Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Меҳнат муносабатлари деб тан олиш ва иш берувчини меҳнат шартномасини тузишга мажбурлаш тўғрисида.

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
Даъвогар
Жавобгар
Учинчи шахс (даъвогар ишлашига рухсат ва розилик берган мансабдор шахс)
Даъво ариза мазмуни
  • Изоҳ: Масалан 10, 15, 20 ёки бошқа кун
  • Изоҳ: Даъво аризага иш ҳолатига оид, даъво аризани асословчи барча ҳужжатлар, даъво ариза нусхаси тарафларга юборилганлигини, давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар илова қилиниши лозим.

Юклаб олинг

 

Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган фуқаролик суди номи судига

 

 

Даъвогар: Даъвогарнинг яшаш манзилида яшовчи

 

Даъвогарнинг Ф.И.О.сидан

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами

E-mail: Даъвогарнинг E-mail манзили

 

 

Жавобгар: Жавобгар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли

 

Манзил: Жавобгарнинг манзили

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами

E-mail: Жавобгарнинг E-mail манзили

 

 

Учинчи шахс: Учинчи шахснинг Ф.И.О.си

 

Манзил: Учинчи шахснинг яшаш манзили

Телефон: Учинчи шахснинг телефон рақами

E-mail: Учинчи шахснинг E-mail манзили

 

Даъво мазмуни: Меҳнат муносабатлари деб тан олиш ва иш берувчига Даъвогар ишга қабул қилинган вазифа (лавозим) лавозимига ишга қабул тўғрисида меҳнат шартномаси тузиш мажбуриятини юклаш тўғрисида

 

Даъво аризаси

(Меҳнат муносабатлари деб тан олиш ва иш берувчига меҳнат шартномаси тузиш мажбуриятини юклаш тўғрисида)

 

Мен Даъвогар ишлаб келаётган ташкилот номи раҳбари Учинчи шахснинг Ф.И.О.си нинг розилиги ва рухсати билан Даъвогар ишга қабул қилинган вазифа (лавозим) вазифасига ишга кабул килинганман. Меҳнат фаолиятим давомида ўзимга бириктирилган хизмат вазифаларимни белгиланган муддатларда ва лозим даражада бажариб келганман. Мен Даъвогар жавобгар ташкилотда ишлаб келаётган кунлар сони кундан буён Жавобгар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шаклида ишлаб келаётган бўлсамда иш берувчи мен билан меҳнат шартномаси тузишни пайсалга солиб келмоқда. Шу сабабли Жавобгар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли томонидан менга иш ҳақи ҳисобланмасдан келинмоқда. Натижада менинг ҳуқуқларим бузилиб келмоқда.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 125-моддасига кўра, иш берувчи корхонада беш кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт. Ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади.

Мазкур кодекснинг 127-моддасига мувофиқ, ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. Корхона раҳбарини ишга қабул қилиш корхона мулки эгасининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни у бевосита, шунингдек ўзи вакил қилган органлар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа органлар орқали амалга оширади.

Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

Юқорида қайд этилганларга кўра қуйидагиларни:

 

СЎ Р А Й М А Н :

 

1. Мен билан Жавобгар ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли меҳнат муносабатларига киришган деб тан олиб, иш берувчига мени Даъвогар ишга қабул қилинган вазифа (лавозим) лавозимига ишга қабул тўғрисида меҳнат шартномаси тузиш мажбуриятини юклашингизни.

 

Илова: Даъво аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати

 

Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О.си

 

Даъво ариза берилган сана

 

Меҳнат муносабатлари деб тан олиш ва иш берувчини меҳнат шартномасини тузишга мажбурлаш тўғрисида.

Иш берувчи биринчи марта ишга кирган, беш кундан ортиқ ишлаган шахсларга ва қонунчиликда ўзига нисбатан меҳнат дафтарчаларини юритиш назарда тутилмаган илгари ишлаган шахсларга меҳнат дафтарчасини расмийлаштириши шарт.

Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёхуд унинг рухсати билан ходимни ҳақиқатда ишга қўйиш, ишга қабул қилиш лозим даражада расмийлаштирилганлигидан ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, меҳнат шартномасини иш бошланган кундан эътиборан тузиш деб ҳисобланади.

Мазкур даъво аризасининг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, даъво аризасини мустақил ҳолда тўлдирган ҳолда бепул юклаб олишингиз мумкин.