Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Судъяни рад қилиш тўғрисида ариза

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
Ариза берувчи
Ариза мазмуни
  • Изоҳ: Ушбу бандда иш ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда ФПКнинг 21-моддасида кўрсатилган асослардан бири ёки бир нечтаси кўрсатилиши мумкин.
  • Изоҳ: Аризага иш ҳолатига оид, аризани асословчи барча ҳужжатлар, ариза нусхаси тарафларга юборилганлигини, тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар илова қилиниши лозим

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлар бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судига

 

 

Ариза берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

 

Ариза берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

 

А Р И З А

Судъяни рад қилиш тўғрисида

 

Фуқаролик ишлар бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судининг иш юритувида даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.О.си нинг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.О.сига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш мавжуд.

Мазкур иш судья Фуқаролик ишини кўриб чиқаётган судьянинг Ф.И.О.си томонидан кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 21-моддасига кўра судья қуйидаги ҳолларда ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим, агар у:

1) мазкур иш илгари кўрилганда судья сифатида иштирок этган бўлса ва ишни кўришда унинг такрорий иштирок этишига ушбу Кодекс талабларига мувофиқ йўл қўйилмаса;

2) мазкур иш илгари кўрилганда унда прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлиси котиби, вакил ёки гувоҳ сифатида иштирок этган бўлса;

3) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса;

4) ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;

5) ишни кўраётган ҳайъат таркибидаги судьянинг қариндоши бўлса.

Мазкур Кодекснинг 23-моддасига кўра, ушбу Кодекснинг 21-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, судья ўзини ўзи рад қилиш ҳақида арз қилиши шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳам шу асосларга кўра уларни рад қилиш ҳақида арз қилиши мумкин.

Ман Судьяни рад қилишга асос бўлган ҳолатлар сабабли судья Фуқаролик ишини кўриб чиқаётган судьянинг Ф.И.О.си мазкур ишни кўриб чиқиши мумкин эмас ва уни рад қилиш лозим деб ҳисоблайман.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 14, 21, 23-моддаларига асосланиб,

СЎРАЙМАН:

Даъвогар Иш бўйича даъвогарнинг Ф.И.О.си нинг жавобгар Иш бўйича жавобгарнинг Ф.И.О.сига нисбатан Даъво ариза мазмуни тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилаётган иш юзасидан судья Фуқаролик ишини кўриб чиқаётган судьянинг Ф.И.О.сини рад қилишингизни;

Мазкур ишни кўриб чиқиш учун бошқа таркибдаги судга ўтказишингизни.

Илова: Аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати

Ариза берувчи шахснинг Ф.И.Оси

Ариза берилган сана

Судъяни рад қилиш тўғрисида ариза

Қуйидаги ҳолларда судья ишни кўриши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим, агар у:

1) шу иш илгари кўрилганида судья сифатида иштирок этган бўлса ва ушбу Кодекс талабларига мувофиқ ишни кўришда такрор иштирок этишига йўл қўйилмаса;

2) ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислиги ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;

3) шу иш илгари кўрилганида ҳакамлик судининг судьяси, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлисининг котиби, гувоҳ ва вакил сифатида иштирок этган бўлса;

4) тараф ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг қариндоши бўлса;

5) ишни кўраётган ҳайъат таркибига кирувчи судьянинг қариндоши бўлса.

Юқорида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, судья, прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлиси котиби ўзини ўзи рад қилиш ҳақида арз қилиши шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳам шу асосларга кўра уларни рад қилиш ҳақида арз қилиши мумкин.

Мазкур ариза мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, аризани мустақил тўлдирган ҳолда бепул юклаб олишингиз мумкин.