ШАРТНОМА
(Реклама хизмати кўрсатиш тўғрисида)
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой (туман, шаҳар) |
Мазкур шартнома бўйича Бажарувчи ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Бажарувчи ташкилот раҳбарининг лавозими Бажарувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си бир томондан (кейинги ўринларда «Бажарувчи» деб юритилади), Буюртмачи ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Буюртмачи ташкилот раҳбарининг лавозими Буюртмачи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.сиорқали иккинчи томондан (кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб юритилади) қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар.
I.ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Мазкур шартнома бўйича «Бажарувчи» реклама хизмати кўрсатиш (кейинги ўринларда “Хизмат” деб юритилади), Буюртмачи эса, хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
II. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. «Буюртмачи»нинг ҳуқуқлари:
2.1.1. «Бажарувчи»дан рекламани тарқатиш бўйича мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш;
2.1.2. Реклама қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар бўйича бажарувчидан маълумот беришини талаб қилиш;
2.1.3. «Бажарувчи» ўз мажбуриятларини бажаришга ўз вақтида киришмаса ёки ишни суст бажарса ишларни ўз вақтида ва сифатли бажаришни талаб қилиш;
Буюртмачининг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари
2.2. «Буюртмачи»нинг мажбуриятлари:
2.2.1. «Бажарувчи»нинг талабига биноан реклама ахборотининг ҳақиқийлиги ва ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш;
2.2.2. Агар буюртмачининг фаолияти лицензияланиши ёки маҳсулоти сертификатлаштирилиши зарур бўлса, маҳсулотни ёки Реклама берувчининг ўзини реклама қилаётганда тегишли лицензия ёки сертификатни тақдим этиш;
2.2.3. Эълон қилиниши лозим бўлган реклама (матн, расм, кўриниш ва ҳоказа) шаклини тасдиқлаган ҳолда бажарувчига топшириш;
2.2.4. Шартномада кўрсатилган муддатларда ва тартибда хизматлар ҳақини тўлаш;
2.2.5. Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Буюртмачининг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
2.3. Бажарувчининг ҳуқуқлари:
2.3.1. Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Буюртмачидан тегишли лицензия, сертификат ҳамда реклама ахборотининг ҳақиқийлиги ва ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш;
2.3.2. «Буюртмачи»дан эълон қилиниши лозим бўлган реклама шаклини топширишни талаб қилиш;
2.3.3. Шартномада кўрсатилган муддатларда ва тартибда хизматлар ҳақи тўланишини талаб қилиш;
Бажарувчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари
2.4. «Бажарувчи»нинг мажбуриятлари:
2.4.1. Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган реклама фаолияти ва реклама фаолиятининг профессионал иштирокчиси касб этикасига сўзсиз риоя қилиш;
2.4.2. «Буюртмачи» қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ахборот берган тақдирда, уни бу ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш;
2.4.3. Хизмат сифати талабларига риоя қилиш, ишни ўз вақтида ва сифатли бажариш.
Бажарувчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
III. ШАРТНОМАНИНГ БАҲОСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ
3.1. Тарафларнинг келишувига кўра шартнома баҳоси Шартнома баҳоси сўм этиб белгиланди. Реклама хизматлари Реклама хизмати кўрсатиладиган жой да Реклама хизмати кўрсатиладиган шакл (кўриниш) кўринишида тақдим этилади. Кўрсатилган хизматлар юзасидан тарафлар ўртасида далолатнома тузилади. Ушбу далолатнома тўловларни амалга ошириш учун асос бўлади.
3.2. «Буюртмачи» кўрсатиладиган реклама хизматлари учун шартнома суммасининг Биринчи тўлов миқдори (фоизда) фоизи миқдорида олдиндан тўловни шартнома имзоланганидан сўнгБиринчи тўловни амалга ошириш шартнома имзоланганидан сўнг неча кун ичида амалга оширилиши лозим кун ичида амалга оширади. Шартнома суммасининг қолган Якуний тўлов миқдори (фоизда) қисми реклама хизмати кўрсатилгандан сўнг Якуний тўлов реклама хизмати кўрсатилганидан сўнг неча кун ичида амалга оширилади кунда амалга оширилади.
IV. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МУДДАТЛАРИ
4.1. «Бажарувчи» унинг ҳисоб рақамига дастлабки тўлов келиб тушган ҳамда эълон қилиниши лозим бўлган реклама шакли тақдим этилган кундан бошлаб Реклама хизматини кўрсатиш бошланадиган кун иш кунида хизмат кўрсатишни бошлайди. Хизмат кўрсатиш Реклама хизматини кўрсатиш якунланадиган кун кунига қадар якунланади.
4.2. Кўрсатилган реклама хизматини ҳисобга олиш (ҳисобини юритиш) тарафлар томонидан тузиладиган далолатномага асосан белгиланади.
V. ШАРТНОМАНИНГ БАЖАРИЛИШИ
5.1. Тарафлар ўз мажбуриятларини мазкур шартнома, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари шартлари ва талабларига мувофиқ бажаришлари лозим.
Агар тарафлар ўз зиммаларига қабул қилинган барча мажбуриятлар бажарилишини таъминласа, шартнома бажарилган деб ҳисобланади.
5.2. Хизматни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган сана шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.
5.3. Буюртмачининг розилиги билан хизматлар муддатидан олдин кўрсатилиши мумкин.
VI. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. Мазкур шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун айбдор тараф Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида” ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги Қонунига мувофиқ жавобгар бўлади.
6.2. Бажарувчи реклама ахборотининг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги, реклама қилинадиган маҳсулот (иш, хизмат) сифати, шунингдек, Буюртмачи томонидан тасдиқланган дастлабки реклама материалининг дизайни ва ундаги камчиликлар учун жавоб бермайди.
VII. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ, УНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ
7.1. Шартнома тарафлар имзоланганидан бошлаб кучга киради ва тарафлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаргунга қадар амал қилади.
7.2. Тўловнинг дастлабки қисмини тўлаш Буюртмачи тўловнинг дастлабки қисмини тўлашни неча кунга кечиктирганда бажарувчи шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади иш кунига кечиктирилганда бажарувчи шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли.
VIII. НИЗОЛАРНИ ХАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
8.1. Шартнома мажбуриятларининг бажарилиши бўйича тарафлар ўртасида юзага келган низолар ўзаро келишув йўли билан ҳал қилинади.
8.2. Низолар тарафларнинг ўзаро келишуви билан ҳал қилинмаган ҳолда низо «Бажарувчи» жойлашган ҳудуддаги Иқтисодий ишлар бўйича суд томонидан кўриб чиқилади.
IХ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
9.1. Шартномада кўзда тутилмаган барча масалалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
9.2. Шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар тарафларнинг ўзаро келишуви билан ёзма шаклда киритилади.
9.3. Шартнома икки нусхада тузилиб, имзоланган пайтдан бошлаб юридик кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган кунга қадар амал қилади.
9.4. Тарафлар зарурат бўлганда шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришлари мумкин.
VIII. Томонларнинг банк реквизитлари ва юридик манзиллари:
Бажарувчи: |
|
Буюртмачи: |
Бажарувчи ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли |
|
Буюртмачи ташкилотнинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли |
Манзил: Бажарувчи ташкилотнинг манзили |
Манзил: Буюртмачи ташкилотнинг манзили |
|
Ҳ.Р: Бажарувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами |
Ҳ.Р: Буюртмачи ташкилотнинг ҳисоб рақами |
|
СТИР: Бажарувчи ташкилотнинг СТИР рақами |
СТИР: Буюртмачи ташкилотнинг СТИР рақами |
|
МФО: Бажарувчи ташкилотнинг МФО рақами |
МФО: Буюртмачи ташкилотнинг МФО рақами |
|
ОКЭД: Бажарувчи ташкилотнинг ОКЭД рақами |
||
Телефон: Бажарувчи ташкилотнинг телефон рақами |
ОКЭД: Буюртмачи ташкилотнинг ОКЭД рақами |
|
Бажарувчи ташкилот раҳбарининг лавозими _____ Бажарувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си (Имзо) Муҳр |
Телефон: Буюртмачи ташкилотнинг телефон рақами Буюртмачи ташкилот раҳбарининг лавозими_____ Буюртмачи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си (Имзо) Муҳр |
Реклама — ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, мазмуни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган рекламадан фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама объектига эътиборни жалб қилиш, унга бўлган қизиқишни шакллантириш ёки қўллаб-қувватлаш, шунингдек уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборот.
Ҳақ эвасига хизмат кўрсатиш орқали реклама хизматини кўрсатиш шартномасини тузиш мумкин. Реклама объектиига эътиборни жалб этиш учун реклама ўзига нисбатан йўналтирилган товар, шу жумладан тадбирлар, технологиялар, индивидуаллаштириш воситалари, интеллектуал фаолият натижалари, шунингдек жисмоний ёки юридик шахслар тўғрисидаги ахборотлар киради.
Мазкур шартнома мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, шартномани мустақил тўлдирган ҳолда бепул юклаб олишингиз мумкин.