ШАРТНОМА
(Маиший пудрат ишларини бажариш тўғрисида)
Шартнома тузилган вақт |
№Шартнома рақами |
Шартнома тузилган жой |
Ушбу шартнома келгусида «Буюртмачи» деб аталувчи жисмоний шахс Буюртмачининг Ф.И.О.си ва «Пудратчи» деб аталувчи юридик шахс Пудратчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклининг Пудратчи ташкилот раҳбарининг лавозими Пудратчи ташкилотнинг раҳбари Ф.И.О лар ўртасида қуйидагилар тўғрисида тузилди:
I. ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ
1.1. «Пудратчи» мазкур шартнома шартларига мувофиқ «Буюртмачи»нинг топшириғига асосан Бажариладиган маиший пудрат ишининг номи кўринишидаги маиший пудрат ишларини бажаради.
II. ШАРТНОМАНИНГ БАҲОСИ ВА ҲИСОБ КИТОБ ТАРТИБИ
2.1. Бажарилиши лозим бўлган ишлар баҳоси тарафларнинг келишувига асосан Бажариладиган ишлар баҳоси (нархи) сўмни ташкил этади.
2.2. Бажариладиган ишлар қиймати узил кесил ҳисобланиб, фақатгина ишлар хажми буюртмачи томонидан ўзгартирилганида ва форс-мажор ҳолатлари сабаб бўлганида қайта кўриб чиқилиб, томонлар ўртасида қўшимча битим билан расмийлаштирилади.
2.3. Шартнома томонлар ўртасида имзолангандан сўнг 3 банк иш кунида «Буюртмачи» томонидан бажариладиган ишлар умумий қийматининг Бажариладиган ишлар учун тўланадиган сумманинг неча фоизи олдиндан тўланади % ини, яъни Олдиндан тўланадиган сумма миқдори (рақам ва сўз билан ёзилади) сўмни олдиндан аванс тариқасида «Пудратчи»га тўлайди.
2.4. Шартнома баҳосининг қолган Пудратчи томонидан ишлар бажариб бўлинганидан сўнг тўланадиган сумма миқдори (рақам ва сўз билан ёзилади)сўми «Пудратчи» томонидан бажарилган ишлар топширилганидан куни тўлаб берилади.
2.5. Бажарилган ишлар учун тўловлар «Буюртмачи» томонидан Бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш усули усули билан амалга оширилади.
III. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. «Пудратчи»нинг мажбуриятлари:
Шартнома имзолангандан сўнг ишларни белгиланган муддатда бажариш;
Ишларни белгиланган сифат талаблари даражасида бажариш;
Бажарилган ишларни шартномада белгиланган муддатда “Буюртмачи”га топшириш;
«Пудратчи»нинг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
3.2. «Пудратчи»нинг ҳуқуқлари:
Бажарилган иш учун олдиндан аванс хақ тўланишини ва ишни бажариб топширгандан сўнг тўла ҳажмда ҳисоб китоб қилинишини талаб қилиш;
Бажариб берилган ишни қабул қилиб олиш асоссиз равишда рад этилиши натижасида етказилган зарар қопланишини талаб қилиш;
«Пудратчи»нинг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари
3.3. «Буюртмачи»нинг мажбуриятлари:
«Пудратчи” томонидан бажарилган ишларни қабул қилиб олиш;
Бажарилган ишлар учун ўз вақтида хақ тўлаш;
«Буюртмачи»нинг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
3.4. «Буюртмачи»нинг ҳуқуқлари:
«Пудратчи»дан бажарилган ишлар давлат стандартлари ва бошқа меъёрий хужжатлар асосида бажарилишини талаб қилиш;
«Пудратчи» томонидан бажарилган ишларда аниқланган камчиликларни бепул бартараф этилиши ёки камчиликлар бошқа шахс томонидан тўғриланиши харажатларини қопланишини талаб қилиш;
Ўзи томонидан «Пудратчи»га берилган материаллар ва бошқа ашёлар қайтарилишини талаб қилиш;
Буюртмачининг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари
IV. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1 «Пудратчи» ишни бажариш муддатини бузганлиги учун «Буюртмачи»га кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.
4.2. «Буюртмачи» бажарилган ишлар хақини ўз вақтида тўламаган тақдирда «Пудратчи»га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
V. НИЗОЛАРНИ ХАЛ КИЛИШ ТАРТИБИ
5.1 Ушбу шартнома ёки унга боғлик масалалар юзасидан келиб чикадиган барча низолар тарафларнинг ўзаро келишуви билан ҳал қилинади.
5.2 Низоларни тарафларнинг келишуви билан ҳал қилиб бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун-қоидасига асосан иқтисодий судида ҳал қилинади.
VI. БОШКА ШАРТЛАР
6.1 Ушбу шартномага киритиладиган барча ўзгаришлар ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилиб, тарафлар томонидан имзолангандан кейин ҳақиқий ҳисобланади.
6.2 Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилган бўлиб тарафлар имзоларидан сўнг хақиқий деб ҳисобланади.
6.3 Бажарилган ишларнинг кафолат муддати томонларнинг ўзаро келишувига асосан ишлар бажариб бўлинганидан Бажарилган ишлар бўйича бериладиган кафолат муддати кун этиб белгиланди.
VII. ЕНГИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ (ФОРС МАЖОР) ҲОЛАТЛАРИ
7.1 Ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бажарилмаслиги табиат ҳодисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари натижасида келиб чиқса ва бу ҳолатлар шартнома шартларини бажарилишига бевосита таъсир этса томонларнинг жавобгарликдан озод этилиши Қонун хужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
VIII. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ, БЕКОР ҚИЛИШ ВА НИЗОЛАРНИ ХАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
8.1. Мазкур шартнома белгиланган шаклда томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
8.2. Мазкур шартнома бўйича юзага келиши мумкун бўлган низо ва келишмовчиликлар ўзаро мухокама йўллари билан хал этилади. Агарда ўзаро муҳокама йўли билан ҳал этиш имкони бўлмаса Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Иқтисодий суди орқали ҳал этилади.
IX. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ
9.1. Шартнома томонлар имзоланган кундан кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган сана га қадар амал қилади.
9.2. Шартнома 2 нусхада тузилиб, иккала нусхаси ҳам ҳуқуқий жихатдан тенг кучли ҳисобланади.
XI. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган пудратчи маиший пудрат шартномаси бўйича буюртмачи-фуқаронинг топшириғи билан унинг маиший ёхуд бошқа шахсий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган маълум ишларни бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса ишни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Агар қонунчилик ёхуд шартномада, шу жумладан буюртмачи қўшилган формулярлар ёки бошқа стандарт шаклларнинг шартларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, пудратчи буюртмачига патта ёки буюртма қабул қилинганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатни берган пайтдан бошлаб маиший пудрат шартномаси тузилган ҳисобланади.
Мазкур шартноманинг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, шартномани мустақил ҳолда тўлдирган орқали бепул юклаб олишингиз мумкин.