|
Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик суди номига
|
|
Даъвогар: Даъвогарнинг яшаш манзилида яшовчи |
|
Даъвогарнинг Ф.И.О.сидан Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами E-mail: Даъвогарнинг E-mail манзили
|
|
Жавобгар: Жавобгар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли |
|
Манзил: Жавобгарнинг манзили Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами E-mail: Жавобгарнинг электрон почта манзили Даъво мазмуни: Ишдан бўшагандан сўнг берилмаган меҳнат дафтарчаси ва Даъвогарга иш берувчи томонидан қайтариб берилмаган ҳужжатларини талаб қилиб олиш бўйича |
Даъво аризаси
(Ишдан бўшагандан сўнг берилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олиш бўйича)
Мен Даъвогар ишлаб келаётган ташкилот номи раҳбари Даъвогарни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни қабул қилган мансабдор шахснинг исм шарифи нинг Даъвогарни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинган кун кунги Даъвогарни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ рақами-сонли буйруғи асосида Даъвогар ишга қабул қилинган вазифа (лавозим) вазифасига ишга кабул килинганман.
Иш берувчининг Даъвогарни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинган сана кунидаги Даъвогарни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ рақами-сонли буйруғи асосида мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Бироқ бир неча маротаба мурожаат қилганимга қарамасдан, иш берувчи томонидан менга тегишли бўлган меҳнат дафтарчаси ҳамда Даъвогарга иш берувчи томонидан қайтариб берилмаган ҳужжатлари каби ҳужжатларим берилмади. Натижада мен бошқа жойга ишга жойлашолмаяпман.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 125-моддасига кўра, меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир. Иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт, ўриндошлик асосида ишловчилар бундан мустасно.
Меҳнат кодексининг 171-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, Иш берувчи билдиришнома юборилган кундан эътиборан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги учун жавобгарликдан озод этилади. Ходим томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан ходим меҳнат дафтарчасини бериш тўғрисида мурожаат қилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай берилиши керак.
Меҳнат кодексининг 171-моддага кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт. Иш берувчи ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини ҳам бериши шарт.
Иш берувчига меҳнат дафтарчасини ва буйруқ нусхасини бериш ҳақида бир неча маротаба мурожаат қилсамда, иш берувчи ҳужжатларимни бермасдан келаяпти. Меҳнат дафтарчамни олиб беришни сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қилган мурожаатларимга судга мурожаат қилиш ҳуқуқим тушунтирилиб, жавоб берилди. Натижада овора бўлиб, судга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.
Юқорида қайд этилганларга кўра қуйидагиларни
СЎ Р А Й М А Н :
1. Жавобгар Жавобгар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан менга тегишли бўлган меҳнат дафтарчам ҳамда Даъвогарга иш берувчи томонидан қайтариб берилмаган ҳужжатлари каби ҳужжатларимни олиб беришингизни.
Илова: Даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О.си
Даъво ариза берилган сана
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра, меҳнат дафтарчаси ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир. Иш берувчи билдиришнома юборилган кундан эътиборан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги учун жавобгарликдан озод этилади. Ходим томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган меҳнат дафтарчаси иш берувчи томонидан ходим меҳнат дафтарчасини бериш тўғрисида мурожаат қилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай берилиши керак.
Иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт. Иш берувчи ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тегишли равишда тасдиқланган кўчирма нусхаларини ҳам бериши шарт.
Иш берувчи меҳнат дафтарчасини қонунчиликда белгиланган муддатда бермаганда ходим меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш тўғрисида судга даъво ариза киритиши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда мазкур намуна амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз даъво ариза тайёрлаш имконини беради.