|
|
Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номига |
|
|
Даъвогар: Даъвогарнинг манзилида яшовчи |
|
|
Даъвогар шахснинг Ф.И.О.си Телефон: Даъвогар тарафнинг телефон рақами Электрон почта манзили: Даъвогар тарафнинг электрон манзили |
|
|
Жавобгар: Жавобгарнинг яшаш манзилида яшовчи |
|
|
Жавобгарнинг Ф.И.О.си Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами Электрон почта манзили: Жавобгарнинг электрон манзили Даъво мазмуни: Жавобгарнинг Ф.И.О.сининг Муомала лаёқатини чеклаш юзасидан |
АРИЗА
(Муомала лаёқатини чеклаш тўғрисида)
Мен Даъвогар шахснинг Ф.И.О.си юқоридаги манзилда оила аъзоларим билан яшайман, шу манзилда Муомала лаёқати чекланган деб топилиши сўралаётган шахс туғилган санада туғилган Жавобгарнинг Ф.И.О.си ҳам яшайди. У кейинги пайтларда спиртли ичимликларни жуда кўп истеъмол қилмоқда. Жавобгарнинг Ф.И.О.си ҳеч жойда ишламайди шу сабабли, уйдаги қимматбаҳо яъни Қимматбаҳо буюмларнинг номи каби буюмларни спиртли ичимликларни сотиб олиш мақсадида сотиб юборди.
Унга кўрсатилган барча тиббий муолажалар самарасини кўрсатмаяпти. Спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиб атрофдагиларга хафв солмоқда, Маст ҳолатида ўз харакатларини умуман англай олмаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 31-моддасида спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяётган фуқаронинг муомала лаёқати суд томонидан фуқаролик процессуал қонунчилигида белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши мумкин. Унга ҳомийлик белгиланади. Бундай фуқаро майда маиший битимларни мустақил тузиш ҳуқуқига эга. У бошқа битимларни ҳомийнинг розилиги билангина тузиши, шунингдек иш ҳақи, пенсия ва бошқа даромадлар олиши ҳамда уларни тасарруф этиши мумкин. Бироқ бундай фуқаро ўзи тузган битимлар бўйича ва етказган зарари учун мустақил равишда мулкий жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг310-моддасига кўра спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ёки фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги иш унинг оила аъзолари, васийлик ва ҳомийлик органлари, прокурор, даволаш муассасалари ва бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмалари берган аризалар бўйича қўзғатилиши мумкин.
Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ариза мазкур фуқаро яшаб турган жойдаги, агар бу шахс даволаш муассасасига жойлаштирилган бўлса, мазкур муассаса жойлашган ҳудуддаги судга берилади.
Қайд қилинган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддалари ҳамда 310-моддаси,Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 31-моддаcига асосан,
СЎРАЙМАН:
Жавобгарнинг яшаш манзили манзилида яшаётган, Муомала лаёқати чекланган деб топилиши сўралаётган шахс туғилган сана йилда туғилган, Жавобгарнинг Ф.И.О.сининг муомала лаёқатини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилишингизни.
Илова қилинган ҳужжатлар:
Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар Даъвогар шахснинг Ф.И.О.си |
_____________ |
|
|
(имзо) |
|
Ариза берилган сана
Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги иш унинг оила аъзолари, васийлик ва ҳомийлик органлари, прокурор, даволаш муассасалари ва бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмалари берган аризалар бўйича қўзғатилиши мумкин.
Фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ариза мазкур фуқаро яшаб турган жойдаги, агар бу шахс даволаш муассасасига жойлаштирилган бўлса, мазкур муассаса жойлашган ҳудуддаги судга берилади. Фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги аризада спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилувчи шахс ўз оиласини моддий жиҳатдан оғир аҳволга солиб қўяётганлигидан далолат берувчи ҳолатлар баён этилиши керак.
Мазкур аризанинг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, аризани мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.