ШАРТНОМА
(Омборда омонат сақлаш тўғрисида)
Шартнома тузилган вақт |
№Шартнома рақами |
Шартнома тузилган жой |
Ушбу шартнома келгусида «Юк топширувчи» деб аталувчи юридик шахс Юк топширувчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклининг Юк топширувчи ташкилот раҳбарининг лавозими Юк топширувчи ташкилотнинг раҳбари Ф.И.О.си ҳамда «Омонат сақловчи» деб аталувчи юридик шахс Омонат сақловчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклининг Омонат сақловчи ташкилот раҳбарининг лавозими Омонат сақловчи ташкилотнинг раҳбари Ф.И.Олар ўртасида қуйидагилар тўғрисида тузилди:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Мазкур шартнома бўйича Омонатсақловчи унга шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган Юк топширувчи томонидан берилган ашёни сақлаш ва бу ашёни тўла ҳолида қайтариш,Юк топширувчи эса Омонат сақловчигабунинг учун ҳақ тўлашмажбуриятини олади.
1.2. Юк топширувчи Омонат сақловчига Омонат сақлаш учун юк топширилаётган кун куни Омонат сақлаш учун топширилган ашёнинг миқдори миқдоридаги Омонат сақлаш учун топширилаётган ашё номи ни сақлаш учун топширади. Омонат сақловчи уларни қабул қилиб олади.
1.3. Омонат сақловчи омонатни Омонат сақлаш учун топширилган ашёни сақлашнинг охирги куни кунига қадар бўлган даврда сақлайди.
1.4. Шартномасибўйича ашёни сақлашга қабул қилиш мажбуриятини олган Омонат сақловчибу ашёни сақлаш учун ўзигаберишни талаб қилишга ҳақли эмас.
1.5. Тарафларнинг келишувига мувофиқ ашёни сақлашниқуйидаги шартлари белгиланади Ашёни сақлашнинг шартлари
2. ОМОНАТ САҚЛАГАНЛИК УЧУН ТЎЛАНАДИГАН ҲАҚ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
2.1. Ушбу шартнома бўйича Юк топширувчи Омонат сақловчига ашёни сақлаганлик учун ҳар ойда “Юк топширувчи” “Омонат сақловчи”га ашёни сақлаганлик учун ҳар ойда тўлайдиган ҳақ миқдори сўм миқдорида кейинги ойнинг “Юк топширувчи” “Омонат сақловчи”га ашёни сақлаганлик учун ҳар ойда ҳақ тўлайдиган кун санасидан кечиктирмамай ҳақ тўлайди. Ашёни сақлаш харажатлари тўланадиган ҳақ суммасига киради.
2.2. Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоблар Бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш усули тартибида амалга оширилади.
3. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВАМАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Омонат сақловчи:
3.1.1.Шартноманинг1.2-бандида белгиланган муддатда топширилган ашёни сақлаш учун қабул қилиши;
3.1.2.Ашёни Юк топширувчиталаб қилиб олгунча сақлаши;
3.1.3.АшёниЎзбекистон Республикаси Фуқароликкодекси 884-моддасинингбиринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда учинчи шахсгатопширганлигиҳақидаЮк топширувчиникечиктирмай хабардор қилиши;
3.1.4.Сақлашгатопширилган ашёнинг тўлиқ сақланишини таъминлаш учун шартномаданазарда тутилган, шунингдек бошқабарча зарур чора-тадбирларни кўриши;
3.1.5.Сақлашгатопширилган ашёни Юктопширувчигаёкиу олувчи сифатида кўрсатган бошқа шахсга топшириши;
3.1.6.Ашёсақлашгақандай ҳолатда топширилган бўлса, ўшаҳолатда, унинг табиий ёмонлашувини ёки табиий камайишини ҳисобга олиб қайтариб бериши;
3.1.7.Ашёниқайтариш биланбир вақтда уни сақлашвақтида олинган ҳосил ва даромадларни ҳам топшириши;
3.1.8.Юктопширувчининг талаби билансақлашгақабулқилинган ашёни дарҳол қайтариб бериши;
3.1.9.Ашёни сақлаш Омонат сақловчи жавобгар бўладиган вазиятлар туфайлимуддатиданолдин тўхтатилса, у сақлаганликучунҳақ талаб қилишҳуқуқигаэгабўлмайди,бу ҳақ устиданолган суммаларни эса Юк топширувчигақайтариши;
3.1.10. Ашёни сақлашшартларини ўзгартириш зарурлиги ҳақидадарҳол юк топширувчини хабардор қилиши ва унинг жавобиникутиши;
3.1.11.Ашёнинг йўқолишиёки шикастланишихавфи пайдо бўлган тақдирда, шартномаданазарда тутилгансақлаш усули,жойива бошқа шартларни Юк топширувчининг жавобини кутмасдан ўзгартириши шарт.
Омонат сақловчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
3.2. Юк топширувчи:
3.2.1. Сақлашучуншартноманинг 1.2-бандида қайд этилган ашёниунда кўрсатилган муддатгача топшириши;
3.2.2. Омонат сақловчига шартноманинг 2.1-бандида белгиланганмиқдор ва муддатларда ашёнисақлаганлиги учун ҳақтўлаб бориши;
3.2.3.Шартномада назарда тутилган сақлашмуддати тамом бўлгач, сақлаш учун топширилганашёни қайтариб олиши;
3.2.4. Шартномаданазарда тутилган муддат тугаганидан кейинсақлаб турилганашёқайтариб олинмаганбўлса,у ашёни бунданкейин сақлагани учунОмонат сақловчигатегишли миқдорда ҳақ тўлаши;
3.2.5. Омонат сақловчи ашёни сақлаш учун қабул қилиб олаётган пайтида унинг хоссаларини билмаган ва билишишартбўлмаган бўлса, сақлаш учун топширилган ашёнинг хоссалари туфайлиетказилган зарарни Омонат сақловчига тўлаши шарт.
Юк топширувчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
3.3. Омонат сақловчи:
3.3.1.Ашёни сақлаш муддати тугагач, ашёнинг Юк топширувчи томонидан қайтариб олинишини талаб қилиш;
3.3.2. Ашёни сақлаш Омонатсақловчи жавобгар бўлмаган вазиятлар туфайли шартлашилганмуддатидан олдин тўхтатилса, уҳақнинг мутаносиб қисмини, Ўзбекистон Республикаси Фуқароликкодекси 883-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлариданазарда тутилган ҳолларда эса, ҳақнинг ҳаммасини олиш;
3.3.3. Юк топширувчи ашёни олишдан бош тортган тақдирда, ашёни мустақил суратда сотишга, унинг қиймати белгиланган энг кам иш ҳақининг эллик бараварига тенг суммадан ортиқ бўлган тақдирдаэса - Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 379, 380 ва381-моддаларида назарда тутилган тартибда сотиш;
3.3.4. Сақлаш вақтида ашёнинг бузилишхавфи аниқ бўлиб қолсаёки ашё бузилган бўлса, ёки унинг тўлиқ сақланишини таъминлашгаимкон бермайдиган вазиятлар вужудга келган бўлса,Юк топширувчитомонидан эса ўз вақтида чоралар кўришини кутиш мумкин бўлмаса, ашёни ёки унинг бир қисмини сақлаш жойида амалда бўлган баҳода мустақил сотиш, шунингдек агар мазкур вазиятлар уайбдор бўлмаган сабабларгакўра вужудга келган бўлса, сотиш учун қилган ўзхаражатларини харид баҳосидан ундириш ҳуқуқига эга.
Омонат сақловчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари
3.4. Юк топширувчи:
3.4.1. Омонат сақловчидан ашёни сақлаш бўйича мазкуршартномада ва қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларинилозим даражада ва оқилона бажаришини талаб қилиш;
3.4.2. Ашёни муддатидан олдин Омонат сақловчидан қайтариб беришни талаб қилиш;
3.4.3 Омонат сақловчи жавобгар бўлган ҳолда шикаст етишинатижасида ашёнинг сифати ундан дастлабки вазифаси бўйичафойдаланиш мумкин бўлмайдиган даражада ўзгарган бўлса, ундан воз кечиш ва Омонат сақловчидан ушбу ашёнинг қийматини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Юк топширувчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари
4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Омонат сақловчи сақлаш учун қабул қилинганашёйўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлигиучунЎзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасида назарда тутилган асосларга кўра жавобгар бўлади.
4.2. Ашё йўқолганлиги,кам чиққанлиги ёки шикастланганлигитуфайли Юк топширувчига етказилган зарар ЎзбекистонРеспубликаси Фуқаролик кодексининг 324-моддасигамувофиқ Омонат сақловчи томонидан қопланади.
4.3. Сақлаш учун ашё топширилган учинчи шахснинг ҳаракатлари учун Омонат сақловчи жавоб беради.
4.4. Шартноманинг 1.2-бандида назарда тутилган муддатда ашёни сақлашга топширмаган Юк топширувчи,ашёни сақлашгатопширмаганлиги муносабати билан етказилган зарар учун Омонатсақловчи олдида жавобгар бўлади.
4.5. Шартномадаюкни қайтариб беришнинг бошқача муддати белгиланган бўлса ҳам, омонат сақловчи юк топширувчининг талабибилан сақлашга қабул қилинган ашёни дарҳол қайтариб берса, Юк топширувчи мажбуриятни муддатидан олдин бекор қилиши туфайлиОмонат сақловчига етказилган зарарни тўлаши шарт.
4.6. Шартномада назарда тутилгансақлашмуддатиёки Омонат сақловчининг талабига кўра ашёни қайтариб олиши шарт бўлган вақттугагач, Юк топширувчи сақланаётган ашёни қайтариб олмаса,Омонат сақловчи бундан буён ашё йўқолганлиги, кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги учун қасддан ҳаракат қилган ёки қўпол эҳтиётсизлик қилган тақдирдагина жавоб беради.
4.7. Омонат сақловчи ашёнинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланиши: енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида; ашёнинг унисақлаш учун қабул қилиш чоғида Омонат сақловчи билмаган ва билиши шарт бўлмаган яширин хоссаларитуфайли; сақланаётган ашёнинг йўқолганлиги,кам чиққанлиги ёки шикастланганлиги Юк топширувчининг қасддан қилганлиги ёки қўпол эҳтиётсизлиги натижасида юз берганлигини исботламаса жавобгар бўлади.
4.8. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон РеспубликасинингФуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлариҳамда мазкуршартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.
5. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
5.1. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади.
5.2.Тарафлар келишувгаэришмаган тақдирда, мазкуршартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши,ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилишива ҳақиқийлиги юзасиданкелиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар ЎзбекистонРеспубликаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридагиҲакамлик судидаунинг Регламентигаасосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибдакўриб чиқилади. Ҳакамликсудининг ҳалқилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.
6. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
6.1. Мазкур шартнома бўйича ашёни сақлашга қабул қилишмажбуриятини олган Омонат сақловчи бу ашёни сақлаш учун ўзигаберишни талаб қилишга ҳақли эмас.
6.2. Ашё шартномада келишилган муддатда сақлашгатопширилмаган ҳолларда, шартнома тузилган кундан бошлаб уч ойўтганидан кейин Омонат сақловчи ашёни сақлашга қабул қилишмажбуриятидан озод этилади.
6.3. Омонат сақловчи ўзига сақлаш учун топширилган ашёданЮк топширувчининг розилигисиз фойдаланишга, шунингдек учинчи шахсларга ундан фойдаланиш имкониятини беришга ҳақли эмас, сақланаётган ашёдан фойдаланиш унинг тўлиқ сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно.
6.4. Юк топширувчи тез ёнадиган, портлаш хавфи бўлган ёки ўзтабиатига кўра хавфли бўлган ашёларни сақлаш учун топшираётганвақтда Омонат сақловчиниуларнинг хоссалариҳақида огоҳлантирмаган бўлса, Омонат сақловчи бу ашёларни кўрилган зиённиЮк топширувчигатўламаганҳолда истаган вақтда зарарсизлантиришиёкийўқ қилибташлаши мумкин. Юк топширувчибундай ашёлар сақланиши муносабати билан Омонат сақловчига ваучинчи шахсларга етказилган зарар учун жавоб беради.
6.5. Шартноманинг 6.3. ва 6.4-бандларида назарда тутилган ҳолларда ашёларни сақлаш учун тўланган ҳақ Юк топширувчигақайтариб берилмайди, борди-ю,бу ҳақ тўланмаган бўлса, Омонатсақловчи уни тўла-тўкисЮк топширувчидан ундириб олишимумкин.
6.6. Омонат сақловчи хабардор бўлгани ҳолда ва унинг розилиги билан сақлашга қабул қилинган тез ёнадиган, портлаш хавфи бўлган ёки ўз табиатига кўра хавфли бўлган ашёлар,гарчи уларни сақлашшартларига риоя этилган бўлса-да, атрофдагиларучун ёки Омонатсақловчи ёхуд учинчи шахсларнинг мол-мулки учун хавфли бўлибқолган бўлса ҳамда вазият Омонат сақловчининг Юк топширувчидануларни дарҳол олиб кетишни талаб қилишига имкон бермаса ёки Юк топширувчи бу талабни бажармаса, ушбу ашёлар Омонат сақловчитомонидан Юк топширувчигазиённи тўламаган ҳолдазарарсизлантирилишиёки йўқ қилиб ташланиши мумкин. Бундай ҳолларда Юк топширувчиушбу ашёларни сақлаш муносабати биланкелтирилган зарар учун Омонат сақловчи ва учинчи шахслар олдидажавобгар бўлмайди.
6.7. Ашёни сақлаш учун қилинган, одатдаги бундайхаражатлардан ортиқ бўлган ҳамда мазкур шартномани тузиш чоғида тарафлар олдиндан кўриши мумкин бўлмаган харажатлар (алоҳида харажатлар), башарти Юк топширувчи ушбу харажатларгарозиликберган ёки уларни кейинчаликмаъқуллаган бўлса, Омонатсақловчига тўланади. Алоҳида харажатлар сақлаш ҳақига қўшимча равишда тўланади.
6.8. Ишнинг ҳолатларига кўра Юк топширувчинингрозилигини олдиндан олиш мумкин бўлса-да, Омонат сақловчи бундай розиликниолмасдан туриб сақлаш учун алоҳида харажатлар қилган ва Юк топширувчи кейинчалик уларни маъқулламагантақдирда, Омонатсақловчи алоҳида харажатларни фақат ушбу харажатлар қилинмасаашёга етказилиши мумкин бўлган зарар доирасида қоплашни талаб қилиши мумкин.
7. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
7.1. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар,улар ёзма равишда тузилган ва тарафларнинг ваколатли шахсларитомонидан имзоланган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.
7.2. Мазкур шартнома иккита асл нусхада тузилган бўлиб, биринчиси Омонат сақловчида,иккинчиси Юк топширувчидасақланади.
7.3. Шартнома томонлар имзоланган кундан кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган сана га қадар амал қилади.
XI. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
|
|
Тадбиркорлик фаолияти сифатида товарларни сақлайдиган ва сақлаш билан боғлиқ хизматларни кўрсатадиган ташкилот товар омбори дейилади. Омборда омонат сақлаш шартномаси бўйича товар омбори (сақловчи) товар эгаси (юк топширувчи) томонидан ўзига топширилган товарларни ҳақ эвазига сақлаш ва уларни тўлиқ ҳолича қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Омборда омонат сақлаш шартномаси ёзма равишда тузилади. Агар омборда сақлаш шартномасини тузиш ва товарни омборга қабул қилиб олиш омбор ҳужжати билан тасдиқланган бўлса, омборда омонат сақлаш шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
Мазкур шартнома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, шартномани мустақил тўлдирган ҳолда бепул юклаб олишингиз мумкин.