Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Уй-жойга мажбурий киритиш тўғрисида

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
Даъвогар
Жавобгар
Ариза мазмуни
  • Изоҳ: Вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, қишлоқ (кўча) номи ва уй рақами
  • Изоҳ: Ушбу бандда йил, ой ва кун кўрсатилиши лозим

Юклаб олинг

 

Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номига

 

Даъвогар: Даъвогарнинг яшаш манзилида яшовчи

 

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами

Электрон почта манзили: Даъвогарнинг электрон манзили

 

Жавобгар: Жавобгарнинг яшаш манзилида яшовчи

 

Жавобгарнинг Ф.И.О.си

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами

Электрон почта манзили: Жавобгарнинг электрон манзили

Даъво мазмуни: Фарзандим ва мени уй-жойга мажбурий тартибда киритиш хақида

 

 

ДА Ъ В О А Р И З А

(Уй-жойга мажбурий тартибда киритиш хақида)

 

Мен Даъвогар ва жавобгар ўртасида никоҳни қайд этган ФХДЁ бўлими номи ФХДЁ бўлими томонидан Даъвогар ва жавобгар ўртасида никоҳ қайд этилган сана куни қонуний никоҳ рўйхатидан ўтиб, жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.сига турмушга чиқдим. Мен Даъвогар турмушга чиқиб, кўчиб келган уйининг манзили уйга келин бўлиб келганман. Жавобгар билан биргаликдаги турмушимиз давомида Даъвогар ва жавобгарнинг фарзандларининг Ф.И.Ш.лари ва туғилган саналари (фарзандларининг исми ва туғилган саналари кўрсатилади) исмли жами Низолашаётган тарафларнинг Фарзандлари сони нафар фарзандли бўлганмиз.

Мен ва фарзандларим жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си билан Даъвогар ва жавобгар низосиз яшаган даврнинг охирги санасига қадар юқорида кўрсатилган уй-жойда биргаликда яшаб келдик. Кейинчалик жавобгар ўзгариб қолиб мен билан жанжаллашиб келганлиги сабабли мен юқорида кўрсатилган у-жойдан чиқиб кетишга мажбур бўлганман. Мен Низолашаётган тарафларнинг Фарзандлари сони нафар вояга етмаган фарзандларим борлиги учун ва уларнинг келажагини ўйлаб, турмуш ўртоғим билан ярашиб, биргаликда яшамоқчиман. Бироқ жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си уйга киришимга тўсқинлик қилиб келмоқда.

Мен шунда ҳам оиламни тиклаш учун кўп маротаба ҳаракат қилдим, маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилиб, турмуш ўртоғим билан ярашиб яшашим учун уйга киритиб қўйишларини илтимос қилдим. Лекин жавобгар мени Низолашаётган тарафларнинг Фарзандлари сони нафар вояга етмаган фарзандларим билан уйга киритишдан бош тортди. Бу ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини томонидан баённома ҳам тузилган (илова қилинади). Шу сабабли мен судга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддасига кўра, уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланиши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 164-моддасига мувофиқ мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.

Шунингдек, Оила кодексининг 24-моддаси биринчи қисмига кўра эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эга эканлиги мустаҳкамлаб қўйилган.

Қайд қилинган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддаcига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорига  асосан,

 

СЎРАЙМАН:

 

Юқоридагиларга асосан, мени Низолашаётган тарафларнинг Фарзандлари сони нафар вояга етмаган фарзандларим билан бирга Даъвогар турмушга чиқиб, кўчиб келган уйининг манзили уйга барча асосий ва ёрдамчи хоналардан фойдаланиш ҳуқуқи билан киритиб қўйиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишингизни сўрайман.

 

Илова қилинган ҳужжатлар:

Даъво аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати

 

Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О.си

(имзо)

Ариза берилган сана

Уй-жойга мажбурий киритиш тўғрисида

Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.

Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда тенг ҳуқуқларга эгадир. Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.

Мазкур даъво аризасининг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, даъво аризани мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.