Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Юридик шахсларга иссиқлик таъминоти бўйича шартнома.

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
“Етказиб берувчи” бўйича маълумотлар
  • Изоҳ: Масалан: Корхонанинг Устави, Низоми ёки ишончнома
“Ижро этувчи” бўйича маълумотлар
  • Изоҳ: Масалан: Корхонанинг Устави, Низоми ёки ишончнома
“Истеъмолчи” бўйича маълумотлар
  • Изоҳ: масалан директори, раиси, бошқарувчиси
Шартнома мазмуни
  • Изоҳ: Масалан офис, филиал ёки бошқа

Юклаб олинг

ШАРТНОМА

Юридик шахсларга иссиқлик таъминоти етказиб бериш тўғрисида

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома рақами-сонли

Шартнома тузилган жой

 

Иссиқлик энергияси билан таъминловчи корхона, “Етказиб берувчи” ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Етказиб берувчи” деб аталади) номидан, “Етказиб берувчи”нинг вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжат асосида фаолият юритувчи раҳбар “Етказиб берувчи”нинг номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си Иссиқлик манбаини истеъмолчиларга сотувчи ёки бинонинг ички иссиқлик тизимларига хизмат кўрсатувчи корхона, “Ижро этувчи” ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Ижро этувчи” деб аталади) иккинчи томондан, “Ижро этувчи” нинг вакилига ваколат берувчи (унинг ваколатини тасдиқловчи) ҳужжатасосида фаолият юритувчи раҳбар “Ижро этувчи” номидан иш олиб борувчи шахс лавозими, Ф.И.О.си,учинчи томондан “Истеъмолчи” ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли “Истеъмолчи” ташкилот раҳбарининг лавозими “Истеъмолчи” ташкилот раҳбарининг Ф.И.Ш.и (кейинги ўринларда “Истеъмолчи” деб юритилади) мазкур шартномани ушбу ҳақида туздилар:

ТУШУНЧА ВА АТАМАЛАР

1.1. Мазкур шартномада фойдаланиладиган тушунчалар қбиноидагиларни билдиради:

Иситиш ва иссиқ сув таъминотининг бино ичидаги тизими - иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган ва бинонинг умумий фойдаланиладиган ички ва ташқи жойларидаги муҳандислик коммуникациялари ва асбоб-ускуналари (шу жумладан иссиқлик пунктлари), шунингдек, иситиш ва иссиқ сув таъминотининг бино ичидаги тик қувурлари;

Бино ичидаги асбоб-ускуна - бинонинг хонасидаги ва бинонинг иситиш ва иссиқ сув таъминоти бино ичидаги тизимлари таркибига кирмайдиган, уларни ишлатган ҳолда иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланиладиган муҳандислик коммуникациялари, механик, санитария-техник ускуна ва бошқа асбоб-ускуна (тармоқлар, жўмраклар ва иссиқ сув учун мўлжалланган аралаштиргичлар, радиаторлар ва шу кабилар);

Иссиқ сув таъминоти - биноларда тармоқни хоналарга улаш орқали Истеъмолчини зарурий ҳажмларда бериладиган тегишли сифатга эга бўлган иссиқ сув билан кеча-кундуз таъминлаш;

Иссиқлик тармоғи ва фойдаланиш жавобгарлигининг баланс мансублилик чегараси (кейинги ўринларда - баланс мансублилик чегараси) - иссиқлик тармоғининг баланс мансублилиги билан белгиланадиган иссиқлик тармоқларидан фойдаланилганлиги учун жавобгарлик (мажбурият) белгиси бўйича иссиқлик тармоқларининг бўлиниш чизиғи (линияси);

Иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбоблари - (ҳарорати 50-75оСдоирасида бўлиши керак бўлган) иссиқ сувнинг миқдорий (ҳажмий) реал ҳажмини ҳисобини амалга оширувчи, ёки қувур кесими орқали ўтадиган иссиқ сувдаги иссиқлик энергияси ҳисобини унинг кўрсаткичлари бўйича Истеъмолчи иссиқ сув таъминоти хизматлари учун Етказиб берувчи билан ўзаро ҳисоб-китоб қиладиган ўлчов воситаси;

Ижро этувчи - ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, Истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилишида фойдаланиладиган бино ичидаги иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимларининг хизмат кўрсатиши ва уларнинг техник ҳолати учун жавоб берувчи юридик шахс;

Алоқа боғлаш йўллари - бинода Етказиб берувчи томонидан, шу жумладан телефон, электрон почта бўйича, Интернет-сайтлар орқали (коммунал соҳа учун ихтисослаштирилган сайтлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сайтлари) ташкил этиладиган ва боғлаб турадиган Етказиб берувчи ва Ижро этувчи (Истеъмолчи) ўртасидаги алоқа боғлаш йўллари, шунингдек алоқа боғлаш ва Ижро этувчиларни (Истеъмолчиларни) хабардор қилиш учун бинолардаги Истеъмолчилар учун қулай бўлган бошқа алоқа боғлаш шакллари;

Иссиқлик энергиясини бино бўйича умумий ҳисобга олиш асбоби - иссиқлик берувчи ва қайтиш қувурлар орқали ўтувчи берилган иссиқлик энергиясини ва иссиқлик манбаини ўлчаш учун мўлжалланган ўлчов воситаси, унинг кўрсаткичлари бўйича Ижро этувчи, бинодаги хоналарнинг мулкдорлари (бундай бино бевосита бошқарилган тақдирда) истеъмол қилган иссиқлик энергияси учун Етказиб берувчи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилади;

Иситиш - уланган тармоқ орқали иситиладиган хонасида ҳаво ҳароратининг меъёрини сақлаш;

Иситиладиган майдон – бино хоналари майдонининг умумий йиғиндиси. Иситиш асбоблари (иситиладиган юзалар билан) ёки иссиқлик таъминотининг бино ички тизимларига уланган хоналарга бирлаштирилган ҳолда қайта режалаштирилган (иситиладиган юзалар билан) пешайвонлар, балконлар, айвонлар ва террасалар майдони иситиладиган майдон ўлчамини оширади;

Режали узиб қўйиш - Ижро этувчи ва Истеъмолчи билан белгиланган тартибда олдиндан келишилган ва хабардор қилинган ҳолда режали-огоҳлантирувчи таъмирлаш жадвали бўйича иссиқлик тармоқларини Етказиб берувчи томонидан таъмирлаш ва профилактика ишларини бажариш учун иситиш даври оралиғида Истеъмолчига иссиқлик энергияси етказиб беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш.

Етказиб берувчи - иссиқлик таъминоти шартномаси бўйича иссиқлик энергиясини тақсимлаш ва сотиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;

Истеъмолчи – алоҳида жойлашган бинодаги ёки кўп қаватли бинодаги майдонга мулкдор ёки бошқа қонуний асосда мулк эгаси ҳуқуқида иссиқлик таъминоти шартномаси бўйича иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланувчи юридик шахс;

Бошқарувчи ташкилот - ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, бинони бошқариш шартномасига асосан бино бошқарувини амалга оширувчи юридик шахс;

Ҳисоб-китоб даври - иссиқлик энергияси истеъмоли ҳажми (сарфи) аниқланиши керак бўлган вақт даври. Ҳисоб-китоб даври календарь ойга тенг этиб белгиланади;

Иссиқлик пункти (элеватор боғламаси) - иссиқлик истеъмолининг (иситиш, иссиқ сув таъминоти) турларига қараб иссиқлик манбаини тақсимлаш, иссиқлик манбаи параметрларини, иссиқликни истеъмол қилиш режимини ҳисобга олиш ва назорат қилиш, тезкор қайта улашларни амалга ошириш учун мўлжалланган боғлама.

II. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

2.1. Истеъмолчи, “Истеъмолчи”нинг биносиининг умумий майдони ҳажми (м²) манзилида жойлашган, иситиш майдони “Истеъмолчи”нинг биносиининг иситиладиган майдони ҳажми (м²) м² бўлган, (умумий майдони “Истеъмолчи”нинг биносиининг умумий майдони ҳажми (м²) м²), “Истеъмолчи”нинг иситиладиган биносининг номи биносининг иссиқлик таъминотини Етказиб берувчига юклайди, Етказиб берувчи уни ўз зиммасига қабул қилади.

2.2. Етказиб берувчи бинонинг иссиқлик таъминотини бинони иситиш ва иссиқ сув тизими орқали амалга оширади.

2.3. Етказиб берувчининг иссиқлик таъминоти тизимига уланган иситиш ва иссиқ сув таъминотининг бино ичи муҳандислик тизимини бўлиниш чегараси, тармоқларнинг баланс мансублилик чегараларини белгилаш далолатномасига биноан аниқланади. Тармоқларнинг баланс мансублилик чегараларини белгилаш ва улардан фойдаланиш бўйича жавобгарлик тўғрисидаги далолатнома, Истеъмолчининг вакили ҳисобланган бино ичи иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимларига хизмат кўрсатувчи ва унинг техник ҳолати учун жавобгар бўлган юридик шахс – Ижро этувчи (бошқарув ташкилоти ва ҳ.к.) томонидан имзоланади.

2.4. Етказиб берувчи ва Ижро этувчи ўртасидаги баланс мансублилик ва иссиқлик тармоқларидан фойдаланиш бўйича жавобгарлик чегараси бинонинг пастки қисми ҳисобланади, иссиқлик пункти бинонинг ташқарисида жойлашган тақдирда, иссиқлик тармоқлари томонидаги элеватор боғламасининг кириш қопқоқлари гардишлари бўлиниш чегараси ҳисобланади.

2.5. Истеъмолчининг бинодаги майдонига ўрнатилган ҳисобга олиш асбоблари (иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбоби тури) тўғрисидаги маълумотлар 2-иловада келтирилган.

III. ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ТАРТИБИ

3.1. Етказиб берувчи, стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатлари ва иссиқлик таъминоти шартномаси талабларига кўра, сифатига мувофиқ иссиқлик таъминотини фойдаланиш жавобгарлиги чегарасигача етказиб бериши шарт.

3.2. Одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, иссиқлик тармоқларидаги ёки иссиқлик энергияси манбаларидаги ёхуд иситиш ва иссиқ сув таъминотининг бино ичидаги тизимларида авариявий ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш, шунингдек уларни бартараф этиш юзасидан, Етказиб берувчи ёки Ижро этувчи томонидан кечиктириб бўлмайдиган зарур чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолларида, иссиқлик таъминоти хизматлари сифатига қўйиладиган талабларга мувофиқ, Истеъмолчи билан келишмасдан ва огоҳлантирмасдан, бироқ уни дарҳол хабардор қилган ҳолда иссиқлик таъминотини тўхтатиш ёки чеклашга йўл қўйилади.

3.3. Хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда Етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.

IV.ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. Етказиб берувчи қбиноидагиларга мажбурдир:

4.1.1. Етказиб берувчи баланс мансублилик ва иссиқлик тармоқларидан фойдаланиш бўйича жавобгарлик чегарасигача стандартлаштириш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга мос келувчи ҳажм ва сифатдаги узлуксиз иссиқлик энергияси таъминотини етказиб берилишига;

4.1.2. Иссиқлик таъминоти шартномасига мувофиқ иссиқлик тармоқларининг баланс мансублилиги ажралиши чегарасида иссиқлик манбаи (иссиқ сув) параметрларидан оғишмаслик ҳамда уларни сақлашга:

-ҳарорат бўйича камида 50° С ва 75° С дан юқори бўлмаслиги;

-аниқлаш нуқтасида иссиқ сув таъминоти тизимидаги босим бўйича 0,03 МПа (0,3 кгс/см2)дан 0,45 МПа (4,5 кгс/см2)гачадан четга чиқишга йўл қўймасликка;

-иссиқлик берувчи қувурда ҳаво ҳарорати бўйича иссиқлик манбаи параметрларининг (+/-) 3% дан ортиқ, сув босими бўйича: иссиқлик берувчи қувурда - (+/-) 5%, иссиқлик қайтадиган қувурда - (+/-) 20 МПадан четга чиқишга йўл қўймасликка.

4.1.3. Истеъмолчи (Ижро этувчи)ни иссиқлик энергиясининг режали ўчирилиши ва иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатишдаги танаффус тўғрисида ёзма равишда алоқа боғлаш йўллари орқали огоҳлантиришга.

4.1.4. Тарифлардаги ўзгаришлар тўғрисида улар амалга киритилишидан 15 кун олдин оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилишга.

4.1.5. Истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматлари учун тўлов бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек етказиб берилган иссиқлик энергияси учун тўлов бўйича қарзларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни бепул тақдим этишга.

4.1.6. Истеъмолчи томонидан иссиқлик таъминоти йўқлиги ёки иссиқлик манбаи параметрларининг шартномавий параметрларга нисбатан пасайиши, тегишли сифат даражасида бўлмаган иссиқлик энергияси етказилгани тўғрисида белгиланган тартибда ариза берилгандан кейин Етказиб берувчи 18 соат мобайнида тегишли далолатномани тузиш учун ўз вакилининг етиб боришини таъминлайди; далолатномада параметрлар сифатининг бузилиши, иссиқлик энергияси етказиб берилиши тўхтатилган вақти ва санаси, етказиб берилмаган иссиқлик энегиясининг ҳажми кўрсатилади. Далолатнома 2 нусхада тузилиб, Истеъмолчи, Етказиб берувчи ва Ижро этувчи томонидан имзоланади, ҳамда бир нусхаси Истеъмолчига тақдим этилади. Етказиб берувчи ўзиниг айби билан етказиб берилмаган иссиқлик энергиясининг қийматини қоплашга ёки етказиб берилмаган иссиқлик энергиясининг қийматини келгуси даврдаги ўзаро ҳисоб - китобларда ҳисобга олишга.

4.1.7.Хизматлар кўрсатувчининг веб-сайтида жойлаштирилган Иссиқлик энергиясидан фойдаланувчининг Шахсий кабинетидан рўйхатдан ўтиш ва унга кириш учун Истеъмолчига уникал логин «Иссиқлик энергиясидан фойдаланувчининг веб-сайтдаги шахсий кабинетидан рўйхатдан ўтиш учун бериладиган логин» ва бирламчи парол «Иссиқлик энергиясидан фойдаланувчининг веб-сайтдаги шахсий кабинетидан рўйхатдан ўтиш учун бериладиган парол» тақдим этиши.

4.2. Етказиб берувчи қбиноидаги ҳуқуққа эга:

4.2.1 Етказиб берувчи камида 2 сутка олдин Истеъмолчини ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, қбиноидаги ҳолларда иссиқлик энергияси беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш -ҳуқуқига эга:

- иссиқлик таъминоти шартномасида назарда тутилган муддатларда иссиқлик энергияси учун тўловлар амалга оширмаса;

- Истеъмолчилар иссиқлик таъминоти тизимларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганида;

- Етказиб берувчининг вакилларини умумий ва индивидуал ҳисобга олиш асбобларини кўздан кечириш ва уларнинг кўрсаткичларини ёзиб олиш учун сабабсиз қўймаса.

4.2.2. Режали-олдини олувчи таъмирлашлар бажарилганда ёки янги Истеъмолчилар уланганда Етказиб берувчи бинодаги мавжуд хоналарнинг иссиқлик таъминотини узиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчиларни огоҳлантириш иссиқлик энергиясини беришдаги танаффусни келишиш учун 7 кун олдин амалга оширилади. Агар огоҳлантириш олингандан кейин 5 кун муддатда Ижро этувчи (Истеъмолчилар) иссиқлик энергиясини етказиб беришдаги танаффус вақтини келишиб олмасалар, Етказиб берувчи ушбу вақтни мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.

4.2.3. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ етказиб берилган иссиқлик энергияси учун Истеъмолчидан ҳақ талаб қилишга, қарздорликни ундириш бўйича барча чораларни кўриш.

4.3. Истеъмолчининг мажбурияти:

4.3.1. Индивидуал ҳисобга олиш асбобларининг яққол кўриниб турган носозликлари аниқланганда, бу тўғрисида Ижро этувчи (Етказиб берувчи) га дарҳол хабар бериши, шу жумладан иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар кўрсатишга тузилган шартномада қайд этилган телефон, электрон почта орқали хабар бериш.

4.3.2. Бино ичидаги асбоб-ускуналарнинг носозликлари (авариялар) аниқланганда уларни бартараф этиш юзасидан мумкин бўлган барча чораларни кўриш;

хоналардаги мўтадил иссиқликни сақлаш мақсадида деразалар, балконлар ва кириш эшикларининг даҳлизларини зичлаштириш, иситиш тагсинчларини изоляциялаш ишларини амалга ошириш.

4.3.3. Иситиш ва иссиқ сув таъминотининг бино ичидаги тизимларидаги авариялар, шунингдек иссиқлик энергиясидан фойдаланишда юзага келадиган бошқа бузилишлар тўғрисида тегишли равишда Ижро этувчига ёки Етказиб берувчига дарҳол хабар бериши;

4.3.4. Қабул қилинган иссиқлик таъминоти учун, тўлиқ ҳажмда, ўз вақтида, ўтиб кетган ой учун кейинги ойнинг ўнинчи санасигача ҳақ тўлаши. Иссиқлик таъминоти учун тўлов ҳужжатларини (чипталар, чек ва ҳ.к.) уч йил мобайнида сақлаши.

4.3.5. Иссиқлик энергиясидан фойдаланишда техника хавфсизлиги чораларига риоя этиши;

4.3.6. Ўзига қулай бўлган алоқа боғлаш йўллари орқали, ҳар ойнинг 25-санасигача Етказиб берувчига иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбоблари кўрсатмаларини тақдим этиши.

4.3.7. Индивидуал ҳисобга олиш асбобларидан назорат кўрсаткичларини ёзиб олиш учун Етказиб берувчининг вакилини, хизмат гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда, олдиндан келишилган вақтда қўйишни таъминлаши;

4.3.8. Юз берган ўзгаришлар (эгаси, одамлар сони, иситиш майдони ўзгариши, индивидуал ҳисобга олиш асбоблари ўзгартирилганида, 10 иш кунидан кечикмай иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланиш шартномаси шартлари ўзгарганлиги тўғрисида Етказиб берувчини ўз вақтида хабардор қилиши.

4.3.9. Истеъмолчи Етказиб берувчининг веб-сайтидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланиш Шахсий кабинетига биринчи бор кирганидан сўнг, Етказиб берувчи томонидан берилган бошланғич паролини ўзгартиришни амалга ошириши шарт. Фойдаланувчи томонидан рўйхатга олингандан ва Шахсий кабинетга биринчи бор кирганидан сўнг парол ўзгартирилмаса, Етказиб берувчи Шахсий кабинетига Фойдаланувчининг киришини блокировка қилиш ҳуқуқига эга.

4.3.10. Истеъмолчи қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам жавобгар бўлиши мумкин.

4.3.11. Истеъмолчига тақиқланади:

- иситиш тизимидан иссиқлик манбаини оқизиб қўйиш;

- бино ичидаги иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш ёки - индивидуал ҳисобга олиш асбобларини четлаб ўтиб уларга уланиш, иссиқлик таъминотининг - бино ичидаги ва бино ичидаги тизимларига ўзгартиришлар киритиш;

- Бино хонасида ўрнатилган иситиш асбобларининг иситиш юзасини ўзбошимчалик билан хонанинг техник паспортида кўрсатилган параметрлардан ортиқроқга кўпайтириш, шунингдек қўшимча тартибга солувчи ва тик қувур арматурасига ўрнатиш;

- Бинонинг иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимидан алоҳида қисмларнинг иситиш асбобларини демонтаж қилиш орқали иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимидан узиб қўйиш;

- индивидуал ҳисобга олиш асбобларидаги тамғаларни ўзбошимчалик билан бузиш, ҳисобга олишнинг умумий ёки индивидуал ҳисобга олиш асбобларини қисмларга ажратиш ва уларнинг кўрсаткичларини бузишга ёки шикастлашга йўналтирилган ҳатти-ҳаракатларни содир этиш;

- иссиқлик энергиясидан унинг бевосита вазифасидан (иситиш, иссиқ сув таъминоти) бошқа мақсадда фойдаланиш;

- иссиқлик таъминоти шартномасида ва Ўзбекистон Республикасидаги «Биноларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш Қоидалари»да белгиланган иссиқлик энергиясидан фойдаланиш тартибини бузувчи хатти-ҳаракатларни содир этиш.

4.4. Истеъмолчи қбиноидаги ҳуқуқларга эга:

4.4.1. Мазкур шартнома шартларига мувофиқ, белгиланган сифатга, ҳажмга, унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган, мол-мулкига зарар етказмайдиган иссиқлик таъминоти хизматлари узлуксиз кўрсатилишини талаб қилиш.

4.4.2. Ушбу иссиқлик таъминоти шартномасида белгиланганидан ортиқча танаффуслар вақти учун иссиқлик таъминоти хизматларига ҳақ тўламаслик, мазкур хизматлар кўрсатилмаган давр учун тўловлардан тўлиқ ёки қисман озод этилади.

4.4.3. Қонунчиликда ва мазкур шартномада назарда тутилган тартибда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилмаганда ёки хизматлар зарур сифатда кўрсатилмаган ҳолатларда неустойка (жарималар, пенялар) тўлашни, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш.

4.4.4. Иссиқлик таъминоти хизматларининг ҳажми ва сифати, уларнинг кўрсатилиш шартлари, иссиқлик таъминоти учун тўлов миқдори ва уни тўлаш тартиби ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни бепул олиш.

4.4.5. Истеъмолчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4.5 Бошқарувчи ташкилот мажбурияти:

4.5.1. "Истеъмолчига" "Етказиб берувчи" томонидан етказиб бериладиган иссиқлик энергиясини лойиҳага мувофиқ йўқотишсиз етказиб бериш;

4.5.2. "Етказиб берувчи" томонидан амалга ошириладиган гидравлик ҳисоб-китобга кўра, сиқиш мосламаларини (сопло, шайбалар) ўз вақтида ўрнатиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

4.5.3. Шерикликнинг умумий мулкини ташкил этувчи ва бошқарувчи ташкилот ва ҳ.к хизмат кўрсатадиган ички иссиқлик таъминоти тизимларини техник жиҳатдан соғлом ҳолатда сақлаш. Бинонинг ички иссиқлик таъминоти тизимларида иссиқлик энергияси ва иссиқ сувнинг юқори сифатли етказиб берилишига тўсқинлик қиладиган носозликларни бартараф этиш бўйича зудлик билан чоралар кўриш;

4.5.4. "Истеъмолчи"нинг талабига биноан, бино ичидаги иссиқлик тизимларининг шикастланишини бартараф этиш;

4.5.5. Ички иссиқлик таъминоти тизимидан конструктив бўлмаган уланишларнинг олдини олиш (шартномасиз истеъмолчиларни улаш), иситиш мосламалари сонининг кўпайиши, иситиш мосламаларини балконга олиб чиқиш, ички иситиш тизимидан тармоқ сувини тўкиш;

4.5.6. Ички иссиқлик таъминоти тизимини иситиш мавсумига тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

4.5.7. Иситиш мавсуми бошланишидан олдин "Етказиб берувчига" бинонинг иситиш мавсумига умумий иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимига уланиш ва тайёрлиги тўғрисида ариза бериш, бу ҳақда бошқарувчи ташкилот раиси ва "Етказиб берувчи" томонидан уланиш далолатномаси тузилади ва у имзоланади;

4.5.8. "Етказиб берувчи" вакилларига бино ичидаги иситиш ва иссиқ сув тизимларидан фойдаланишни текшириш имкониятини яратиб бериш ва ҳақиқатда яшаётган одамлар сони тўғрисида баҳс бўлса, ҳужжат ва далилларни тақдим этиш;

4.5.9. "Етказиб берувчи" томонидан иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти узилиши тўғрисида маълумотни "Истеъмолчилар"га 1 кундан кечиктирмасдан хабар бериш;

4.6. Бошқарувчи ташкилот қбиноидаги ҳуқуқларга эга:

4.6.1. "Етказиб берувчи" дан иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти билан боғлиқ барча масалалар бўйича маълумот олиш;

4.6.2. "Етказиб берувчи"дан сиқиш мосламалари (элеваторлар, шайбалар) ўлчамлари бўйича тавсияномалар олиш.

V. ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБЛАР

5.1. Истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш:

Истеъмолчиларнинг Етказиб берувчи билан (бино бўйича умумий ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлганда - иссиқлик таъминоти тўғрисидаги шартнома асосида Ижро этувчи томонидан Етказиб берувчи билан) ҳисоб-китоблари иссиқлик таъминоти шартномаси асосида амалга оширилади.

5.2. Иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифлар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланади:

а) иситишга – иситиш даврининг ҳар бир кунига бир квадрат метр иситиладиган майдон ҳисобида (сўм/кв.м/кун);

б) иссиқ сув таъминотига:

-индивидуал ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган тақдирда - бир одамга бир ойда (сўм/киши/ой);

-индивидуал ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари бўйича, улар мавжуд бўлганда, иссиқ сувнинг бир куб метри учун (сўм/куб.м).

5.3. Иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбобига эга бўлмаган Истеъмолчи етказиб берилган иссиқ сув таъминоти хизматлари учун белгиланган тарифларга 1,5 баробар оширувчи коэффициентни қўллаган ҳолда ҳақ тўлашни амалга оширади.

5.4. Марказий иситиш хизматлари учун ҳақ ёзиш иситиш мавсуми даврида ҳар бир кунига 1 м2 иситиладиган майдон ҳисобига белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.

5.5. Марказий иситиш манбаига эга бўлган бинога кўчиб кирган Истеъмолчи иситиш мавсуми даврида марказий иситиш учун тўловларни белгиланган тариф бўйича тўлашга мажбур.

5.6. Истеъмолчи, истиқомат қилишидан ва/ёки рўйхатда туриш ё турмаслигидан қатъи назар, марказий иситиш учун тўловларни амалга ошириши шарт.

5.7. Иссиқлик энергияси таъминоти хизматларига тарифлар ўзгарганда, санадан қатъи назар, Истеъмолчи фойдаланилган иссиқлик таъминоти хизматларига улар жорий этилган кундан бошлаб янги тарифлар бўйича ҳақ тўлашга мажбур.

5.8. Истеъмолчи иссиқлик таъминоти хизматларига аванс билан тўланган тўловларга (тўлов кунидан бошлаб ўн икки ойдан ошмайдиган даврга) ушбу даврда тегишли тарифлар ошган тақдирда қўшимча тўловлар тўлашдан озод этилади.

5.9. Истеъмолчи томонидан иссиқлик таъминоти хизматларига аванс билан тўланганда Етказиб берувчи томонидан иситиш ва иссиқ сув таъминотига ҳақ ёзишни тўлов пайтида амалда бўлган тарифлар бўйича амалга оширади (аванс тўловлар муддатига, бироқ ўн икки ойдан ортиққа эмас).

5.10. Ҳисобот даври учун иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар Истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда Етказиб берувчи ҳисоб-китоб ойида амалда бўлган тариф бўйича ушбу ва кейинги ҳисоб-китоб даврлари учун тўловни кейинги кўрсаткичлар (ёхуд ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичлари Етказиб берувчининг вакили томонидан назорат тартибида ёзиб олингунгача) тақдим этиш пайтигача иссиқ сувнинг ўртача ойлик сарфи бўйича ҳисоблашга ҳақлидир.

Кейинги кўрсаткичлар (ёхуд ҳисобга олиш асбобининг кўрсаткичлари Етказиб берувчининг вакили томонидан назорат тартибида ёзиб олингунгача) тақдим этилганда Етказиб берувчи ҳисобга олиш асбобининг олдинги кўрсаткичидан бошланадиган давр учун ҳисобга олиш асбобининг амалдаги кўрсаткичлари бўйича истеъмол қилинган иссиқ сув миқдорининг қайта ҳисоб-китобини амалга ошириши шарт. Бунда қайта ҳисоб-китоб қилиш тузатиш тиритиладиган даврнинг ҳисоб-китоб ойида амалда бўлган тариф бўйича амалга оширилади.

5.11. Индивидуал ҳисобга олиш асбобларини уларни ечиб олинган кундан бошлаб 30 календар кунигача бўлган қиёслаш ёки таъмирлаш ишлари даврида иссиқ сув учун ҳисоб-китоблар индивидуал ҳисобга олиш асбобларининг уч ой олдинги ўртача суткалик кўрсатмалари бўйича амалга оширилади.

5.12. Иссиқ сувни ҳисобга олиш асбоби ўз вақтида текширилмаган тақдирда, Етказиб берувчи томонидан ҳақ ёзиш рўйхатдагилар (яшовчилар) сони бўйича, 5.3-бандда назарда тутилган оширувчи коэффициентни қўллаб, соз ҳолдаги ускунанинг охирги қайд этилган кўрсатмасидан то текширув ўтгунга қадар амалга оширилади.

5.13. Истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган иссиқлик таъминоти хизматлари учун икки ҳафта ўтганидан сўнг тўлов тўланмаганда Етказиб берувчи қарздорлик ва 7 кундан кейин узиб қўйиш тўғрисида ёзма хабар беради, хабарнома муддати тамом бўлгач, Етказиб берувчи иссиқ сув беришни узиб қўйишга ҳақлидир. Иссиқ сув бериш Истеъмолчи томонидан қарзлар тўлангандан ва Етказиб берувчи томонидан тасдиқланган калькуляцияга мувофиқ абонентни манбадан узиб қўйиш ва унга улаш ишлари учун қўшимча ҳисоб тўлангандан кейин тикланади.

5.14. Тўланиши лозим бўлган суммани нотўғри ёзилганлиги аниқланган кундан бошлаб, Истеъмолчи Етказиб берувчига эътирозни ёзма шаклда беш кундан кечикмай тақдим этади. Эътироз билдирилиши Истеъмолчининг иссиқлик таъминоти хизмати учун тўловни тўлиқ миқдорда ва белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.

Эътирозлар Етказиб берувчи томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилади ва уларнинг асосланганлиги аниқланганда ортиқча сумма кейинги иссиқлик энергияси хизматлари тўловлари учун ҳисобланади. Эътирозни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида Истеъмолчи 5 кундан кечикмай хабардор қилиниши керак.

5.15. Истеъмолчи Етказиб берувчининг қароридан рози бўлмаганида, бу уни иссиқлик таъминоти хизмати учун тўловни белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Етказилган хизматлар учун тўловлар 10 кунлик муддатда тўланмаса, Етказиб берувчи даъво қилинган суммани мажбурий тартибда ундириш тўғрисида судга даъво аризаси беради.

5.16. Истеъмолчи томонидан ўзига ўзи хизмат кўрсатганида тўлов ҳужжатларини тўлдириш ва етказилган иссиқлик таъминоти хизматларига тўловларни тўлашда йўл қўйилган хатолар Етказиб берувчи томонидан улар аниқланишига қараб ҳисобга олинади. Иссиқ сув сарфини ҳисобга олишдаги хатолар аниқланганда, ҳисобга олиш асбобини текшириш далолатномаси билан тасдиқланган амалдаги кўрсаткичлар бўйича қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.

5.17. Иссиқлик таъминоти хизматлари (иситиш ва иссиқ сув таъминоти) учун Истеъмолчи томонидан тўлов унинг танловига кўра чеклашсиз, шу жумладан умумий иссиқлик таъминотининг кўрсатилган хизматлари учун Етказиб берувчининг ҳисоб-китоб рақамига маблағлар йўналтирилган ҳолда, пластик карточкадан фойдаланиб, шунингдек электрон тўловлар тизими орқали тўланади.

5.18. Истеъмолчи томонидан ўтган ойдаги иссиқлик энергияси учун тўловни қисмларга бўлиб тўланишига, тўловлар киритишнинг охирги белгиланган муддатини бузмаган ҳолда йўл қўйилади.

5.19 Вақтинча яшовчилар (ижарага олувчилар) яшаганда Истеъмолчи томонидан тўлов амалда яшаган шахслар сони учун тўлиқ тўланади.

Бино ҳисобга олиш асбоби билан жиҳозланмаган тақдирда Истеъмолчи ўзи эгаллаб турган бинода яшовчи (шу жумладан вақтинча яшовчи) фуқаролар сони кўпайганлиги ёки камайганлиги тўғрисида юз берган ўзгаришлар кунидан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай Етказиб берувчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Бунда Етказиб берувчининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вакиллари ва хонанинг мулкдори ўртасида уч томонлама далолатнома тузилади.

5.20. Мазкур шартноманинг 4.3.11-бандида кўрсатилган носозликлар аниқланганида, Етказиб берувчи вакили томонидан икки нусхада далолатнома расмийлаштирилиб, унинг бир нусхаси Истеъмолчига тақдим этилади. Далолатномага асосан, ишлатилган иссиқ сув миқдори учун ҳисоб-китоб «Ўзбекистон Республикасидаги биноларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш Қоидалари» нинг 34-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.

5.21. Зарур сифатга эга бўлмаган ва (ёки) белгиланган давомийликдан ортиқ бўлган танаффуслар билан иссиқлик энергияси етказиб берилса, иссиқлик энергияси учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикасидаги «Биноларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш Қоидалари»нинг иловасига мувофиқ Истеъмолчига томонидан қайта ҳисоб-китоб қилиб берилади.

5.22. Иссиқлик энергияси етказиб беришдаги танаффусларда ёки белгиланган давомийликдан ортиқ бўлган иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатилганда, шунингдек профилактика ишларини бажаришда умумий ёки индивидуал ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлмаган тақдирда иссиқлик энергияси учун тўлов етказиб берилмаган иссиқлик энергияси миқдорига камайтирилади.

Етказиб берилмаган иссиқлик энергиясининг ҳажми иссиқлик энергияси истеъмоли меъёридан, истеъмолчиларнинг сонидан ёки бинонинг иситиладиган майдонидан, шунингдек иссиқлик энергияси етказиб берилмаганлиги вақтидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.

5.23. Иссиқлик таъминоти хизмати учун амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблар, кейинги ҳисоб даврида кўзда тутилади.

VI. ТОМОНЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ ВА МУНОЗАРАЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

6.1. Ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун (баланс ва фойдаланиш жавобгарлиги меъёрида) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, томонлар жавобгардирлар.

6.2. Етказиб берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар учун тўлиқ ҳажмда жавоб беради.

6.3. Етказиб берувчи, агар иссиқлик таъминотининг кўрсатиладиган хизматлари сифати пасайиши енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари ёки Истеъмолчи томонидан иссиқлик таъминоти шартномаси шартлари бузилиши оқибатида юз берганлигини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда исботлай олса, иссиқлик таъминотининг кўрсатиладиган хизматлар сифатининг бузилиши учун жавобгарликдан озод қилинади.

6.4. Етказиб берувчи Истеъмолчилар олдида иссиқлик энергиясини етказиб беришдаги танаффуслар, иссиқлик бериш параметрларининг пасайиши ва иссиқлик энергиясини етказиб бермасликка сабаб бўлувчи қбиноидаги ҳолатларда:

- етказиб берувчининг асбоб-ускунаси ишдан чиқишига сабаб бўлган табиий офатлар, шунингдек ёнғин ва ташқи ҳавонинг ҳарорати 30Сдан паст ва ушбу жойда иситишни лойиҳалаштириш учун қабул қилинган ҳисоб-китобдаги ҳарорат 48 соатдан кўп давом этадиган узоқ муддатли совуқ тушиши, бирламчи сув сифатининг ёмонлашиши;

- Ижро этувчи (бошқарувчи ташкилот в ҳ.к.)нинг ходимлари ва Истеъмолчилар томонидан иссиқлик таъминоти режими ўзгаришига сабаб бўлган бузилишлар;

- Ижро этувчи ёки Истеъмолчилар томонидан шартномавий иссиқлик юкламалари оширилишига ёки иссиқлик манбаи параметрларининг пасайишига олиб келган унинг учун белгиланган иссиқлик истеъмоли режимларига риоя қилмасликка йўл қўйилиши туфайли иссиқлик энергияси тўлиқ берилмаслиги учун моддий жавобгар бўлмайди.

6.5. Истеъмолчи қонунчиликда белгиланган тартибда, иситиш ва иссиқ сув таъминоти хизмати етказиб бериш сифатига таъсир қиладиган, бино ичи, бино ичи иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимининг бузилишига йўл қўйгани учун жавобгар ҳисобланади.

6.6. Истеъмолчи иссиқлик таъминоти хизматлари учун белгиланган муддатда тўловлар тўланмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,1% миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

6.7. Томонлар ўртасида вужудга келган барча мунозаралар ва зиддиятлар музокара йўли билан ҳал қилинади. Томонлар ўртасида келишувга эришилмаса, ушбу шартнома юзасидан вужудга келган барча мунозаралар ва зиддиятлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланганидек, суд тартибида ҳал қилинади.

6.8. Шартноманинг амал қилиш муддати тугаши, томонларни уни бузганликлари учун жавобгарликдан озод қилмайди.

VII. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ

7.1. Бино-жой мулкдори ўзгарганда олдинги мулкдор бу ҳақда Етказиб берувчига чиқиб кетишидан 7 кун олдин маълум қилишга мажбур, чиқиб кетгандан кейин тамғалар ва ҳисобга олиш асбобининг сақланиши учун жавобгарлик янги мулкдорга юкланади. Аввалги мулкдор хона янги мулкдорга берилгунга қадар иссиқлик таъминотининг истеъмол қилинган хизматлари учун қарзларни тўлиқ тўлаши, шунингдек бино янги мулкдорга ўтказилишигача 1 ой олдинга ҳақ тўлашни амалга ошириши шарт.

7.2. Ҳисобга олиш асбобларини сотиб олиш, ўрнатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш, фойдаланиш (таъмирлаш, алмаштириш) Истеъмолчининг ўз ҳисобидан Етказиб берувчи билан, ёхуд «Ўзстандарт» агентлиги органларида аккредитациядан ўтган бошқа ташкилотлар билан тузилган шартномага кўра амалга оширилади.

Индивидуал ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилган тартибда текширилиши, Етказиб берувчи томонидан тамғаланган бўлиши, 8 йилда 1 марта оралиғида қиёслашдан ўтказилиши лозим.

Индивидуал ҳисобга олиш асбобидан фойдаланишнинг белгиланган чекланган муддати тамом бўлгунга қадар Етказиб берувчи олдиндан (камида 10 календарь кундан олдин) Истеъмолчига шартномада қайд этилган индивидуал ҳисобга олиш асбобидан фойдаланишнинг чекланган муддати тамом бўлганлиги тўғрисида белгиланган тартибда билдиришнома юборади.

7.3. Мазкур шартномада назарда тутилмаган шартлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2014 йил 15 июлдаги 194-сон Қарори билан тасдиқланган «Биноларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш Қоидалари»га биноан тартибга солинади.

7.4. Мазкур шартноманинг барча иловалари, унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

VIII.ФОРС-МАЖОР

8.1. Томонлар ушбу шартнома шартларини қисман ёки тўлиқ бажармаганликлари учун мажбуриятларидан озод қилинишлари мумкин, агар бу ҳолат кўзда тутилмаган, олдиндан хабар топиш мумкин бўлмаган куч, томонлар олдиндан билиб оқилона эъҳтиёт чораларини кўриши имконияти бўлмаган фавқулодда (форс-мажор) ҳодисаларнинг натижасида юзага келган бўлса. Кўчки, сув тошқинлари, ёнғин, табиатдаги бошқа ҳодисалар, ҳудуддаги ҳарбий ҳаракатлар, қўзғолонлар сабабли ушбу шартнома шартларининг бажарилмаслиги ана шундай сабаблар сирасига киради.

IX. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

9.1. Шартнома Шартноманинг амал қилиши бошланадиган муддат дан Шартнома амал қилиши тугайдиган муддат гача амал қилади.

9.2. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мазкур шартнома предмети билан бевосита боғлиқ бўлган ўзгаришлар киритилган тақдирда, томонлар қўшимча келишув тузган ҳолда ушбу шартномага тегишли ўзгаришлар ёки қўшимчалар киритишади.

9.3. Шартноманинг амал қилиш муддати тугашига бир ой муддат қолганида, томонларнинг биридан уни бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза келиб тушмаса, шартнома йилдан йилга узайтирилган ҳисобланади.

9.4. Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди.

Х. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ:

“ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ”

“ИЖРО ЭТУВЧИ”

“ИСТЕЪМОЛЧИ”

“Етказиб берувчи” ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

“Ижро этувчи” ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

“Истеъмолчи” ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Манзил: “Етказиб берувчи”нинг манзили

Манзил: “Ижро этувчи”нинг манзили

Манзил: “Истеъмолчи” ташкилотнинг манзили

Хисоб рақами: “Етказиб берувчи”нинг ҳисоб рақами

Хисоб рақами: “Ижро этувчи” ҳисоб рақами

Хисоб рақами: “Истеъмолчи” ташкилотнинг ҳисоб рақами

Банк номи: “Етказиб берувчи”нинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Банк номи: “Ижро этувчи” нинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

СТИР (ИНН): Истеъмолчи” ташкилотнинг СТИР рақами

СТИР (ИНН): “Етказиб берувчи”нинг СТИР рақами

СТИР (ИНН): “Ижро этувчи” СТИР рақами

Телефон: “Истеъмолчи” ташкилотнинг телефон рақами

Телефон: “Етказиб берувчи”нинг телефон рақами

Телефон: “Ижро этувчи” телефон рақами

“Етказиб берувчи”нинг веб-сайти

Кадастр рақами: “Истеъмолчи” ташкилот биносининг кадастр рақами

“Истеъмолчи” ташкилот раҳбарининг лавозими “Истеъмолчи” ташкилот раҳбарининг Ф.И.Ш.и

Имзо ______________

Имзо ______________

Имзо ______________

Юридик шахсларга иссиқлик таъминоти бўйича шартнома.

Иссиқ сув таъминоти биноларда тармоқни хоналарга улаш орқали Истеъмолчини зарурий ҳажмларда бериладиган тегишли сифатга эга бўлган иссиқ сув билан кеча-кундуз таъминлашдан иборатдир. Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимларидан фойдаланган ҳолда Истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиладиган уй ичидаги тизимларга хизмат кўрсатиш ва уларнинг техник ҳолати учун жавоб берувчи юридик шахс шартноманинг бир тарафи сифатида ижро этувчи бўлиб қатнашади.

Иссиқлик таъминоти шартномаси асосида иссиқлик энергиясини тақсимлаш ва сотиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс Етказиб берувчи сифатида шартноманинг бир тарафида иштирок этади. Кўп квартирали уйда иссиқлик таъминоти шартномаси бўйича ёки бошқа қонуний асосда хонага мулк эгаси ҳуқуқидан фойдаланувчи, иссиқлик таъминоти шартномаси бўйича иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс Истеъмолчи сифатида шартноманинг бир тарафида иштирок этади.

Шартноманинг предмети истеъмолчи билан тузиладиган шартномада белгиланган майдонни Етказиб берувчи томонидан иссиқлик таъминоти билан таъминлашдан иборат.

Мазкур шартноманинг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, шартномани мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.