сумма сўм маънавий зарарни ундириб беришингизни.
Илова: Даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О.си
Даъво ариза берилган сана
Меҳнат ва (ёки) машғулотлар соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситилиш факти устидан белгиланган тартибда шикоят қилиши, шу жумладан камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённинг компенсация қилиниши тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.
Меҳнат шартномаси қонуний асоссиз бекор қилинган, ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган, меҳнат шартлари ўзгартирилган ёхуд ишдан четлаштирилган ҳолларда якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқувчи орган ходимни аввалги ишига тиклайди, шунингдек аввалги меҳнат шартларини тиклайди.
Ғайриқонуний равишда ҳукм қилинганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ёхуд ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилганлиги муносабати билан ишдан (лавозимидан) четлаштирилган ходимга аввалги иши (лавозими) берилиши керак, агар бунинг имкони бўлмаса (ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) тугатилиши, қисқартиришга олиб келган штатлар ўзгариши ёки ишига (лавозимига) тикланишига тўсқинлик қилувчи қонунда назарда тутилган бошқа асослар мавжуд бўлган тақдирда), аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилиши керак.
Маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади. Маънавий зарар пул билан қопланади ва уни қоплашнинг миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим.
Мазкур даъво аризасининг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, даъво аризасини мустақил ҳолда тўлдирган ҳолда бепул юклаб олишингиз мумкин.