АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИНИНГ ҲАДЯ ШАРТНОМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Шартнома тузилган нотариал идора номи
Шартнома тузилган сана
Шартномани тасдиқлаган нотариал идора манзилдаги Шартномани тасдиқлаган нотариал идора нотариал идора нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О. иштирокида,
Биз – Ҳадя қилувчининг манзилида яшовчи – Ҳадя қилувчининг Ф.И.О. (паспорт Ҳадя қилувчининг паспорт серияси ва рақами,Ҳадя қилувчига паспорт берган ИИБ (ҳудуд) томонидан Ҳадя қилувчига паспорт берилган сана йилда берилган) бундан буён матнда ҲАДЯ ҚИЛУВЧИ деб юритилувчи бир тарафдан ва Ҳадя олувчининг манзилида яшовчи – Ҳадя олувчининг Ф.И.О. га (паспорт Ҳадя олувчининг паспорт серияси ва рақами,Ҳадя олувчига паспорт берган ИИБ (ҳудуд) томонидан Ҳадя олувчига паспорт берилган сана йилда берилган) бундан буён матнда ҲАДЯ ОЛУВЧИ деб юритилувчи иккинчи тарафдан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:
1. Мен – ҲАДЯ ҚИЛУВЧИ ўзимга тегишли бўлган – Автотранспорт русуми русумли, Автотранспорт воситаси ишлаб чиқарилган йил йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами Автотранспортнинг двигатель рақами,кузов рақами Автотранспортнинг кузов рақами,шасси рақами Автотранспортнинг шасси рақами давлат рақами белгиси Автотранспорт воситасининг давлат рақам белгиси бўлган Автотранспорт воситасига қайд этиш гувоҳномаси берган ИИБ ЙХХБ номи ИИБ ЙХХБ Автотранспорт воситасига қайд этиш гувоҳномаси берган ТРИБ номи –ТРИБ томонидан Автотранспорт воситасига қайд этиш гувоҳномаси берилган сана йилда берилган серия Автотранспорт воситасига берилган қайд этиш гувоҳномасининг серия ва рақами рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан ўзимга тегишли бўлган автотранспорт воситасини Ҳадя олувчининг Ф.И.О.га ҳадя қилдим, мен – ҲАДЯ ОЛУВЧИ ушбу автотранспорт воситасини миннатдорчилик билан қабул қилиб олдим.
2. Юқорида кўрсатилган автотранспорт воситаси тарафлар томонидан Тарафлар ўзаро келишувга асосан автотранспорт воситасини баҳоланган нархи сўмга баҳоланди.
3. Мазкур шартнома имзолангунга қадар ҳадя қилинаётган автотранспорт воситаси бошқа шахсга ўтказилмаган, гаровга қўйилмаган, низода йўқ ва ҳадя қилиниши тақиқланмаган.
4. Мазкур шартномани расмийлаштириш учун сарфланадиган харажатларни ҲАДЯ ҚИЛУВЧИ тўлади.
5. Ушбу шартнома ИИВнинг тегишли ДЙҲХХ органларида 10 кун ичида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши шарт. Мазкур талабни бажармаслик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.
6. Биз – тарафлар шартнома матнини тўлиқ ўқиб чиқдик, унинг мазмуни ва моҳияти, ҳуқуқий оқибатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 113–128-моддалари мазмуни нотариус томонидан тушунтирилди ва бизга тушунарли, шартноманинг мазмуни бизнинг асл хоҳиш-истакларимизга мос келади. Мазкур шартномани тузиб, имзолаганимизда муомала лаёқатига эга бўлганимизни, ўз хатти-ҳаракатларимиз аҳамиятини тўлиқ тушунганлигимизни, ҳеч ким бизни алдамаганлигини, шартномани тузиб, имзолаш ҳақида зўрламаганлигини, тазйиқ ўтказмаганлигини, ушбу битимни тузишга мажбур қилишга олиб келган оғир ҳолатлар йўқлигини билдирамиз.
7. Ушбу шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб, имзоланди, улардан гербли (махсус) бланкада тузилган нусхаси ҲАДЯ ОЛУВЧИга ДЙҲХХ органларида 10 кун муддат ичида рўйхатдан ўтказиш учун, иккинчи нусхаси ҲАДЯ ҚИЛУВЧИга берилди, учинчи нусхаси Шартномани тасдиқлаган нотариал идора нотариал идора нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О.да сақланади.
Имзолар:
Ҳадя қилувчининг Ф.И.О. __________(имзо)
Ҳадя олувчининг Ф.И.О. __________(имзо)
Ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади.
Автотранспорт воситаларини ҳадя қилиш нотариал тартибда расмийлаштириладиган шартнома асосида расмийлаштирилади. Мазкур шартнома намунасида Автотранспорт воситасининг ҳадя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи нормалар, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, низоларни ҳал қилиш тартиби баён этилган бўлиб, фойдаланувчидан тарафларга ҳамда мулкка оид маълумотларни саволномага асосан киритиш талаб этилади.