Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Юридик шахсларга ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш шартномаси.

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
“Таъминотчи” бўйича маълумотлар
  • Масалан: раиси С.Каримов, директори И. Алимов
“Истеъмолчи” бўйича маълумотлар
  • Изоҳ: масалан директори, раиси, бошқарувчиси
Шартнома мазмуни
  • Изоҳ: Ушбу бандда сув қайси муддат (давр) давомида етказиб берилиши кўрсатилади.

Юклаб олинг

 

 

Тариф (ҚҚС ва Махсус устама ҳақ билан)Сув 1 м3 “Истеъмолчи”га етказиб берилган 1м3 ичимлик суви учун тўлов миқдори сўм, Оқова 1 м3 “Истеъмолчи”га етказиб берилган 1м3 оқова суви учун тўлов миқдори сўм

 

Шартнома рақами-сонли шартнома

Истеъмолчиларга ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш учун

 

Шартнома тузилган сана

Шартнома тузилган жой

 

Ушбу шартнома “Таъминотчи” тарафнинг номи сув таъминоти корхонаси (кейинги ўринларда “Таъминотчи” деб юритилади) номидан Низом асосида иш юритувчи “Таъминотчи” тараф номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан, “Истеъмолчи” ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли “Истеъмолчи” ташкилот раҳбарининг лавозими “Истеъмолчи” ташкилот раҳбарининг Ф.И.Ш.и (кейинги ўринларда “Истеъмолчи” деб юритилади) иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида тузилди.

I.Шартнома предмети

 

1.1. Сув етказиб бериш муддати давр учун сув етказиш ҳажми бўйича тузилган шартномага мувофиқ “Истеъмолчи” учун сув етказиш Сув етказиб бериш нархи нарх бўйича:

3ичимлик сув учун “Истеъмолчи”га етказиб берилган 1м3 ичимлик суви учун тўлов миқдорисўм (+ҚҚС 15%), + Сув таъминоти хизматлари тарифларига истеъмолчилар учун белгиланган устама хақ миқдори сўм (махсус устама хақ)ни;

1м3 оқова сув учун “Истеъмолчи”га етказиб берилган 1м3 оқова суви учун тўлов миқдори сўм (+ҚҚС 15%), + Оқова сув таъминоти хизматлари тарифларига истеъмолчилар учун белгиланган устама хақ миқдори сўм (махсус устама хақ)ни ташкил қилмоқда.

Ичимлик сувининг ўртача суткали сарфи (лимит) Ўртача суткалик ичимлик сув истеъмоли лимити м3.

 1.2. «Таъминотчи» «Истеъмолчи»ни сифатли ичимлик сув билан таъминлаш ва «Истеъмолчи»дан оқова сувларни қабул қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

1.3. «Истеъмолчи» «Таъминотчи»га ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни хар ойнинг 10 санасигача 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш тариқасида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

1.4. Тарафлар ушбу шартноманинг ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича шартларини бажариш, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”га (кейинчалик матнда – Қоидалар деб юритилади), ҳамда маҳаллий ҳокимият томонидан тасдиқланадиган махсус устама ҳақи 1м3ичимлик сув учун “Истеъмолчи”га етказиб берилган 1м3 ичимлик суви учун тўлов миқдори сўм, 1м3оқова сув хизмати учун “Истеъмолчи”га етказиб берилган 1м3 оқова суви учун тўлов миқдори сўм билан бирга «Таъминотчи» томонидан тақдим қилинган ичимлик ва оқова сув тизимига уланиш учун рухсат этувчи ҳужжатларга риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.

II. Умумий қоидалар

 

2.1. «Истеъмолчи» «Таъминотчи» ташкилоти рухсати билан ва у техник имкониятларни мавжуд деб топган ҳолатларда, ўз тасарруфидаги ичимлик ва оқова сув тармоқларига, иншоот ва қурилмаларга субистеъмолчиларнинг уланишига рухсат бериш ҳуқуқига эга.

2.2. «Истеъмолчи» билан субистеъмолчи ўртасида тўлов масалаларида пайдо бўладиган низолар «Таъминотчи» ташкилоти томонидан кўриб чиқилмайди.

2.3. Агар «Истеъмолчи» ва унга уланган субистеъмолчи турли гуруҳ ва тоифали истеъмолчиларига мансуб бўлса, «Таъминотчи» ташкилоти билан шартномани «Истеъмолчи» ҳам, субистеъмолчи ҳам тузади ва сувни ҳисобга олиш приборини ўрнатиш ҳар иккаласи учун ҳам мажбурий ҳисобланади.

2.4. Ичимлик сувдан дов-дарахтларни суғориш учун фойдаланилишига қуйидаги истисно ҳолатларда йўл қўйилади: ирригация суви бўлмаганда, таъминотчи ташкилоти қуввати мавжуд бўлганда ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган жадвал бўйича, фақат тунги вақтда (соат 00–00 дан соат 05–00 гача) йўл қўйилади.

2.5. Ичимлик ва оқова сув хизматидан истеъмолчи хўжалик-истеъмол, маиший эҳтиёж ва ёнғинларни ўчириш хамда технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари учун фойдаланилади.

2.6. Сувни ҳисобга олиш приборлари Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан текширилиб пломбаланади, ҳамда “Таъминотчи” томонидан пломбаланиши лозим. Шунингдек, ичимлик сувини хисобга олиш приборини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

2.7. «Истеъмолчи»га ўрнатилиши лозим бўлган сув ўлчаш приборининг шартли ўтказгичининг диаметри (калибри) ҳисоб-китоб асосида аниқланади, объектнинг максимал сув истеъмоли ва минимал сув истеъмолига текширилади ҳамда «Истеъмолчи» билан келишилади. Ҳисоблаш прибори учун ўрнатилган минимал истеъмол миқдоридан кам миқдорда сув истеъмол қилинганда, «Таъминотчи» ходими сув ўлчаш тармоғини қайтадан қурилма билан таъминлаш учун кўрсатма беради, ушбу кўрсатма бажарилмаганда, ҳисоблаш приборининг кўрсаткичлари қабул қилинмайди ва ҳисоблаш Қоидаларда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

2.8. Ичимлик ва оқова сув хизматлари хўжалигининг реконструкцияси, ҳисоблаш приборларини ишга тушириш, ҳисоблаш приборларини алмаштириш, янги субистеъмолчиларининг уланиши «Истеъмолчи» томонидан фақат «Таъминотчи» тарафидан тасдиқланган техник шартлар ва лойиҳа асосида амалга оширилиши мумкин бўлиб, улар «Истеъмолчи»нинг сўровномаси асосида, барча тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда берилади. «Таъминотчи»дан олинган техник шартлар асосида, «Истеъмолчи» буюртмасига асосан, амалдаги меъёр, қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилади.

2.9. Қурилган уламаларнинг ишга туширилиши «Таъминотчи» томонидан, «Истеъмолчи» ва қурилиш ташкилот вакилларининг иштирокида амалга оширилади.

2.10. Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тарифлар ва устама ҳақ миқдори ўзгарган санасидан қатъи назар, ушбу хизматлар юзасидан «Истеъмолчи» билан тузилган шартнома ўз кучини сақлаб қолади ва «Истеъмолчи» кўрсатилган хизматлар учун, янги тарифлар асосида, улар киритилган санадан эътиборан тўловларни амалга ошириши шарт.

2.11. Лимитдан ортиқча сув истеъмол қилинган ҳолатларда, «Таъминотчи» томонидан белгиланган тарифларга нисбатан 10,0 орттирилувчи коэффициентни қўллаш йўли билан ҳақ ундирилади.

2.12. Қуйидагилар «Таъминотчи» ташкилотлари билан «Истеъмолчи»лар шу жумладан, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ўртасидаги, ичимлик ва оқова сув хизматлари тармоқлари, иншоотлари хамда қурилмаларига хизмат кўрсатиш, уларнинг техник ҳолатини сақлаш ва фойдаланиш юзасидан жавобгарлик чегаралари ҳисобланади:

а) ичимлик сув истеъмоли учун — тармоққа уланишини узиб қўйувчи кириш қулфи. Кириш қулфи билан ичимлик сувга уланиш, «Истеъмолчи»нинг ички ичимлик суви тизимининг бир қисми ҳисобланади;

б) оқова хизмати учун — «Истеъмолчи» оқова тизимининг ички қисми ҳисобланувчи, магистрал оқова тармоғига уланиш нуқтасидаги чиқарув қудуғи. Агар чиқарувчи оқова қудуғи (камераси) магистрал оқова тармоғида жойлашган бўлса, ушбу қудуқ «Таъминотчи» ташкилоти оқова тармоғининг бир қисми ҳисоблананиб, унга туташтирувчи фойдаланиш чизиғи эса «Истеъмолчи»нинг маблағилари ҳисобидан амалга оширилади.

 

III. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

3.1. «Истеъмолчи» нинг ҳуқуқлари:

3.1.1. Тегишли сифат даражасидаги ичимлик сув ва оқова сув тармоқларига хизмат кўрсатиш талабларини бажармаганлиги учун «Таъминотчи» ташкилотидан қонунчиликда ва шартнома шартларида кўрсатилган миқдорда жарима (пеня)лар тўлашни талаб қилиш;

3.1.2. «Таъминотчи» ташкилотини шартномани бекор қилиш тўғрисида, унинг бекор қилинишидан камида 15 кун олдин огоҳлантирган ҳолда ва ушбу муддатда сув таъминоти ёки оқова сувни чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни тўлиқ амалга оширган ҳолда шартномани бир томонлама бекор қилиш;

3.1.3. Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун амалга оширилган тўловларнинг ҳолати, қарзларнинг йўқлиги ҳақидаги маълумотлар ва маълумотномани шахсан ёки ўз вакили орқали бепул олиш;

3.1.4. «Таъминотчи» ташкилотидан ичимлик ва оқова сув хизматлари ҳажми ва сифати, уларни амалга ошириш шартлари, тўловлар тарифи ва тартибларининг ўзгариши ҳақидаги маълумотларни бепул олиш;

3.1.5. Ичимлик ва оқова сув хизматлари кўрсатилмаётганлиги ёки уларнинг паст сифатда эканлиги тўғрисидаги далолатнома тақдим этилгандан кейин 18 соат мобайнида «Таъминотчи» ташкилотидан носозлик ва камчиликларни бартараф этиш бўйича маълумотларни олиш;

3.2. «Истеъмолчи» нинг мажбуриятлари:

3.2.1. Оқава тармоғида авария бўлган тақдирда ертўла хоналарини сув босишидан сақлайдиган барча ўчирувчи қурилмаларнинг бут сақланганлиги, ишга яроқлилиги ва нормал техник ҳолатда бўлишини таъминлаш;

3.2.2. Истеъмолчига қарашли санитария асбоблари, оқава тармоқлари, иншоот ва қурилмаларда тамбанинг йўқлиги, ревизияларнинг зич ёпилмаслиги, носоз техник ҳолати туфайли истеъмолчининг оқава тармоқларида ёки «Таъминотчи» ташкилотида, ичимлик сув ва оқованинг ташқи тармоқларида авария (тиқилиб қолиш, сув босиш) содир бўлиши сабабли ертўла хоналарини сув босиши оқибатида етказилган зарарни қоплаши;

3.2.3. «Таъминотчи» ташкилоти билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган сувни ҳисобга олиш прибори, айланма линия зулфини, ёнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг ҳудудида ёки тасарруфида бўлган ҳамда «Таъминотчи» ташкилоти томонидан пломбаланган бошқа ичимлик сув қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлиги ва сақлаш;

3.2.4. «Таъминотчи» ташкилотига ичимлик ва оқова сув тармоқлари, иншоотлари ва қурилмаларининг шикастланиши туфайли етказилган зарар учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик;

3.2.5. Ичимлик суви таъминотининг ёнғинга қарши тизимидан фойдаланиш тўхтатилганда «Истеъмолчи» 24 соат мобайнида «Таъминотчи» ташкилотига пломба узилгани тўғрисида далолатнома тақдим этиши ва зулфинларни пломбалаш учун «Таъминотчи» ташкилоти вакилини чақириш;

3.2.6. “Таъминотчи” билан тузилган шартномага мувофиқ мажбуриятларига риоя қилиш, ҳар ойнинг 23 дан 25 гача санасида кўрсаткичларни ўз вақтида ва аниқ ечиб олиш ҳамда ушбу кўрсаткичларни “Таъминотчи”га кечикмаган ҳолда тақдим қилиш ва тўловни амалга ошириш.

3.3. «Таъминотчи» нинг ҳуқуқлари:

3.3.1. «Таъминотчи» ташкилоти, истеъмолчини 7 кун аввал ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, қуйидаги ҳолатларда сувни узатиш ва оқова сувларни қабул қилишни тўлиқ ва қисман тўхтатиши мумкин:

а) «Истеъмолчи»га тегишли ва унинг тасарруфида бўлган ичимлик ва оқова сув тармоқлари, қурилма ва иншоотларнинг техник ҳолати қониқарсиз бўлганда ва «Таъминотчи» ташкилоти вакиллари томонидан аниқланган техник фойдаланишдаги хатоликларни бартараф этиш бўйича «Таъминотчи» ташкилоти талаблари истеъмолчи томонидан бажарилмаганда;

б) «Таъминотчи» ташкилот мансабдор шахси истеъмолчининг сувни ҳисобга олиш узели, ичимлик ва оқова сув тармоқлари, қурилмалари ва иншоотларини назорат қилиш ҳамда сувни ҳисобга олиш прибори кўрсаткичларини қайд этиш, пломбаларни ўрнатиш мақсадида кўздан кечириш, белгиланган лимитдан кўп сарф қилинганда сув беришни мувофиқлаштириш ва «Таъминотчи» ташкилоти нарядлари бўйича бошқа ишларни бажариш учун келганда истеъмолчи томонидан асоссиз равишда киритилмаганда;

в) «Таъминотчи» ташкилоти томонидан истеъмолчи уланган ичимлик ва оқова сув тармоқлари, қурилмаларида режали-огоҳлантириш тарзида таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатиш ишлари ўтказилганда, шунингдек, янги истеъмолчиларни улаш ишлари амалга оширилганда;

г) «Истеъмолчи» тасарруфида бўлган ичимлик ва оқова сув тизимлари ёки тармоқларига субабонентларнинг ўзбошимчалик билан улангани аниқланганда;

д) «Истеъмолчи» томонидан ичимлик ва оқова сув хизматлари учун белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаганда;

е) «Истеъмолчи»нинг тасарруфида бўлган ичимлик ва оқова сув тармоқларига, қурилмаларига «Таъминотчи» ташкилотидан уланиш учун белгиланган тартибда рухсатнома олган субабонентларнинг тегишли тартибда уланиши рад этилганда;

ё) «Истеъмолчи» томонидан шартнома шартлари бажарилмаганда ва у оқизилаётган оқова сувлар миқдори ва таркиби бўйича шартларга риоя қилмаганда.

3.3.9. «Таъминотчи» ташкилоти қуйидаги ҳолатларда олдиндан хабар қилмасдан сув узатишни тўлиқ ёки қисман тўхтатишга ҳақли:

а) «Таъминотчи» ташкилотининг электр таъминоти тўхтатилганда;

б) Табиий офатлар рўй берганда;

в) Авария ҳолатларида;

г) Ёнғин чиққан жойларга сув узатишни кўпайтиришга зарурат туғилганда.

3.4. «Таъминотчи»нинг мажбуриятлари:

3.4.1. Сув таъминоти ва оқова сувни чиқариб юбориш юзасидан шартнома шартларини бажариш;

3.4.2. Ичимлик ва оқова сув тармоқларининг техник ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиб бориш;

3.4.3. Тармоқдаги ичимлик сув сифати мониторингини олиб бориш;

3.4.4. Истеъмолчиларнинг ичимлик ва оқова сув тизимларига уланган ичимлик сув ва оқава тармоқлари, иншоотлари ҳамда қурилмаларининг ҳолатини ва улардан фойдаланилишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш, улардан самарали фойдаланишни ташкиллаштиришда истеъмолчиларга амалий ёрдам кўрсатиш;

3.4.5. Истеъмолчилар томонидан сувни беҳуда сарфининг олидини олиш, саноат корхоналари ва уларга тенглаштирилган корхоналарда сув бериш бўйича белгиланган лимитларга риоя қилинаётганини мунтазам равишда назорат қилиш;

3.4.6. Сув истеъмоли белгиланган меъёр (лимит)лардан ортиб кетган ҳолатларда «Таъминотчи» ташкилотларига белгиланган тарифларга нисбатан орттирилувчи 10,0 коэффициентни қўллаш;

3.4.7. Оқова сув тизимига оқизилаётган оқоваларнинг сифати мониторингини таъминлаш;

3.4.8. Шартнома шартларига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажара олмаган ҳолатларда истеъмолчига пеня ҳисоблаш;

3.4.9. Истеъмолчиларнинг шартнома шартларига риоя этишмагани масаласи бўйича суд органларига мурожаат қилиш;

3.4.10. Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун амалга оширилган тўловларнинг ҳолати, қарзларнинг йўқлиги ҳақидаги маълумотларни истеъмолчиларга бепул тақдим этиш;

3.4.11. Ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларидаги ўзгаришлар ҳақида улар амалда жорий қилинишидан 15 кун аввал оммавий ахборот воситалари ёрдамида истеъмолчиларни хабардор қилиш;

3.4.12. Ичимлик ва оқава сув хизматларини кўрсатишда рўй бериши мумкин бўлган режали тўхтатиш ва узилишлар ҳақида истеъмолчилар узилишлар бошлангунгача 10 иш кунидан кечикмай огоҳлантириш.

 

IV. Тарафларнинг жавобгарлиги

 

4.1. «Таъминотчи» ушбу шартномага мувофиқ мажбуриятларни бажармасликда ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда келиб чиққан зарарни, «Истеъмолчи» эса етказилган ҳақиқий зарар ўрнини қоплаши шарт.

4.2. «Истеъмолчи» қуйидагилар учун жавобгардир:

а) Ичимлик сувни ҳисобга олиш прибори пломбалари бутлиги, айланиш чизиғи жўмраги, гидрант ва бошқа сув узатиш мосламаларидаги қисмларининг ҳудудиди ва тасарруфида бўлган пломбаланган ҳисоблаш қурилмаларининг бутун сақланиши учун;

б) Сув тармоқларига ўз бошимча уланиб олиш, совуқ сувни ҳисобга олиш қурилмаларининг қасддан бузилишига йўл қўйиш ҳамда сув ҳисоблаш приборларидаги кўрсаткичларни ташқаридан аралашган ҳолатлари учун;

в) Ўзбошимчалик билан қурилган иншоотлар сабабли тармоқлардаги авариялар бўлган ҳолатларда;

г) Дренаж тизми мавжуд бўлса «Истеъмолчи» ҳудудида жойлашган оқова тармоғига ёмғир ва эриган қор сувларнинг тушишига йўл қўймаслик. Ушбу қоидабузарлик аниқланганда «Таъминотчи» ўрнатилган тартибда далолатнома тузади ва ушбу далолатнома «Истеъмолчи»нинг масъулият ва жавобгарлик чорасини белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади;

д) Қонунчиликда ўрнатилган бошқа ҳолларда.

4.3. «Таъминотчи» қуйидаги ҳолларда жавобгардир:

а) Амлдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолларда;

б) «Истеъмолчи»ларга ичимлик ва оқова сув хизматларидан фойдаланиш учун зарур бўлган техник шартларни ўз вақтида ва ишончли тақдим қилиниши учун;

в) «Истеъмолчи»нинг ҳаёти, саломатлиги ва мол-мулкига етказилган зарар, маънавий зарар учун қонунчиликда ўрнатилган тартиб ва миқдорда қоплаш;

г) Шартнома шартлари ва юклатилган мажбуриятларни бажармаслик.

 

V. Сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун ҳисоблар ва тўловларнинг тартиби

 

5.1. Ичимлик ва оқова сув таъминоти тизимидан чиқарилган (қабул қилинган) сувнинг  ҳисоби ҳисоблаш прибори мавжуд бўлганда, ҳисобга олиш приборининг кўрсаткичларига мувофиқ амалдаги тарифлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

5.2 «Истеъмолчи» ичимлик ва оқова сув хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозим.

5.3 Тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун истеъмолчи 0,4 фоиз пеня тўлайди. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

5.4 «Истеъмолчи» кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўловларини амалга оширмасалар, истеъмолчиларни ёзма равишда хабардор қилган пайтдан бошлаб беш иш куни ўтгандан кейин қарзларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларни ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради.

Бундай ҳолларда ёнғиндан сақланиш ва санитария ҳолатлари учун жавобгарлик тўлиқ «Истеъмолчи» зиммасига юклатилади. Сув таъминоти ва оқова сув чиқариш тизимидан илгари узиб қўйилган ҳолларда қайта улашда «Истеъмолчи»дан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баробари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали ундирилади;

5.5. Оқова тизимига келиб тушувчи оқова сувининг миқдори, ичимлик сув тармоғидан етказиб бериладиган  ичимлик сув миқдорига тенг. Марказлашган иссиқ сув таъминоти мавжуд бўлган ҳолларда, истеъмол қилинувчи ичимлик сув миқдорига оқова сув тармоқлари хисоби учун 2,0 коэффициенти қўлланилади. «Истеъмолчи»нинг ўзида сув таъминотининг қурилмалари мавжуд бўлса, оқова сувларининг миқдори ушбу сув қурилмаларининг маҳсулдорлигига (ўрнатилган ва рўйхатга олинган ҳисоблаш приборларининг кўрсаткичларига) кўпайтирилади. Ички сув таъминоти тизими «Истеъмолчи»нинг шахсий автоном манбаси билан боғлиқ бўлмаслиги лозим.

5.6. Объект эгаси автоном сув таъминоти (қудуқ, очиқ сув олиш ҳавзаси, ирригация тизими)га ва (ёки) марказий оқова тизимидан бошқа оқова ташлаш манбаларига эга бўлган ҳолатларда «Таъминотчи» ташкилоти билан шартнома тузиш учун махсус табиий сув объектларидан махсус сув олиш ёки истеъмол қилиш учун рухсатномани қўшимча равишда тақдим этиши зарур.

5.7. Сув таъминотининг хусусий автоном манбаи (артезиан скважинаси, қудуқ, очиқ сув ҳавзаси, ирригация тизими ва бошқалар) мавжуд бўлганда оқова тизимига оқова сувларни оқизиш учун тўловлар ўрнатилган насоснинг ишлаб чиқариш қуввати ёки ўрнатилган ва рўйхатдан ўтказилган ҳисоблаш приборининг кўрсаткичлари асосида амалга оширилади. «Истеъмолчи»га қарашли бўлган автоном сув таъминоти манбаининг ички тизими марказий сув таъминоти тизими билан туташмаган бўлиши шарт.

VI. Алохида шартлар

 

6.1. Объект эгаси ўзгарганда истеъмолчи чиқиб кетишидан 7 кун аввал мавжуд қарзларини тўлаб, бу ҳақда “Таъминотчи” ташкилоти билан далолатнома имзолаши шарт. “Истеъмолчи” чиқиб кетгач сувни ҳисобга олиш прибори, пломбаларнинг бутлиги ва қопланмаган дебитор қарздорлик учун жавобгарлик объектнинг янги эгаси зиммасига юкланади.

6.2. Етказиб берилган ёки қабул қилинган ичимлик суви хажми қувурнинг ўтказиш қобилиятидан келиб чиқиб ойнинг календар кунлари ҳисобидан қуйдаги формула асосида ҳисобланади:

бунда: М – 0.60га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти;

F– суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича)м2;

g9,81 м/сек га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги;

Н– сувнинг метрлардаги босими;

t– вақт- 24 соат, секундларда.

Қуйидаги ҳолатларда юқоридаги формула асосида ҳисобланади:

6.2.1. «Истеъмолчи»да сув ўлчаш прибори ва мосламалари йўқ бўлган ҳолатларда (ёки носоз холатда);

6.2.2. Сув ўлчаш прибори ёки мосламаси «Таъминотчи»да рўйхатдан ўтмаган тақдирда;

6.2.3. Ичимлик суви билан ўзбошимчалик билан фойдаланганда;

6.2.4. Сув ўлчаш прибори, мосламаси ишдан чиққан, синган, бузилган ҳолатда, сарфланган сув ҳажми сўнгги тузилган далолатнома муддатидан янги сув ўлчаш прибори ўрнатилган (рўйҳатдан ўтказилган) кунгача ҳисобланади;

6.2.5. «Таъминотчи»нинг сув ўлчаш бўғинини диаметири кичикроқ бўлган мосламага алмаштириш тўғрисидаги талабномаси қондирилмаган ва бажарилмаган ҳолатларда;

6.2.6. Сув ўлчаш приборининг ҳисоб-китобини олиб бориш бўғинидаги қўйилган ҳимоя қопламига (пломбага) рухсатсиз тегилиш натижасида, ичимлик сув сарфини аниқлаш имконияти чегараланганда;

6.3. Ичимлик ва оқова сув тизимларига (жумладан ёнғиндан сақланиш гидрант ва қувурларига) ўзбошимчалик билан уланиб олинган ва фойдаланилган ҳолатлар аниқланганда «Таъминотчи» томонидан далолатнома тузилади ва шу тузилган далолатнома ўзбошимчалик билан уланиб олган шахснинг жавобгарлиги даражасини аниқлаш ва «Таъминотчи»га етказилган зарарни ҳисоблаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бунда:

-тўлов муддати, энг сўнгги тузилган далолатнома санасидан ўзбошимчалик билан уланиб олинган кун санасигача ёки янги сув ўлчаш прибори ўрнатилиб, рўйҳатдан ўтказилган кунгача ёки ўзбошимчалик билан уланиш узиб ташланган кунга қадар ҳисобга олинади;

-ўзбошимчалик билан уланиб олинган санадан бу ҳақда маълум бўлган санагача, агар «Таъминотчи» балансдаги тармоқларга уланиш содир этилган бўлса, бу муддат даъво аризаси ёзилган муддатдан ошмаслиги зарур. Агар ўзбошимчалик билан уланган санани топиш, аниқлаш мумкин бўлмаса, бу муддат даъво муддатига тенг деб олинади.

6.4. Техник шартлар 2 йил муддатга берилади. Белгиланган муддат тугагач буюртмачи (обьектни лойхалаштириш ва қуришни бошлаш учун) лойиҳа муддатини чўздириши ёки янги техник шартларни олиши зарур.

Техник шартлари мавжуд бўлмаган ҳолда ёки муддати ўтган ҳолда, «Таъминотчи» томонидан сув узатиш хизматларини якунлашга асос бўлади.

6.5. «Истеъмолчи» ичимлик ва оқова сувни тармоқларига уланиш санаси ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолатларда «Таъминотчи» томонидан хоким қарори ва кадастр ҳужжатлари ҳамда шу кабилар асосида ҳужжат билан тасдиқланган уланиш санаси бўйича ҳисоб-китоб қилишга ҳақлидир.

6.6. Ишлатилган ичимлик суви ва қабул қилинган оқова сув учун тўловлар «Таъминотчи» томонидан тақдим этиладиган тўлов талабномалари асосида уларга хизмат қилувчи банклар орқали амалга оширилади. Бу тўловлар «Истеъмолчи» томонидан 3 кунлик муддат ичида акцептсиз тартибда амалга оширилади. Тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда «Таъминотчи» кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун 0,4 фоиз пеня ёзади ва унинг умумий қиймати асосий тўловнинг 50%дан ошмаслиги лозим.

6.7. Оқова тизимига рухсат этилмаган ёмғир ва эркин қор сувлари оқизилаётган, ишлаб чиқариш оқова сувларини «Истеъмолчи»лар томонидан ташлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февраль кунида қабул қилинган 11 сонли қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқариш оқова сувларини қабул қилиш қоидалари” ҳамда ифлослантирувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларининг оқова тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун «Истеъмолчи»ларга белгиланган тарифга нисбатан 3 (уч) баробар ортирилувчи коэффицент миқдор тартибида ҳисобланади.

6.8. Оқова сувни чиқариб юборишнинг ҳажми ва таркиби бўйича меъёрлар билан белгиланган оқизишнинг йўл қўйиладиган чекланган миқдоридан ортиқча оқова сувлар ва ифлослантирувчи моддаларнинг чиқариш тақиқланади.

6.9. Ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизганлик учун компенсация тўловларини ҳисоблаб ёзиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

6.10. Ишлаб чиқариш оқова сувларини қабул қилиш қоидалари ҳамда ифлослантирувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларининг оқова тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловларини ҳисоблаш тартиби асосида амалга оширилади, дебитор қарздорлик тўланмаган тақдирда «Истеъмолчи» оқова тармоқларидан узиб қўйилади.

6.11. Ҳисоб-китобнинг нотўғри қилинганлиги (тарифларнинг нотўғри ҳисобига олинганлиги ва шу каби ҳолатлар) тўғрисида «Истеъмолчи» ёзиладиган эътирознома тўлов ҳужжати олингандан кейин 5 кун муддатда «Таъминотчи»га тақдим этилиши керак. Эътирознома «Истеъмолчи»ни тўлов талабномаси ва хужжатида кўрсатилган суммани тўлиқ ва белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди.

 

VII. Низоларни ҳал этиш тартиби

 

7.1. Тарафлар ўртасида шартнома юзасидан келиб чиққан низолар, келишув йўли билан ҳал қилинади.

Агарда икки томонлама келишувга эришилмаса, низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ юридик «Истеъмолчи» давлат рўйхатидан ўтган суд органларида кўриб чиқилади.

7.2. Ушбу шартномада белгиланган ҳолатлар юзасидан низо келиб чиққан тақдирда Қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.

 

VIII. Форс-мажор

 

8.1. Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиат ходисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч (форс мажор) ҳолатлари (зилзила, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар музкур шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, томонлар бундай бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар.

Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилган, шунингдек, ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтга мутаносиб равишда узайтирилади.

8.2. Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон 3 кун ичида бошқа томонни форс-мажор холати бошланган муддатларни кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим.

8.3. Агар форс-мажор ҳолатининг шартнома шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат тўсқинлик қилса, томонлардан бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.

 

IX. Шартноманинг амал қилиш муддати

 

9.1. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, икки тарафда бир нусхадан сақланади.

9.2. Шартнома, имзоланган кундан кучга киради ҳамда Шартноманинг амал қилиши тугайдиган кун кунига қадар ҳақиқий ҳисобланади. Зарур ҳолатларда шартнома узайтирилиши ҳам мумкин, бунда томонлардан бири шартноманинг амал қилиш муддатини вақтидан аввал тўхтатмаган, «Истеъмолчи» шартнома муддати тугашидан 15 кун аввал «Таъминотчи»ни огоҳлантирган ва шу вақтгача ичимлик сувини етказиб бериш ва канализация хизматлари ҳақини тўлиқ тўлаб қўйган бўлиши лозим.

 

X. Тарафларнинг юридик манзили:

 

Таъминотчи:

Истеъмолчи:

“Таъминотчи” тарафнинг номи

“Истеъмолчи” ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли

Манзил: “Таъминотчи” тарафнинг манзили

Манзил: “Истеъмолчи” ташкилотнинг манзили

Банк “Таъминотчи” тарафнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Истеъмолчи” ташкилотнинг ҳисоб рақами

Ҳ/Р: “Таъминотчи” тарафнинг ҳисоб рақами

СТИР: Истеъмолчи” ташкилотнинг СТИР рақами

СТИР: “Таъминотчи” тарафнинг СТИР рақами

Телефон: “Истеъмолчи” ташкилотнинг телефон рақами

Телефон: “Таъминотчи” тарафнинг телефон рақами

“Истеъмолчи” ташкилот раҳбарининг лавозими “Истеъмолчи” ташкилот раҳбарининг Ф.И.Ш.и

“Таъминотчи” тараф номидан иш олиб борувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си

_________________

имзо

_________________

имзо

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Юридик шахсларга ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш шартномаси.

Ичимлик суви таъминоти ичимлик сувини ичимлик суви таъминоти тармоқлари орқали ва (ёки) транспортда истеъмолчиларга етказиб беришдан иборат. Ичимлик суви таъминоти билан шуғуланувчи ташкилот деб фаолиятининг асосий тури истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган ҳамда махсус ваколатли давлат органи томонидан ичимлик суви таъминоти ташкилотларининг реестрига киритилган юридик шахс эътироф этилади.

Мазкур шартномада истеъмолчи сифатида ичимлик суви таъминоти ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ ичимлик суви таъминоти ва (ёки) оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлардан фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахслар киради.

Мазкур шартноманинг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, шартномани мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.