Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Сифатсиз товарни алмаштириш ёки етказилган зарарни ундириш тўғрисида

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
Даъвогар
Жавобгар
Ариза мазмуни
  • Изоҳ: Масалан уч ой, бир йил ёки бошқа муддат

Юклаб олинг

 

Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судига

 

Даъвогар: Даъвогарнинг манзилида яшовчи

Даъвогар шахснинг Ф.И.О.си

Телефон: Даъвогар тарафнинг телефон рақами

Электрон почта манзили: Даъвогар тарафнинг электрон почта манзили

Жавобгар: Жавобгарнинг яшаш манзилида яшовчи

Жавобгарнинг Ф.И.О.си

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами

Электрон почта манзили: Жавобгарнинг электрон почта манзили

Даъво мазмуни: Сифатсиз товарни алмаштириш юзасидан

ДАЪВО АРИЗА

(Сифатсиз товарни алмаштириш тўғрисида)

Мен жавобгардан Даъвогар сифатсиз товарни сотиб олган сана куни Даъвогар сотиб олган сифатсиз товарнинг русуми русумли Даъвогар сотиб олган товарнинг номини сотиб олдим. Жавобгар Даъвогар сотиб олган сифатсиз товарнинг русуми русумли Даъвогар сотиб олган товарнинг номи бўйича Жавобгарнинг товар бўйича берган кафолат муддатилик кафолат берган ва товарнинг паспортига имзо қўйиб, муҳр босиб берган. Бироқ, Мен товарни уйимга олиб борганимда Товарда аниқланган нуқсонлар каби нуқсонлари борлиги аниқланди. Ушбу нуқсонларни жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сига айтсамда, жавобгар сифатсиз Даъвогар сотиб олган товарнинг номини қайтариб олмади. Мен бир неча марта жавобгардан товарни янгисига алмаштириб беришни сўрасамда, жавобгар бундан бўйин товлади. Шундан сўнг мен бир неча ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 434-моддаси, 1-қисми талабига кўра, сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 13-моддасига мувофиқ нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:

товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;

товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;

харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш каби нормалар белгиланган.

Қайд қилинган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 434-моддаcига, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига асосан,

СЎРАЙМАН:

Даъвогар сотиб олган сифатсиз товарнинг русуми русумли сифатсиз Даъвогар сотиб олган товарнинг номини худди шу русумдаги сифатли Даъвогар сотиб олган товарнинг номи билан алмаштиришни сўрайман.

Илова қилинган ҳужжатлар:

Илова қилинган ҳужжатлар рўйхати

Даъвогар Даъвогар шахснинг Ф.И.О.си

_____________

(имзо)

Ариза берилган сана

Сифатсиз товарни алмаштириш ёки етказилган зарарни ундириш тўғрисида

Сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли: товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш; товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш; товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш; харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш; шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

Мазкур аризанинг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, аризани мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.